Маъруза №5 Мавзу: Дастурий таъминотни лойихалаш



Download 75 Kb.
bet1/5
Sana06.07.2022
Hajmi75 Kb.
#746307
  1   2   3   4   5
Bog'liq
maruza5


Маъруза №5


Мавзу: Дастурий таъминотни лойихалаш. Лойихалаш методлари. Дастурий таъминотни лойихалаш жараёнини методик, технологик, инструментал ва ташкилий таъминоти. Модуллар унинг хоссалари.


Дастурий таъминотни лойихалаш

«Лойихалаш» сўзи луғатда “Режага мос шаклга келтириш” каби аниқланади. «Дастурий таъминотни лойихалаш” атамаси» НАТО да 1968, 1969 йил ташкил этилган иккита конференциядан кейин вужудга келди.


Дастурий таъминотни лойихалаш иерархик декомпозицияни акс эттиради, яъни мураккаб лойихани (муаммони) бир нечта осон ечиладиган кичик муаммоларга бўлишдан иборат. Кичик муаммолар ҳам ўз навбатида ичидаги ҳар бир детал етарлича яққол аниқлангунча қисм муаммолар бўлинади.
Қатъий иерархик декомпозиция қуйидаги қоидаларга риоя этади:
1. Иерархиянинг ҳар бир даражасида режа ёки лойиха жоррий деталлаштириш даражасида тугалланган кўринишда бўлиши керак;
2. Иерархиянинг ихтиёрий даражасидаги хар бир қисм жоррий деталлаштириш даражасига мос бўлган алоҳида функция ёки муаммони тўлиқ қоплаб олади.
Дастурий воситаларнинг иерархик декомпозициясининг баъзи формалари қуйидагича аталади:
— дастурий таъминотни юқоридан қуйига лойихалаш;
— дастурий таъминотни структурали лойихалаш;
— махсулотнинг структуралаштирилган режаси ва тавсилотлари;
— дастурий таъминотни босқичма – босқич лойихалаш;
— юқоридан қуйига дастурлаш;
модулли дастурлаш;
— структурали дастурлаш;
Лойилаш дастурий таъминотни яратиш билан боғлиқ турли фаолиятларни қоплаб олади — тизимни функционал декомпозицияси, дастурий махсулот архитектурасини аниқлашдан то дастурий махсулотни тайёр холга келтиришгача бўлган фаолият ва қуйидаги босқичларга ажратилиши мумкин: конструкциялаш, дастурлаш ва дастурий махсулотни бахолаш.
Бу босқичда дастурий таъминот яратилади ва 90% га ўзининг нихоявий шаклига эга бўлади.


Катта дастурий махсулотларни лойихалаш муаммолари

Қоидага кўра катта дастурий воситалар мураккаб тизимнинг барча хоссаларини ўзида мужассам этган. Улар кўп миқдордаги (юзлаган, минглаган) компонент-модулларга эга ва умумий масалани ечиш учун чамбарчас боғланган.


Ягона комплексни ташкил қилувчи компонентларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш учун бир нечта даражали гурух ва модулли-компонентларга эга иерархик структурадан фойдаланилади.
Ҳар бир модул ўзининг мақсадига ва ўзига хос сифат мезонига эга ва бу, қоидага кўра, тўла дастурий махсулотнинг бош мақсади ва сифат мезонлари билан мос келмайди.
Айниқса юзлаган модулга эга дастурий махсулотда бир қатор сифат кўрсатгичларини рухсат этилган чегарада сақлаган холда асосий эффективлик мезонини руёбга чиқариш учун ЭҲМ ресурсларидан ўринли фойдаланишни ташкил этиш жуда мураккаб хисобланади.
Дастурларни бажарилиш йўллари кўп сонли ва мураккаб бўлганлиги сабабли дастурларни кириш маълумотлари хатоликларига нисбатан ҳамда чиқиш маълумотларидаги хатоликларга нисбатан, шунингдек ЭХМ нинг бузилишларига ҳам юқори турғунлигини талаб этади. Бу “дастурий махсулотнинг ишончлилиги” тушунчаси билан аниқланади.
Ресурслар чекланган холда кўрсатилган характеристкаларга эга катта дастурий махсулотларни яратиш қўйилган мақсадга эришиш учун маълум тадбирлар комлексини бажарилиши талаб этади ва бу “лойиха” деб аталади.
Маълум мақсадга қаратилган лойихани бошқаруви лойихалашнинг тўла цикли давомида дастурий махсулотни яратиш билан боғлиқ ишлар ўртасида ресурсларни пропорционал тақсимлашдан иборат
Мураккаб дастурий махсулотларни яратишда меҳнат унумдорлигини ошириш учун дастурий махсулотни яратишдан иборат бўлган технологик жараённи стандартлаштириш ва комплекс холда автоматлаштириш зарур бўлади.
Дастурий махсулотдаги ҳар бир дастурни техзник шарти кўрсатилиши керак. У дастурнинг функцияларини батафсил тавсифлайди ва ишлашини тўлиқ текшириш имкониятини яратади.
Бу тадбирлар алохида дастурларни турли тизимларда яратувчилар иштирокисиз кенг қўллаш, дастурий махсулотга зиён етказмасдан эскирган компонентларини алмаштириш имконини беради.
Одатда катта дастурий махсулотларни яратиш махсулотлар комплекти (дастурлар ва модуллар гурухи) бирлашмаси шаклига келтириш мавсадга мувофиқ.
Ҳар бир яатилган ва синалган дастур ва дастурий махсулотлар учун зарур хужжатлар структураси ва шаклини стандарлаштириш зарур. Ҳозирги пайтда бундай стандарт мавжуд бўлиб у “Дастурий хужжатларнинг ягона тизими” деб аталади.
Бошқа бир масала бошқарувни узатиш ва маълумотлар алмашишини таъминлаш учун дастурлар структурасини ва уларни бирлаштириш қоидаларини стандартлаштиришдан иборат. Ўзарувчиларни тавсифлаш ва улардан фойдаланиш, хотирани тақсимлаш қоидалари, алохида дастурлар, дастурлар комплекси ва автоном бошқарув тизимлари ўртасида маълумот алмашиш талаблари бир хил шаклга келтирилиши керак.
Шунингдек мураккаб дастурий махсулотлар сифатини таъминлаш ва аниқлашнинг метод ва талабларинин стандартлаштириш зарур. Бу методлар реал шароитда яратилган дастурий махсулотни ишлашдаги ишочлилигини назорат этиш имконини яратиши лозим..
Кўп йиллар давомида юқори сифатли дастурларни қулай тарзда яратишни таъминловчи универсал юқори даражали алгоритмик тилни яратиш учун қилинган уринишлар шу пайтгача маваффақиятли тугамади.
Ҳар бир синфдаги тизим доирасида 2-3 та дастурлаш тили қўлланилади, хусусан амалда доимо дастурнинг бирор қисми автокодда яратилади.
Дастурлаш тилларини ва дастурларни структурали тузилишини стандартлаштиришни автокодда дастур яратиш имконини сақлаган холда бирор дастурлар синфи доирасида олиб бориш мақсадга мувофиқ хисобланади.
Стандартлаштиришнинг келтирилган масалалари катта дастурий махсулотларни яяратишнинг ягона технологик схемаси ва методологияси билан бирлашиши лозим.
Катта ва сифатли дастурий махсулотларни лойихалаш — турли ихтисосли мутахассилар жамоасининг мураккаб ва узоқ давом этадиган меҳнат жараёнидир. Бу меҳнат жараёнини катта дастурий махсулотларни лойихалашни қўллаб қувватловчи замонавий эффектив метод ва воситалардан фойдаланган холда ташкил этиш, тартиблаш ва автоматлаштириш зарур.

Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish