Aim.Uz
Милливольтметрлар
Термоэлектр термометрлар (терможуфтларни)даги ТЭЮКни ўлчаш учун магнитоэлектр милливольтметрлар, потенциометрлар ва меъёрловчи ўзгарткичлар кенг қўлланилмоқда.
Милливольтметр — магнитоэлектр ўлчаш асбоби бўлиб, унинг ишлаш принципи қўзғалувчан рамкадан ўтаётган токнинг ўзгармас магнит майдони билан ўзаро таъсирига асосланган.
Милливольтметрнинг тузилиши 2.8 - расмда кўрсатилган.
Д оимий магнитнинг қутб учлари 2 ва таянч товоностлари 8 да айланадиган ўқларда жойлашган ўзак 3 орасидаги (ҳаво оралиғида) рамка 5 бор. Рамканинг учлари ўқлар 7 га уланган Рамкага кронштейн 9, стрелка 10 уланган.
Стрелканинг учи шкала 11 бўйлаб силжийди. Рамка терможуфт зажирига уланганда спираль-пружина 6 дан келадиган ток рамкадан ўтади. Рамканинг чулғами орқали ток ўтганда ҳосил бўлган магнит майдони билан доимий майдон ўртасидаги ўзаро таъсир натижасида айлантирувчи момент ҳосил бўлади, шу сабабли рамка стрелка 10 билан бирга айланади. Спираль 6 бу айланишга тескари таъсир қилади. ТЭЮК ига стрелканинг муайян бир вазияти тўғри келади.Ток ўтмаган пайтда эластик пружиналар 6 рамкани бошланғич вазиятга қайтаради, стрелканинг шкала 11 бўйича кўрсатиши эса нолга тенг бўлади. Кронштейн 9 стрелкани мувозанат ҳолатида сақлаши учун посанги 4 билан таъминланган. Асбоб шкаласи °С да даражаланган. Рамкадан ўтаётган ток билан доимий магнит майдон орасидаги ўзаро таъсир туфайли пайдо бўлган айлантирувчи момент қуйидаги ифода орқали аниқланади.
M(айл)=С1В1I (2.29)
бу ерда, Майл — айлантирувчи момент; С1 — рамканинг геометрик ўлчами ва чулғамлари сони билан аниқланадиган доимий коэффициент; В — ораликдаги магнит индукцияси; I — рамкадаги ток.
Айланишга тескари таъсир этувчи момент:
Mтес=С2Еφ (2.30)
бу ерда, С2 — эластик элемент (спираль — пружина ёки чўзилган толалар) ўлчамидан эниқланадиган доимий кoэффициент; Е — спираль пружиналарининг эластик модули ёки чўзилган толаларнинг силжиш модули; φ — эластик элементнинг бурилиш бурчаги.
Агар Майл = Мтес яъни мувозанат ҳолати бўлса,
С2Еφ=С1BI (2.31)
у ҳолда
(2.32)
Асбоб тузилишлари параметрларига боғлиқ бўлган С, В, Е катталиклар ўлчаш жараёнида ўзгармайди, шунинг учун,
φ=K·I (2.33)
бу ерда,
(2.33) ифодадан пирометрик милливольтметр шкаласи чизиқли эканлигини кўриш мумкин.
Асбоб қўзғалувчан тизимининг бурилиш бурчаги рамкадан ўтаётган ток кучидан ташқари яна терможуфт, улайдиган симлар ва милливольтметрларнинг ички қаршилигига хам боғлиқ:
(2.34)
бу ерда, Ет— ТЭЮК; RΤ — термжуфт кaршилиги; Rс—улайдиган симлар каршилиги; Rм — милливольтмегрнинг ички қаришлиги.
(2.34) ифодадан асбоб стрелкасининг четга чикиши ТЭЮК нинг ўзгармас қийматида занжирнинг турли қаршиликларига боғлик эканлиги кўриниб турибди. Шунинг учун, асбобнинг даражаланиши занжир ташқи қисмининг муайян қаршиилигида (Rташ = Rт + Rс) бажарилади ва қўшимча хатоликларга йўл қўймаслик учун пирометрик милливольтметрни ўрнатиш жараёнида шу қаршилик аниқ сақланиши шарт. Одатда, ташқи қаршиликнинг даражали миқдори 0,6; 1,6; 5; 15; 25 Омга тенг бўлиб, асбобнинг шкаласи ва паспортида кўрсатилади. Ташқи қаршиликни милливольтметр шкаласида кўрсатилган қаршиликка тенглаштириш учун ўзгарувчи қаршиликдан фойдаланилади.
Ўлчаш асбоби сифатида ишлатиладиган милливольтметрли термоэлектрлар комплектининг камчилиги ўлчаш асбобида ток мавжудлигидир. Ток қийматига, яъни милливольтметрнинг кўрсатишига ТЭЮК дан ташқари занжирнинг қаршилиги ҳам таъсир қилади:
Ҳар бир қаршиликнинг ўзгариши ўлчашда содир бўладиган хатоликка олиб келади. Ноқулай шароитда бу хатолик асосий хатолик миқдоридан (аниқлик синфидан). ошиб кетиши мумкин.
Техник милливольтметрда рамка каршилигининг милливольметр умумий қаршилигига нисбати 1:3 дан ортиқ эмас. Милливольтметрнинг умумий қаршилигини орттириб борилса, унинг ҳарорат коэффициенти камайиб боради. Шу билан атроф-мухит ҳарорати ўзгаришидан келиб чиқадиган хатолик ҳам камаяди. Агар терможуфт эркин учларининг ҳарорати ўлчаш жараёнида кенг чегараларда ўзгарса, унда кўприк схемасидан фойдаланган ҳолда совуқ уланмалар ҳароратини компенсация қилиш усули қўлланилади.
Саноатда ва лабораторияларда қўлланиладиган милливольтметрлар кўрсатувчи, ўзи ёзувчи ва ростловчи бўлиши мумкин. Тузилишининг бажарилиши нуқтаи назаридан асбоблар шчитда ўрнатиладиган ва кўчма бўлади. Кўчма асбоблар учун 0,2; 0,5 ва 1,0, шчитда ўрнатиладиганлари учун 0,5; 1,0 ва 1,5 аниқлик синфлари белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |