МАҲСУЛОТНИНГ СИФАТИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СТАНДАРТЛАШТИРИШНИНГ РОЛИ
1923 йилни Ўзбекистонда стандартлаштириш бўйича ишларнинг расман бошланиши деб ҳисоблаш мумкин, шу йили Тошкентда – Ўлчов ва тарозиларнинг Туркистон марказий бюроси, шунингдек қуйидаги жойларда бюронинг текшириш палаткалари ташкил этилди:

Тошкент шаҳрида (Тошкент шаҳри, уездлар, Сирдарё вилоятига хизмат кўрсатадиган);
Самарқанд шаҳрида (Самарқанд ва Амударё вилоятларига хизмат кўрсатадиган);
Қўқон шаҳрида (Фарғона вилоятига хизмат кўрсатадиган);
Полторацк шаҳрида – Ашхободнинг илгариги номи (Туркманистон вилоятига хизмат кўрсатадиган);
Олмаота шаҳрида (Жеттису вилоятига хизмат кўрсатадиган).
Бу текширув палаткалари кейинчалик Тошкент шаҳрида стандартлаштириш ва метрология давлат хизмати – давлат назорат лабораторияларини (ДНЛ) ташкил этиш учун база сифатида хизмат қилди.
1973 йилда Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Стандартлар, ўлчов ва ўлчаш приборлари Ваколатли Комитети СССР Давстандартнинг Ўзбекистон Республика бошқармаси (Ўздавстандарт) га қайта ташкил этилди.

1992 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган собиқ СССР Давстандарти (Ўздавстандарт) ташкилотлари салоҳиятини бирлаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш давлат маркази (Ўздавстандарт) ташкил этилди ва у СССР Давстандартнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий вориси этиб белгиланди.
Халқаро стандартларни кенг қўлланиш асосида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш ва қўшма соҳаларни такомиллаштириш, маҳсулот сифатини таъминлаш ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадларида 2002 йилда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг«Маҳсулот ва хизматларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди ва ушбу Қарорга мувофиқ Ўздавстандарт Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) га айлантирилди.