Мавзу: Давлат бюджети даромадлари ва уларни шакллантиришнинг истиқболли йўналишлари.
Режа:
Давлат бюджети даромадлари.
Республика бюджети даромадлари
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг истиқболли йўналишлари.
Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети тўғрисидаги қонунига асосан қуйидагилар давлат буджети даромадлаи ҳисобланади:
қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
давлатнинг молиявий вабошқаактивларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши васотилишидан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқибўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
юридик важисмоний шахслардан, шунингдек чет элдавлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
резидент-юридик шахсларга ва чет эл-давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқадаромадлар ҳисобига шакллантирилади.
Республика бюджети даромадлари:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги ва нормативлар асосидаги умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари вабошқамажбурий тўловлар;
қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича давлат молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқибўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.
Давлат буджети даромадларини кўпайтиришда солиқларнинг ўрни жуда катта. Шу сабабли мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириб, солиқ тўловчиларнинг даромадини кўпайтириш орқали эришса бўлади. давлат бюджетини тўлдириш жараёнида турли йиллардаги эндоген ва экзоген кўрсаткичлар танлаб олиниши ҳамда мазкур кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлиги қонуниятларини аниқлаш лозим. Бунда эндоген кўрсаткичлар сифатида : ялпи ички маҳсулотнинг миқдори ва унинг таркибий қисмлари (реал ва номинал нархларда), ЯИМ ҳажмининг ўсиш суръатлари (реал ва номинал кўрсаткичларда), аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми, аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий даромад ва унинг ҳажми йиллик ўсиш суръатлари, меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача йиллик даромад, жамғарма ва истеъмолнинг ўсиш суръатлари, ички инвестицияларнинг ва хорижий инвестицияларнинг ўсиш суръатлари, импорт ва экспорт ҳажмининг ўсиш суръатлари, миллий валюта курсининг бошқа валюталар, биринчи навбатда, АҚШ доллари ва еврога нисбатан ўзгариш суръати, ишсизлик даражаси танлаб олиниши, экзоген кўрсаткичлар сифатида эса: ижтимоий, илм-фан ва техника тараққиёти: глобал иқтисодий, молиявий жараёнлар; халқаро миқёсдаги ихтисослашув ва меҳнат тақсимоти олиниши таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |