Меҳр оқибат ҳақида суҳбат



Download 21,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi21,5 Kb.
#135896

Меҳр оқибат ҳақида суҳбат
Режа:

  1. Меҳрнинг моҳиятини англаш

  2. Инсонийлик энг юксак поғонаси

Инсоннинг бир-бирига камарбасталиги, бир-бирини асровчи ва улуғловчи фазилат бу меҳрдир. Бу фазилат инсоннинг комилликка эришувида муҳим эканлиги ва у яшаётган жамиятдаги ўрни ҳақида фикр билдирсангиз…
— Жамият ҳаётида меҳр-мурувватнинг ўрни беқиёс. Жамият деганда, аввало, одамларни тушунамиз. Уларнинг фазилатлари, камчиликларию ютуқлари, кўнглида нималар борлиги жамият ҳаётини белгилаб туради. Жамият ҳаёти бугунги кунда муҳим паллани бошдан кечираяпти. Бу маълум бир машаққатлар билан боғлиқ.
Машаққат бор жойда инсоннинг юраги сабр-тоқатли бўлади, лекин тошдай қаттиқ бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Инсонни хар қандай синовдан эсон-омон олиб ўтадиган куч бу — меҳр-муҳаббатдир.
Инсоният дунёси ҳам аслида меҳр нуридан пайдо бўлган. Шу нур туфайли ҳаёт яралган.
Инсоннинг юрагида хам нур яширинган. Бу нур кўзимизни доим равшан этади, хаётимизни, йўлимизни, орзу-мақсадларимизни ёритиб туради.
— Меҳрнинг моҳиятини қандай англаш мумкин ?
— Инсон табиатида жуда кўп туйғулар зуҳр этилган. Мана шу энг яхши туйғуларнинг барчасида меҳр қувватини кўрасиз. Уларнинг ҳар бири ҳақида соатлаб гапириш мумкин.
Инсонда бор ҳис-туйғулар ҳайвонларда ҳам мавжуд. Масалан, бўрини олиб қарайлик. У ўз боласини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилади. Ҳайвонки, шундай яратилган экан, Яратганнинг мўъжизаси бўлмиш инсон табиатининг асосида ўша илоҳий Меҳр мавжудлиги нечоғли эканини англаса бўлади. Аслида оламнинг мукаммаллиги унинг меҳр нуридан яралганида намоёндир.
Албатта, ҳар бир инсон умри ўзига хос. Бу ҳақда қанчадан-қанча шеърлар, қўшиқлар яратилган, достонлар, романлар ёзилган. Буларнинг бари меҳр, эзгулик туфайли.
Меҳр бор экан, инсон ҳаёти ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Меҳр-мурувват йўқ жойда ҳаёт бўлмайди. Шу меҳр нури сабаб чечаклар уйғониб, улар танасига ҳаёт инади, тоғ-тошлар бағрини ёриб, майсалар униб чиқади. Бу — шу мавжудотларда ҳам меҳрли, меҳрталаб юрак борлигидан.
Меҳр — бу табиий хислат. Бу борада билим ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки фақат билим билангина дунёни англаб етиш мумкин. Меҳрнинг моҳиятини англаш эса дунёни англаш туфайлидир.
— Меҳр нимадан бошланади?
— Инсон туғилган заҳоти ота-онасининг меҳрини туяди. Улғайган сайин жамиятнинг, атрофдагиларнинг меҳр-мурувватидан баҳраманд бўлади. Шу тариқа меҳр-муҳаббат ирсият орқали маълум маънода мерос бўлади.
Меҳр, ҳадисларда айтилганидек, яқинликдан бошланади. Биз, аввало, бу меҳрни ота-онамизга беришимиз (қайтаришимиз) шартлилигини унутмаслигимиз керак. Агар улардан меҳримизни дариғ тутиб, кўча-кўйда юрган одамларга хайр-эҳсонлар берсак, бу риё, кибрдан бошқа нарса эмас.
— Меҳр чегара билмайди, дейишади…
— Меҳрнинг чегараси бормикан… Бу ҳақда чуқур ўйлаш керак. Бу ҳаётий мезонни иккита муҳим омил белгилайди: меъёр ва шукр. Шу мезонлардан келиб чиқсак, болалар ҳаддан ташқари меҳр кўрса, талтайиб кетиши мумкин. Асалнинг ози яхши. Кўпи касал қилиб қўйиши мумкин.
Рус шоирларидан бири айтган: «Фақат қабиҳликнинг чегараси йўқ», деб. Бу билан меҳр чегараси — бу нисбий тушунча демоқчиман. Бу ҳаётий тажрибалардан келиб чиқади.
Меҳрни тириклик замини, мезони деб асослашга ҳаққимиз бор.
Бизни билиб-билмай қиладиган яхшилигимиз нечоғлик бир юксак мартаба -инсонийлик мартабасига кўтаради.
— Инсонийликнинг энг юксак поғонаси нимада кўринади?
— Инсонийликнинг энг юксак поғонаси — комиллиқдир. Бу юксак билим, юксак адолатга эга бўлиш, инсонийликка хос олижаноб туйғулар жамул жами бўлиш деганидир.
— Сизга меҳр-мурувват кўрсатган энг яқин кишингиз ҳақида…
— Биринчи навбатда ота-онамни тилга олган бўлардим. Ота-она меҳрини бошқа ҳеч кандай меҳр босолмайди. Онанинг фарзандга берадиган меҳри беқиёс. Уни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу юксак туйғуни бирор-бир фарзанд унутмаслиги керак. Меҳрсизлик ёвузликнинг эшигидир.
Онамга бағишлаб кўп шеърлар ёзганман. Бу шеърлар юракдан қуйилиб чиққан.
Юрақда меҳр бўлмаса ҳам, ҳар неки иш қилманг, у самимий бўлмайди.
Меҳр-ла йўғрилган юракда пайдо бўлган ҳар қандай сўз сонсиз юракларни уйғотади.
Шу қаторда бошқа бировларнинг сенга кўргазган меҳр-мурувватини ҳам унутмаслик керак.
— Юртдошларимизга тилакларингиз…
— Бир-биримиздан меҳримизни аямайлик!
Download 21,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish