ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
БАКАЕВ ЗИЁВУДДИНХОН ТОШБОЛТА ЎҒЛИ
ИЧКИ ВА КИРУВЧИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
08.00.17- “Туризм ва меҳмонхона” (иқтисодиёт фанлари) ихтисослигидан иқтисодиёт бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини
олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ ТАҚДИМОТИ
Илмий рахбар: Сафаров Баҳодирхон Шахриёрович
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
ТОШКЕНТ – 2021
ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари шароитида туризм индустрияси, иқтисодиётининг фаол ривожланаётган ва келажакка эга бўлган соҳаларидан бири ҳисобланади. Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) нинг статистика маълумотларига кўра, «2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган эди» . Аммо COVID-19 пандемияси туфайли жаҳон миқёсида ва шу сингари республикамизда ҳам туризм соҳаси иқтисодий инқирозга юз тутмоқда. Туризм соҳасини инқироздан чиқариш, биринчи галдаги вазифалар қаторига киритилди. Шу боис, пандемия шароитида туризм соҳасини мавжуд имкониятларни таҳлил қилиш асосида ривожлантириш ҳамда ички ва кириш туризмини қўллаб-қувватлаш дунё ҳамжамиятининг доимий диққат марказида.
ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Янги Ўзбекистонни барпо этиш шароитида иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, инновацион ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижасида туризм соҳаси ҳам янги босқичга кўтарилди. Туризм фаолиятини равнақ топтириш масаласи бўйича айниқса, охирги тўрт йил мобайнида ҳукуматимиз томонидан бу борада муҳим фармон ва қарорлари қабул қилинди. Бу, ўз навбатида, туристик барқарорлик индикаторлари орқали баҳолаш усулини таклиф қилиш, минтақа туризми ривожланишини бошқаришда давлат-хусусий шерикчилигининг ташкилий механизмини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш, туристик фирма ва меҳмонхона бизнесининг ахборот сайтларини тайёрлашнинг мазмуни ва таркибига қўйиладиган талаблар тизимини такомиллаштириш, ички ва кирувчи туризмни барқарор ривожлантириш вариантларини танлаб олишда сценарийларни ишлаб чиқиш ва соҳа жозибадорлигини оширишнинг истиқболлари бўйича илмий изланишларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилайди.
сифатида Ўзбекистон ички ва кирувчи туризм бозорида фаолият юритаётган туризм субъектлари иқтисодий фaoлияти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |