Маъруза 1
Qurilish mexanikasi faniga kirish.
Режа:
1. Қурилиш механикаси фанининг моҳияти.
2. Қурилиш механикаси фанининг мақсади ва унинг вазифалари.
1. Қурилиш механикаси фанининг моҳияти, мақсади ва унинг вазифалари.
Қурилиш механикаси муҳандислик фанларининг асоси бўлиб, у қурувчи муҳандисларга иншоот ва унинг элементларини тежамли, мустаҳкам, чидамли ва муқобил шаклларини топиб лойиҳалаш ва қуришни ўргатадиган фандир.
Демак, қурилиш механикаси иншоотлар ва конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва устуворлигини ҳисоблаш усуллари тўғриси-даги фандир.
Янги лойиҳаланаётган иншоотларни мустаҳкамликка ҳисоблашдан мақсад, уларни ташқи кучларга чидамли бўлишини таъминлашдан иборатдир.
Иншоотларнинг ташқи юклар таъсиридан ҳосил бўладиган катта кўчишларининг олдини олиш ва ҳар хил тебранишлар таъсирига чидамлилигини ошириш ҳамда улардан мўътадил фойдаланишини таъминлаш мақсадида бикрликка ҳисобланади.
Устуворликка ҳисоблаш деганда, иншоотларни ташқи юклар таъсирида деформациялангандан кейинги мувозанат ҳолатини сақлаш тушунилади.
Иншоотларни ташқи юкларга ҳисоблашда қурилиш механикаси фани математика, физика, назарий механика, материаллар қаршилиги ва эластиклик назарияси фанларига таянган ҳолда иш қўради. Қурилиш механикасини пухта ўзлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган талаба юқоридаги фанларни чуқур ўзлаштириши лозим.
Қурилиш механикаси фани иншоотга таъсир этувчи юкларнинг характерига қараб иккига бўлинади: иншоотлар статикаси ва иншоотлар динамикаси.
Иншоотлар статикасида иншоотга таъсир қилувчи кучлар аста-секинлик билан, яъни статик қўйилган деб қаралади. Иншоотлар динамикасида эса ташқи юкларни динамик куч деб қараб (қиймати ва йўналиши ўзгариб турувчи куч), вақтга боғлаб ўрганилади.
Иншоотлар ва уларнинг конструкцияларини ҳисоблашда ҳар қандай муҳандис иккита омилни: иншоотга таъсир қилувчи ташқи кучларни ва унинг таъсиридан иншоот ва унинг элементларида ҳосил бўладиган ички зўриқишларни аниқлашни билиши муҳим роль ўйнайди.
Иншоотга ташқаридан таъсир қилувчи кучлар (ташқи юклар)га қуйидагилар киради: и н ш о о т н и н г ў з о ғ и р л и г и, а с б о б - у с к у н а л а р в а о д а м л а р н и н г о ғ и р л и к л а р и, а т м о с ф е р а к у ч л а р и н и н г т а ъ с и р и ва бошқалар.
Ички зўриқиш кучлари бизга материаллар қаршилиги фанидан маълум бўлиб, улар уч турга бўлинади. Иншоотнинг эгилишга қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучини э г у в ч и м о м е н т (МХ), кесилишига қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучини к е с у в ч и ё к и к ў н д а л а н г к у ч (QХ), чўзилиш ва сиқилишга қаршилик кўрсатувчи ички зўриқиш кучларини эса б ў й л а м а к у ч л а р (NХ) деб белгилаймиз. Халқаро СИ ўлчовлар системасида эгувчи моментнинг бирлиги кНм да, кўндаланг ва бўйлама кучларнинг бирлиги эса кН ларда ўлчанади.
Демак, қурилиш механикасининг асосий вазифаларидан бири – иншоотларда ташқи юклардан ҳосил бўладиган ички зўриқиш куч-лари(МХ, QХ, NХ)ни аниқлашдан иборатдир. Иншоот ва унинг элементла-рида ташқи юклар таъсиридан ҳосил бўладиган салқилик, кўчиш, чекли куч миқдорини аниқлаш, тебраниш амплитудалари ва вақтини аниқлаш каби масалалар ҳам қурилиш механикасининг вазифаларига киради.
Кенг маънода қурилиш механикаси қуйидаги фанларни ўз ичига олади: назарий механика, материаллар қаршилиги, эластиклик назарияси, пластиклик назарияси, ползучест (сирғалиш) назарияси. Тор маънода қурилиш механикаси, стерженли системаларнинг қурилиш механикаси, пластина ва қобиқлар қурилиш механикаси каби фанларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |