Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети“Геология ва геоинформацион тизимлар”факультети Геомоделлаш йўналиши талабаси Турабоев Азим нинг“Умумий геология”фанидан “Литосфера плиталари тектоникаси назарияси” мавзусида тайёрлаган
КУРС ИШИ
Топширди: Турабоев А О
Текширди: Джалилов.Г.Г
Режа:
Асосий қисм
1. Литосфера плиталари тектоникаси назариясининг шаклланиш тарихи
2. Литосфера плиталари тектоникаси назариясининг ҳозирги мазмуни
3. Ер пўстининг структуралари
4. Литосфера плиталари тектоникаси фан тизими сифатида
Ҳулоса
Асосий қисм
Ҳозирги даврда Шимолий Америка плитаси Евросиё плитасига нисбатан аста-секин ғарбга силжимоқда. Ушбу иккита литосфера плиталари орасидаги чегара бўлиб Атлантика океанидаги ўртаокеан тизмаси саналади. Янги океан пўсти ўртаокеан тизмаси зонасида деярли узлуксиз ҳосил бўлмоқда. Ўрта океан тизмаси Атлантика океанида Исландияни қирқиб ўтади. Исландиянинг ғарбий қисми шимолий Америка плитасига, шарқий қисми эса Евросиё плитасига киради. Бу плиталар бир-биридан узоқлашаётганлиги учун Исландиянинг ўлчами йилига 2 см га ошмоқда.
1. Литосфера плиталари тектоникаси назариясининг шаклланиш тарихи
Литосфера плиталари тектоникаси - литосферанинг ҳаракати ҳақидаги замонавий геологик назарияга мувофиқ ер пўсти нисбатан яхлит блоклардан - литосфера плиталаридан тузилган ва улар бир-бирига нисбатан доимий ҳаракатда бўлади. Кенгайиш зоналарида (ўртаокеан тизмалари ва континентал рифтларда) спрединг туфайли (инглизча seafloor spreading - денгиз тубининг кенгайиши) янги океан пўсти ҳосил бўлади, эскиси субдукция зоналарида ютилади. Бу назария кўпчилиги литосфера плиталари чегараларида жойлашган зилзилалар, вулканизм ва тоғ ҳосил бўлиш жараёнларини тушунтириб беради.
Плиталар тектоникасини реконструкция қилиш учун палеомагнит тадқиқотларнинг натижалари катта аҳамиятга эга. Баъзи минераллар ўзида ҳосил бўлиш вақтидаги магнит майдонининг мўлжали тўғрисида маълумотларга эга бўлади. Ушбу минералларнинг магнитланганлигини ўрганиб, улар қайси кенгликларда ҳосил бўлганлигини аниқлаш мумкин.
Агар келажакда ҳам Африка ва Сомали плиталари қарама-қарши томонга ҳаракатларини давом эттирса уларнинг орасида янги океан вужудга келади (57-расм).
Илк бор ер пўсти блокларининг ҳаракати ҳақидаги ғоя Альфред Вегенер томонидан 1920-инчи йиллари таклиф этилган континентлар дрейфи назариясида ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |