14-Amaliy mashg’ulot.
MAVZU. XALQARO SAVDO NAZARIYASI. TASHQI SAVDO
Reja:
14.1. Xalqaro savdoning zaruriyati va uning asosiy ko`rinishlari
14.2. A.Smitning mutlaq ustunlik nazariyasi.
14.3.Rikardoning nisbiy ustunlik nazariyasi.
14.4. Xeksher – Olinning neoklassik konsepsiyasi
14.5.Xalqaro savdoning zamonaviy nazariyalari
14.6. Tashqi savdo siyosatining mohiyati va vositalari.
14.7. Importga ta‘riflar. Importga tariflar kiritilishining iqtisodiy oqibatlari.
14.8. Eksport subsidiyalari. Eksport bojlari va eksportni ixtiyoriy cheklash.
Tayanch so’z va iboralar: Neoklassik kontsepsiya, xalqaro iqtisodiy munosabatlar, jahon savdosi, eksport operatsiyasi, import operatsiyasi, reeksport operatsiyasi, reimport operatsiyasi, eksport subsidiyalari, importga tariflar, erksport, bojlari, litsenziyalash, kvotalash, protektsianizm, bojxona tariflari
Масалаларни ечилиши бўйича намуналар:
1-масала
А давлат бир йилдa 70 та енгил спорт самолётини ишлаб чиқаради. Улардан 20 таси ички истеъмолга, 50 таси эса экспортга чиқарилади. Эркин савдо шароитларида 1 та самолётнинг баҳоси – 6000 долл. Ҳукумат тармоқни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир самолётнинг қийматидан 15% миқдорида субсидия ажратади. Натижада самолётнинг ички нархи 6450 долл.гача ошди, экспорт нархи эса 5550 долл.га камаяди. Экспорт ҳажми 70 та самолётгача ўсди.
Субсидиялар жорий қилишнинг оқибатларини аниқланг.
Ечиш:
Субсидиялар жорий қилинишини график кўринишида қуйидагича акс эттириш мумкин:
Графикда Сw эгри чизиғи А давлат самолётлари экспортини, Dд - эгри чизиғи эса ички талабни кўрсатади. Бозор мувозанатига е нуқтада эришилади, яъни А давлат 6000 долл.лик нарх бўйича 50 та самолёт чиқаради. Экспортдан олинадиган даромад: 6000 x 50 = 300000 долл. тенг. Субсидия жорий қилингандан сўнг А давлат экспорти пaсaяди, ишлаб чиқариш ҳажми 80 та самолётгача ортади, Сw эгри чизиғи Сс даражагача силжийди ва j нуқтада бозор мувозанати ўрнатилади.
Субсидия жорий қилингандан сўнг экспорт баҳоси 450 долл. (6000 – 5550) га пасаяди, яъни A давлат учун учун савдо шароитлари ёмонлашади, бироқ экспорт ҳажми 70 та самолётгача ўсади.
Экспортнинг ўсиши ички бозорда самолётлар сони 10 тагача қисқаришига олиб келади: 20 – 10 = 10, чунки ички нарх ўсади. Субсидия ажратишга давлат бюджети харажатлари 70 x 900 (15% от 6000 долл.) = 63000 долл.ни ташкил этади.
Шундай қилиб, экспорт субсидияси мамлакат учун савдо шароитларини ёмонлаштиради, лекин бунда ташқи дунё даромадларини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |