Озодликни чеклаш жазосини озодликни махрум қилиш жазосига алмаштириш ҳақида



Download 235,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana30.11.2022
Hajmi235,22 Kb.
#875748
  1   2




А Ж Р И М 
(озодликни чеклаш жазосини озодликни махрум
қилиш жазосига алмаштириш ҳақида) 
2022 йил ноябр ойининг 28 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент 
вилояти Бекобод шаҳар суди ўз биносида очиқ суд мажлисида
Раислик қилувчи: Ф.Закиров, судья ёрдамчиси А.Шайзаковнинг 
котиблигида, томонлардан Бекобод шаҳар прокурорининг ёрдамчиси 
Б.Суюнов ва Бекобод шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори 
Д.Шукуралиев, маҳкума М.Тилабованинг иштирокида, Тилабова Мамлакат 
Усмановнага тайинланган озодликни чеклаш жазосини Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодексининг 48
1
-моддасига асосан жазо турини бошқа 
турдаги жазо чорасига алмаштириш тўғрисида Бекобод шаҳар ИИБ 
томонидан киритилган тақдимномани кўриб чиқди. Иш хужжатларига кўра: 
Тилабова Мамлакат Усмановна (Tilabova Mamlakat 
Usmanovna) 
19.12.1974 йилда Бекобод шаҳрида туғилган, 
миллати тожик, оилали, маълумоти ўрта, ишсиз, 6 нафар 
фарзанди бор, Ўзбекистон Республикасида фуқароси, 
муқаддам судланмаган, жиноят ишлари бўйича Бекобод 
шаҳар судининг 2022 йил 5 апрелдаги хукмига кўра 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми 
билан 2 йил 9 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган, 
Бекобод шаҳар “Нурли йўл” МФЙ 65-даҳа, 2А-уй, 17-
хонадонда яшайди. 
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, томонлар фикрини тинглаб, иш 
ҳужжатлари бўйича тўпланган ҳужжатларни тахлил қилиб, қуйидагиларни, 
АНИҚЛАДИ: 
Маҳкум Тилабова Мамлакат Усмановнага 2022 йил 5 апрел куни 
жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди томонидан Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан 2 йил 9 ой муддатга 
озодликни чеклаш жазоси тайинланган. 
Бекобод шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи томонидан маҳкума Тилабова 
Мамлакат Усмановнага
 
нисбатан суд ҳукми 29.04.2022 йил куни ижрога 
қаратилиб, маҳкумга озодликдан чеклаш жазосини ўташ тартиб-қоидаси 
тушунтирилган.
Махкум М.Тилабовага нисбатан чиқарилган суд ҳукмида сутканинг 
соат 22:00дан 06:00 гача яшаш жойидан ташқарига чиқмаслик, назорат 
қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Тошкент 
вилояти Бекобод шаҳар ва Бекобод тумани худудидан ташқарига чиқмаслик, 
фуқаро Эрматова Фарида Хамиджоновна ва бошқа фоҳишалик билан 
шуғулланувчи шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, алкоголли ичимликлар 
истеъмол қилмаслик ва алкоголли ичимликлар истеъмол қилинадиган 
кўнгилочар жойлар (кафе, бар, ресторат тунги клублар)га бормаслик, ҳукм 
Ҳужжат имзоланган: Закиров Фарход Абдуллаевич, 28.11.2022
1-1102-2202/48


қонуний кучга кирганидан сўнг 2 ой муддат ичида ишга жойлашиш каби 
чекловлар юклатилган. 
2022 йил 16 июнь куни соат 23:14да маҳкуманинг яшаш манзили 
Бекобод шаҳар ИИБ ХПБ ва Пробация гурухи ҳодимлари томонидан 
текширилган вақтда маҳкума М.Тилабова яшаш жойида бўлмаган аниқланиб, 
ҳолат юзасидан далолатнома тузилган. Маҳкума 2022 йил 18 июнь куни 
тушунтиришида 2022 йил 16 июнь куни соат 23:14да Бекобод шаҳар, Заковат 
кўчаси, 5-уйга бориб, вақтида яшаш жойига қайтиб кела олмаганини маълум 
қилган. Маҳкумага суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларни бузган 
тақдирда унга нисбатан тайинланган озодликдан чеклаш жазосининг ўталмай 
қолган муддати бошқа жазога билан алмаштирилиши мумкинлиги ҳақида 
расман огоҳлантирилган.
2022 йил 07 сентябрь куни соат 18:15 да махкуманинг яшаш манзили 
текширилганида маҳкуманинг қўшнилари маҳкума М.Тилабованинг бу 
манзилда ижарада яшагани, ҳозирги вақтда кўчиб кетгани, қаерда яшашини 
билишмаслигини маълум қилган ва ҳолат юзасидан далолатнома тузилган. 
Маҳкумадан ҳолат бўйича тушунтириш олинганида 2022 йил 6 сентябр 
кунидан Бекобод шаҳар 64-даҳа, 2А-уй, 17-хонадонга кўчиб ўтиб яшай 
бошлаганини маълум қилган.
2022 йил 11 ноябрь куни соат 23:38 да махкуманинг яшаш манзили 
текширилганда маҳкума М.Тилабова яшаш жойида бўлмаган, бир оз вақтдан 
сўнг яшаш манзилига келган М.Тилабова Бекобод шаҳар, Заковат кўчаси, 5-
уйга бориб келганини маълум қилган ва ҳолат юзасидан далолатнома 
тузилган.
Бундан ташқари, маҳкумага суд томонидан ҳукм қонуний кучга 
кирганидан сўнг 2 ой ичида ишга кириш мажбурияти юклатилган бўлсада, 
шу кунга қадар бандлик маркази ходимлари томонидан таклиф этилган бўш 
иш ўринларига ишга жойлашмай суд томонидан белгиланган мажбуриятни 
бажармасдан келаётганлиги аниқланган.
Суд мажлисида Д.Шукуралиев Пробация гуруҳи катта инспектори 
эканлигини, маҳкума М.Тилабовага оид суд ҳукми Пробация гуруҳига келиб 
тушганидан сўнг 2022 йилнинг 29 апрель куни рўйхатга олиниб, ижрога 
қаратилгани ва шу куни маҳкума М.Тилабовага унга тайинланган жазони 
ўташ тартиб қоидалари тушунтирилганини, 2022 йил 16 июнь куни соат 
23:14да М.Тилабованинг яшаш манзили текширилганида уйида йўқлиги 
аниқлангани, кейинги кунда бу ҳақида тушунтириш олинганида М.Тилабова 
Бекобод шаҳар, Заковат кўчаси, 5-уйга кетиб, уйига ўз вақтида қайтиб кела 
олмаганини маълум қилганини, унга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги 
интизомий жазо қўлланилиб, жазони ўташ тартиб қоидаларини бузишнинг 
ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгани, 2022 йил 7 сентябрь куни 
М.Тилабованинг яшаш манзили текширилганида қўшнилари ушбу манзилдан 
кўчиб кетгани ҳақида айтишганини, бу бўйича М.Тилабовадан тушунтириш 
олинганида М.Тилабова 2022 йил 6 сентябрь куни бошқа манзилга кўчиб 
ўтгани ва бу ҳақида Пробация бўлимига хабар бера олмаганини айтганини, 
унга яна жазони ўташ тартибини бузганлик учун ҳуқуқий оқибатларни 
тушунтирганини, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 23:38да маҳкуманинг яшаш 
манзили текширилган вақтда уйида йўқлиги аниқланиб бу ҳақида 
Ҳужжат имзоланган: Закиров Фарход Абдуллаевич, 28.11.2022
1-1102-2202/48


далолатнома тузилганини, М.Тилабова мунтазам равишда жазони ўташ 
тартиб қоидаларини бузиб юрганини, жазо ўтаётганини ҳис қилмаётганини, 
шу сабабли Бекобод шаҳар ИИБ тақдимномасини қаноатлантиришни 
сўрашини маълум қилди.
Суд мажлисида маҳкума М.Тилабова ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 16 июнь 
куни соат 23:14да унинг яшаш мнзилини ИИБ ходимлар текширишган вақтда
Бекобод шаҳар, Заковат кўчаси, 5-уйга бориб, вақтида яшаш жойига қайтиб 
кела олмаганлигини, дастлаб белгиланган чекловларни бузганлиги сабабли 
расмий тарзда огоҳлантирилганини, 2022 йил 6 сентябрь куни бошқа 
манзилга кўчиб ўтгани сабабли 2022 йил 7 сентябрь куни уйида 
бўлмаганини, бошқа манзилга кўчиб ўтгани ҳақида Пробация бўлимига хабар 
бермаганини, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 23:38да маҳкуманинг яшаш 
манзили текширилган вақтда Бекобод шаҳар, Заковат кўчаси, 5-уйга қизига 
совчилар келиб қолгани сабабли уйига кеч қайтиб келганини, Бекобод аҳоли 
бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ошхоналарга йўлланмалар 
берилгани, лекин ойлик иш ҳақи кам бўлгани сабабли уларни рад қилганини, 
тикувчиликка йўлланма берилганида кўриш қобилияти пасайиб кетгани 
сабабли у ерга ишга бормаганини, у ўзига тегишли хулоса қилганини, бундан 
сўнг жазони ўташ қоидаларини бузмаслигини, унга охирги марта имкон 
беришни сўрашини маълум қилди.
Суд иш бўйича Бекобод шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи вакилининг
судланувчининг тушунтиришлари ва давлат айбловчисининг фикрини 
эшитиб, қуйидаги асосларга кўра Бекобод шаҳар ИИБнинг тақдимномасини 
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 48
1
-моддасида 
озодликдан чеклаш тариқасидаги жазосини ўташдан бўйин товлаган, 
шунингдек, суд томонидан унинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни 
бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосини ўталмай қолган 
муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги 
белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодексининг 44
4
-моддасига 
кўра “озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартлари 
маҳкум томонидан бузилганлиги учун жазоларни ижро этиш инспекцияси 
унга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллаши, 
маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин 
товлаган, 
шунингдек 
суд 
томонидан 
ўз 
зиммасига 
юклатилган 
мажбуриятларни бажармаган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси 
судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини жазонинг 
бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритиши” белгиланган.
Мазкур модданинг 3-қисмига кўра ўзига нисбатан суд томонидан 
белгиланган тақиқларни (чеклашларни) бузишга йўл қўйиб бўлмаслиги 
тўғрисида огоҳлантириш тарзида интизомий жазо қўлланилганидан кейин 
бир йил ичида жазони ўташ тартиби ва шартларини бузишга йўл қўйган 
маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин 
товловчилар деб эътироф этилиши назарда тутилган.
Иш ҳужжатларига кўра М.Тилавовага нисбатан 2022 йилнинг 18 июнь 
куни суд томонидан белгиланган тақиқларни (чеклашларни) бузишга йўл 
Ҳужжат имзоланган: Закиров Фарход Абдуллаевич, 28.11.2022
1-1102-2202/48


қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантириш тарзида интизомий жазо 
қўлланилганидан кейин ҳам 2022 йилнинг 6 сентябрь куни ва 11 ноябрь 
кунлари такроран суд томонидан белгиланган тақиқларни бир неча бор 
бузганлиги аниқланган.
Иш ҳужжатларига кўра, маҳкума М.Тилабова 2022 йил 28 ноябрь
кунига қадар белгиланган 2 йил 9 ой озодликдан чеклаш жазосининг 7 ой 
муддатини ўтаган бўлиб ва ўталмай қолган жазо мудати 2 йил 2 ойни ташкил 
қилади. 
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, махкум М.Тилабованинг 
ўталмаган 2 йил 2 ой озодликни чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан 
маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни лозим топади. 
Юқоридагиларга асосан, хамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 
539-моддасига амал қилиб, суд 

Download 235,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish