Мавзу: Минераллар. Тоғ жинслари. Чўкинди тоғ жинслари. Режа: Минераллар Тоғ жинслари ва уларнинг ётиш шакллари



Download 305,95 Kb.
Sana28.03.2022
Hajmi305,95 Kb.
#514962
Bog'liq
2 5222103297569068736


Нефт ва газ геологияси
Мавзу: Минераллар.Тоғ жинслари. Чўкинди тоғ жинслари.
Режа:
1. Минераллар
2. Тоғ жинслари ва уларнинг ётиш шакллари
Ер пўстининг ичида ва унинг сиртида бўлиб турадиган хилма хил физик-кимёвий ва термодинамик жараёнлар натижасида вужудга келган табиий кимёвий бирикмалар ёки соф туғма элементлар минераллар деб юритилади. Ҳозирги вақтда маълум бўлган ва минералогия курсида текшириладиган 4900 га яқин минералларни жуда оз қисми табиатда кенг тарқалган бўлиб, улар асосан тоғ жинсларининг таркибида учрайди. Шунинг учун ҳам уларни тоғ жинсини ҳосил қилувчи минераллар деб юритилади.
Минералларнинг физик хусусиятлари
Минералларнинг муҳим физик хоссаларига қўйидагилар киради: - кристалл формалари, уларнинг табиий ўсимталари, ранги, изининг ранги, тиниқлиги, ялтироқлиги, қаттиқлиги, уланиш текислиги, синиши ва мўртлиги, эриши, мазаси, ҳиди ва бошқалар. Минералларнинг қаттиқлиги деб уларни ташқи механик кучга (тирнашга ёки бошқа кучларга) қаршилик кўрсатиш даражаси аталади. Қўйидаги Моос шкаласида 10 та эталон қилиб олинган минераллар келтирилган (1.4.1-жадвал). Минералнинг қаттиқлигини уни янги юзасидан аниқлаш керак. Нураган, майин ва тупроқсимон минераллар агрегати нотўғрн ва кам қаттиқликка эга. Уланиш текислиги - минералнинг маълум кристаллографик йўналиш бўйлаб ойнадек ялтироқ текис юза ҳосил қилиши. Уланиш текислиги унча майда бўлмаган минераллар доналарида аниқланади. Ялтироклиги - минералга тушган ёруглик оқимини орқага қайтариш хусусияти. Минераллнииг ялтироқлиги унинг синдириш кўрсаткичига (n) боғликдир.
Тиниқлиги - минераллар пластинкалардан нурни ўтказишига қараб тиниқ (тоғ хрустали, гипс, 0,1л тузи) ва тиниқмас бўлади.
Синиши - минерални синдирганда ёки бўлганда ҳосил бўладиган юза бўлиб, у қуйидагича бўлади: чиғаноқсимон; зирапчасимон; тупроқсимон.
Ранги - доимий (идиохроматик) ва ўзгарувчан (аллохроматик) бўлади. Биринчиси минералларнинг ички тузилишига ва таркибига, иккинчиси эса минералларнинг ичига кириб қолгац майин ранг берувчи моддаларига боғлиқ.
Иризация (алдамчи ранг) - айрим шаффоф минералларнинг ранги баъзан хилма-хил бўлади. Бy тушаётган нурнинг уланиш текислигининг дарзлари, ички юзасидан қайтиши интерференциясига боғлиқ. Масалан, лабродор кўк ва яшил бўлиб опал эса садафдек товланиб туради.
Минералларнинг кимёвий таснифи
1. С о ф т у ғ м а э л е м е н т л а р : графит - С, олмос - С.
2. С у л ь ф и д л а р: пирит - FeS, марказит - FeS2, галенит - PbS, халькопирит(мисс колчедони) - FeCuS2.
3. О к с и д л а р ва г и д р о к с и д л а р : кварц (тиниқлари тоғ хрустали,зангориси аметист) - Si02, опал - SiO2AlH20, хальцедон - Si02, магнетит - Fe304, гематит - Fe203, лимонит - Fe203 nH20; корунд - А1203.
4. Г а л о и д л а р : галит (тош туз, ош тузи) - NaCl, сильвинит - КС1, флюорит - CaF2.
5. Карбонатлар: кальцит - СаС03, доломит - CaMg(C03)2, магнезит - MgC03, сидерит - FeC03.
6. Сульфатлар: гипс - CaS042H20, ангидрид - CaS04, барит - BaS04.
7. Фосфатлар: апатит - Са5(С1, F)(P04)3, фосфорит - Ca5F(P04)3.
8. С и л и к а т л а р : оливин - MgFe2Si04, турмалин, пироксенлар (авгит) - Ca(Mg,Fe2+,Al)2[(Si,Al)206], амфиболлар (шох алдамчиси) ва бошқалар.
E`tiboringiz uchun rahmat!
Download 305,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish