Нотурар жойни ижарага бериш шартномаси



Download 21,26 Kb.
bet1/3
Sana22.12.2022
Hajmi21,26 Kb.
#894047
  1   2   3
Bog'liq
2 5404443299442332170


НОТУРАР ЖОЙНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ШАРТНОМАСИ

2022 йил "___" _________ -сон Тошкент шаҳри


Биз Тошкент шаҳар Учтепа тумани 24-мавзе 2Д-уй 101-хонадонда доимий руйхатда турувчи 1973 йилда йилда туғилган Набиева Навруза Турғуновна (паспорт серияси АА 0903770 бўлган 19.02.2013 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБ томонидан берилган) бир томондан (кейинги ўринларда "Ижарага берувчи" деб юритилади) ва кейинги ўринларда "Ижарага олувчи" деб юритилувчи Хайдаров.М.З иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.




1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ


1.1. Мен Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Қатортол кўчаси 10-квартал 11/1-уйда жойлашган нотурар жойнинг 50 кв.метр ҳажмга эга бўлган 2 та хонадан иборат хонасини Ижарага олувчига вақтинчалик фойдаланиш учун бердим, мен Ижарага олувчи ушбу нотурар жойни вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилдим.
1.1. Ижарага берувчига тегишли мол-мулкдан савдо фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун ижарага берилади.


2. ИЖАРА ҲАҚИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


2.1. Ижарага олувчи шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган мол-мулкдан фойдаланганлик учун Ижарага берувчига ойига хар 1 кв. метр майдон учун 20 минг сўмдан ижарага олинган 50кв.метр майдон учун 1000000 сўм миқдорда ҳақ тўлайди.
2.2. Ижара тўловлари Ижарага олувчи томонидан ҳар ойнинг 3-санасидан кечиктирмай тўлаб борилади. Ижара ҳақининг ҳисоб-китоби ушбу шартномада кўрсатилган миқдорда ҳисобланади.
2.3. Ижарага олувчи берилган нотурар жойдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ муддатда бузса, Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган нотурар жойни бўшатиб беришни Ижарага олувчидан талаб қилишга ҳақли.


3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


3.1. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:
а) мол-мулкдан фақат унинг бевосита белгиланиши бўйича фойдаланиш;
б) мол-мулкни яроқли ва соз ҳолатда сақлаш;
в) ўз ҳисобидан ва ўз вақтида мол-мулкни таъмирлаш;
г) ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бориш;
д) ижарага олинган мол-мулкни қайтариши ҳақида Ижарага берувчини камида 1 ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш;
е) мол-мулкни далолатнома бўйича соз ва яроқли ҳолатда қайтариш;
ж) шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда ёки муддати тугаганда мол-мулкни Ижарага берувчига киритилган ўзгартиришлар билан бирга топшириш;
з) шартнома муддати тугамасдан туриб мол-мулк кайтарилганда ёки шартнома муддати тугаганда ўзининг мол-мулкни таъмирлаш бўйича мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширмаган таъмирлаш харажатларини Ижарага берувчига тўлаш.
и) ижарага олинган дукон учун ишлатилган электр энергияси, табиий газ ва совуқ ва иссиқ сув ҳамда маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз ҳисобидан тўлайди.
3.2. Ижарага берувчининг мажбуриятлари:
а) шартнома имзолангандан кейин _3_ ичида Ижарага олувчига соз ҳолатдаги мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топшириш;
б) ижара ҳақи оширилиши ҳақида Ижарага олувчини камида бир ой олдин огоҳлантиради.

Download 21,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish