Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар ва масалалар



Download 217,67 Kb.
Sana10.06.2022
Hajmi217,67 Kb.
#649576
TuriАнализ
Bog'liq
2 мавзу топшириғи ким анал метролог асас


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар ва масалалар

        1. Кимёвий анализнинг кандай асосий босқичларини биласиз?

        2. Аналитик кимёда ишлатиладиган эритмаларнинг концентрациялари қандай ифодаланади?

        3. 0,1 М (500 мл), 0,1 N (200 мл) ва 10 % лик (50 г) H2SO4 эритмаларини тайёрлаш учун зичлиги 1,84 г/мл бўлган 98 % лик кислотадан неча мл дан олиш талаб этилади?

        4. Текшириладиган модда ва анализ усули ва схемасини танлаш нималарга асосланган?

        5. Аналитик усул ва реакцияларнинг селективлиги ва сезгирлиги нима?

        6. Анализ усулининг аниқлиги, қайта такрорланувчанлиги ва тўғрилиги нима?

        7. Анализнинг тезкорлиги ва таннархининг қандай аҳамияти бор?

        8. Анализнинг мутлақ (эталонсиз) ва нисбий усуллари ҳақида нималарни биласиз?

        9. Мусбат ва манфий хатолар деб қандай хатоларга айтилади?

        10. Доимий ва мутаносиб хатолар нима?

        11. Аналитик кимёда қандай хатолар учрайди? Систематик ва тасодифий хатолар деганда нимани тушунасиз? Уларнинг олдини олиш мумкинми?

        12. Аналитик белги (сигнал) нима ва у қандай маълумотларни бериши мумкин?

        13. Ўлчашнинг қандай усуллари ва воситаларини биласиз? Ўлчаш натижаларининг ҳақиқийлигини қандай таъминлаш мумкин?

        14. Анализ натижаларини статистик ишлашда ўртача қиймат, четланиш, дисперсия, стандарт четланиш қандай ҳисобланади?

        15. Нормал, t ва F тақсимотларнинг қандай статистик аҳамияти бор?

        16. Регрессион ва корреляцион анализ қандай мақсадларда қўлланилади?

        17. Энг кичик квадратлар усулининг моҳияти ва қўлланилишини айтиб беринг.

        18. Анализ натижасида қуйидаги қийматлар олинган бўлса, n=6 учун стандарт четланиш ва ишончлилик чегараларини аниқланг.



        1. Олдинги масалада келтирилган қийматлар учун фоиз хатоларни ҳисобланг.

        2. Натижаларнинг тўғрилиги ва қайта такрорланувчанлиги нима?

        3. Аниқлаш чегараси, миқдорий аниқлашларнинг қуйи ва юқори чегаралари деганда нималарни тушунасиз?

        4. Тўғриликни баҳолашнинг стандарт намуналар усули нимага асосланган? Стандарт намуналар қандай тайёрланади? Стандарт намуналарни шаҳодатлаш усулларини айтиб беринг.

        5. Калий перманганат эритмасининг молярлигини ўрнатиш учун стандарт ўрнатувчи сифатида тоза калий йодид ва мишьяк (III) оксид ишлатилганда қуйидаги натижалар олинган: Ҳар бир қатор учун стандарт четланишни баҳоланг. Усуллардан бири бошқасидан фарқлими? Икки усулда аниқланган молярликлар ўзаро фарқлими?



        1. Анализ объекти ва мақсадига кўра метрологик баҳолаш усулларига қандай талаблар қўйилади?

        2. Анализ натижаларининг қайта такрорланувчанлиги ва тўғрилигини оширишнингқандай усулларини биласиз?

        3. Аналитик хизматни метрологик таъминлаш, асбоб, восита ва лабораторияларни метрологик шаҳодатлаш учун нима қилинади?

        4. Кумуш танга анализ қилинганда, унинг таркибидаги кумушнинг масса улуши 90,04; 90,06; 89,98; 89,89; 89,96; 90,07; 90,03 % эканлиги маълум бўлди. Аниқлашнинг стандарт четланиши ва Р=0,95 бўлган ҳол учун ишончлилик чегараси топилсин.

        5. Эритмадаги мисни аниқлаганда қуйидаги натижалар (г/л) олинган бўлса, анализнинг стандарт четланиш ва ишончлилик чегараси (Р=0,95) қийматлари аниқлансин: 5,3∙10-3, 5,5∙10-3, 5,7∙10-3, 4,96∙10-3, 5,8∙10-3, 5,4∙10-3, 5,3∙10-3.

        6. Тупроқдаги марганецнинг миқдорини аниқлашда қуйидаги натижалар (%) олинган бўлса, анализнинг стандарт четланиш ва ишончлилик чегараси (Р=0,95) қийматлари аниқлансин: 5,1⋅10-2, 5,0⋅10-2, 5,4⋅10-2, 4,9⋅10-2, 5,3⋅10-2, 5,1⋅10-2, 5,2⋅10-2.

        7. Бешта ферромарганец қотишмаси анализ қилинганда, намуналардаги марганецнинг масса улушлари қуйидагича бўлса, аниқлашнинг стандарт четланиши ва медианаси баҳолансин: а) 21,78, 21,80, 20,98, 21,76, 21,59; б) 21,56, 21,58, 21,59, 21,49, 21,65; в) 21,48, 21,50, 21,53, 21,39, 21,47; г) 21,54, 21,53, 21,46, 21,51, 21,50; д) 21,37, 21,39, 21,46, 21,38, 21,50; е) 21,36, 21,49, 21,43, 21,46, 21,44.

        8. Топаз анализ қилинганда, унинг таркибидаги алюминий оксидининг масса улуши: 53,98, 53,96, 53,99, 54,17, 54,08, 54,65 % эканлиги аниқланган бўлса, охирги натижа қўпол хатоми?

        9. Намуна таркибидаги сульфатнинг масса улуши 15,54, 15,49, 15,51, 15,53, 16,68 % эканлиги аниқланган бўлса, охирги натижа қўпол хатоми?

        10. Хлорли оҳак таркибидаги актив хлорнинг масса улуши 37,13, 37,11, 37,18, 37,46, 37,35 % эканлиги баҳоланган. Бош тўплам (n=50) учун ўртача қиймат 37,05 % бўлса, танланма ва бош тўпламлар ўртачалари орасида сезиларли фарқ борми?

        11. Сут таркибидаги ёғнинг миқдорини аниқлашда қуйидаги натижалар олинган бўлса, аниқлашнинг стандарт четланиш, ишончлилик чегараси, медиана қийматлари, қўпол хато бор ёки йўқлиги, мутлақ ва нисбий хато қийматлари ҳисоблансин:


Download 217,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish