Режа: Фойда солиғининг жорий қилиниши, иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Жами даромадлар таркиби, жами даромаддан чегирмалар



Download 289,31 Kb.
bet1/3
Sana24.03.2022
Hajmi289,31 Kb.
#507578
  1   2   3
Bog'liq
2 1 мав Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Режа: 1.Фойда солиғининг жорий қилиниши, иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. 2.Жами даромадлар таркиби, жами даромаддан чегирмалар.


2.1-мавзу: Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи иқтисодий моҳияти.

1. Фойда солиғининг жорий қилиниши, иқтисодий моҳияти ва аҳамияти.

1991 йилга қадар асосан давлат корхоналари фойдасидан ажратиладиган ажратмалар ҳисобидан шаклланар эди. Корхоналар баланс фойдасининг 90 фоизгача бўлган қисмини бюджетга олиб кетар эди.


1992 йилдан бошлаб барча турдаги хўжалик юритувчи субъектлар “Даромад” солиғини тўлашга ўтдилар.
1995 йил январ ойидан бошлаб солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш мақсадида мамлакатимизда корхоналарнинг фойдасидан олинадиган солиқ жорий этилди.
2008 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексининг 23-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи умумдавлат солиқлари таркибига киритилди.
2.Жами даромадлар таркиби, жами даромаддан чегирмалар.
Солиқ солинадиган база жами даромаддан Солиқ кодексининг 297-модда. Жами даромад юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан ҳисобот (солиқ) даври мобайнида олинган даромадлардан иборатдир.
Жами даромад, (агар Кодекснинг 299-модда. Текин олинган мол-мулк (хизматлар))да бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини инобатга олмаган ҳолда аниқланади.
Жами даромадга ҳар қандай шаклда ва (ёки) ҳар қандай фаолиятдан олиниши лозим бўлган даромадлар хусусан, қуйидаги даромадлар киради:
1) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад;
2) кредит бўйича мукофот тарзидаги даромад;
3) суғурта, қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича даромади;
4) РЕПО операциялари бўйича даромад;
(52-моддасига асосан Репо шартномасига мувофиқ битимнинг бир тарафи битимнинг бошқа тарафига қимматли қоғозларни ушбу шартномада олдиндан белгиланган нархда муайян муддатдан кейин уларни қайтариб сотиш (сотиб олиш) мажбурияти билан сотади.)
5) ҚҚлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялардан олинган даромад;
6) Асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар;
7) молиявий ижара шартномасига биноан мол-мулкни бериш бўйича пул мукофоти тарзидаги даромад;
8) мол-мулкни мулк ижарага беришдан олинган даромад, бундан молиявий ижара (лизинг) мустасно;
9) роялти; (Gonorar - bu tabiiy resurslarga ega bo'lgan davlat foydasiga ishlab chiqarilgan har bir barrel neft uchun yagona soliq.)
10) текин олинган мол-мулк (олинган хизматлар);
11) инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захираларнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тарзидаги даромад;
13) илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад;
14) хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромад;
15) биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинган даромад;
16) қарздор томонидан эътироф этилган ёхуд қарздор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати асосида шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар ўрнини қоплаш суммалари;
17) курсдаги ижобий фарқ;
18) дивидендлар ва фоизлар;
19) ишончли бошқарув муассиси томонидан мол-мулкни ишончли бошқаришдан олинган даромад;
20) шакллантирилиш харажатлари қайта тикланган захиралар суммалари;
21) акциядор, иштирокчи юридик шахс фойдасига ўз улушининг қийматини олишдан воз кечган тақдирда, мазкур юридик шахснинг устав фонди камайиши муносабати билан олган даромад;
22) корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотишдан олинган даромад;
23) нархларга тузатишлар киритиш туфайли олинган даромад;
24) назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;
25)алоҳида ҳисоби мавжуд бўлмаган ва (ёки) улардан мақсадли фойдаланилмаган мақсадли маблағлар тарзидаги даромад;
Жами даромад ушбу бўлим мақсадларида пул, натура шаклида ва (ёки) бошқа шаклларда келиб тушган барча тушумлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ тўловчи томонидан олинган, қиймати чет эл валютасида ифодаланган даромадлар қиймати миллий валютада ифодаланган даромадлар билан биргаликда ҳисобга олинади.
ЮШ қайта ташкил этилганда, мол-мулкнинг ва пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган номулкий ҳуқуқларнинг қиймати ва юридик шахсларни қайта ташкил этиш чоғида ҳуқуқий ворислик тартибида олинадиган даромадлар ЮШларнинг даромадлари деб эътироф этилмайди.
Агар ушбу бўлимда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш чоғида активлар ва (ёки) мажбуриятларнинг қиймати ўзгарганлиги муносабати билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган даромадларга солиқ солиш мақсадидаги даромадлар сифатида қаралмайди, бундан ҳақиқатда олинган даромадлар мустасно.
Агар Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, даромадни эътироф этиш санаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ аниқланади.
Агар муайян бир даромад даромадларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, жами даромадни аниқлашда мазкур даромад фақат бир марта киритилади.

Download 289,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish