Монитор танлашда нималарга эътибор бериш керак



Download 99,64 Kb.
bet1/5
Sana25.02.2022
Hajmi99,64 Kb.
#303897
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Монитор танлашда нималарга эътибор бериш керак


Монитор танлашда нималарга эътибор бериш керак

Компьютер билан ишлаганда асосий кўзни толиқтирувчи нарса бу — монитордир. Чунки сиз, процессор ёки оператив хотирага қараб ишламайсиз, фақат мониторга қарайсиз. Бундан кўриниб турибдики, монитор фойдаланувчига қулай бўлиши лозим.
Бу мақолада, айнан мониторни қандай танлаш кераклигини кўрсатиб ўтаман(танлов фақат мониторнинг LCD тури бўйича амалга оширилади), бунга жиддий эътибор бериш керак зеро бу қурилма арзон ҳам эмас. Демак, монитор сотиб олишда қуйидаги параметрларга эътибор бериш керак(монитор турлари ҳақида).
1. Экран ўлчами. Дастлаб монитор экранига эътибор беринг, бу параметр дюмда ўлчанади ва диагональ бўйича ҳисобланади(1 дюм = 2.54 см). Катта ўлчамдаги монитор кинолар кўриш, ўйинлар ўйнаш, бир неча ойналар билан бир пайтда ишлаш жараёнида жуда қулай ҳисобланади, лекин катта ўлчамдаги монитор катта электр энергиясини талаб қилади, ундан ташқари қуввати катта видеокарта ҳам керак бўлади.

Агар компьютер бироз эскироқ бўлиб, 24 дюмли монитор уласангиз, бироз қотиб қолишларни кўришингиз ҳам мумкин. Доимий ишлаш учун, 18-18,5 дюмли монитор менинг фикримча энг яхши вариант, агар ҳақиқий ўйинчи(геймер) бўлишни истасангиз, 27 дюмлилигини олинг, лекин қиммат туради.
2. Монитор формати. Ҳозирги кунда асосан қуйидаги форматлар мавжуд: 4:3, 5:4, 16:9, 16:10. Бу форматлар монитор ўлчамларини ҳам англатади, 4:3 ва 5:4 форматлар квадрат кўринишига эга бўлиб, бундай форматли мониторга талаб катта эмас. 16:9, 16:10 форматдаги мониторлар кенг форматли(широкоформатные) монитор ҳисобланади, уларнинг бўйи, узунлигига қараганда кичикроқ ўлчамга эга.

Кенг форматли мониторларда кинолар кўриш жуда қулай ҳисобланади, паст ва юқори қисмида қора лента пайдо бўлмайди. Кўп ўйинлар ҳам айнан кенг форматли мониторлар учун мўлжалланган. Квадрат мониторлар асосан офис ишлари учундир. Демак, қилинадиган ишга қараб бу характеристика танланар экан, менга қолса албатта кенг форматли мониторни олар эдим.
3. Экранга рухсат этилган максимал ўлчам(разрешение экрана). Экран ўлчами пикселда ўлчаниб, характеристикада горизонтал ва вертикал пикселлар сони ёзилади. Мисол учун, 1920×1080. Бу дегани, 1920 та горизонтал, 1080 та вертикал пикселлар мавжуд. Пикселлар сони қанча катта бўлса, монитордаги объектлар шунча аниқ бўлади. Шундай бўлса ҳам, ёдда тутиш лозим, катта ўлчамдаги мониторлар(мисол учун 1600×1200)да аниқлик катта лекин, объектлар кичикроқ кўринишда бўлади, кичик ўлчамдаги мониторларда эса, аниқлик камроқ, лекин объектлар катта кўринишда бўлади, яна созлашга ҳам боғлиқ.

Ҳозирги кунда, кўп мониторларда бу характеристика мониторга ёзилиб чиқилмоқда. Бу танлов учун қулайдир. Одатда қуйидаги стандарт билан иш олиб бориш мумкин:
19 дюйм экран учун(3:4): 1280×1024 пиксел
20 дюйм экран учун(3:4): 1600х1200 пиксел
22 дюйм экран учун(16:9): 1680х1050 пиксел
24 дюйм экран учун(16:9): 1900х1200 пиксел
Видео файлларнинг формати қуйидаги ўлчамларда бўлади:
DV(SD) — 720×576
HD — 1280×720
Full HD — 1920×1080
4. Кўриниш бурчаги(углы обзора). Сиз монитордаги объектларни кўришингиз мумкин бўлган максимал бурчак. Шу бурчакдан кўриниш ўзгарса, монитордаги объектлар ёмон кўриниши ёки умуман кўринмаслиги мумкин. Энг яхши бурчак(еффиктив) 180 градусдир, яъни 180 градус орқали монитордаги объектларни кўриш мумкин. Бу параметр ҳар хил: 178, 170, 160 ва ҳаказо.

Демак, иложи борича 180 градус кўриниш бурчагини олишга ҳаракат қилиш лозим.
5. Суюқ кристал матрицанинг тури. Монитор асоси(LCD)суюқ кристаллардан ташкил топган, барча шу типдаги мониторлар битта технология бўйича яратилган(TFT — Thin Film Transistor), лекин бундан бошқа яна қўшимча технологиялар ҳам киритилган. Бу технологиялар қуйидагилар:
— TFT IPS (версиялари —TFT S-IPS, TFT H-IPS, TFT UH-IPS, TFT E-IPS, TFT P-IPS ). График ва ўйин ўйновчилар учун қўшимча киритилган технология. Бу турдаги матрицаларнинг кўриниш бурчаги катта, ранглар аниқ, шу сабабли қимматроқ.
— TFT MVA (версиялари:TFT PVA, TFT S-PVA ). Юқоридагига қўшимча равишда, аниқлик даражаси ва «контрастность» юқори.
— TFT TN (Twisted Nematic). Дастлабки технологиялардан бири, камчилиги етарли даражада, аниқлик даражаси кам ва «бит пикселлар» пайдо бўлиши мумкин, лекин арзонроқ.
Танлов жараёнига келсак, албатта TFT IPS энг кенг тарқалгани ва яхшисидир.
6. Жавоб қайтариш вақти(время отклика). LCD мониторлар суюқ кристаллардан иборат, кристалларнинг ҳаракати оқибатида монитордаги тасвирлар ўзгаради. Бу ўзгариш учун маълум бир вақт талаб қилади, шу вақт қанча кичик бўлса, тасвирларнинг алмашиниши шунча тез ва билинмас бўлади. Агар кристаллар ўзгаришига бироз кўп вақт талаб қилинса, қандайдир қолиб кетишлар бўлиши мумкин(барибир унчалик сезилмайди). Бу характеристика айнан, кристалларнинг ўзгаришига кетадиган вақтидир.

2-8 мс оралиқни кўз илғамайди, бемалол бундай кўрсаткич билан олиш мумкин.
7. Монитор уланиши мумкин бўлган портлар. Мониторни улаш мумкин бўлган энг асосий портларнинг мавжудлиги, сиз учун энг асосий портлар: HDMI, DVI, агар бироз эскироқ видео карта бўлса VGA. Замонавий мониторларга USB Портлари ҳам ўрнатилмоқда. Энг асосийси HDMI порт бўлиши лозим(замон талаби), бу порт рақамли сигналлар билан ишлайди.
8. 3D графиклар билан ишлай олиши, бу сизнинг ихтиёрингизга боғлиқ. Шуни билинки, ҳозирги замонавий кинолар 3D форматда чиқмоқда. Бу унчалик муҳим характеристика эмас.
Юқоридагилардан ташқари яна бир неча характеристикалар мавжуд, улар ҳақида ёзмасликка қарор қилдим, шуларнинг ўзи етади.
Monitor, kompyuter tomonidan ishlab chiqarilgan video va grafik ma'lumotlarini video karta orqali aks ettiradigan kompyuter uskuna qismidir.
Monitorlar televizorlarga juda o'xshash, lekin odatda axborotni ancha yuqori piksellar bilan ko'rishadi. Televizorlardan farqli o'laroq, monitörler odatda devorga o'rnatilgan emas, balki stol ustiga o'tirishadi.

Download 99,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish