Континентал рифтлар. Континентнинг парчаланиши унинг муайян қисмида рифт ҳосил бўлиш билан бошланади. Бунда пўст юпқалашади ва очилади, магматизм бошланади. Узилмалар тўплами билан чегараланган ва чуқурлиги бир неча юзлаб метрларга борувчи узун ботиқликлар шаклланади. Бундан кейин ҳодисалар ривожланишининг икки варианти бўлиши мумкин: ё рифтнинг кенгайиши тўхтайди ва у авлакогенга айланиб, чўкинди жинслар билан тўлиб қолади ёки континентларнинг очилиши давом этади ва океан пўсти шаклланади.
Трансформали чегаралар. Литосфера плиталари параллел йўналишда, аммо турли тезликда ҳаракатланаётган жойларда трансформали ер ёриқлари - океанларда кенг ва континентларда кам тарқалган улкан силжималар ҳосил бўлади.
Литосферанинг бутун қалинлигини кесиб ўтган силжимали ер ёриқлари трансформали ер ёриқлари дейилади. Океанларда транс-формали ер ёриқлари ўртаокеан тизмаларига (ЎОТ) перпендикуляр ўтади ва уларни кенглиги ўртача 400 км бўлган сегментларга парча-лайди (59-расм).
расм. Тинчокеани плитасидаги трансформали ер ёриқлари.
Тизманинг сег-ментлари орасида трансформали ер ёриғининг фаол қисми жойлашган. Бу жой-ларда доим зилзилалар ва тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари кузати-лади, ер ёриғининг атрофида кўплаб таянч структуралари – уст-сурилмалар, бурмалар ва грабенлар шаклла-нади. Натижада ер ёриғи зонасида мантия жинслари очилиб қолади.
ЎОТ сегментларининг ҳар иккала томонлари бўйлаб трансформали ер ёриқларининг пассив қисми жойлашган бўлади. Уларда фаол ҳаракатлар кечмайди, аммо улар океанлар туби рельефида узоқларга чўзилган ўртаси ботиқ тепаликлар билан яққол ифодаланган.
Континентлардаги силжима структуралар. Континентлардаги литосфера плиталарининг силжиш чегаралари анча сийрак учрайди. Уларнинг орасида энг фаоли бўлиб, Шимолий Америка литосфера плитасини Тинч океанидан ажратиб турувчи Сан-Андреас ер ёриғи саналади (60-расм).
Cан-Андреас – сайёрадаги энг сейсмофаол районлардан бири саналади. У трансформали ер ёриғидир. Тинчокеани плитаси шу ер ёриғи бўйлаб Шимолий Америка плитасига нисбатан шимолий-ғарбга йилига 5-6 см тезликда силжимоқда. Унда магнитудаси 6 бирликдан юқори бўлган зилзилалар ўртача ҳар 22 йилда бир марта содир бўлади. Сан-Франциско шаҳри ушбу ер ёриғи яқинида жойлашган. Трансформали ер ёриқлари учун қисқа фокусли зилзилалар характерли.