Реферат Мавзу: Шиша буюмларини ишлаб чикариш цехлари хакида



Download 0,88 Mb.
bet1/2
Sana23.12.2022
Hajmi0,88 Mb.
#894916
TuriРеферат
  1   2

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Урганч Давлвт Университети
Техника факултети «Архитектура» кафедраси
,,Саноат биноларини лойихалаш ”
фанидан

Реферат
Мавзу:Шиша буюмларини ишлаб чикариш цехлари хакида


Бажарди: 206-гурух талабаси Хусаинова Гулхае


Кабул килди: Сетмаматов Максуд

УРГАНЧ-2022




Режа:
1. Саноат биноларига қўйиладиган асосий талаблар.
2. Саноат биноларининг шаҳарсозликда жойлаштириш қонуниятлари
3. Саноат бинолари интеръери.
4. Фойдаланилган адабиетлар

1. Саноат биноларини лойихалашда Ўзбекистон иқлим шароитини


ҳисобга олган холда, қишлоқ худудининг барча шарт шароитини ўзига
мужассам қилган холда архитектуравий лойихалаштириш, функционал,
конструктив ва хажмий композицион ечимга эга бўлган бино турини яратиш
тўғрисида: лойиҳани техналогик жараёнини, хоналарининг ўзаро
боғлиқлигини, ҚМҚ талаблари асосида, бизнинг шароитини ўзида акс
эттирган архитектуравий жихатдан мукаммал бўлган аҳолига хизмат
кўрсатувчи бино яратиш мақсад қилиниб қўйилган.
Маъмурий –маиший қисм. Ишлаб чиқаришнинг ҳар хил турлари билан
бир қаторда корхона таркибига бошқарув аппаратининг турли хизмат
хоналари, аудиториялар, соғлиқни сақлаш ҳудудлари ва бошқалар ҳам
киради. Ушбу категория маъмурий –маиший комплекс (ММК) деб
номланадиган мажмуани ташкил этади ва у корхона билан биргаликда битта
корпусда жойлашиши ва бошқа алоҳида корпусда ҳам жойлашиши мумкин.
Лекин замонавий шиша ишлаб чикариш корхоналарини лойиҳалашда омборхоналарни, маъмурий-маиший қисмларни,
шунингдек, инженерлик жиҳозлари хоналарини қоидага кўра битта умумий
бинога жойлаштириш тавсия этилади. Маъмурий-маиший қисм бинонинг
ишлаб чиқариш бошқаруви ва ишчи-ходимларнинг маданий-маиший хизмати
учун мўлжалланган хоналардан иборат бўлади. Ишлаб чикариш корхонасининг маъмурий-маиший қисми қуйидаги асосий гуруҳларга
бўлинади:
- маъмурият;
- боғловчи хоналар;
- маиший хоналар (санитар-гигиеник мақсадлар учун);
- хизматчи хоналар.
Ишлаб-чиқариш қисми. Шиша ишлаб чикариш корхонасининг ишлаб чиқариш қисми асосан техникалардан иборат, тайёрлов ва тахлаш цехи, кадоклаш цехи, экспериментал цех, хомашйо ва тайёр маҳсулотлар омбори жойлашади.
Саноат корхоналари иншоатлари ёрдамчи бинолари қуйидагилардан иборат:
— маданий-маиший хизмат қилувчи бинолар;
— омборлар ;
— энергетика ва мухандислик иншоотлари.
А) Маданий-маиший бинолар.
Саноат корхоналарида маданий - маиший биноларии ишчиларни маданиятини оширишга, соғ-саломатлигини яхшилашига, уларни дунё қарашига ва ишлаб - чиқаришни унумлигини оширишга қаратилган.
Маданий - маиший биноларни шаклланишига қуйидагиларга амал қилиш
лозим:
— маданий-маиший хизмат кўрсатиш бинолар жамланган шароитида
яратилиб ҳамма ишчиларни тўлиқ хизмат қилиш;
— маданий-маиший биноларни максимал катталаштириш ва
бирлаштириш (кооперация);
— маданий-маиший биноларни шахарни структурасига қараб
жойлаштириш, (микрорайон, турар-жой райони,шахар);
— биноларни ва мажмуаларни қурилишни этаплар (навбати билан)
орқали амалга ошириш ва шу билан бирга келажакда (перспективада
ривожланиши).
Саноат корхоналарида маданий - маиший бинолари поғонама - поғона
(ступенчатый) бўлиб қуйидаги 4 поғонадан иборат:
1. Цех ичида,
2. Цехни ўзида,
3. Заводлар ичида,
4. Туманлар ичида (бир неча корхоналар ўртасида).
Ҳар бир хизмати учун 1,2,3 поғалар учун 4 м2 майдон олинади. Бу
майдонлар қуйидагича холда бўлинади: санитария — маиший - 65%, умумий
овкатланиш — 25%, тиббиёт — 2% ва маданият — 8%.
Қилинган анализлар шуни кўрсатадики маиший-хизмат кўрсатиш
биноларига иншоотларнинг бошқа корхоналарнинг ёнига жойлаштирилган
бўлиб, шу мажмуалар шаҳар миқёсида асосий композицияни ташкил этади.
Маъмурий- маиший бинолар ичида санитария - маиший хоналари асосий
бинолардан бўлиб ҳар куни кўпчиликка хизмат қилади. Шу биноларни ичида
кийим ечиш хоналари ҳам катта майдонни эгаллайди.
Маданий-хизмат кўрсатиш биволарига цех ўқув хоналари, дам олиш
хоналари, спортзаллар ва бошқалар киради.
Б) Омборлар.
Транспорт воситалари яхши қўлланилган корхоналар омборлари,
биноларини шаҳар ташқарисида жойлаштириш мумкин.
Омбор типлари корхона ишлаб чиқарган маҳсулотлар қуйидагиларга
бўлинади:
— ишлаб чиқарилган маҳсулотга қараб;
— юкларни характерига қараб;
— констукцияларни типига қараб;
— бинолар типига қараб.
Омборларга саноат махсулотлари жойлаштириш уч хил бўлади:
статистик, динамик ва мобил типида бўлади.
Юкларни характерига қараб универсал ва агрегатив (газ холдаги, суюқ
ва қаттиқ ҳолдаги) хом ашёлар: актив кимё махсулотлари (актив холдаги),
ёнадиган махсулотлар, захарли, портловчи, радиактив аҳолида қурилган
биноларда сақланади.
Омборлар очиқ холда, ярим очиқ ёки ёпиқ холда бўлади. Очиқ
омборларга ёмғир ва қорга чидайдиган моллар сақланади.
Ярим ёпиқ омборлар архитектураси очиқ омборлар билан ёпиқ омборлар
билан биргаликда лойиҳаланади. Ярим ёпиқ омборлар усти енгил
материаллардан ёпилган бўлиб, деворлари бўлмайди.
Ёпиқ омборларга кўп этажли ва баланд бинолар киради.
Кўп қаватли саноат омборларида вертикал транспортлар: лифтлар,
кўтарувчи механизмлар, пандуслар қўлланилади.

2. Саноат корхонасини жойлаштириш шартлари, уларни шаҳар майдони


тузилишидаги жойини белгилайди, шунингдек шаҳарнинг асосий
функционал элементлари ўзаро таъсир характерини аниқлайди (саноат
майдони, мехнаткашларга маъмурий - жамоа ва маданий хизмат кўрсатиш
системаси, пассажир ва юк транспортини ташкил қилиш). Бу шароитлар
табиий - иқлимий, функционал-техник ва архитектура-тарзий факторларга
боғлиқ бўлади.
Комплекслар жойлаштиришни белгиловчи ўзига хос томонларини
иқлимий шартларига, энг аввал иқлимни қаттиқлиги ва континенталлигини
белгиловчи, кўпроқ эсадиган шамол йўналишини ҳаво харорати экстремал
параметрларини киритиш мумкин.
1 ва 2— зарарли синфларга мансуб корхоналардан қурилаётган
мажмуаларни, санитария - гигиена талабларига, шамол эсаётган томонда
жойлаштириш лозим.
Функционал техник факторлар асосий ишлаб-чиқаришни
технологиясининг ўзига хос хусусиятларига боғланади ва бутун шаҳар
тузилишига таъсир қилади. Бу ўзига хос хусусиятлар қўйидагилар бўлиши
мумкин:асосий ишлаб-чиқариш юк айланиши кўплиги, уларни нисбатан кам
ёки кўп мехнат талаблиги, айрим зона ва ишлаб-чиқариш турларини ўтга
чидамлилиги томондан хавфлилиги ва санитария томондан зарарлилиги,
қатор ишлаб- чиқаришлар технологик оқимини узвий ўзаро боғланганлиги ва
бошқалар.
Саноат ва турар жой бинолари майдонлари режалаштиришнинг
тузилиши, энергетик ва хизмат кўрсатувчи омборхоналар хўжалигини бирга
шакллантиришга имконият яратиш керак.
Саноат ва турар жой бинолари майдонини кенгайтиришга захира
майдонлар ажратиш керак бўладики, токи бу майдонларни келажакда
ўзлаштириш, шаклланган шахар тузилишига салбий таъсир қилмаслиги
керак. Шаҳарнинг саноат ва турар жой кисмлари орасидаги боғлиқлик
транспорт ва пиёда йўлларнинг қулайлиги, шунингдек архитектуравийтарзий фикрнинг яхлитлиги мулохазасидан келиб чиқиб, бажарилиши
мумкин.
Саноат корхоналарини шаҳарсозлик қонуниятлари асосида
жойлаштириш шартларини белгиловчи факторлари йиғиндиси, шаҳарлар
тузилишида жойлаштириш шартлари билан фарқланиб, у ёки бу шахарсозлик
гурухига киритишга имкон беради.
Замонавий шаҳарсозликда саноат мажмуалари ва районлари қўйидаги
гурухларга синфланди:
Турар жойдан йироқлашган корхона ва мажмуалар;
— Турар жой билан чегарадан ёки ундан бироз йироқлашган корхона ва
мажмуалар;
— Зарарли саноат чиқиндиларни унга кўп бўлмаган миқдорда
чиқарадиган ва юк айланиши кам корхона ва мажмуалар. Буларни бевосита
турар жой орасида жойлаштиришга рухсат этилади.
Бош режани лойихалаш-саноат корхоналари ва мажмуаларни меморий
шаклланиши муҳим элементларидир. Бош режаси рационал ечими кўпинча
ишлаб-чиқилган лойихани кучли таъсурот қолдирган бўлишини
таъминлайди.
Саноат корхоналари ва мажмуалар бош режаларини ташкил қилишнинг
у ёки бу услубини белгиловчи ва унга асос бўла оладиган муҳим факторлар
— функционал, технологик, транспорт, эстетик, иқтисодий, социал ва
экологик факторлар.
Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш турига қараб саноат биноларини
жойлаштиришнинг учта асосий тури мавжуд: шаҳар билан чегарадош бўлган,
шаҳардан ташқарида, шаҳарнинг яшаш жойлари орасида.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish