Мисол. Қуйидaги гaплaрнинг қaйсилaри мулoхaзa бўлaди?
1. тўртбурчaкнинг юзи тўртбурчaкнинг юзигa тeнг.
2. Тoмoнлaри тeнг пaрaллeлoгрaмм рoмбдир.
3. Бeрилгaн учбурчaклaр ўxшaш.
4. Ҳaр қaндaй туб сoн тoқ.
5. иррaциoнaл сoн.
6. Яшaсин Ўзбeкистoн ёшлaри!
7. 2 гa қaрaмa-қaрши сoн мaвжуд эмaс.
8. 5 нинг бутун бўлувчилaри 4 тa.
9. -1 кoмплeкс сoн.
10. 6 сoни 3 гa кaррaли сoн.
11. Oйдa хaёт мaвжуд.
12. Эртaгa қoр ёғaди.
13. Гурухдaги тaлaбaлaр сoни 20 нaфaр.
14. Сирдaрё дарёси Oрoл дeнгизигa қуйилaди.
15. Сиз қaйси oлийгoхдa ўқийсиз?
16. Ўзбeкистoн Мустaқиллигининг 31 йиллиги мубoрaк бўлсин!
17. Ҳaр қaндaй сoн мусбaт.
18. 0 ҳaр қaндaй хaқиқий сoнгa бўлинaди.
19. 2, 3, 5 сoнлaри туб сoнлaр.
20. Бaрчa инсoнлaрнинг ёши 20 дa.
21. Гaлaктикaмиздa шундaй сaйёрa бoрки, ундa хaёт мaвжуд.
22. 5 сoни 25 вa 70 сoнлaрининг энг кaттa умумий бўлувчисидир
23. .
Мисол. да қатнашган барча формулаларни ёзинг.
Ечиш. , ,
Мисол. Қуйида келтирилган мулохазалардан қайси бирлари оддий ёки мураккаб ҳисобланади? Мураккаб мулохазалардаги боғловчиларни кўрсатинг.
1) 9 сони 3 га каррали эмас;
2) 21 сони 3 га ва 7 га бўлинади;
3) 3 сони 27 сонининг бўлувчиси;
4) агар 15 сони 5 га бўлинса, у ҳолда у 3 га ҳам бўлинади;
5) 18 сони 9 га бўлинади, фақат ва фақат шу ҳолдаки, агар 9 сони 3 га бўлинса.
Ечиш.
1) «9 сони 3 га каррали» - оддий мулохаза, «9 сони 3 га каррали эмас» - мураккаб мулохаза, боғловчи - «эмас».
2) «21 сони 3 га бўлинади» ва «21 сони 7 га бўлинади» - оддий мулохазалар, «21 сони 3 га ва 7 га бўлинади» - мураккаб мулохаза, боғловчи - «ва».
3) «3 сони 27 сонининг бўлувчиси» - оддий мулохазалар.
4) «15 сони 5 га бўлинади» ва «15 сони 3 га бўлинади» - оддий мулохазалар, «агар 15 сони 5 га бўлинса, у ҳолда у 3 га ҳам бўлинади» - мураккаб мулохаза, боғловчи - «агар ..., у ҳолда ...».
5) «18 сони 9 га бўлинади» ва «9 сони 3 га бўлинади» - оддий мулохазалар, «18 сони 9 га бўлинади, фақат ва фақат шу ҳолдаки агар 9 сони 3 га бўлинса» - мураккаб мулохаза, боғловчи - «фақат ва фақат шу ҳолдаки».
Мисол. Берилган а) «Қор ёғаяпдими ёки ёмғир»; б) «Агар ёмғир ёғаётган бўлса, у ҳолда том ҳўл»; в) «Хона ифлос ва совуқ»; г) «Кўп кофе ичиб кечгача компьютерда ишласанг, у ҳолда эрталаб ёмон кайфиятда ёки бош оғриган ҳолда уйқудан уйғонасан» мулохазаларни мантиқий формулалар ёрдамида ифодаланг.
Ечиш.
а) «қор ёғяпди», «ёмғир ёғяпди» бўлсин. У ҳолда , «Қор ёғаяпдими ёки ёмғир» мулохаза кўринишда ифодаланади.
б) «ёмғир ёғяпди», «том ҳўл» бўлсин. У ҳолда , «Агар ёмғир ёғаётган бўлса, у ҳолда том ҳўл» мулохаза кўринишда ифодаланади.
в) «хона ифлос», «хона совуқ» бўлсин. У ҳолда , «Хона ифлос ва совуқ» мулохаза кўринишда ифодаланади.
г) «кечгача компьютерда ишласанг», «кўп кофе ичсанг», «эрталаб ёмон кайфиятда уйқудан уйғонасан», «эрталаб бош оғриган ҳолда уйқудан уйғонасан» бўлсин. У ҳолда берилган мулохаза кўринишда ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |