Мавзу: «Mitsui toatsu», «Stemikarbon» фирмалари ишлаб чиқараётган карбамиднинг техник- иқтисодий кўрсаткичлари



Download 162,23 Kb.
bet1/5
Sana05.07.2022
Hajmi162,23 Kb.
#740425
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10-îÇéçô .ìîèÆ


МАВЗУ: «Mitsui toatsu», «Stemikarbon» фирмалари ишлаб чиқараётган карбамиднинг техник- иқтисодий кўрсаткичлари.

Ассалому алайкум, хурматли талабалар!


Дастлабки мавзуларимизда ишлаб чиқариш саноатининг асосий техник иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида гаплашиб ўтган эдик. Ишлаб чиқаришнинг технологияси билан яқиндан танишмай туриб унинг техник иқтисодий кўрсаткичларини ўрганиб бўлмайди. Шунинг учун дастлаб «Mitsui toatsu», «Stemikarbon» фирмалари ишлаб чиқариш технологиясига оид маълумотлар билан танишиб чиқамиз.

Қуйида кўпгина фирмалар томонидан патент олинган карбамид ишлаб чиқариш усулларини қисқача технологик схема баёнлари билан келтирилган:


«Стамикарбон» усули
Стриппинг-жараёнлар вариантларидан бири Голландия фирмасининг «Стамикарбон» усули бўлиб, унда карбамид синтези 13 МПа босим ва 180-190°С хароратда реактор — автоклав 6 да (7— расм) амалга оширилиб, автоклав 8-10 та элакли тўсиқларга эга бўлади. Унга суюқ холатдаги аммиак ва юқори босимли аммоний карбаматнинг сув-аммиакли эритмаси конденсаторлар 5 ва 7 дан юборилади 170°С. Таъсирлашувчи аралашма автоклавдан ўтиш вақтида (45-60 мин) мувозанатга 90-95% эришилади.

7— расм. Стриппинг-жараёнда карбамид синтези ва суюқланма дистилляциясининг пропорцианал схемаси: 1,11,14 — сепараторлар; 2 — компрессор; 3 — иссиқлик алмаштиргич — дистиллятор; 4 — насослар; 5,7 — юқори босимли конденсаторлар; 6 — реактор; 8 — дроссель клапани; 9 — ректификация колоннаси; 10 — иситгич; 12 — юқори босимли конденсатор; 13,17 — идишлар; 15 — десорбер; 16 — иссиқлик алмаштиргич; 18 — скруббер.
Реактордан чиқаётган суюқланма (13 МПа да буғ билан қиздирилган (2,5 МПа да) СО2 (унга коррозияга карши хаво қўшилади) билан иссиқлик алмаштиргич — дистиллятор 3 да дистилланади. Дистиллятордан чиқаётган газлар конденсатор 7 га юборилади. Бу ерда синтез босимида аммоний карбонат тузлари эритмасининг асосий миқдори ва паст босимли (0,35 МПа) буғ ҳосил бўлади. Аммоний карбонат тузларининг эритмаси синтез қолоннасига қайтарилади.Конденсатор 7 га паст босимли конденсатор 12 дан насос ёрдамида бир қисм аммоний карбамат эритмаси юборилади. Синтезнинг автотермиклигини таъминлаш учун сув бериш йўли билан конденсация даражаси 80% атрофида ушлаб турилади. Суюқланма иссиқлик алмаштиргич — дистиллятор 3 дан 0,3-0,4 МПа гача дрюселланиб (пасайтирилиб) дистилляциянинг 2-босқичига юборилади. Бу босқич ҳам худди 1-босқичдаги каби ишлайди.

Download 162,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish