ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
«ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ» МТУ
«Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошкариш » факультети
«Менежмент» кафедраси
“Сув хўжалиги менежменти” фанидан
курс ишини бажариш бўйича
МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА
Тошкент-2022
Ушбу методик қўлланма институт Илмий-услубий Кенгашнинг “___” ____ 2022 йилда бўлиб ўтган №__ - сонли мажлисда кўриб чиқилди ва чоп этишга тавсия этилди.
Ушбу методик қўлланма фан ўқув режасига асосан тузилган бўлиб, талабаларнинг назарий ва амалий билим даражасини кенг бойитишга ёрдам беради. Методик қўлланма 5340200 - “Менежмент” (сув хўжалигида) йўналишида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган.
Талабалар методик қўлланмадан “Сув хўжалиги менежменти” фанидан курс ишини мустақил равишда бажаришда фойдаланиши мумкин.
Тузувчилар:
|
|
Х.Хўжамқулова, кат.укитувчи
У.Холиеров, кат.укитувчи
С.Носирова, ассистент
|
Тақризчилар:
|
|
Х.Рахимова, Банк - Молия академияси ”Рақамли Банк иши” кафедраси и.ф.н., доцент
|
|
|
У. Сангирова, “ТИҚХММИ” МТУ “Сув хужалигини ташкил этиш ва бошкариш” кафедраси и.ф.н., доцент
|
К И Р И Ш
Республикада ҳукумат томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислохотлар халқ хўжалигининг барча тармоқларини бозор муносабатларида шакллантиришда ўз самарасини берди. Айниқса, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ортиб бориши, унга зарур бўлган ресурслардан самарали фойдаланиш натижасидир. Бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш давр талаби бўлиб турган бир пайтда, мухтарам Президентимизнинг шу соҳани ривожлантиришга кўплаб фармонларни, қарорларни қабул қилиши ўз самарасини кўрсатмоқда. Сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг турли чора-тадбирлари ишлаб чиқилган бўлиб, асосий эътибор сув хўжаликларини бошқаришда менежмент ва маркетинг фаолиятини яхшилашга қаратилган. Сув хўжалиги менежменти фани сув хўжалик корхоналари фаолиятида олиб борилаётган ислохотлар, СФУларни бошқариш менежменти, бошқарув самарадорлиги, бошқарувни молиялаш, сув ва уни тежаш технологиялари, сувдан фойдаланиш стратегияларини ўрганишни ўз ичига олади.
Талаба курс иши бўйича бир мавзуни танлаб ишни унга мос келадиган адабиётларни ўрганишдан бошлайди, ҳамда дастлабки назарий билимга эга бўлган талаба сув хўжалигини бошқаришнинг ҳозирги холатини таҳлил қилиб, тегишли хулосалар чиқариб, бошқарув самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаб беради. Шу билан бирга ўрганилаётган мавзу бўйича сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича ўз муносабатларини мустакил билдириши ўта муҳимдир.
Курс иши “Сув хўжалиги менежменти” фанини чуқур ва мукаммал ўзлаштиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Талабаларни сув хўжалиги тармоқларида рўй бераётган ташкилий-иқтисодий ўзгаришларни мустақил таҳлил қилиш, сув хўжалигини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш ва техник-иқтисодий фанлардан олинган назарий билимларни курс иши мавзусидаги режани тўлиқ ёритишга имкон беради.
Курс иши ҳар бир талаба томонидан сув хўжалиги ташкилотлари мисолида мустақил бажарилади. Ишни бажариш тўғрисидаги топшириқларни раҳбар ўқитувчидан олади. Курс ишини ёзиш жараёнида масьул ўқитувчилар талабага йўлланма ва маслаҳатлар беради, расмийлаштириш ва ҳимоя килиш тартибини тулик тушунтиради. Талаба курс ишини бажариш бўйича раҳбар ўқитувчидан доимий равишда маслаҳат олиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |