Мавзу: Диний маросимлар ва расм-русумлар



Download 54,37 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi54,37 Kb.
#130945
Bog'liq
kurs ishi


МАВЗУ: Диний маросимлар ва расм-русумлар.
Р Е Ж А
1. Воҳа аҳолисининг қадимий диний эътиқодлари.
2. Воҳа аҳолиси ҳаѐтида ислом ва унинг ўрни.
3. Воҳа аҳолисининг маросим ва удумлари.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР
Воҳа аҳолисининг диний эътиқолари тарихидан. Анимизм.
Зардуштийлик. Авесто. Ахурамазда. Ахриман. Буддизм. Ислом дини. Қуръони
Карим. Ҳадис. Пайғамбар. Чоҳарёрлар. Мазҳаблар. Шиа. Сунний.
Мусулмончиликнинг беш асосий фарзи.-Қуръон ва Рўза ҳайитлари. Дафн
маросимлари.

Кириш.
Ўзбек халқи этнографиясини тарихий-этнографик жиҳатдан ҳар


томонлама алоҳида объект сифатида мукаммал ўрганиш, республика
аҳолисининг моддий ва маънавий маданиятининг ўзига хос хусусиятларига бир
қадар аниқлик киритиш имконини беради. Муҳтарам президентимиз И.А.
Каримов 2009 йил 25 августда Термиз Давлат Университетига ташриф буюриб
Сурхон воҳасининг бой тарихи, моддий ва манавиятига жуда катта баҳо бериб,
Сурхондарѐ-Этнографик макон эканлигига алоҳида урғу берди. Шу боисдан
Сурхон воҳаси этнографиясини ўрганиш ниҳоятда долзарб мавзу эканлигидан
далолат беради. Ўзбекистон мустақиллиги шарофати ила ўзбек халқи
этнографиясининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда миллий қадриятларни чуқур
ўрганишга бўлган интилиш Ватанимиз тарихини холисона яратишга ташланган
қадамлардандир.
Ўзбекистонда миллий этник давлатчиликнинг тараққиѐти ва этнографик
манбаларни ўрганиш масаласи тарихчилар, археологлар, элшунос олимлар
томонидан турли даражада ўрганилиб келинган. Мазкур мавзуга алоқадор
бўлган тарихий-археологик, элшуносликка оид бўлган қадимий манбалар,
илмий тўпламлар, бадиий-адабий фикрларга оид адабиѐтлар, илмий мақолалар,
рисолалар, номзодлик ва докторлик диссертациялар ѐзилган.
Ижтимоий-фалсафий, хусусан тарих-этнография фанларида жаҳон
халқлари ҳамда Марказий Осиѐ халқларининг моддий ва маънавий
маданиятини ўрганиш муаммоси анчагина кенг илмий кўламда қўйиган ва
тадқиқ этилган, аммо Ўзбекистоннинг жанубий ўлкаси бўлган Сурхон воҳаси
тўлалигича махсус ўрганилмаган.

Дин (араб. — эътиқод, ишонч, итоат) — худо ёки худолар, ғайритабиий кучлар мавжудлигига ишониш. Д. муайян таълимотлар, ҳис-туйғулар, тоат-ибодатлар ва диний ташкилотларнинг фаолиятлари орқали намоён бўладиган, олам, ҳаёт яратилишини тасаввур қилишнинг алоҳида тарзи, уни идрок этишнинг ўзига хос усули. Д.нинг пайдо бўлиши ҳақида ягона фикр йўқ. Ислом дини таълимотига кўра, Д. — Аллоҳ томонидан ўз пайғамбарлари орқали башарият оламига жорий этилажаги зарур бўлган илоҳий қонунлардир. Табиат ва инсонни яратган, айни вақтда инсонга тўғри, ҳақиқий ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишончни ифода этадиган таълимотдир


Д. дунё, cеловеқ, мавжудотларнинг келиб чиқиши, инсоннинг яшашдан мақсади каби саволларга ўзича жавоб беради. Дунёвий илм нуқтаи назаридан Д. кишилик жамияти тарихий тараққиётининг маълум босқичида пайдо бўлган ижтимоий онг шаклларидан бири. Бу дунёқараш жамиятнинг маълум тарихий давр ва шароитларидаги талаблари, эҳтиёжлари асосида шаклланади. Улуғ мутафаккир Абу Наср Форобий Д.га фалсафа билан бир қаторда ҳақиқатга етишишнинг 2 мустақил усулидан бири сифатида қараган. Форобийнинг фикрича, фалсафадаги масалалар исботини пайғамбарлар рамзлар шаклида баён қилганлар. Д.га турлича ёндошишни Беруний, Ибн Сино, Умар Хайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, Ибн Рушднинг икки ҳақиқат назариясида кузатиш мумкин. 18-аср франсуз файласуфларининг Д.га бўлган ўзига хос ёндашувлари, 19-асрда мифологик мактаб (ака-ука Я. Грим ва В. Грим, М. Мюллер), антропологик мактаб (Л. Феербах) ва б. турли йўналишлар пайдо бўлган бўлса, 20-асрда Д.ни тадқиқ қилиш юзасидан яна бошқача қараш ва назариялар (К. Юнг , Э. Дюркхейм) вужудга келди.
Д.нинг нима эканлиги турлича изоҳлансада, умуман ол ганда Д. — ишонмоқлик туйғусидир. Бундай туйғуси бўлмаган халқ йўқ. Чунки бирон-бир халқ Д.сиз, эътиқодсиз, бирон-бир нарсага ишончсиз яшай олмайди. Д. инсониятнинг энг теран, энг гўзал маънавий-руҳий эҳтиёжларидан биридир. Инсоният тарихида Д. турли шаклларда намоён бўлган. Д.нинг дастлабки кўринишлари фетишизм, тотемизм, анимизм, сеҳргарлик ва б.дир. Шунингдек, уруғқабила Д.лари, миллий Д.лар (иудаизм, ҳиндуийлик, синтоизм, даосизм, конфуцийчилик), жаҳон Д.лари (буддизм, христианлик, ислом) вужудга келган. Д. аввалига кўпхудолик (поли-теистик), сўнгра яккахудолик (монотеистик) кўринишида бўлган. Ҳар бир Д. диний дунёқараш, диний маросим, диний туйғу ва сиғиниш объектларини ўз ичига олади. Ҳар қандай жамиятда Д. маълум ижтимоий, маънавий ва руҳий вазифаларни бажаради. Унинг ижтимоий ҳаётга таъсири кучлидир. Ҳар бир Д. диндорларини ўз таълимоти доирасида саклашга ҳаракат қилади, ўз қавмлари учун тасалли берувчи, овутувчилик вазифасини ўтайди. Д.лар ўз маросим ва байрамларининг қавмлари томонидан қатий тартибга амал қилган ҳолда бажарилишини шарт қилиб қўяди, шунингдек, ўз қавмларининг бирлигини, жамият ва шахснинг ўзаро алоқада бўлишини таъминлашга интилади. Д. инсонга яшашдан мақсад, ҳаёт мазмуни, бу дунё ва у дунё масалаларига ўз муносабатини билдириб туради. У умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб, хулқ-атвор қоидасига айлантиради (қаранг Ахлоқ). Маданият ривожига катта таъсир кўрсатиб, умуминсоний ва миллий қадриятларни сақлаб қолиш ва авлоддан-авлодга етказиш ишига ёрдам беради.
Д. инсоннинг ишончли ҳамроҳи, одамзот ҳаётининг бир қисми бўлиб келган. Унга турли даврда турлича муносабатда бўлинган. Д.ни жамиятнинг ҳукмрон кучлари давлат сиёсати даражасига кўтарган ёки Д. ҳамда диндорларни аёвсиз таъқиб остига олган ҳоллар тарихда кўп учрайди. Яқин ўтмишда — шўролар даврида Д.ни камситиш ва унга қарши кураш сиёсати олиб борилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Д. маданий-маънавий омиллар умумий силсиласига кирувчи тенг ҳуқуқли қадрият сифатида тан олинди ва Д.га тўла эркинлик берилди. Диний жамоалар, ташкилотларга қонун доирасида очиқ ва дахлсиз фаолият кўрсатиш имконияти яратилди. Ўзбекистан аҳолисининг асосий қисми ислом динига, европалик аҳоли христианликнинг православие мазҳабига эътиқод қилади. Улар билан бир қаторда католик, протестант, бошқа мазҳаб (жами 15 дан ортиқ конфессия) вакиллари яшайди. Улар ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсийижтимоий барқарорликни таъминлаш йўлида фаолият юритмоқдалар.



Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, Д. давлатдан ажратилган. Виждон эркинлигининг кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунда (1998) баён этилган. Ўзбекистонда Д. ва диний дунёқараш дунёвий турмуш тарзи, дунёвий фикр билан ёнма-ён ривожланиб келмоқда.
Оилавий маросимлардан бири бўлган дафн маросими XIX аср охири ХХ
аср бошларида Сурхон воҳасида асосан овул, қишлоқ аҳли билан исломий
қонун-қоидалар асосида амалга оширилган. Бу маросимни ўрганар эканмиз
уни шартли равишда 2 қисмга бўлиб ўрганишни жоиз топдик: 1) кишининг
вафот этишидан олдинги ва вафоти чоғидаги тартиб-қоидалар.
2) кишининг дафн этишидан сўнг ўтказиладиган маросим тартиблари.
Киши агар оғир хасталик туфайли ўлим тўшагида ѐтган одамнинг уйида
ортиқча шовқин қилинмайди ва бемор ѐнида яқин кишиларидан бир-иккитаси
туриб унинг ҳолидан огоҳ бўлиб турадилар, оғзига сув томизиб турадилар.
Хоналарда исириқ тутатилади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур
тадбирлар зардуштийлик динига бориб тақалади. Рус этнографи Г.П.Снесарев
бу фикрни айтиб: "...зардуштийликда жон бераѐтган зардуштий доимий
равишда ѐвуз кучларни ҳайдаш учун иккита коҳин туриши лозим дейилган.
Улардан бири олов олдида дуо ўқиб турган бўлса, иккинчиси оғир ѐтган одам
оғзига тетиклик бағишлаш мақсадида оби ҳаѐт (муқаддас хасма) шарбатидан
ѐки анор сувидан томизиб турган."2 Мазкур тадбир бугунги кунгача сақланиб
қолганки, мазкур кишилар бемор вафот этиши чоғида унга, шунингдек,
калимаи шаҳодатни қайтаришга даъват этишган ѐки ўзлари ўқиб турганлар. Бу
тадбир эса бевосита ислом дини билан боғлиқдир. Ҳатто, VII-VIII қадимги
тибетликлар кишини ўлимга тайѐрлайдиган "Ўлим китоби"ни ѐзиб
қолдирганлар. Бу китобда ўлим ҳодисаси бамисоли бир санъатдек
тасвирланган. Тибетлик руҳонийлар ўлим тўшагида ѐтган кишига ана шу
китобни ўқиб, уни ўлимга тайѐрлаганлар.3 Хуллас, киши вафот этгач, олдидаги
кишилар унинг жағини энгагидан боғлашгач, икки қўлини узатиб, оѐқларини
бош бармоқларини бирлаштириб боғлаб қўйишадики, бу мурданинг қотиб
қолишига эҳтиѐт чораси ҳисобланади. Баъзи уруғларда эса вафот этган
кишининг оғзига мунчоқ ташлаб кўрилса, баъзилар унинг бурун ва оғизларига
пахта толасини унинг ҳақиқатан ўлик-тириклигини билиш учун тутиб
кўрадилар. Бу тадбирлар албатта, яхши. Бироқ А. Абдураҳмоновнинг "Саодатга
элтувчи билим" китобида кўпгина ўликларнинг турли сабабларга кўра қайта
тирилгани айтилиб, мурдани шоша-пиша, 4-5 соатнинг ичида дафн этиш
масаласини ўйлаб кўришга чақириши менимча эътиборга молик. Мурдада
тириклик аломатлари йўқолсада, бироқ қотмай тураверса, кишиларни ғаров
(қамиш) ѐпиб кўмадилар. Марҳумнинг ѐлғиз қолдирилиши мумкин эмас.
Марҳум аѐл киши бўлса сочлари тарқатилиб, икки қўлиин ѐн томонга қўйиб
ѐтқизилган. Қули ва бўйнидаги тақинчоқлар олиб қўйилган. Марҳум дастлаб
«маҳрам сув»га олинган унга кийим кийдирилмаган, имконият даражасида янги
кўрпа ѐки мато устига ѐтқизилиб, боши уйнинг тўр томонига оѐғи эса шикка
рўпаро қилиб ѐтқизилган. Марҳумнинг бола чақалари, қариндош уруғлари
кўриши учун юзини очиб қўйганлар. Эркак кишилар «номаҳрам» ҳисобланиб
аѐл кишининг юзини кўриш мумкин бўлмаган. Мотамга келган яқин
қариндошлари марҳум устига ҳар хил турдаги қимматбаҳо матолар ѐпган.
Сурхон воҳасида чорвадор аҳолиси марҳумга атаб махсус қора уй «ўтов»
тикканлар. Мотам маросимига келган кишилар тазия билдиришда
«бандачиликда», «оллохнинг иши» айримлари «худонинг иши бандасининг
қўлидан нима ҳам келарди» каби сўзлар айтган.
Мархумнинг эркак яқин қариндошлари қўлларига таѐқ ушлаб товуш
чиқариб «вой отам», «вой онам», «вой жигарим» деб йиғлашган. Агар марҳум
чақалоқ бўлса вафот этган куни дафн этилган. Катта ѐшдаги марҳумниг
узоқдаги қариндошлари етиб келиши учун бир кеча-кундуз уйда сақлаганлар.
Марҳумнинг ҳам узоқдан келган қариндошлари қолаверса қишлоқ аҳли аѐллари
марҳумни хотирлаб унинг яхши хислатларини эслаб йиғи қилганлар. Айрим
аѐллар ўзининг вафотэтган яқинларини эслаб, атиб йиғлаганлар. Эркаклар эса
эшик оғзига келиб овоз чиқаришади. Эркакларни марҳумнинг ўғил, невара, ѐш
бўлса ота ва ака-укалари бошлаб келиб биргаликда йиғлашадики, бу келган
эркакларнинг ҳамдардлигини қабул қилганлиги белгисидир. Бунда яқинлари
тўн кийиб, белбоғ боғлашади. Бошда дўппи, қўлда эса толдан ҳасса ушлаб
туришади. Шунинг учун уларни "ҳассакашлар" дейишади. Деярли барча
уруғларида мазкур тол-ҳассалар марҳумга тобут ясашда ва қабрга қўйилгач,
қабр атрофида суқиб белги қилиб қўйишда қўлланилади. Панжоб, Сайроб,
Дарбанд, Инкабод, каби қишлоқ аҳолиси аѐллари йиғи қилганда "Садр
тепишади" яъни ўзларини уриб йиғлаб айтувчига жўр бўлиб йиғлашади.
Марҳум атрофида йиғи қилганда унинг юзи ѐпилиб, устига мато қўйилади ва
узилсин деган маънода қайчи қўйилади. Марҳумнинг сўнгги йўлга кузатишда
олдин уни сувга олишади. Ювғучи жинсга қараб она томондан 2 киши, ота
томондан 2 киши миқдорида олинади. Баъзи вилоятларда махсус ювғучилар
(ғассаллар) бўлсада, Сурхон воҳасида бундай ҳолат кузатилмайди, яъни
"суякни бегонага ушлатмаслик" ақидасига асосланилади. Бу ҳолат
зардуштийлик билан боғлиқ урф ҳисобланади: Зардуштийликнинг илк
даврларида ўликлар тоғ-тошларга қўйилгач, қолган суякларни йиғиб келиш
фақат суяк эгалари, яъни қариндошларигагина тегишли бўлган. Марҳумнинг
кафани тайѐр бўлгандан кейин ювишга олганда йиғи тўхтатилган. Марҳумни
ювишда алоҳида қозонга қуруқ хашак ѐқиб, сув исистилган. Ювишга агар
васият қилган одамлари бўлса кирган, акс ҳолда марҳумнинг яқин
қариндошлари, марҳум эркак бўлса асосан тоғаси кирган.
Ювғучилар марҳумни сувга олишгач, уни тахтага ѐтқизиб юзини
қиблага буриб қўйишади. Хонага исириқ тутатилади. Бу зардуштийликда ѐвуз
руҳларни ҳайдовчи восита сифатида қўлланилган муқаддас хаома (исириқ)
билан боғлиқ десак ҳато бўлмайдики, уни юқоридаги ҳолатда кўрсак бўлади.
Сўнгра марҳумнинг жинсий аъзолари мато билан бекитилади. Ювғучи қўлини
марта ювиб, қўлқопни кияди. Мазкур қўлқоп аѐллар томонидан (агар марҳум
кекса киши бўлса) фарзандсизликка қарши магик восита сифатида ҳам
қўлланилган. Ювғучи дастлаб ишни марҳумнинг кўкрагидан босиб қорнигача
суриб боради (нажосат чиқиб кетиши учун) ва жинсий аъзолар ювилади. Бироқ
уларни кўриш мумкин эмас. Ювғучи қўлқопини алмаштириб, қўлларини ювиб,
марҳумнинг оғзини, бурнини тозалаб, юзини ювади. Сўнг икки қўлини
чиначоғигача ювади (3 марта). Шуни таъкидлаш жоизки, аѐл ва эркакларни
сувга олишда фарқ кузатилмайди. Қўллар ювилгач, бош, қулоқ, бўйин ювилади.
Оѐқлар эса ошиғигача (тўпиғигача) ювилади. Кедр порошокли сув ѐки совун
билан илиқ сув ѐрдамида бош ва соқоллар ювилади. Марҳумни сўнгра чап
томонга ѐнбошлаб ўнг тарафи ювила бошланади: тана ишқалаб ювилиб сув
қўйиб, 3 марта шу тахлит ювилади. Жинсий аъзолар устидаги матога сув
қуйилиб ювилади. Сўнгра мурда ўнг томонга ѐнбош қилиниб, юқоридаги
тартибда марҳумнинг чап ѐнбоши ювилади. Марҳумнинг гежгасини ювиш уни
юзтубан, яъни думбасини юқорига қаратиш билан амалга оширилмайди. Балки,
елкалари бир оз кўтарилиб, гежгаси тозаланади. Шундан сўнг, мурда қайта
ѐтқизилиб, кўкрагидан пастга қараб сурилади. Қолган нажосат шу йўл билан
тўлиқ тозаланади. Шу тарзда тананинг барча аъзолари яна бир бор умумий
тарзда ювилади. Агар яна заҳро чиқса, фақат ўша жой ювилади. Исломда
марҳумни бир марта ювиш фарз ҳисобланиб, 3 мартадан ортиқ ювилмайди.
Марҳум чиқаришдан олдин сочиқ билан артилиб, хушбўй мушклар сепилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш мумкин бўлсада, эркак хотинининг ювишида иштирок
эта олмайди. Шунингдек, марҳум танасидаги камчиликлар айтилмайди.
Ювғучилик учун ҳақ олиш-олмаслик борасида қатъий тартиб бўлмасада,
ювғучиларга марҳумнинг кийим-бошларидан беришган. Кийим-бошлар
ҳозирда бошдан оѐқ янги берилмоқдаки, бу ортиқча сарф-харажатни талаб
этмоқда. Кийим-бош аслида анимистик тасаввурларга асосланилган ҳолда, агар
бу дунѐда унинг кийимлари кийилса нариги дунѐда унинг ўзи кийгандек
бўлишига ишонч асосидаги ақидага амал қилиниб берилади. Денов, Шеробод,
Бойсун туманларида мазкур сарполар "ўлим тоқ бўлсин" деб тоқ кийим-бошлар
тарқатилади.8 Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб кийим бошнинг янгисини
беришга мутлақо эҳтиѐж йўқлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Марҳум ювиб бўлингач, уни кафанлашга ўтилади. Ювиш жараѐни эркак
ва аѐл кишилар учун фарқ қилмаслигини юқорида айтиб ўтган эдик, бироқ
кафанлаш аѐл ва эркакларда фарқ қилади. Кафанлашда оқ сурп ѐки читдан
фойдаланилади. Кафанлик бир неча қисмдан иборат бўлади.
: а) лифафа б) изар
в) қамийса (кўйлак). Дастлаб эркакларни кафанлаш тартиблари ҳақида: марҳум
кафанлашдан олдин лифафа тахтага ѐзилиб, унга хушбўй мушклар сепилади.
Лифафа-маййитнинг бошидан оѐғигача тўрт тарафи 40 см ортиқча мато
қолдирилган катталикдаги сурп. Ортиқча мато қисмлари кафанликни боғлаш ва
ушлаш учун қолдирилади. Марҳум лифафага ѐтқизилгач, унинг устидан қамис
кейин изар ѐпилади. Қамис авратни ѐпишга мўлжалланган кафанлик мато.
Изар-киндикдан тиззанинг пастигача узунликдаги кафанлик мато (аврат ѐпиш
учун). Қамийса (кўйлак) ўртаси бош сиғиши учун мўлжалланган тешик бор
кафанлик мато. Марҳум ѐтқизилиб боши қамийсадан ўтказилиб кийдирилади.
Изар эса марҳумнинг (фақат белидан тиззасигача бўлган узунликда) аввал чап
томони кейин ўнг томони қистирилиб ўралади. Шундан сўнг марҳумнинг
қўллари икки ѐнига узатилиб тўғирланади. Хушбўй ҳидли суюқликлар
сепилади. Қуръони каримдан ояти карималар ўқилиб марҳум билан
видолашилади. Сўнгра лифафанинг аввал чап, кейин ўнг томонидан бошлаб
ўралади ва бош-оѐқ томонларидан ушлаш учун тутқич шаклида тугун тугилади.
Аѐл кишиларнинг кафанланиши эркакларникидан фарқланади.
Аѐлларни қамийсага олишдан аввал ҳирфа қўйилади. Ҳирфа узунлиги 1,5 метр
эни 60 см. катталикдаги сийнабанддир. Қамийса кийгизилиб, сочи ундан
чиқарилади, сўнгра юзи боши остидан ҳимар билан бекитилади. Ҳимар
(рўмол)-узунлиги 1,5 метр, эни 60 см катталикдаги кафанлик мато. Аѐлларда
кафанлик баъзан тоза ипак матодан ҳам бўлиши мумкин. Гўдаклар фақат
лифафага ўралади. Марҳум кафанлаб бўлингач, асосан кигиз ѐки тутилмаган
кўрпачага ўраб, бошининг оситига ѐстиқни тескари қўйилган ҳолатда тобут
устига қўйилган. Айрим уруғларда марҳум эшикдан эмас, деразадан олиб
чиқилиб, уйнинг ховлисида жаноза ўқилган. Сурхон воҳасида «гуноҳ» ѐшига
тўлган йўқ деб, қиз болалар қиз болалар тўққиз ѐшга, ўғил болалар ўн икки
ѐшга кирмаганларига жаноза буюрмаган. 7, 40, йили каби удумлар
ўтказилмаган. Шунингдек, ўзининг жонига қасд қилган кишиларга ҳам жаноза
буюрилмаган. Марҳумнинг узоқ қариндошлари ҳамда қишлоқ аҳли ҳам келган.
Чунки, жанозага келиш ҳар бир мусулмон фарзанди учун фарз саналган.
Тобутга солиниб қабристонга жўналади. Марҳумни чиқаришда унинг
устига янги, тоза кийимликлар ташланади. Термиз, Шеробод, Ангор, Музработ
туманларида сочқи ҳам сочишади.10 Тобутни 4 томондан қирқ қадамдан
кўтариш савоб ҳисобланади. Тобут олдига тушиб юрилмайди. Айтиш зарурки,
воҳадаги ҳеч бир уруғда кўмиш маросимида аѐлларнинг иштироки
кузатилмади. Махсус гўрковлар бўлмаган. Қабр қозишга ўқуви бор, ѐши улуғ
киши билан уч тўрт киши юборилган. Қабрлар лаҳад «лаҳм» ҳамда ѐрма
шаклда бўлган. Сурхон воҳасининг тоғли ҳудудларда ер тошли бўлса ѐрма
шаклда қозилган. Чўл ҳудудларида қабр ѐрма қазилса ит ва бошқа йиртқич
ҳайвонлар қабрни қозиб «майтга» зиѐн етказади деб, лаҳм шаклида қозганлар.
Қабрларнинг бу 2 хилли яъни: 1) Лаҳад 2) Ёрма Лаҳад усулида айвон ва лаҳад
бўлади. Айвон 1,5 х 2,5 м катталикда қазилади. Айвоннинг юмалоқ лаҳади 80
см кенгликда қазилиб, ундан кейин майит сиғадиган ўлчамда "уй (ҳужра)"
қазилади. Ёрма усулида айвон ва унинг ичида очиладиган токча мавжуд
бўлади. Айвон умумий ҳисобда майитдан ҳар икки томонидан 0,5 метрдан узун
бўлиши керак. Токчанинг эни ва узунлиги 70 см бўлади.
Қабрлар қозилганда айвони болалар учун тиззадан баландроқ, эркаклар
учун белгача, аѐлларнинг гуноҳи кўп бўлади деб кукраккача қазилган. Шу
тарзда «айвон» тайѐрланиб, кейин қибла томондан туйнук орқали лаҳад «лаҳм»
очилган. Бир киши энкайиб бемалол марҳумни қўядиган, ҳамда марҳумни
ѐтқизганда бош оѐғи тегмайдиган қилиб қазилган. Марҳумни қабрга асосан
тоғаси, тоғаси бўлмаса яқин қариндош қўйган. Лаҳаднинг «оғзи» гувала билан
беркитилган. Қабрни дастлаб қазга киши кўмишни бошлаб берган. Сўнгра дафн
маросимига борган кишилар навбат билан қабрни кўмишган. Шунда
марҳумнинг ѐши улуғ яқинларидан бири «фалончи қандай одам эди?» деб
сўрайди. Шу ердаги ҳамма одамлар «яхши одам эди» деб айтишади. Дафн
маросимидан кейин ҳамма марҳумнинг уйига бориб, дуои фотиҳа қилиб
тарқалишади. Вафот этган киши ѐш бўлса кўк, оқ кийиб аза тутилади.
Марҳумларни қабрларга жойлаштиришда тоғалар жойлаштиради.
Марҳум (айниқса аѐл кишини) жойлаштиришда бошқаларнинг кўзи
тушмаслиги лозим ҳисобланади. Қўювчиларнинг бошяланг бўлиши талаб
қилинади. Марҳумнинг юзи қиблага қаратилиб, боши остига гувала қўйилади.
Лаҳад оғзи ҳид чиқиши ва ҳайвонларнинг тажовузидан сақлаш учун ғишт ва
гувалалар билан ѐпилади. Ёрма қабрнинг токчасини эса тахталар билан ҳам
ѐпишади. Шундан сўнг кўмиш жараѐни бошланади. Бунда бир одат ҳам бор:
кўмиш тугагунча ҳеч ким ўтирмайди ва бир киши қабрдан чиққан тупроқдан
этагига солиб, ҳаммага тарқатади ва қабр ѐпилишидан олдин бу тупроқ қабрга
ташланади. Бу ҳамма учун савоб иш-марҳумни кўмиш ишига ѐши,
саломатлигига кўра қатнашолмаганларнинг ҳам ҳисса қўшиши учун қилинади.
Шунингдек, қабристонда йиртиш тарқатиш одати ҳам бор. Марҳум табаррук
ѐшга кирган, ѐшини яшаб, ошини ошаган кекса киши бўлса, у одам ният қилиб
сақлаб қўйган матосини савоб учун йиртишга тарқатилади. Мато сурп, сатин,
шойи бўлиши мумкин. Ҳозир бунинг ўрнига рўмолча тарқатилади. Олдинлари
ўзига тўқ чол-кампирлар савоб бўлиши учун худо ўз даргоҳига чин дунѐга
қабул қилганида, тобуткашлик қилиб борган невараларига атаб, ўша йиртишига
қўшиб бир сўлкавойдан олтин, кумуш пул ҳам сақлаб қўйганлар. Бу ҳақда
лайлагонлик Бекпўлатов Тошпўлат қуйидагиларни айтади: "Олдинлари қари,
пиру-бадавлат вафот этган мўйсафидларнинг маъракаларида йиртиш матоликка
қўшиб амирликнинг пошшойи тангаси ҳам тарқатиб турилган. Ҳозирда
баъзи бойваччаларнинг ота-онам учун деб катта-катта маблағларни
совуришлари эса савобдан кўра кибру-ҳаво мақсадида бўлмоқдаки, бу - яхши
одат эмас."12 Марҳум қабрга қўйиб қайтилгач, овоз чиқариб йиғланади.
Марҳумнинг яқинлари 3 кунгача қабрдан хабар олиб турадилар. Бундан мақсад
марҳумнинг ҳолидан хабар олиш, унинг ҳақиқатан ўлганига ишонч ҳосил
қилишдир. Бунда биринчи кун 3 та, иккинчи кун 2 та, учинчи кун 1 та чироқ
ѐқиб эсланади. Мазкур уч кун давомида марҳум чиққан уйда олов ѐқилмайди
(тутун чиқарилмайди), емаклар қариндош-уруғлар томонидан келтирилади. Бу
зардуштийликка бориб тақалса керак. Чунки, ўлик-Ахримон мулки
ҳисобланади ва ҳаром нарса чиққан жойда муқаддас олов ѐқиш тўғри келмайди.
Шунингдек, Сурхон воҳасида ҳам республикамизнинг кўпгина вилоятларидаги
сингари марҳум ѐтқизилган кўрпа, ѐстиқ, гиламлар "юлдуз кўрсин" деган
мақсадда ѐйиб қўйилган. М. Қамариддинованинг фикрича ҳам бу ҳолат
Тошкент вилоятида ҳам мавжуд. Бу ҳолатни-ой, қуѐш ва юлдузларнинг
покловчилик хусусиятига бўлган ишончга асосланилган, деган тахминлар ҳам
мавжуд.Еттисигача овқат қилинмай қатиқли ош қилинади. Халқ тилида "қора
ош" деб номланади.
Кишининг дафн этилишидан ўтказиладиган маросимлар сирасига
еттилик, қирқ, йиллик ошлари, ис ва пайшанбалик каби маросимлар киради.
Аввало шуни таъкидлаш жоизки, исломда юқоридаги маросимлар ўтказилиши
фарз қилинмаган. Аксинча, марҳум ортидан йиғлаш, кўплаб нола чекиш
тақдири азалдан таниш. Худонинг хоҳишига қарши бориш сифатида
қораланган. Қуръони Каримда: "Ҳеч бир инсон Аллоҳнинг изнисиз, ажали
етмай туриб ўлмайди". ("Оли Имрон" сураси, 145-оят) "Қаерда бўлсангиз ҳам
сизларга ўлим етиб боради" ("Нисо сураси, 78-оят")15
деб Аллоҳ таборака ва
таоло марҳамат қиладилар. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бошқармаси,
республика диний идоралар муфтийлари қарор-фатволари билан ортиқча даб-
дабаларсиз дафн ва тўй маросимларини ўтказишга чиқарилмоқда. Воҳанинг
Кўҳитанг тоғ олди ҳудудларида учлик маросим ўтказиш деярли учрамайди.
Бошқа вилоятлардаги қатори еттилик (уч, беш кунда) маросими кенг
ўтказилади. Бу куни элга ош берилиб марҳум хотирасига дуолар ўқилади.
Аѐллар марҳумни эслаб йиғи қилишади. Еттиликдан сўнг одам аримаган
хонадонда оила аъзоларидан бошқа ҳамма уйни тарк этиши лозим бўлган.
Воҳада еттиликдан сўнг ўтказиладиган катта маросим қирқи бўлиб, 35, 37 ѐки
39 кунда ўтказилган. Бироқ Зорабоғ, Қорабоғ, Пошхурт, Инкабод, Вандоб каби
қишлоқ аҳолиси йигирмалик маросимларини ҳам элга қора ош бериб
ўтказишади.16 Дастурхонга шўрва, ош билан бирга, талқон ва ҳолвайтар каби
анъанавий таомлар ҳам қўйилади. Воҳанинг Ҳисор тоғ олди ҳудудлари
аҳолиси дафн маросимидан кейинги ўтказиладиган маросимлар ҳам бир
биридан фарқ қилган. Сина, Куѐвсу, Вахшивор каби қишлоқларида марҳумнинг
вафотидан кейин уч кун ўтгач «саршуѐн» маросими ўтказилган. Бу
маросимдан марҳумни ҳамма кийимлари ювилиб, марҳумни яқинларига бўлиб
берилган. Воҳанинг бу қишлоқларида марҳумга «етти» маросими ўтказилмаган.
Лекин хафтанинг ҳар пайшанба куни «жума оши», якшанба куни «душанба
оши» деб токи «қирқ»игача ис чиқарган. Шунингдек марҳумнинг вафотига
йигирма кун бўлганда «йигирмалик» маросимини ўтказганлар.
Сурхон воҳасининг Шалдироқ, Тўла, Чуқур Обшир, Мормин каби
қашлоқларида марҳум вафотига беш етти кун бўлганда «етти» маросими
ўтказилган ҳамда «қирқ»игача хфтанинг ҳар пайшанба куни «жума оши» деб ис
чиқарган. Лекин «йигирма» маросимини ўтказмаган.
Марҳумнинг «қирқи» маросими асосан вафотига 35-37-39 кун тўлганда
айрим холларда 33 кун тўлганда ўтказилган. Вафот этган киши қари бўлса.
«қирқи» маросимида кўк кийиб аза тутган. Яқинлари кўк кийимларини ташлаб
азадан чиққан. Марҳумга «йили» маросими воҳада марҳумнинг воҳада 7,9,11
ой тўлганда ўтказилган. Лекин айрим холларда беш ой тўлганда ҳам
ўтказилган. «Йили» маросимида бутун азадорлар азадан чиққан. Бироқ марҳум
ѐш бўлиб, хотини бева қолган бўлса, хотини 1,5- 2 йил давомида ҳам кўк кийиб
азада юрган. Сурхон воҳасининг Хур Ватан қишлоғида марҳумга сон тегсин у
умри давомида еган таомларини халқ есин, савоби унга тегсин, бундан буѐн
оилада бундай ўлим бўлмасин деган мақсадда марҳумга «йили»ни беришда
«йили»дан бир кун лдин икки ѐки учта хўкиз сўйилиб, гўшти пиширилади
ҳамда бир нечта халта ундан нон қилинади. «йили» ўтказилаѐтган куни келга
ҳар бир киши «йили»га қилинган таомларни танавул қилгандан кейин
кетаѐтганида оиласида нечта ўғил фарзанди бўлса, ҳар бир ўғил фарзанди учун
иккита нон ҳамда 200 гр атрофида пишган гўшт берилган. Агарда оилада ўнта
ўғил фарзанди бўлса йигирмата нон 2 кг пишган гўшт берилган. Шунингдек
хотини хомиладор, шу хомиласи ҳам ўғил деса, хомиладаги фарзанди учун ҳам
иккита нон ва 200 гр атрофида пишган гўшт берилган.
Шунингдек, дафн маросимлари билан боғлиқ бир қанча атамалар
мавжуд: худойи-марҳумнинг эслаш учун қирқлик ва йиллик маъракаларидан
сўнг бериладиган ош, жилов-марҳумни эслаб йиғлаш одати, жума оши-
марҳумни эслаб пайшанба куни оқшомда бериладиган ош. Ис чиқариш-ҳайит
кунлари таом пишириб, мозор бошига бориб марҳумни эслаш маросими. Кўк
киймоқ-йилигача азадор аѐлларнинг азалик кийимида (оқ ѐки кўк рангдаги
кийимда, тақинчоқларсиз) юриш тартиби. Қари киши вафот этса "тўпроқ бости"
дейилиб, қон чиқарилади.
Ўлим ҳақ. Бироқ Арасту айтгандек, ўлимнинг муқарралигини ҳамма
билади, аммо у яқин эмас деган фикр мавжудлиги туфайли, ҳеч ким у ҳақда
ўйламайди. Ўткинчи ҳою-ҳавасларга берилади, вақтини зое кеткизади. Қадимги
ҳинд ҳикматларининг бирида жуда ибратли фикр келтирилган: "Нодон одам
болалигида фақат ота-онасини ўйлайди, ѐшлигида-фақат муҳаббатни,
севгилисини, кексайганда эса фақат болалари ва невараларини. Шу кўйи у ўзи
ҳақида ўйлашга улгуролмай оламдан ўтиб кетади."18 Ўзбек халқининг қадимий
урф-одатларидан бири марҳумларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдир. Қазодан
сўнг ўтказиладиган барча маросимлар, маҳалла-кўй ва қариндош-уруғнинг
вафот этган кишининг яқинларига кўрсатадиган ҳамдардлиги масалаларига
теранроқ назар ташлайдиган бўлсак, унда миллатимизнинг кўп асрлик тарихи,
эътиқоди, ор-номуси, ўзбекона бағрикенглиги асосларини англаб борамиз.
Жумладан, марҳумни ерга қўйишгач, кайвони оқсоқол ѐки мулла томонидан
"Фалончи қандай одам эди?"-деган сўроғига ҳеч ким салбий жавоб
қайтармайди. Халқ "ўлган одам ҳақида ѐмон гапирилмайди" деган эътиқод
асосида марҳумнинг яхши сифатларини эслайди. Шундай бўлсада, ўлим
ѐмонлик тимсоли сифатида тушунилади ва иложи борича маълум урф-
одатларнинг амалга оширилиши билан тўсқинлик қилишга ҳаракат қилинади.
Масалан, ўлган киши устига қайчи ѐки пичоқ қўйилиши, ювғучларга тоқ сарупо
берилиши, дастурхонга тоқ нон қўйилиши каби маросимларнинг ўтказилиши
кабиларда юқоридаги фикримизга исботни кўришимиз мумкин.
Нима бўлганда ҳам дафн маросимлари халқимиз маданиятининг
ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳатто маърака ўтказишнинг ўзига хос одоби ҳам
шаклланган. Тарихий-этнография соҳасида Марказий Осиѐдаги бошқа
халқларининг бу каби маросимлари ҳам тадқиқ этилгандир.
Воҳа аҳолисининг маросимлари ўзининг қадимийлиги ҳамда серқирралиги
билан алоҳида муҳум ахамият касб этади. Чунки бу маросимлар воҳа
аҳолисининг тумуш тарзига сингиб кундалик хаѐтининг мазмунига айланиб
борган.
Сурхон воҳаси аҳолиси қадимдан Ўзбекистон ҳудудида истиқомат
қилувчи ўзбеклар билан муштарак этномаданий алоқада, турмуш
қийинчиликларини бартараф этишда, тўйлар қолаверса дафн маросимларини
ўтказишда ҳамжихат бўлишган.
Ислом (арабча — бўйсуниш, итоат этиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) — жаҳонда кенг тарқалган уч диндан (буддизм ва христианлик билан бир қаторда) бири. Ислом динига эътиқод қилувчилар арабча „муслим“ („садоқатли“; кўплиги „муслимун“) деб аталади. „Муслим“, „муслимун“ сўзининг бошқа халқлар орасида ўзгача талаффуз этиш (масалан, форсларда — мусалмон, ўзбекларда — мусулмон, қирғиз ва қозоқларда — мусулмон, Украина ва Россияда — басурман) натижасида бу динга эътиқод қилувчилар турли ном билан аталади. Лекин буларнинг ичида ҳозир мусулмон ибораси кенг тарқалган.
Жаҳонда қарийб 1,2 миллиард киши Исломга эътиқод қилади. Мусулмонларнинг 2/3 қисмидан кўпроғи Осиёда яшайди ва бу қитъа аҳолисининг 20 % идан ортиқроғини ташкил этади. Қарийб 30 % мусулмонлар Африкага тўғри келади (қитъа аҳолисининг деярли ярми). Дунёда мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ мамлакатдан 40 дан зиёдида мусулмонлар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилади — Шимолий Африка, Ғарбий Осиёнинг барча мамлакатларида (Кипр, Ливан, Исроил мустасно), Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва бошқа баъзи мамлакатларда аҳолининг 80 % дан ортиғи мусулмонлардир; бир қанча мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг ярмидан 80 % игача ташкил қилади (Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан). Малайзия ва Нигерияда қарийб ярми, баъзи бир мамлакатлар (Гвинея-Бисау, Камерун, Буркина-фасо, Серра-Леоне ва бошқа)да мусулмонлар озчиликни ташкил қилса ҳам, таъсир доираси кучли. Мусулмонларнинг сони жиҳатдан энг йирик давлатлар — Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш; мусулмонларнинг анчаси Марказий Осиё мамлакатлари, Хитой, Таиланд, Эфиопия, Танзания, Кипрда, Европанинг айрим мамлакатлари (Босния ва Герсеговина, Албания, Буюк Британия, ГФР, Франсия ва бошқа), Шимолий ва Жанубий Америка қитъаси мамлакатлари (АҚСҲ, Канада, Аргентина, Бразилия, Гаяна, Суринам, Тринидад ва Тобаго)да, Австралияда, Фижи оролларида яшайди.Ислом 7-асрда Ҳижоз (Ғарбий Арабистон)да пайдо бўлди. Унинг асосчиси Муҳаммад саналади. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида Ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган охирги таълимот деб уқтирилади. Ислом талқинида дастлаб яҳудий ва христианлар ҳам айнан мусулмонлар эътиқод қилган худога ишонганлар. Шу худо, яъни Аллоҳ одамларга пайғамбар-элчилар юборган. Аммо инсонлар пайғамбарлар таълимотини бузганлар. Шунинг учун Аллоҳ инсонларга охирги расул этиб Муҳаммадни танлади, унга ўзининг каломи — Қуръон нозил қилди. Муҳаммад олдин ўз ҳамшаҳарларини, сўнг барча арабларни кўплаб қабила худоларига сиғинишдан воз кечиш ва ягона худо — Аллоҳга эътиқод қилиш, солиҳ ҳаёт кечириш, у дунёда жаннатга тушиш учун бу дунёда эзгу ишлар қилишга даъват этди. Қуръонга кўра, араблар ва яҳудийларнинг умумий бобокалони Иброҳим (а.с) Аллоҳга биринчи бўлиб имон келтирган. Демак, Ислом батамом янги эътиқод эмас, балки Иброҳим (а.с) га нозил бўлган динидир.Муҳаммадга, 40 ёшида(милодий 610-йил) ваҳий (илоҳий кўрсатма) келишни бошлади. Аммо, бир неча нуфузли яқин қариндошларини ҳисобга олмаганда, Макканинг кўпчилик аҳолиси, айниқса, қурайш қабиласининг зодагонлари унинг тарғиботларига очиқдан-очиқ қарши чиқдилар. Муҳаммадни ёлғончига чиқариб жудда катта зулм кўрсатилди. Дастлаб бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилишди, Ясрибдаги бану Авс ва бану Хазраж қабилаларининг вакиллари 622-йимда мусулмон жамоасини ўзига қабул қилиш, Муҳаммадни пайғамбар ва Аллоҳни ягона деб тан олишди. Ҳижрат номини олган бу воқеа Ислом тарихида бурилиш ясади. Кўчиб ўтган кишилар мухожирлар (кўчиб келганлар), Мадинада Исломни қабул қилганлар ансорлар (тарафдорлар) деб аталдилар. Мадина ва Макка ўртасида бошланган кураш 8 йил давом этди (қаранг Бадр жанги, Ухуд жанги, Хандақ жанги ва бошқа). 628-йилда Макка зодагонлари Муҳаммад билан келишишга мажбур бўлдилар (қаранг Ҳудайбия сулҳи). 630-йилда мусулмонлар қўшини ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб борди. Макка аҳолиси ёппасига Ислом динини қабул қилди ва Муҳаммадни Аллоҳнинг элчиси (расули) деб эътироф этди. Ана шундан бошлаб Макка Ислом дини марказига, Каъба мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳига айланган. Муҳаммад вафот этган 632-йилда Арабистон ярим ороли тўла бирлаштирилган, унинг аксарият аҳолиси Ислом динини қабул қилган эди. Арабистоннинг сиёсий, иқтисодий, этник ва маданий жиҳатлардан бирлашишида Ислом дини муҳим омил бўлиб хизмат қилди.Муҳаммад вафотидан сўнг Абу Бакр, Умар ибн Хаттоб, Усмон Ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб пайғамбарнинг ўринбосари (халифа) сифатида ҳукмронлик қилдилар. Улар ва улардан кейинги халифалар 7-8 асрларда Ироқ, Фаластин, Сурия, Эрон, Мовароуннаҳр, Миср, Шимолий Африка, Пиреней ярим ороли, Шимолий Ҳиндистонни фатҳ қилишди. Бир асрдан камроқ вақт давомида Шимолий Хитойдан Испаниягача, Кавказортидан Ҳинд океанигача бўлган катта ҳудудни забт этдилар ва Ислом динини ёйдилар (қаранг Араб халифалиги).Исломнинг муқаддас китоби Қуръондир. Мусулмончиликда бу китобнинг бутун мазмуни Аллоҳнинг ваҳий қилинган сўзи деб тушунилади. Исломнинг ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлари, чеклаш ва таъқиқлари Қуръон билан бирга унинг тафсирларида, ҳадис тўпламлари ва шариат қўлланмаларида, шунингдек, 8-12-асрларда вужудга келган илоҳиёт адабиётларида ўз ифодасини топган.Исломнинг асосий ақидаси — „Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули“. Ислом илоҳиётининг илк шакли — калом бўлиб, 8-асрда Араб халифалигида вужудга келган. Мутакаллимлар Ислом дини ақидаларини ишлаб чиққанлар.
Ислом дини 5 „асос“ ёки „устун“ (аркон ад-дин ал-исломий)га эга:
1) Калимаи шаҳодат;
2) Намоз ўқиш;
3) Рўза тутиш;
4) Закот бериш;
5) имконият топилса ҳаж қилиш.
Шулардан биринчиси имон ва қолганлари ибодат деб эътироф этилган. Имон 7 ақидани — Аллоҳга, унинг фаришталарига, муқаддас китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши)га ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишни ўз ичига олади. Исломда рўза ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити, ақиқа, мавлид каби ўзига хос диний маросим ва байрамлар таркиб топган. Бундан ташқари, маҳаллий халқларда Исломгача мавжуд бўлган урф-одатлар, жумладан, фол очириш, дам солдириш, азиз-авлиёларга, муқаддас жойларга сиғиниш ҳам Ислом маросимчилигига мослашиб кетган. Бу нарса, айниқса, Марказий Осиё мусулмонлари орасида ҳали ҳануз сақланиб қолган. Аслида, Ислом ақидасига кўра фол очиш ва фол очдириш ҳаром қилинган, яъни таъқиқланган.Исломда илк даврдан пайдо бўлган энг биринчи йирик муаммо — олий ҳокимиятни эгаллашга пайғамбардан кейин ким ҳақлироқ, деган масала бўлди. Али тарафдорлари „шиа“ номини олиб, Исломда биринчи бўлинишни бошлаб бердилар. Учинчи халифа Усмон айнан шу бўлинишнинг қурбони сифатида жон таслим қилди. Икки тараф — суннийлик ва шиалик ўртасидаги кураш асносида хорижийлар деб аталган учинчи йўналиш ҳам пайдо бўлди. Аммо Ислом тарихи узра суннийлик асосий йўналиш бўлиб келди. Ўрта асрларда ҳукмронлик қилган аббосийлар, салжуқийлар, айюбийлар, мамлуклар, усмонли турклар, темурийлар сулолалари суннийликда эдилар. Ҳозиргу кунда ҳам суннийлар мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги (93 %)ни ташкил этади. Бирдан-бир давлат — Эронда шиалик расмий диний йўналиш сифатида қабул қилинган. Ироқ, Ливан, Шимолий Яман, Озарбайжон ва Афғонистонда шиаларнинг йирик жамоалари мавжуд. Уммон ва Шимолий Африкада хорижийларнинг баъзи тоифалари сақланиб қолган. Мусулмон ҳуқуқшунослиги — фиқҳда 4 сунний (ҳанафийлик, шофиъийлик, моликийлик, ҳанбалийлик) ва 1 шиа (жафарийлик) мазҳаблари шаклланган. Мазҳаблар диний фирқалардан фарқ қилади. Фирқалар, асосан, географик ва иқлимий омиллар ҳамда Исломни қабул қилган халқларнинг олдинги маданияти, анъаналари ва диний тасаввурлари таъсирида вужудга келган. Уларнинг аксарияти шиа йўналишига мансуб бўлиб, энг йириклари — имомийлар, исмоилийлар ва зайдийлардир. Исломда илк даврлардан шариат (барча тўла риоя кдпиши керак бўлган қонунчилик) билан тариқат (фақат айримлар Аллоҳ хайрихоҳлигига муяссар бўлиши мумкинлиги) ёнма-ён ривожланиб келган. Тариқат асосчилари — муршидларнинг „валинеъмати“ асрлар оша ҳозирги авлодгача етиб келади, деган тушунча бор. 8-9-асрларда Исломда диний-фалсафий оқим — тасаввуф пайдо бўлди. Шарқда энг машҳур бўлган тасаввуф тариқатлари — нақшбандийлик, қодирийлар, шозилийлардир.Ислом динининг муҳим хусусиятларидан бири — уни қабул қилган халқлар вакиллари учун Ислом ақидаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш имкониятини берганидадир. У ўзига хос 3 тараққиёт босқичи ёки даврни ўтади. Биринчисини, шартли равишда, Қуръон даври деб аташ мумкин. Қуръони каримда ўз аксини топган Арабистон аҳолисининг диний онги даражасини ифода этувчи диний-сиёсий ва ижтимоий қарашлар, ҳуқуқий ва ахлоқий мезонлар бутун мусулмон олами учун ҳозиргача шак-шубҳасиз умумий қадрият ҳисобланади. Деярли 4 аср давом этган иккинчи давр Исломда умумисломий аҳкомлар ҳукмронлиги остида турли фикрлар йўл қўйилгани билан ажралиб туради. Исломдаги йўналишлар, мазҳаблар ва фирқалар ана шу даврда пайдо бўлди. Мусулмонларнинг диний бирлиги ҳал қилиб бўлмайдиган муаммо бўлиб қолди. 10-11-асрларда анъанага содиқ суннийлар билан имомий шиалар, муътазилийлар ҳамда ашъарийлар ўртасида муносабатлар, айниқса, кескинлашиб кетди. Халифа Қодир (991 — 1031) анъанавий Исломни қонун асосида барча учун мажбурий бўлган давлат дини деб қарор топтиришга уриниб кўрди. Шу мақсадда анъанага содиқ илоҳиётчилар имзолаган „Диннинг қодирий рамзи“ эълон қилинди. Унда „ҳақ дин“ деб эълон қилинган анъанавий диний таълимотнинг асосий қоидалари муфассал баён қилиб берилди, ундан четга чиқиш жазолашга лойиқ эътиқодсизлик деб қаралди. Бироқ бу тадбир ҳам Исломда диний бирлик ўрнатилишига олиб келмади. Ғоявий кураш кейинги асрларда ҳам давом этди. Бу курашда суннийлар илоҳиётчиси Ибн Таймия айниқса ажралиб турди. У илк исломни тиклашга, „ҳақ дин“ асосида диний бирликни ўрнатишга астойдил ҳаракат қилди. Исломдаги учинчи тараққиёт босқичи мусулмон дунёси „чекка“ ўлкаларининг аҳамияти ва ўрни ортганлиги билан боғлиқдир. Батамом ўзга маданий анъаналарга эга бўлган халқлар мусулмон дунёсининг маънавий ҳаётига қўшилгач, Исломга ўз диний-ахлоқий тасаввурлари, ҳуқуқий меъёрлари ва одатларини олиб кирдилар. Мовароуннаҳр, Эрон, Шимолий Африка, Ҳиндистон, Индонезия каби йирик тарихий-маданий минтақаларда Ислом ўзига хос хусусиятлар касб этади.Исломнинг ривожланишига Мовароуннаҳрда етишиб чиққан алломалар катта ҳисса қўшди. Имом Бухорий китоб ҳолига келтирган ҳадислар тўплами — "Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ" Ислом динида Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Бухорий ва унинг сафдошлари Ислом илоҳиётининг барча йўналишлари бўйича муҳим тадқиқотлар қилдилар. Жумладан, Ислом назариётчилигида юқори баҳоланадиган „Илал ашшариат ва Хатм ул-Аслиёт“ рисоласини таълиф этган Ҳаким Термизий, Ислом ҳуқуқшунослигини ўрганишнинг асосий қўлланмаси ҳисобланган "Ҳидоя"нинг муаллифи Бурҳониддин Марғиноний, Ислом ақидаси асосларини муайян тартибга солган, калом илмида мактаб яратган Имом Мотуридий (қаранг Мотуридийлик), буюк фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, мусулмон дунёсининг энг эъзозли мухаддисларидан Исо Термизий, қомусий илмлар соҳиби, хусусан, тафсир, ҳадис, шариат қонуншунослигида салмоқли асарлар битган Замахшарий, тасаввуфда ўзига хос из қолдирган Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Маҳдуми Аъзам, Нажмиддин Кубро, Сўфи Оллоёр, Хўжа Аҳрор, Абдухолиқ Ғиждувоний ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Улар мусулмон эътиқодини халқ дунёқараши билан уйғунлаштирганликлари туфайли Ўрта Осиёда маданий ҳаётнинг адабиёт, меъморлик, мусиқа каби соҳаларида тараққиёт юзага келди.

Ислом дини мусулмон мамлакатлари санъатида ўз изини қолдирди. Меъморлик соҳасида бу жараён янги иморат турлари (масжид, минора, хонақоҳ, Мадраса ва бошқа)нинг пайдо бўлишига ҳамда кенг тарқалишига сабаб бўлди. Ислом дини пайдо бўлган даврда авж олган бутпарастлик, суратпарастликни олдини олиш мақсадида Муҳаммад сураткашликни қаттиқ таъқиқлаб қўйган эди. Шу асосда Исломнинг йирик мутафаккир ҳуқуқшунослари ҳам тасвирий санъатнинг бу турини таъқиқланган ишлар қаторига қўшганлар. Бундан улар амалий санъат турлари, нақш, безак, инсондан бошқа ҳайвон ва ўсимликлар суратини истисно қилишган. Исломда инсон суратини чизиш ёки унинг ҳайкалини ясашнинг тақиқланишига асосий сабаб — пайғамбар ва азиз-авлиёларнинг расмларини чизиб ёки ҳайкалларини ясаб, уларга сиғиниб кетиш хавфининг мавжудлиги бўлган. 15-асрга келиб Алишер Навоий каби тараққийпарвар олим ва мутафаккирлар мусулмонлар қалбида Аллоҳга бўлган имон ва эътиқод мустаҳкамланиб, суратпарастликка мутлақо мойиллик қолмаганини эътиборга олиб, эндиликда инсон суратини чизишга рухсат беришликни лозим деб топганлар. Натижада Беҳзод, Махмуд Музаҳҳибга ўхшаш миниатюра санъатини ривожлантирган етук мусаввирлар етишиб чиққан, Ҳирот миниатюра мактаби, Бухоро миниатюра мактаби кабилар ривожланган. 20-21-асрларга келиб, Ислом дунёси уламоларининг бу санъатга муносабатларига яна бир карра аниқлик киритилди: илоҳийлаштириш ва одамларнинг сиғиниши мақсадида инсон расмини чизиш мумкин эмаслиги эътироф этилди. Аммо, фотосуратлар, шунингдек, ёш болалар учун ясалган одам шаклидаги қўғирчоклар таъқиқ доирасига кирмайди. Уламоларнинг берган фатволарига кўра, мусулмонларга фаҳш ва уят нарсаларни ифода этувчи расмлар, бут, санам ва икона тасвиридан бошқа тасвирий санъат турлари тақиқланмайди. Исломнинг мусиқага муносабати ҳақида Диний мусиқа мақоласига қ.Мусулмон Шарқи 8- 11-асрларда тараққиётда Ғарбдан олдинда эди: ғарб олимлари мусулмон файласуфлари ва табибларидан сабоқ олишган; ғарб савдогари Ислом дунёсидаги савдонинг кўламига ҳавас билан қараган; шарқ товарлари ғарбда зеб-зийнат моллари ҳисобланган. Шарқ шаҳарларининг бойлиги ва ҳашамати ғарб учун афсонадек туюлган. Буларнинг барчасида асосий мафкура вазифасини бажарган Исломнинг ижобий хизмати буюк, албатта. Аммо 12-13-асрлардан кейин мусулмон дунёси дастлаб турғунлик, сўнг таназзулга юз тута бошлади. Баъзилар консерватив (қотиб қолган) дин сифатида Ислом тараққиётга тўсиқ бўлди, дея унга катта айб қўймоқчи бўладилар. Аслида сўнгги ўрта асрларда юз берган мусулмон дунёсининг тушкунлиги жуда мураккаб ижтимоий-иқтисодий омиллар билан боғлиқ бўлиб, ўша даврдаги Исломнинг ўзи ана шу тушкунликнинг муайян шаклидаги ифодаси эди.19-аср бошидан 20-асрнинг 2-ярмигача ўтган бир ярим асрлик давр Исломнинг ривожланишида муҳим бурилиш босқичи бўлди. Шарқ мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тузилишидаги ўзгаришлар янги синф — миллий буржуазиянинг вужудга келиши, миллий озодлик қаракатининг авж олиши — буларнинг ҳаммаси Исломнинг жамиятдаги мавқеига бўлган қарашларда ҳам, ижтимоий ҳаётдаги янгиликларни Ислом нуқтаи назаридан баҳолашда ҳам ўзгаришлар ясади. Ислом диний-фалсафий ва ҳуқуқий меъёрларининг янги тарихий шароитга мослашиш жараёни 19-аср ўрталаридан бошланиб, ҳозиргача давом этмоқда. Бу жараённи кўпгина тадқиқотчилар „Ислом ислоҳотчилиги“ деб атайдилар, у христиан реформациясидан тубдан фарқ қилади. Бу тафовут, биринчидан, шундан иборатки, мазкур жараёнлар турли даврларда, турлича муайян тарихий шароитларда рўй берди. Иккинчидан, „Ислом ислоҳотчилиги“ дунёвий ҳаётнинг турли жиҳатларини диний нуқтаи назардан қайта баҳолашда намоён бўлди ва соф илоҳиётга доир масалаларга дахли бўлмади. Учинчидан, Исломда христианларникига ўхшаш черков билан руҳонийларни боғлаб турувчи тизим бўлмаганидан Исломдаги ислоҳотлар хусусиятига жиддий таъсир қилди.

Ўрта асрларда таркиб топган мусулмон судлов тизимида катта ўзгаришлар юз берди. Мусулмон ҳуқуқи тизимининг ўзи ҳам муайян даражада ўзгарди: шариат судлари ҳуқуқи аста-секин чеклана борди; 19-аср ўрталарига келиб, Усмонийлар империяси ҳудудида шариат судлари ва дунёвий судларнинг ваколати бутунлай чегаралаб қўйилди. Бир қанча мамлакатларда шариатда кўзда тутилмайдиган жиноят кодекслари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар жорий қилинди. Мисрда Муҳаммад Алининг ислоҳотлари ва усмонийлар империясидаги танзимат сиёсати (ислоҳотлар) туфайли Исломнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеида муайян ўзгаришлар рўй берди.Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш талаблари мусулмон илоҳиётчилари ва ҳуқуқшуносларини Исломнинг бир қанча анъанавий қоидаларини янгича талқин этишга мажбур эта бошлади. Бироқ, бу жараён осон кечмади ва узоққа чўзилиб кетди. Бу, жумладан, мусулмон мамлакатларида банк тизимини яратиш жоизми (ёки гуноҳми) деган масала юзасидан бошланган мунозарада ўз аксини топди. 1899-йилда муфти Муҳаммад Абду банк омонатлари ва улардан фоиз олиш судхўрликка кирмайди, бинобарин, у ман қилинган рибо ҳисобланмайди, деган фатво чиқарди. Бу фатво мавжуд молия тизимини миллий сармоядорлар манфаатига мослаштирди. Мусулмон мамлакатларида тадбиркорликнинг авж олиши шариат қоидаларини ҳам, мусулмончиликдаги бошқа анъанавий тамойилларни ҳам янгича талқин қилишга олиб келди. Ижтимоий онг соҳасида рўй берган ўзгариш жуда муҳим рол ўйнади. Бу, аввало, миллий ўзини англаш жараёнига тааллуқлидир. Шу жараён давомида Исломнинг барча мусулмонларнинг бирлиги тўғрисидаги анъанавий қоидаси янгича маъно касб этди. Жамолиддин ал-Афғоний мусулмонларнинг бирдамлиги ғоясини кўтариб чиқди. М. Абду, Ж. Афғоний, Рашид Ризо ва бошқанинг ғоялари миллий озодлик ҳаракатларига туртки булиб кўпчилик мусулмон давлатларининг сиёсий мустақиллигига эришувида ижобий рол ўйнади. Айни вақтда Ислом бирдамлиги ғоясига асосланган халқаро Ислом ҳаракати шакллана бошлади: 1926-йилда биринчи халқаро мусулмон ташкилоти — Ислом олами конгресси (Муътамар ал-алам ал-исломи) ташкил қилинди. Шунингдек, Исломнинг гўё Муҳаммад замонидаги „асл“ тамойилларига қайтишга даъват этишга турли фундаменталистик оқимлар (қаранг Ваҳоббийлик) ва уларнинг таркибида ўз ғоялари учун курашда террор усулига таянувчи гуруҳлар, экстремистик тўдалар пайдо бўлди. 20-асрнинг 2-ярмида жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш масаласида ҳам Ислом омилидан фойдаланишга қаратилган уринишлар содир бўлди (Эрон ислом инқилоби, Ливия Жамоҳирияси ва бошқа).Бир қатор мамлакатлар (МАП, Кйвайт, Саудия Арабистони, Эрон, Покистон, Афғонистон ва ш. к.)да Ислом давлат дини (ёки расмий дин) сифатида тан олинган. Айрим мамлакатларда „Ислом“ сўзи давлатнинг расмий номи таркибига киритилган: Эрон Ислом республикаси, Покистон Ислом республикаси, Афгонистон Ислом республикаси, Мавритания Ислом республикаси ва бошқа Осиё, Африка қитъасидаги баъзи мамлакатларда Исломнинг тарқалишига мусулмон партиялари таъсир қилмоқда, улар кўпинча сиёсатда муҳим рол ўйнамоқда. Эрондаги Ислом республикаси партияси, Индонезиядаги Бирлик ва тараққиёт партияси, Малайзиядаги Панмалайзия ислом партияси, Ҳиндистон ва Покистон Жамоати ислом партияси бунга мисол бўла олади. Бир қанча мамлакатларда диний-сиёсий ташкилотлар (шу жумладан, қонундан ташқаридаги ташкилотлар — "Мусулмон биродарлар", Ислом озодлиги партияси) тарқалган, кўпгина диний билим юртлари (қорилик мактаблари, Мадраса, мусулмон университетлари), ислом жамиятлари, миссионерлик ташкилотлари, тижорат корхоналари (ислом банклари, суғурта компаниялари) ишлаб турибди.Мусулмон суд ишларини олиб бориш тизими сақланиб қолмоқда. 19-асрнинг 70-80-йилларидаги шариатнинг илгари амалиётда бекор қилинган баъзи бир қоидаларини тиклашга уриниб курилди (масаланПокистонда; Суданда президент Ж. Нимейри даврида, араб монархияларида жиноий ишлар учун тан жазолари бериш).

Ўтган аср 70-йилларининг охири — 80-йилларининг бошида халқаро ишларда ҳукумат даражасида ёки ноҳукумат даражасида иш олиб борувчи халқаро мусулмон ташкилотлари муайян мавқега эга бўла бошлади. Бундай ташкилотлардан энг нуфузлиси Ислом конференсияси ташкилоти (Муназзамат ал-муътамар ал-исломи) бўлиб, у 1969-йилда тузилган, унга 55 мамлакат (Ўзбекистон Республикаси 1996-йилдан) аъзо. Халқаро ноҳукумат мусулмон ташкилотлари орасида Ислом олами уюшмаси, Ислом олами конгресси, Ислом олами ташкилоти, Европа ислом кенгаши, АҚСҲ Олий ислом кенгаши ва бошқани кўрсатиш мумкин. Улар, асосан, Исломни тарғиб қилиш ва ёйиш, диний арбобларнинг халқаро учрашувини ташкил қилиш, турли мамлакатлардаги Ислом жамоаларига ёрдам бериш билан шуғулланади.Ислом Туркистон мустамлакачилик даврини бошдан кечирган пайтда, айниқса, шўролар даврида турли таъқиб ва ҳар томонлама чеклашларга дуч келди, уламоларнинг тақдири аянчли бўлди. Исломга оид бебаҳо китоблар йўқотилди, муборак ёдгорлик ва қадамжолар оёқости қилинди, дин пешволари энг хавфли ёв, мухолиф сифатида маҳв этилди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин, Ислом дини ҳаётда муносиб ўрнини эгаллай бошлади. Мусулмонларнинг диний ибодат ва маросимларни адо этишлари учун шароит яратиб берилди. Қуръони карим 2 марта ўзбек тилида чоп этилди (1992, 2001 йиллар), ҳадис тўпламларининг таржимаси, Ислом уламоларининг юзларча китоблари яна халққа етказилди. Ҳозирги пайтда Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги бешта жумладан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф („Тафсири Ҳилол“, 1992-2005), Олтинхон Тўра, Алоуддин Мансур („Қуръони карим“нинг ўзбекча изоҳли таржимаси (Тошкент, 1991)), Шайх Абдулазиз Мансур („Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири“, 2004), муфтий Усмонхон Алимов („Тафсири Ирфон“) каби ўзбек олимлари томонидан тайёрланган маънолар таржималари ва тафсирлари нашр этилган. Ислом тарихи манбалари ва маросимларини ҳар томонлама, илмий, холисона ўрганишга киришилди, мутахассис кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу мақсадда Тошкент давлат шарқшунослик институтида исломшунослик кафедраси очилди (1992), деярли барча вилоятларда диний ўқув юртлари фаолият кўрсата бошлади, Тошкент Ислом университети ташкил қилинди (1999), унинг таркибида Исломшунослик илмий тадқиқот маркази ишлаб турибди.Ислом тарихи, манбалари, ақидалари, маросимлари, Қуръони карим, Муҳаммад ҳаёти ва фаолияти, пайғамбар ҳадисларини ўрганиш, тадқиқ қилиш Исломшунослик фанининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу соҳадаги тадқиқотлар Ислом тарқалган мамлакатларда, хусусан, Мовароуннаҳрда Ислом ва унинг ёзма манбалари пайдо бўлгандан буён олиб борилади. Мусулмон дини тарихи ва Қуръонни ўрганиш Америкада (Г. Грунебаум, Х. Гибб, М. Вотт ва бошқа), Европада (И. Голдсиер, Л. Каэтани, А. Массе, Р. Шарл), жумладан, Россияда (А. Э. Шмидт, В. В. Бартолд, И. А. Крачковский ва бошқа) 19-аср ўрталаридан кенг тус олди. Шўролар давридаги тадқиқотларда Исломга, асосан, ягона марксистик мафкура нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндошилди. Исломнинг инсоният тамаддуни тарихидаги аҳамиятини оммага тушунтиришда, Турон заминида етишиб чиқиб исломий илмлар хазинасини бойитган улуғ алломаларнинг меросини халққа етказишда Эшон Бобохон Абдумажидхон ўғли, муфти Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, Алихонтўра Соғуний, марҳум шайхлар Исмоил Махдум (1893 — 1976), Абдуғани Абдулло (1928-1999) ва Юсуфхон Шокиров (1926-2000)ларнинг хизмати каттадир. 20-аср охирларидан бошлаб мамлакатимизда Ислом бўйича объектив тадқиқотлар олиб бориш имконияти туғилди. Ўзбекистонлик олимлар Ислом манбашунослиги, Қуръон таржимаси ва тафсири, Исломдаги мазҳаблар, оқимлар, машҳур муҳаддис ва фақиҳлар, халқаро Ислом ташкилотлари, диний бағрикенглик, диний экстремизмга оид бир қанча асарлар ёздилар (марҳум М. А. Усмонов, шунингдек, Н. Иброҳимов, Ҳ. Кароматов, А. Мансуров, А. Ҳасанов, З. Ҳусниддинов, З. Исломов, У. Уватов, Б. Эшонжонов, Б. Абдуҳалимов, А. Жузжоний, А. Мўминов, А. Азимов, Р. Обидов ва бошқалар).Ўзбекистон мусулмонлари идорасида „Мовароуннаҳр“ нашриёти фаолият кўрсатади, „Ислом нури“ газетаси, „Ҳидоят“ журнали нашр этилади.

АДАБИЁТЛАР


1. Каримов И. А.Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. – Т., «Шарқ », 1999.
2. И.А.Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т., Маънавият. 2008.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий
тантаналарни, маърака ва маросимларини ўтказишдаги дабдабабозликка
чек қўйиш тўғрисида»ги Фармони. || Халқ сўзи. 1988 й. 29 октябр.
4. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ибн Исмоил Ал-Бухорий. Ал Жомиъ ас-саҳиҳ
(Ишонарли тўплам). 3-китоб.-Т., 1997.
5. Саримсоқов Б. Ўзбек маросим фольклори. –Т., Фан., 1986.
6. Жабборов И. Руҳий олам: жаҳолат ва камолат. 1998.
89
7. Жабборов И., Жабборов С. Жаҳон динлари тарихи. –Т., Ўзбекистон. 2002.
8. Насриддинов Қ. Ўзбек дафн ва таъзия маросимлари. –Т., 1996.
9. Аширов А. «Авесто»дан меърос маросимлар.-Т., 2001.
10. Бўриев О. Муродбахш кунлар-Т., 1993.
11. М.Саттор. Ўзбек удумлари.-Т., 1993.
12. Турсунов С.Н. Ўзбекистонда этник қадриятлар ва миллий-маданий мерос.
|| Проф-ўқитувчиларининг илмий назарий конференцияси материаллари-
Т., 2000.
13. Турсунов С.Н. Ўзбекистон тарихи ва маданияти - Сурхондарѐ
этнографияси. -Тошкент., 2006.
14. Турсунов С.Н. Сурхондарѐ вилояти топонимлари. –Т., А.Навоий
номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси. 2008. 151 бет.
Download 54,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish