Режа: Кириш Суғурта фаолиятида иқтисодий муносабатлар ва уларнинг пайдо бўлиши



Download 35,7 Kb.
Sana10.06.2022
Hajmi35,7 Kb.
#651889
Bog'liq
10 мавзу


СУҒУРТА ТАШКИЛОТИНИНГ ИҚТИСОДИЁТИ ВА УНИ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИ


РЕЖА:
Кириш



  1. Суғурта фаолиятида иқтисодий муносабатлар ва уларнинг пайдо бўлиши

  2. Суғурта ташкилотларининг молиявий ресурслари ва молиявий натижаси

  3. Суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар таҳлили

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

1. Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун суғурта ташкилотлари суғурта бадаллари ҳисобидан пул маблағлари фондини ташкил қилади. Пул фондини етишмаслиги унинг молиявий аҳволи мураккаблашиши мумкин. Суғурта фондлари мақсадли ишлатилади ва зарарлар юз берган вақтида қоплама бериш учун ишлатилади. Суғурта фонди маблағлари давлат томонидан олиб қўйилиши ва солиққа тортилиши амладаги қонунчиликда тақиқланади.
Суғурта ташкилотлари вақтинча бўш турган маблағларини. захираларни инвестиция қилиш орқали қўшимча даромад олади.
Суғурта соҳасидаги муносабатлар қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:

  • фуқаролар ва суғурта ташкилотлари ўртасида шаклланадиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар;

  • суғурта ташкилотлари ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар;

  • фуқаролар ва махсус давлат органлари ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар;

  • суғурта ташкилотлари ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида пайдо бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар.

Ҳар-бир муносабат йўналишида суғурта ташкилотларининг молиявий характерга эга бўлган муносабатлари мавжуд.
ЙАлпи миллий даромаднинг қайта тақсимланиши натижасида суғурта фондлари ташкил қилинади ва молиявий муносабатларининг дастлабки ўриниши юзага келади. Суғурта фонлари турлича гуруҳланади. Улар суғурта фондларига, суғурта захираларига бўлиниши мумкин.
Ўз навбатида суғурта фондлари марказлашган ва марказлашмаган фондларга ҳам бўлинади. Марказлашган фондлар макроиқтисодий мақсадларда шаклантирилади. Марказлашмаган фондларга суғурта ташкилотларининг фондларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Жорий йилда келиб тушган суғурта мукофотлари ҳисобидан суғурта фондлари ташкил қилинади. Суғурта қопламасини тўлаш имконияти бўлмаганда ушбу суғурта қопламасини тўлаш учун фойдаланиладиган пул маблағлари суғурта захиралари дейилади. Асосий сабаб, суғурта ходисалари юз бериши вақт бўйича ва маконда фарқланиши мумкин. Айрим йиллари суғурта ходисалари кам, бошқа йили еса кўпроқ зарарлар кетириши мумкин.Агар суғурта ходисалари сони кўп бўлиб, кўрилган зарар миқдори жорий йилда келиб тушган суғурта мукофотларига нисбатан ортиқ бўлса. Бундай ҳолатларда суғурта заҳиралари маблағларидан фойдаланади.
Суғурта фаолиятида молиявий муносабатлар суғурта фондларидан фойдаланиш жараёнларида юзага келади. Суғурта фондлари маблағлари суғурта қопламалари тўлаш орқали ишлатилади.
Мол-мулк ва жавобгарлик суғуртасида суғурталанувчининг учинчи шахснинг мулкий манфаатларига етказилган зарарни қоплаш учун суғурта фондидан тўланадиган пул маблағи суғурта қопламаси деб аталади. Суғурта қопламаси суғурта суммаси меъёрида амалга оширилади.
Суғурта муносабатлари молиявий муносабатлар бўлсада молиявий муносабатлардан ва кредит муносабатлардан ўзига хослиги билан фарқланади.
Суғурта муносабатларида суғурта фондлари фақат суғурта фонди қатнашчиларининг бадаллари ҳисобидан шакллантирилади. Суғурта фондининг қатнашчилари чэгараланган ҳисобланади. Суғурта муносабатлари молия муносабатларидан қатнашчиларнинг сони билан ҳам фарқ қилади. Молия муносабатларида, хусусан давлат бюджетининг қатнашчилари кўпчиликни ташкил қилади. Давлат бюджети қатнашчиларига пул маблағлари ёрда берилиши адресли характерга эга емас. Суғурта фонди қатнашчиларига суғурта қопламалари бериш адресли характерга эга.
Хаёт суғуртасида суғурта ташкилотлари суғурта қилдирувчиларга ссудалар бериш билан ҳам шуғилланишадилар. Суғуртанинг ушбу белгиси кредит муносабатларига уни яқинлаштиради.
Суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолияти билан шуғилланиши маълум. Уларнинг инвестиция фаолиятлари жараёнларида ҳам молиявий муносабатлар юзага келишини таакидалаш зарур.
Суғуртада молиявий муносабатларининг ўзига хослиги шундан иборатки суғурта фондлари қайтарилиш характерига эга. Суғурта ҳодисаси олиб келган зарарлар суғурта фонди қатнашчиларига қайтарилади. Натижада суғурта фонди тор доирада қайта тақсимланди.
Молия иқтисодий муносабатлар барча қайта ишлаб чиқариш жараёнларида, хўжалик юритишнинг етапларида, ижтимоий соҳаларнинг барча соҳаларида юзага келади. Суғурта ишлаб чиқариши муносабатларида ижтимоий заруратни англатувчи стехик муносабат – иқтисодий категория ҳисобланади.
Суғурта иқтисодий категория сифатида молия категориясига бўйсинувчи ҳисобланади. Молия сифатида суғурта пул шаклидаги қийматнинг шакллантириш ва мақсадли ишлатиш билан боғли даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларида юзага келади.
Аммо, молия даромад ва жамғармаларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларида юзага келса, суғурта тасодифий ходиса келтирган зарарларни қоплаб бериш мақсадида даромадларни қайта тақсимлаш жараёнларида юзага келувчи иқтисодий категория ҳисобланади.
Суғурта ташкилотларининг молиявий асосларида суғурта ташкилотларининг молиявий потенциали ва ресурслар муҳим аҳамият касб етади ва кейинги параграфда кўриб чиқилади.


2. Суғурта ташкилотларининг молиявий потенциали ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар манбааси асосида шалланади. СҲу маънода суғурта ташкилотларининг молиявий ресурслари уларнинг молиявий потенциалини белгилаб беради. Суғурта ташкилотларининг хусусий капитали уларни давлат рўйхатига олишда шаллантирилади. Хусусий капитал суғурта ташкилотлари учун фаолиятни бошлашнинг дастлабки вақтида асосий молиявий ресурс ҳисобланди. Хусусий капитал турли хил манбаалардан тўлдирилади. Дастлаб тасисчилар томонидан киритилса, кейинчалик корхонанинг даромадлари ва бошқа манбаалар ҳисобидан тўлдирилади. Суғурта ташкилотларининг жалб қилинган маблағлари даромад шаклида келиб тушувчи суғурта мукофотлари ҳисобидан(суғурта захираси сифатида), банк кредитлари, иш ҳақи, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кредиторлик қарзлар ҳисобланади. У баланс пассивининг иккинчи бўлимида “Мажбуриятлар» деб номланади. Булардан ташқари ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар, кўзда тутилган даромадлар, ҳаражатлар ва тўловлар заҳираси, даргумон қарзлар бўйича захиралар ва бошқа қисқа муддатли пассивлар ҳам ушбу бўлимда акс эттирилади.
Суғурта ташкилотларининг молиявий потенциалини ва ресурсларини шаклланишида суғурта ташкилотининг оладиган даромадлари ва сарф қилинувчи харажатлари асосий манбаа ҳисобланади. Суғурта ташкилотларининг даромадлари ва харажатлари асосида унинг молиявий натижаси ҳисобланади.
Суғурта ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби бўйича молиявий натижаларни аниқлашда барча бухгалтерия ҳисобига оид меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли Қарори асосида тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий наижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом”га ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигда 2005 йил 18 октябрда 1517-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Суғурта ташкилотларининг харажатлари таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида Низом”га асосан амалга оширадилар.
Суғурта ташкилотларининг даромадларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин1:
1.Суғурта фаолиятидан даромадлар;
2.Суғурта фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлар;
3.Суғурта фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолиятдан олинадиган даромадлар.
Суғурта фаолиятидан олинадиган даромадларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш мумкин:

  • суғурта, биргаликда суғурталаш ва қайта суғурта шартномалари бўйича келиб тушадиган суғурта мукофотлари;

  • суғурта захирасининг қайтим суммаси (суғурта захирасининг кейинги йилга ўтадиган қисми);

  • қайта суғуртага берилган шартномалар бўйича олинган комиссион мукофотлар, тантъемалар ва бошқалар;

  • суғурта агенти, суғурта брокери, сюрвеер ва авария комиссари хизматларини кўрсатганлик учун комиссион мукофотлар;

  • қайта суғуртага берилган суғура шартномалари бўйича қайта суғурталовчилар тмонидан зарарнинг қопланган қисми.

Суғурта фаолиятидан олинадиган бошқа даромадларга қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • суғурта захираларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;

  • қайта суғуртага қабул қилинган суғурта шартномалари бўйича депо мукофотларга ҳисобланган фоиз даромадлари;

- суғурта ҳодисасининг содир бўлишида айбдор ҳисобланган шахсдан зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш орқали олинган даромадлар.
Суғурта фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • асосий воситалар, материаллар ва бошқа активларни сотишдан олинган даромадлар;

  • ўтган даврларда ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларини қоплаш учун келиб тушган суммалар;

  • ҳисобдан чиқарилган кредиторлик қарзлари;

  • қонунчилик билан чекланмаган бошқа фаолиятни амалга оширишдан олинган даромадлар.

Суғурта ташкилотларининг харажатларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1. Олдини олиш чора-тадбирлари захирасига қилинадиган ажратмалар;
2. Қайта суғуртага қабул қилинган суғурта шартномалари бўйича тўланган суғурта қопламалари
3. Қайта суғурталаш операциялари бўйича тўланган комиссион мукофотлар ва тантемалар
4. Иш юритиш харажатлари:

  • суғурта ташкилотининг ходимларига тўланадиган меҳнат ҳақи;

  • суғурта агенти ва брокери хизматларини кўрсатганлик учун тўланган комиссион ҳақлар;

  • суғурта агентларининг суғурталанувчилар жойлашган жойларга бориш ва қайтиш харажатлари;

  • суғурта ташкилотининг бошқарув аппарати ходимларини сақлаш, компаниянинг бўлинма, филиалларини сақлаш уларнинг моддий техник базасини таъминлаш харажатлари;

  • суғурта фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатган бошқа ташкилотларга тўланадиган хақлар;

  • суғурта полислари бланклари, квитансиялари, ариза, мулкни кўрикдан ўтказиш, суғурта ҳодисасининг юз берганлиги тўғрисида далолатномалар бланкларини тайёрлаш харажатлари ва бошқалар;

  • суғурта ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ сафар харажатларининг барчаси;

  • бошқа суғурта ташкилотларининг вакилларини қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар;

  • кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боҳлиқ харажатлар;

  • реклама харажатлари;

  • ахборот ва консултатив хизматларни тўлаш;

  • йиллик баланс ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларни матбуотда чоп еттириш харажатлари;

  • асосий воситаларнинг қайта тикланиши учун қиланадиган аммортизация ажратмалари;

  • номоддий активларнинг аммортизацияси;

  • мажбурий суғурта бўйича қилинадиган харажатлар;

  • ўз мол-мулкини ихтиёрий суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;

  • банклардан олинган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш харажатлар;

  • солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тартибдаги йиғимлар ва тўловлар;

  • бюджетдан ташқари фондларга мажбурий ажратмалар.

Даромадни аниқлашда ва даромад(фойда) солиғини ҳисоблашда “Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича харажатлар таркиби ва молиявий наижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом”да назарда тутилган жиҳатлар ҳисобга олинади.
Суғурталовчининг суғурта ва молиявий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • суғурта захираларини инвестиция қилишдан олинган зарарлар;

  • қайта суғурталаш мукофотлари бўйича компания томонидан ҳисобланган фоизлар;

  • суд билан боғлиқ харажатлар;

  • ундириб олиш мумкин бўлмаган дебиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;

  • аввал вужудга келган қарзлардан воз кечиш;

  • моддий қимматликларни сотиш ва йўқотишдан олинган зарарлар;

  • табиий офатлар ва бошқа ҳодисалар оқибатида етган зарарлар.

Ўзбекистонда суғурта ташкилотлари молиявий натижаларини 2005 йил 18 октябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Суғурта ташкилотлари томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги Низом”га мувофиқ шакллантирадилар.
Суғурта хизматининг таннархига қуйидаги харажатлар қўшимча равишда қўшилиши лозим:

  • суғурталаш (биргаликда суғурталаш) шартномалари бўйича тўланган суғурта қопламалари суммаси;

  • суғурта ҳодисаси бўйича зарарларни бартараф етиш ва суғурта қопламасини тўлаш билан боғлиқ харажатлар;

  • бахциз ҳодисалар, суғурталанган мулкнинг шикастланиши ёки зарарланишини олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш захирасига қилинадиган ажратмалар;

  • қайта суғурталаш операциялари бўйича ҳисобланган комиссион мукофотлар ва тантемалар.

Мазкур Низомга асосан суғурта ташкилотининг суғурта хизматларини сотишдан тушган соф тушуми қуйидаги тартибда аниқланади:

  • суғурталаш ва биргаликда суғурталаш бўйича (биргаликда суғурталаш шартномасида белгиланган улуш доирасида), келиб тушган мукофотларнинг умумий ҳажмидан қайта суғуртага берилган шартномалар бўйича мукофотлар чегирилган ҳолда;

  • плюс қайта суғуртага қабул қилинган суғурта шартномалари бўйича келиб тушган мукофотлар;

  • плюс/минус қайта суғурталовчининг улуши чегирилган ҳолдаги ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариш натижаси (кейинги матнларда РНП);

  • плюс/минус қайта суғурталовчининг улуши чегирилган ҳолдаги хабар қилинган, лекин бартараф етилмаган зарарлар захирасининг ўзгариш натижаси;

  • плюс/минус қайта суғурталовчининг улуши чегирилган ҳолдаги содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг ўзгариш натижаси;

  • плюс/минус қайта суғурталовчининг улуши чегирилган ҳолдаги ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг ўзгариш натижаси;

  • плюс/минус қайта суғурталовчининг улуши чегирилган ҳолдаги бошқа техник захираларнинг ўзгариш натижаси;

  • плюс суғурта агенти, брокери, воситачиси хизматларини кўрсатганлик учун комиссион ва бошқа ҳисобланган мукофотлар;

  • сюрвеер, авария комиссари-аджастер хизматларини кўрсатганлик учун мукофотлар;

  • бевосита суғурта хизматларини кўрсатишдан олинган бошқа даромадлар.

Суғурта ташкилотларида бажарилиши мажбурий бўлган тўлов лаёқати нормаларини ва уларни аниқлаш тартибини, алоҳида таваккалчиликлар бўйича суғурталовчиларнинг мажбуриятлари чекланган йўл қўйиладиган миқдорини ҳисоблаб чиқиш методикасини ҳамда мажбуриятларнинг жами миқдорини, суғурталовчиларнинг тўловга лаёқатлилиги бўйича ахборот бериш тартиби ва муддатларини белгилаш, тўловга лаёқатлиликнинг белгиланган нормативларини ва уларнинг молиявий барқарорлигига қўйиладиган бошқа талабларни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қошидаги давлат суғурта назорати инспексиясининг ваколат доирасига киради2.
Ўзбекистон Республикасида суғуртачи ва қайта суғуртачининг тўлов лаёқати “Суғуртачи ва қайта суғуртачиларнинг тўлов лаёқати тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади. Мазкур низом 2008 йилнинг 22 апрелида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 41 сонли буйруқ билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йилнинг 12 майида 1806 сон билан рўйхатга олинган.
Суғуртачиларни ва қайта суғуртачиларнинг тўлов лаёқати уларнинг молиявий мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини билдиради. Тўлов лаёқатининг асосини устав капиталининг шаклланганлиги, захираларнинг етарлилиги ва қайта суғурта тизими ташкил қилади. Суғуртачи ва қайта суғуртачининг тўлов лаёқатини аниқлашда тўлов лаёқатининг меёрларидан фойдаланилади.
Тўлов лаёқатининг меёрларига қуйидагилар киради:
-тўлов лаёқатининг маржасининг етралилиги;
- алоҳида рисклар бўйича суғуртачи ва қайта суғуртачига руҳсат берилган максимал жавобгарлик миқдори.
Суғуртачининг тўлов лаёқатини кўрсаткиларини аниқлашда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари маълуотмларидан фойдаланилади.
Суғуртачиларнинг тўлов лаёқати кўрсаткичларига юқорида келтирилган низомда белгиланган тўлов лаёқатининг меёрлари, активларни жойлаштириш талаблари, қайта суғурта операциялари бўйича талаблар киради.
Тўлов лаёқатининг маржасининг етарлилиги асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Тўлов лаёқати унинг миқдори бирдан кам бўлмаслиги талаб қилинади. Тўлов лаёқатининг маржасининг етарлилиги ҳақиқатдаги тўлов лаёқатининг маржасини унинг меёрлашган миқдорига бўлиб топилади ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

ТЛМЕ =


ТЛМЕ – Тўлов лаёқатининг маржасини етарлилик меёри;
ТЛМФ – тўлов лаёқатининг маржасини ҳақиқатдаги миқдори;
ТЛММ - тўлов лаёқати маржасининг меёри.

Умумий суғурта соҳасида, ёки фақат қайта суғурта соҳасида фаолият юритувчи суғурта ташкилотлари учун тўлов лаёқатининг маржасини меёри миқдори қуйидаги учта миқдордан енг каттаси ҳисобланади3:


-Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка асосан суғурта ташкилотлари учун белгиланган устав капиталининг минимал миқдори;
-“Мукофот усули” бўйича ҳисобланган миқдор;
-“Тўлов усулида” ҳисобланган миқдор.
“Мукофот усули” бўйича ҳисобланган миқдор умумий суғурта тармоғи учун белгиланган тузатиш коеффицентини олдинги ўн икки ойда, барча суғурта шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотларининг 20% га кўпайтириш орқали топилади. Бунда ҳисоблаб чиқилган суғурта мукофотидан бекор қилинган суғурта шартномалари бўйича қайтарилаган суғурта мукофотлари миқдори айирилиб ташланади. 11 ва 13 класслар бўйича суғурта шартномаларида белгиланган суғурта мукофотларининг миқдори 50% га оширилади. Суғурта фаолиятини амалга оширганига 12 ой бўлмаган суғурта ташкилотлари ҳисоб-китоб муддати қилиб лицензия олинган вақтдан бошлаб ҳисобот даври охирига қадар муддат олинади.
“Тўлов усулида” ҳисобланган миқдор умумий суғурта тармоғи учун белгиланган тузатиш коеффицентини қуйидаги кўрстакичларнинг суммасини 10%га кўпайтириш орқали отилади:
-охирги 36 ой ичида суғурта шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта қопламалари суммаси. Бунда 11 ва 13 класслар бўйича ҳисобланган суғурта қопламалари 50% га оширилади;
-ҳисобот санасида мавжуд бўлган, хабар қилинган лекин тартибга солинмаган зарарлар захираси. Бунда 11 ва 13 класслар бўйича хабар қилинган лекин тартибга солинмаган зарарлар захираси 50% га оширилади.
Суғурта фаолиятини амалга оширганига 36 ой бўлмаган суғурта ташкилотлари ҳисоб-китоб муддати қилиб лицензия олинган вақтдан бошлаб ҳисобот даври охирига қадар муддат олинади.
Умумий суғурта тармоғи учун тузатиш коеффиценти олдинги 36 ой ичида ҳисобланган жами суғурта қоламалари ва қайта суғуртачининг улуши ўртасидаги фарқни шу даврда ҳисобланган суғурта қопламаларига бўлиш орқали аниқланади. Умумий суғурта тармоғи учун белгиланган тузатиш коеффиценти 0.5 дан кам бўлмаслиги керак. Тузатиш коеффиценти 0.5 дан кам бўлган ҳолларда 0.5 тузатиш коеффиценти сифатида олинади.
Умумий суғурта тармоғида фаолият юритувчи суғуртачининг суғурта фаолиятини амалга оширганига 36 ойдан кам муддат бўлган бўлса, тузатиш коеффиценти 1.0 олинади.
Ҳаёт суғуртаси тармоғида фаолият юритувчи суғуртачилар учун тўлов лаёқатининг маржаси меёри сифатида қуйидаги катталиклардан енг юқориси танланади:
-Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка асосан суғурта ташкилотлари учун белгиланган устав капиталининг минимал миқдори;
-қуйидаги икки катталикнинг йиғиндиси:
а) мукофотлар захирасининг 5% ни ҳаёт суғуртаси тармоғи учун белгиланган тузатиш коеффицентига кўпайтирилган натижа;
б) умумий суғурта тармоғининг 1 ва 2 класслари учун белгиланган тузатиш коеффицентини қуйидагилардан енг катта бўлган миқдорга кўпайтириш натижаси:
- умумий суғурта тармоғининг 1 ва 2 класслари бўйича охирги 12 ойда жами йиғилган суғурта мукофотларининг суммасини 20% дан муддатидан олдин бекор қилинган суғурта шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта мукофотларини айирмаси;
- умумий суғурта тармоғининг 1 ва 2 класслари бўйича охирги 36 ойда жами ҳисобланган суғурта қопламаларининг 10% ва ҳисобот санасига йиғилган умумий суғурта тармоғининг 1 ва 2 класслари бўйича хабар қилинган, лекин тартибга солинмаган зарарлар захираси суммаси.
Суғурта фаолияти 12 ва 36 ойдан кам бўлган, янги ташкил қилинган суғурта ташкилотлари хисоб-китоб учун лицензия олинган санадан ҳисобот санасига бўлган давр олинади.
Ҳаёт суғуртаси тармоғи учун тузатиш коеффиценти қайта суғуртачининг улуши айирилган жами мукофотлар захирасининг жами мукофотлар захирасига нисбати билан ҳисобланади. Ҳаёт суғуртасида тузатиш коеффицентининг минимал миқдори 0.85 дан кам бўлиши мумкин емас. Агар тузатиш коеффиценти 0.85 дан кам бўлса, 0.85 коеффицент қўлланилади.
Тўлов лаёқатининг ҳақиқатдаги миқдори суғуртачининг хусусий маблағлари манбаасидан қуйидаги кўрсаткичларни айириш натижасида ҳосил қилинади:
-асосий фаолиятда фойдаланилувчи дастурий таъминотдан ташқари бўлган, умумий активларининг 10% дан ошмаган миқдордаги номоддий активлар миқдори. Дастурий таъминот қиймати бошланғич баҳода инобатга олинади;
-устав капитали бўйича тасисчиларнинг қарздорлиги;
- мақсадли тушумлар ва кутилаётган тўловлар ва харажатлар бўйича захира;
- таъсисчилар ўртасида тақсимланиши режалаштирилаётган тақсимланмаган фойданинг қисми;
- ҳиссадорларга, тасисчиларга, ишчиларга берилган қарзлар ва уларга ҳисобланган фойиз;
-боғлиқ шахслар билан боғлиқ дебиторлик қарзлари;
-шартномада белгиланган тўлаш муддатидан уч ой давомида тўланмаган суғурта мукофотларининг миқдори;
- берилган кафолатлар;
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича дебиторлик қарзлари.
Суғуртачиларнинг жами суғурта мажбуриятлари ва алоҳида риск турлари бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорлари.
Алоҳида риск турлари бўйича суғуртачининг мажбуриятларини миқдори хусусий маблағлари ва суғурта захираларининг 20% дан ошмаслиги талаб қилинади. Белгиланган меёрдан ошган суғурта мажбуриятлари фақат қайта суғурталаш шарти билан олиниши рухсат берилади.
Умумий суғурта тармоғида фаолият юритувчи ва фақат қайта суғурта билан шуғилланувчи суғурта ташкилотларининг мажбуриятларининг максимал миқдори хусусий маблағлар манбаасининг 200% дан ошмаслиги талаб қилинади. ЙОки меёрдан ошган мажбуриятлар қайта суғурталаниши зарур.
Қайта суғурта операцияларига қўйиладиган талаблар.
Лицензияда рухсат берилган класслар бўйича рискларни қайта суғуртага қабул қилиниши мумкин.
Қайта суғурталанувчи рискларни қайта суғуртага фақат тасдиқланган қайта суғуртачига бериши рухсат берилади.
Тасдиқланган қайта суғуртачи қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • фақат қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурта ташкилотлари;

  • суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва қонунчиликда белгиланган минимал устав капиталига эга бўлган суғурта ташкилотлари(қайта суғурта учун);

  • қуйидаги рейтинг кўрсаткичига эга бўлган чет ел суғурта компаниялари:

  • “Моодйс Инвесторс Сервиcес” рейтинг агентлигининг “Ваа3” дан кам бўлмаган рейтингига эга бўлган;

  • “Стандард анд Поорс cорпоратион” рейтинг агентлигининг “ВВ+” дан кам бўлмаган рейтинга эга бўлган;

  • “Фич, Инc.” Рейтинг агентлигининг “ВВ-” дан кам бўлмаган рейтинга эга бўлган;

  • “А.М. Бест Cомпанй, инc.” Рейтинг агентлигининг “И+” дан кам бўлмаган рейтинга эга бўлган;

  • “Експерт - РА” рейтинг агентлигининг “А++” дан кам бўлмаган рейтинга эга бўлган чет ел суғурта компаниялари қайта суғурта билан шуғилланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарисида, чет ел суғурта компаниясига бериладиган мажбурият миқдори, ҳар –бир суғурта шартномаси бўйича , 95% дан ошмаслиги талаб қилинади.
CҲет ел суғурта компаниясига қайта суғурта учун берилган суғурта шартномаларида суғуртачининг улуши ҳақиқатдаги тўлов лаёқатининг маржасини 5% дан кам бўлмаслиги лозим. Експорт контрактларини сиёсий ва тижорат рискларидан ва чет елга чиқувчиларни суғурталаш бундан мустасно.
Тўлов лаёқати меёрларининг ҳисоб-китобларини тақдим қилиш муддати ва тартиби, суғуртачиларнинг активларини жойлаштириш талаблари. Қайта суғурта операцияларига бўлган талаблар.
Суғурта ташкилотлари чорак якунида кейинги ойнинг 25 санасига қадар давлат суғурта назоратига тўлов лаёқати меёрлари, активларни жойлаштириш тўғрисида, қайта операциялар тўғрисида ҳисоб – китоблар топширадилар.
Агар суғуртачининг тўлов лаёқати маржасининг меёрлари ҳисобот даврида 1 дан 0.5 га қадар тушиб кеца 10 кун муддатда давлат суғурта назоратига молиявий ҳолатни яхшилаш бўйича чораларни тасдиқлаш учун тақдим қилиши зарур.
Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар 6 ой муддатга ишлаб чиқилади. CҲора-тадбирларда суғурта ташкилотини молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича комплекс ишлар назарда тутилади. Комплекс чора-тадбирларда суғурта ташкилоти устав капитали миқдорини ўзгартириш, қайта суғурта операциялари чэгараларини кенгайтириш, тарф сиёсатини ўзгартириш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш, активлар таркибини ўзгартиришларни назарда тутиши мумкин.
Агар комплекс чора-тадбирларда устав капиталини ўзгартириш назарда тутилган бўлса, тасисчиларни розилиги талаб қилинади.
Давлат суғурта назорати тақдим қилинган ҳисоботларни ва комплекс чора-тадбирларни таҳлил қилиб молиявий ҳолатни ўзгартириш бўйича таклифлар беради ва назорат қилади.
Ҳисобот даври якунида суғуртачининг тўлов лаёқати маржасининг етарлилиги 0.5 дан паст бўлса лицензиянинг амал қилиш кучи тугатирлади.
Суғурта ташкилотлари томонидан максимал мажбуриятларни олиш талаблари бузилган ҳолларда Давлат суғурта назорати инспексияси камчиликни тузатиш тўғрисида кўрсатма беради. Суғурта ташкилоти бир ой давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиши зарур.
3. Суғурта мажбуриятларининг ҳажми суғурта ташкилотларининг молиявий ҳолатининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Суғурта мажбуриятлари хўжалик фаолиятининг бошқа турларидаги мажбуриятлардан фарқ қилади. Бундан ташқари суғурта мажбуриятларини суғурта бозорининг асосий кўрсаткичлари сифатида ҳам кўрсатишимиз мумкин.
Суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини динамикаси ўсиш тенденсиясига эга. Суғурта ташкилотларининг активларини таркибини таҳлил қилиб кўрамиз. Суғурта ташкилотларининг жами активларини суммасини 100 фойиз деб қарайдиган бўлсак, уларнинг 80.3%ни молиявий ва капитал қўйилмалар ташкил қилади. Бу суғурта ташкилотларининг жами активларини 80.3% инвестицияга йўналтирлиши кўрсатади. Суғурта ташкилотларининг жами активларининг 6.3 % пул маблағлари ташкил қилади. Бу суғурта ташкилотларининг банк ҳисоб рақамларидаги , ғазнадаги ва бошқа ҳисоб рақамларда акс етган пул маблағлари ҳисобланди. Суғурта ташкилотлари пул маблағларидан жорий харажатлар, суғурта қопламаларини тўлаш учун сарф қилинади. Суғурта ташкилотларининг дебиторлик қарзлари ҳам уларнинг молиявий хўжалик фаолиятида катта ҳамият касб етади. Жами активлар таркибида суғурта ташкилотларининг дебиторлик қарзлари 4.6% ни ташкил қилади. Барча суғурта ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда тегишли асосий воситаларга эга ҳисобланади. Суғурта ташкилотларининг асосий воситаларининг миқдори жами активларининг 5.0% ни ташкил қилади.
Суғурта ташкилотларининг барқарорлиги давлат томонидан назорат қилинсада назаримзда суғурта фаолиятининг ушбу соҳасида муаммолар етарли ҳисобланади.
Суғурта ташкилотларининг барқарорлиги асосий шартларидан бири белгиланган устав капиталининг минимал миқдорини шакллантиришдир. Ҳозирги вақтда умумий суғурта тармоғида фаолият юритиувчи суғурта ташкилотлари учун 1,5 млн Евро, ҳаёт суғурта тармоғида фаолият юритувчилар учун 2.0 млн. Евро, мажбурий суғурта фаолияти билан шуғилланувчилар учун 3.0 млн. Евро, қайта суғурта фаолияти билан шуғилланувчи суғурта ташкилотлари учун 6 млн Евро миқдорида минимал устав капитали белгиланган.
Суғурта ташкилотларининг суғурта захираларини шакллантириш тартибида ҳам айрим камчиликлар мавжуд. Ишлаб топилмаган мукофотлар,хабар қилинган, лекин бартараф қилинмаган, содир бўлган лекин хабар қилимаганзарарлар бўйича захиралар суғурта ташкилотлари томонидан мажбурий тарзда ташкил қилинади. Аммо, суғурта ташкилотларининг зарарлиликни тебраниш бўйича суғурта захираси ихтиёрий тартибда амалга оширилади. Суғурта ташкилотларида зарарлилик тебраниши доимий характерга эга. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози юз бераётган шароитда зарарлиликни тебраниши янада ортади. Зарарлиликни тебранишини ихтиёрий тартибда шакллантирилиши зарарлар миқдори ошган ҳисобот даврида суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлиги ёмонлашиши мумкин. CҲунки ушбу захира тури суғурта ташкилотлари томонидан шакллантирилмаслиги ҳам мумкин. Зарарлар миқдори ошган даврда суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида зарарлилик тебраниши бўйича ташкил қилишни мажбурий ўрнатишни таклиф қилинади. Ушбу таклифни амалга тадбиқ қилиниши суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини давлат томонидан тартибга солиш механизмини самарасини ошишига олиб келади.
Суғурта захираларини инвестицияга йўналтириш соҳасида ҳам айрим камчиликлар мавжуд. Суғурта ташкилотларининг активларини жойлаштиришга қўйилган талабларга еътибор қилсак, кредит уюшмаларининг депозитларига суғурта ташкилотларининг устав капиталини 10% миқдоригача жойлаштириш мумкинлиги меъёрлаштирилган. Аммо, ҳозирги вақтда кредит уюшмалари қўйилган депозитларга банк муассаларига нисбатан катта миқдордаги фойиз тўланади. СҲу сабабли, жойлаштирилувчи активаларнинг даромадлик даражасини ошириш мақсадида кредит уюшмаларига қўйилувчи депозит миқдорини чэгарасини 10% дан 20% гача ошириш таклиф қилинади.
Бундан ташқари, давлат суғурта назорати руҳсати билан тасисчиларга қарз бериш руҳсат берилган, агар қарз миқдори устав капиталининг 30% дан миқдорда бўлса. Бундай ҳолатларда берилган қарзни назорат қилиш имкониятлари чекландаи. CҲунки тасисчилар ўзларининг мавқейларидан фойдаланиб, суғурта ташкилотларига босим ўтказиши мумкин. Бундай нохуш ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тасисчиларга қарз беришни тақиқлаш зарур. Ушбу таклифни амалга тадбиқ қилиниши суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамланишига имкон беради.
Хулоса
Ўзбекистон суғурта бозорида суғурта ташкилотларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш асосий усулларидан бири қайта суғурта механизмидан фойдаланишдир. Афсуски республика суғурта бозорида қайта суғурта фаолияти талаб даражасида ривожланмаган. Ўзбекистон суғурта бозорида ихтисослашган тартибда фақат битта суғурта компанияси қайта суғурта хизмати кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарисида, чет ел суғурта компаниясига бериладиган мажбурият миқдори, ҳар –бир суғурта шартномаси бўйича , 95% дан ошмаслиги талаб қилинади.

1 Mahsulotlar(ishlar,xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlari tarkibi hamda moliyaviy natijalni shakllantirish tartibi to’g’risidagi Nizomni tasdiqlash to’g’risidagi O’zbekiston Respublikasining 1999 yil 05.02. dagi 54 sonli Qarori. “Norma” elektron manbaa.

2 O’zbekiston Respublikasining Qonuni «Sug’urta faoliyati to’g’risida». T.: 2002 y., 5 aprel. «Xalq so’zi» gazetasi, 2002 yil 28 may.



3 Polojenie o platejesposobnosti straxovshchikov i perestraxovshchikov. Utverjdeno prikazom ministra finansov ot 22.04.2008g,№41, zaregistrirovano MYu ot 12.05.2008g. №1806

Download 35,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish