Рақамли телеузатгичларни профилактика қилиш даврида амалга ошириладиган техник тадбирлар ва уларни бажарилиши бўйича йўриқнома Рақамли узатгичнинг совитиш тизими (PUMP) 1.Совитиш тизимини ички ва ташқи блокларидаги кучланиш таъминот кабелларини холати, контактларни мустахкамлиги ва болтларни қизимаганлигини шунингдек коррозия холатлари юз бермаганлигини аниқлаш, зарур холларда чоралар кўриш.
2.Ишчи холатда бошқарув блокидаги олд кнопкалари ёрдамида 1 ва 2- насосларни кетма-кет тўрт марта алмаштирган холда электр магнит пускателларни ишлаш қобилиятини текшириш. -Қуйида совитиш тизими насосларини навбатма навбат ишлатиш тартиби кўрсатилган. Умуман эксплуатация даврида ички регламент тузилиши ва унга асосланиб совитиш тизим насосларини ишлаш даврийлигини хар ой алмаштирган холда амалга оширилса мақсадга мувофиқ. Бу билан насосларни ишчи холатдалигига ишонч хосил қилиш мумкин.
Аввал CONTROL ва LOCAL кнопкаси биргаликда босилади. PUMP холатини текшириш учун CONTROL ва EX-A, EX-B кнопкасини навбатма-навбат танлаш орқали амалга оширилади.
3.Узатгични ички қисмида жойлашган совитиш тизим трубаларни, улар уланган жойларда ва вентеллар атрофларида хлодагент сизиб чиқиш холлари йўқлигига ишонч хосил қилиш.
Суюқлик сизиб чиқиши мумкин бўлган жойлар. Ушбу жойлар ганметик асосда мустахкамланган лекин вақт ўтиши ва доимий узлуксиз тебранишлар хисобига микро тешикларни хосил бўлиш эхтимоллиги мавжуд
4.Ташқи блок радиаторларини ташкил этган трубкалар атрофларида хлодагент сизиб чиқиш холлари йўқлигига ишонч хосил қилиш. Радиаторларни тирқишларини тўлиб қолган чиқиндилардан ювиш орқали тозалаш.
Радиатор трубкаларини тўлалигича текшииш. Тирқишларда хосил бўлган чиқиндиларни тозалаш. Паррак ва паррак орти қисмда
5. Хлодагент қуйиш бакида уст қисмини очган холда хлодогент ранги ва қуюқлигини ишлатилмаган хлодогент билан солиштириш орқали бахолаш. (Rohde Schwarz туридаги узатгичда совитиш тизим Pump қурилмасини олд қисмидаги кранни очиб етарлича суюқликни олиб солиштиришни ўтказиш) -Бунинг учун телеузатгич ўчирилган холда бўлиши керак.
Узатгич ўчирилгач бакнинг қопқоғи очилади. Аввал суюқликнинг ранги ва қуюқлик даражаси солиштири солиштирилади. Суюқликнинг ранги ва қуюқлик даражаси бўйича аниқ меёрий хужжат ва махсус ўлчов прибори бўлмагани учун янги суюқлик билан солиштириш асосида бахоланади. Солиштириш жараёнида жуда катта фарқ бўлса хлодогентни алмаштириш тавсия этилади.
6.Совитиш тизимидаги хлодогентга коррозияга қарши суюқлик ингибитрни белгиланган муддатда ва белгиланган миқдорда қўшиб бориш.(миқдори ингибитор идиши этикеткасида келтирилган) Ингибитр суюқлиги коррозияга қарши қўшиладиган қўшимча бўлиб узатгични ишга туширишдан олдин совитиш тизимига қуйиладиган хладагентни таёрлаш жараёнида белгиланган пропорцияда аралаштирилади. Ишлаб чиқарувчининг тавсиясиган биноан ушбу суюқлик узатгич бир йил ишлагач 1 литр суюқликка 5 ml ингибитор қўшиш ундан сўнг эса хар икки йилда 1 литр суюқликка 2 ml ингибитор қўшиб бориш тавсия этилган.
7, 8, 9. Паррак ва унинг ўқлари атрофида хосил бўлган чиқиндиларни тозалаш. Паррак ғалтакларида хосил бўлиши мумкин бўлган коррозияни назорат қилиб бориш. Потшипниклар едирилишидан келиб чиқадиган люфт текширилади.
Парраклар орасидаги чиқиндини тозалаш учун аввал устки химоя қатлами ечиб олинади ва заруратга кўра парраклар ҳам ечиб олинади. Парракларни сув билан ювиш ҳам тавсия этилади. Ечиб олинган парракларни ички ғалтаклари ни намлик жараёнида коррозияга учрагн ёки нормал холатдалиги текширилади.