Нафас йўлида, бутун бронх "дарахти" бўйлаб, шиллиқ ости қаватида лимфоид тўпламлар ва лимфа ту¬гунлари мавжуд



Download 20,78 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi20,78 Kb.
#208681
Bog'liq
14 дарс савол (1)


1.Лимфа тугунлари, талоқ, Пейер пилакчалари ва иммун тизимнинг бошқа сиртқи аъзолари кандай жараёнларни таъминлашга мослашган?
Талоқ қонни, лимфотик тугунлар эса тўқима суюқлиги ва лимфани фильтрлайди. Шунинг учун организм суюқликларида пайдо бўлган ҳар қандай “бегона” биомолекулалар дарҳол аниқланади ва улар органларда нейтрализация қилинади. Бу жараёнда фагоцитлар, нормал антитело, комплемент, монооксидаза системаси ферментлари ва бошқа факторлар қатнашади. Агар организмга антигенлар кўп миқдорда тушса, яна улар кўпайса (инфекцион агентлар, рак ҳужайралари), носпецифик ҳимоя системасини курашишга кучи етмаса бу жараёнга организмда махсус ҳимоя системасидаги юқори махсусликга эга бўлган лимфоцит ва макрофаглар қўшилади, уларнинг жавоб реакцияларини маҳсулоти махсус антителалар, киллер лимфоцитлар, эффектор лимфоцитлар, цитокинлар ва бошқа организмни яллиғланиш реакциялари бўлиши мумкин. Бегона антигенлар организмда тугатилгандан сўнг, иммун жавоб сустлашади, лекин лимфоид хотира ҳужайраларда бу антигенларни антиген хусусиятлари (детерминанти) сақланиб қолади. Агар шу антиген организмга қайтадан тушса, иммун жавоб олдинги жавобдан бир қанча кучли ва тез рўй беради.
Сиртқи лимфоид тузилмалар. Сиртқи лимфоид аъзолар сузғич тарзида тузилган, чунки аъзо ва тўқималардан йиғилувчи лимфа суюқлиги лимфа тугунлари орқали сузилади. Қон эса талоқда сузилади. Организм суюқликларининг сузилиши, улардан экзоген ёки эндоген ҳолда келиб чиққан, антиген хусусиятига эга бўлган катта биомолекулаларни тутиб қолиб, парчалашига асосланган.
Ичак найи йўналишида лимфа тугунларидан ташкил топган ҳалқум ҳалқаси (бодомсимон без ҳам киради), аппендикс (чувал¬чангсимон ўсимта – кўричак), Пейер пилакчалари, шиллиқ ости қаватидаги лимфоид тўпламлар ва лимфатик тугунлар жойлашган.
Нафас йўлида, бутун бронх “дарахти” бўйлаб, шиллиқ ости қаватида лимфоид тўпламлар ва лимфа ту¬гунлари мавжуд.
Шуни таъкидлаш керакки, лимфоид аъзо ҳужайралари томонидан тутил¬ган антигенларга қарши шу аъзоларда иммун ре¬акциялар ривожланади. Аммо, антиген билан тўқнашган ҳар бир лимфоид аъзо алоҳида фаолият кўрсатмай, балки бошқа лим¬фоид аъзоларга тушган антиген ҳақида хабар беради.. Шу билан бир қаторда, сиртқи лимфоид аъзоларда лимфоцитларнинг кўпайиши ва табақаланиш босқичи амалга ошади.
Талоқ. Талоқнинг бошқа сиртқи лимфоид аъзолардан фарқи қонни бевосита су¬зишидир. Талоқда оқ ва қизил пульпалар (ингл. pulp – юмшоқ бўтқа) тавофут қилинади. Қизил пульпа веноз томир, синус ва Билротнинг юмшоқ тармоқларидан ташкил топган бўлиб, сут эмизувчилар онтогенезининг бошида гемопоэз вазифасини бажарувчи аъзо ҳисобланади. Катта одамларда эса бу аъзо миелопоэз жараёнини амалга оширади.
Оқ пульпа артерия ва лимфоид тузилмалардан ташкил топган бўлиб, бу ерда ҳомила марказларини тутувчи лимфоид фолликулалар жойлашган. Талоқда ҳам кўп миқдорда макрофаглар бор
2.Ўзбекистонда ёш болалар орасида иммунологик етишмовчиликнинг купайишига нималар сабаб бўлмоқда?
Ривожланиб келаётган мамлакатларда 5 ёшгача бўлган болалар орасида учрайдиган барча ўлим ҳолларининг 70 фоиздан ортиқроғига пневмония, диарея, қизамиқ ва овқат ҳазмининг бузилиши сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасида 5 ёшгача бўлган болалар орасида учрайдиган ўлиш ва касалланиш ҳолларининг асосий сабаблари жумласига пневмония, диарея, қизамиқ, сил касаллиги, овқат ҳазмининг бузилиши ва камқонлик киради. Тиббий ходимларнинг ана шундай касалликлар билан оғриган болаларни амбулатория тарзидаги муассасаларда даволашлари ва шу касалликларга алоқадор ўлим ҳолларининг кўпчилигига йўл қўймасликлари учун ёрдам берадиган анча осон ва самарали усул-амаллар бор. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ва ЮНИСЕФ ана шу касалликларга даво қилиш тадбирларини ҳар бир касалликка доир тавсияларда эмас, балки интеграцияланган тавсиялар мажмуасида тасвирлаб бериш учун замонавий маълумотлардан фойдаланишди. Сўнгра касал болаларга интеграцияланган даво қилиш жараёни бўйича тиббий ходимларга таълим бериш учун ўқув курси ташкил этилди. Тиббий ходимлар болаларда учрайдиган касалликларга даво қилиш бобида ҳозирнинг ўзида тажрибага эгадирлар. Улар аксари қандай бўлмасин битта касалликнинг давосига доир тавсиялар, масалан, қизамиқ ёки диарея билан оғриган болага даво қилишга доир тавсиялардан фойдаланиб, тайёргарлик олишган. Шундай бўлсада, хусусан, болада бир йўла бир нечта касаллик бўлган маҳалларда, турли тавсияларни бирлаштириш (интегрирлаштириш) амалда, барибир, қийин бўлиб қолиши мумкин. Даволаш жараёнида қайси муаммоларга биринчи навбатда аҳамият бериш талаб қилишини ходимлар билмасликлари мумкин. Фурсат ва мавжуд дори-дармонлар чекланган шароитларда тиббий ходим боладаги муаммоларнинг ҳаммасини аниқлаб олиш, уларга даво қилишга қодир бўлмай қолиши мумкин. Турли касалликлар ўртасида аксари мураккаб ўзаро боғланланишлар бўлади. Масалан, диареянинг такрорланиб туриши овқат ҳазм қилишининг бузилиб, боланинг озиб кетишига олиб келади; кўпинча қизамиқ вақтида бошланадиган ёки шу касаллик билан бирга давом этиб борадиган диарея айниқса оғир ўтади. Шу муносабат билан бемор болага самарали даво қилиш боладаги касаллик аломатлари, яъни симптомларининг ҳаммасини эътиборга олишни талаб қилади.
Download 20,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish