Маъруза матни маъруза 1: Саноат чиқиндилари асосидаги замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш асослари



Download 19,14 Kb.
Sana18.04.2022
Hajmi19,14 Kb.
#560582
Bog'liq
1-маъруза


МАЪРУЗА МАТНИ


Маъруза 1: Саноат чиқиндилари асосидаги замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш асослари.
Фаннинг вазифаси.


“Саноат чиқиндилари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш” фанининг асосий мақсади – магистрларда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларининг назарий асослари, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин бўлган саноат чиқиндиларини танлай олиши, саноат чиқиндилари асосидаги замонавий қурилиш материалларини яратиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда саноат чиқиндиларидан фойдаланишдаги техник иқтисодий самарани аниқлай олиши, табиий ресурсларни максимал тежаш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. Фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга: ғовак тўлдиргичлар ва улар асосида енгил бетонлар олиш; саноат чиқиндилари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш; касбга малакавий талаблар; ёғочни қайта ишлаш саноати чиқиндисиз ва бошқа ўсимлик хом ашёлардан қурилиш материаллари олиш; металлургия саноати чиқиндиларидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг назарий асослари; ёқилғи ва энергетика саноати чиқиндилари материаллари; бетонларда актив қўшимча сифатида кулларни ишлатиш ва уларни таркиби бўйича назарий-амалий билимларни узвийлик ва узлуксизликда ўргатишдан иборат.
Саноат чиқиндилари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш курси ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ. Мамлакатимиз олимлари ва инженерлари томонидан саноат чиқиндилари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ривожлантириш, бу масалаларни ҳал қилишда саноат чиқиндилари асосида қурилиш материаллари олиш, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва малакали кадрлар тайёрлашда муҳим роль ўйнайди.

Фан-техника прогресси (тараққиёти) мохияти ялпи ишлаб чиқариш хажмининг ўсишидадир. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши табий маблағнинг хўжаликда хар томонлама фойдаланишга янада кўпроқ тортади. Шунга қарамай, унумли қўллаш даражаси хали паст. Ҳар йили 10 млрд. тоннага яқин минерал ва шунча органик хом ашё махсулотларидан фойдаланилади. Дунёда янги фойдали қазилма бойликлар захирасини қидириб топишга нисбатан, фойдали қазилма бойликларини ишлатиш ва қайта ишлаш анча тезлик билан олиб борилади. Бизнинг мамлакатимизда саноатда ишлатишга сарфланадиган хом ашё, материаллар, иссиқлик ва энергия 70% ини ташкил қилади. Шу вақтнииг ўзида 10% дан 99% гача сарфланган хом ашё, атроф-мухитни ифлослайдиган, сув хавзаларига, ҳавога, ер сатхига чиқариб ташланадиган чиқиндига айланади.


Чиқиндиларни жойлаш ва транспортга ортиб жўнатиш асосий ишлаб чиқариш маблағидан ахамиятли қисмини сарфлайди, Ҳар йили энергия ва кўмир саноати ишлаб чиқаришидан чиққан чиқиндилардан тозалаш учун 300 мли. руб.га яқин маблағ ҳаражат қилинади. Қазиб чиқариш ишларини ташкил этиш ва эксплуататсия учун бу сохаларда қазиб олинган кўмир таннархининг 8-10% ишлатилаётган энергия ва буғга сарфланади.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари, тоғ бойликларини қазийдиган комбинатлар, тоғ жинсларини майдалайдиган технологик жараёнлар, катта миқдордаги минерал хом ашёни майдалаш ва куйдириш билан фаолият юритадиган ташкилотлар атроф-муҳитни хар хил чанглар билан ифлослантириш манбалар хисобланади. Цемент клинкерини куйдирадиган, айланиб ишлайдиган печнинг чанг откиси 8-20% курук хом ашёни чиқариб юборади. Хавога чиқарилган чангдан технологик агрегатлар тозалангандан сўнг семент заводлари агрегатларида 100-150 мг/мъ чанг бўлади. Саноат корхоналаридан чиққан чиқиндилар, уйиб ташланган туманлар агроф-мухитни ифлослантиради, хавосини бузади. Саноат чиқиидиларини чиқариб ташлаш натижасида дунёдаги океанлар сувини ифлосланишига олиб келади, натижада океанларнинг биологик сифати ёмонлашади ва планета иқлимига салбий таъсир кўрсатади. Саноат чиқиндилари муаммоларининг самарали хал қилиниши турли омилларга боғлиқ: чиқиндининг моддий таркибига, уларнинг таркибий холатига, сонига, технологик моҳиятига ва бошқалар. Саноат ишлаб чиқаришидаги чиқиндилардан келадиган зарарининг пасайиши ишлаб чиқаришни ташкил этилишига эришишни, чиқкан чиқиндиларни самарали жойлаштириш имкониятини топишни, хавфсизлантириб ва зарарсиз қилиб кўмиб ташлашни ташкил этишни тақазо этади. Хом ашё материалларидан комплекс фойдаланилганида саноат чиқиндилари ёки ташландиқ кераксиз маҳсулотлар бошқа бир саноат ишлаб чиқаришига хом ашё булиши мумкин. Шунга ўхшаш, хом ашёлардан фойлаланилганда хозирги давр халқ хўжалигининг ривожланиш талабларига мантиқан тўғри келади.
Хом ашё материалларидан комплекс фойдаланиш ахамиятини бир неча хил йўналишларда кўриб чиқиш мумкин:
Биринчидан, чиқиндиларни қайта ишлаш атроф-мухитни муҳофаза қилиш, қимматли ер майдонларини чиқиндилардан, жумладан, чиқинди йиғиладиган махсус жойларни, атроф-мухитни чиқинди ва уюмларидан тозалаш имконини беради.
Иккинчидан, саноат чиқинди маҳсулотлари маълум даражада қайта ишлов сохасидагиларни ишлаб чиқариш жараёнида бошланғич технологик ишлов (майдалаш, куйдириш) берилган юқори сифатли хом ашёга бўлган талабни қондиради.
Учинчидан, хом ашёдан комплекс фойдаланилганда маҳсулот хисобига капитал харажат нисбатан пасаяди, харажатлар сарфини қоплаш муддатлари кисқаради, саноатда чиқиндиларни жойлаш, уларни сақлайдиган омборхоналар қурилишига кетадиган сарфни камайтиради, иссиқлик ва электр энергияларини янги махсулотга қилинаднган сарфи чиқиндиларни технологик тайёрлиги сабабли камаяди, жихозларнинг ишлаб чиқариш қуввати ортади.
Турли саноат корхоналарининг иккиламчи чиқинди маҳсулотлари истеъмолчи тармоғининг саноат чиқиидилари хисобланиб, улар кўпроқ қурилиш метариалларини ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланилади. Қурилишдаги материаллар учун кетадиган сарф-харажат сметанинг 55% дан ортиғини ташкил этишини инобатга олинса, саноатдаги иккиламчи махсулотлардан фойдаланилиш қурилиш материалларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўлларидан бири эканлигини эътироф этиш мумкин.
Ҳозирги даврда саноат иккиламчи махсулотларининг кенг қўламдаги тавсифи, жумладан турли кимёвий таркиб билаи қайта ишланганлиги, хосил қилинишининг технологик хусусиятлари, хосил қилиш тартиблари тўғрисидаги шартлари ва бошқалар мавжуд эмас. Барча саноат иккиламчи маҳсулотларини икки гурухга бўлиш мумкин: минерал(ноорганик) ва органик. Қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда минерал маҳсулотларнинг ахамияти катта. Минерал моддалар чиқиндиси ҳамма чиқиндиларнинг, жумладан қазиб чиқиладиган ва қайта ишланадиган саноат чиқиндиларининг катта қисмини ташкил этади. Органик моддаларга нисбатан бу саноат иккиламчи маҳсулотларининг аксарияти ўрганилган. П.И.Боженов [з] саноат иккиламчи маҳсулотининг асосий технологик жараёнга ажратиш даврида классификатсияларда уч синфга ажратиш тадбирини таклиф этди:
А - табиий хусусиятларини йўқотган маҳсулотлар; Б - сунъий махсулотлар, узоқ муддатдаги физик-кимёвий жараёнлар натижасида хосил қилинган;
В - узоқ муддат уюмларда сақлаш оқибатида хосил бўлган маҳсулотлар.
А синф махсулотлари (карер қолдиқлари, фойдали қазилмаларни қазиб олишган кейинги қолдиқлар) минерал кимёвий таркибга ва тоғ туркуми хусусиятига мосдир. Улар кўлланиладиган жабхалар мазкур маҳсулотларнинг кимёвий ва фраксион таркиби хамда физик-механик хусусиятларига боғлик холда, агрегат холатида бўлишини талаб этади. Минерал махсулотларнинг А синфи бетон тўлдирувчиси ўрнида кўлланилади. Шунингдек лойли, карбонатли ёки силикат хом ашё сифатида турли сунъий қурилиш материалларини (керамика, охак, автоклав материаллари ва бошқалар) олишда фойдаланилади.
Б синфи махсулотларини физик-кимёвий жараён натижасида, оддий ва кўпиича юқори харорат таъсирида олинади. Уларнинг қўлланилиш имкониятлари А синфий махсулотларига нисбатан кенг. Бундай чиқиндилардан фойдаланиш ёқилғи-энергетик ресурслар ва ишчи кучини умумли ишлатишда самарали хисобланади. Шу каби чиқиндилардан фойдаланиш, аввало, семент ишлаб чиқаришда, автоклав қотириш материалларида реаксияга кириши хусусияти юқори бўлган хом ашёда иқтисодий самара беради.
Шлакпорлансемент тайёрлашда домна шлакидан фойдаланилганда ёқилғи-энергетик сарфлар бир махсулот учун икки маротаба қисқаради, таннарх эса 25-30 %га камаяди.
В синф маҳсулотлари кавлаб ағдариш вақтида, физик-кимёвий жараёнлар натижасида пайдо бўлади (ўз-ўзидан алангаланиш, шлакларнинг парчаланиши ва кукуннин- хосил бўлиши ва бошқалар). синфнинг хом ашё сифатидаги вакили тоғ жинслари туркумларидир. Ан юқорида келтирилган классификатсия иккинчи даражали маҳсулотлари: кимёвий характеристикасини хисобга олиниши заруратини талаб этади.
Минерал махсулотларни уларнинг таркибидаги кимё бирикмаларнинг қай даражада устунлигига кўра қуйидаги гурухга ажратиш мумкин: силикатли, карбонатли, охакли, гипсли, теми (таркибида темир бўлган).
Мазкур гуруҳларнинг хар бирини алохида янада кенгрок ва тў классификатсиялаш (тавсифлаш) мумкин. Масалан: силикатли иккиламчи махсулотларни (таркибида асосий ва нордон оксид, карбонат, калсий магнийли моддаларнииг миқдорига боғлик) асосий ва нордон-турла ажратиш мумкин.
Табиий ва сунъий минерал иккиламчи саноат махсулотларининг. кам қисми кремнезем, силикат ва алюмосиликат калсий ва магнийдан иборат. Бундан ўз навбатида қазиб олинган махсулотлар чиқиндиси ва таб силикат материалларни қайта ишлашдан ер қатлами хажмининг 86 қисмига тўғри келишини тушуниш мумкии. Иккиламчи кўши махсулотни узлуксиз кўриб чиқиш учун улар йиғилаётган са тармоқларига қараб классификатсиялаш мумкин.
Шу нуқтаи назардан қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин:

  1. Металлургия иккиламчи махсулоти: домна, ферро ва эритишдаги шлаклар; рангли руда эритишдаги шлаклар; рудани бойи махсулотлари, нефелинли ва бошқа (кукумсимон махсулотлар) мумкун.

  2. Иссиқлик энергетикасининг ва ёқилги саноатининг иккила махсулоти: кул, ёқилги шлаклари, шахтадан чиқадиган ашёлар тури кўмирни бойитиш, нефът-газли пек (қайнатилган смоладан қолад модда, изолатсия лаки сифатида ишлатилади), нордон гудрон (и чиқиндиси).

3. Кимёвий саноатнинг иккиламчи махсулоти: таркибида темир ва гипс бўлган чиқиндилар таркибида туз ва гидроксид бўлган шламлар ва содда махсулотлари; фосфор шлаклари, иккиламчи полимер махсулотлар.
4. Тоғ қазилмалари саноатининг иккиламчи маҳсулоти фойдали қазилмаларнинг юзини очиш ва шу билан бирга қазиб олинадиган тоғ
жинслари
5. Ёғоч ва бошқа ўсимликлардан олинадиган хом ашёни қайта ишлагандаги иккиламчи маҳсулотлар: пўстлоқ, қийқиндилар, қипиқ, қипиқ, лигнин, ғўза-поя, каноп чиқиндилари ва бошқалар.
6. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдаги иккиламчи маҳсулотлар: семент. абестотсемент, шиша, керамик чиқиндилари, полимер ишлаб чиқариш, норуда (руда бўлмаган) саноат, бетон ва темир-бетон.
7. Шахар хўжалиги чиқиндилари: эскириб кетган автошиналар, латталар, қоғоз чиқиндилари, оқар сувнинг қаттиқ қолдиклари, ишлатиб бўлинган полимер материаллар.
Шу сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш структурасини саноат чиқиндилари, айниқса ёқилғи таркибли хомашёлардан олинадиган аглопорит, шлакли пемза ва бошқа тўлдирувчилар ишлаб чиқариш орқали яхшилаш мумкин.
Назорат саволлар:
1. Фаннинг мақсад ва вазифаси
2. Фанни ишлаб чиқаришдаги ўрни
3.Республикамизда саноат чиқиндилари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг ривожланиши
4. Саноат чиқиндилари асосида бетон ва темир бетон буюмларни ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги.
Download 19,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish