Кузгалиш- бош миядаги нейронларнинг харакатга келиши. Тормозланиш-харакатдаги нейронларнинг дам олишга утиши. Ирредиация-ташки таъсиротнинг организм кисмларига таркалиши



Download 25,87 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi25,87 Kb.
#278771
Bog'liq
102 group


Кузгалиш- бош миядаги нейронларнинг харакатга келиши. Тормозланиш-харакатдаги нейронларнинг дам олишга утиши. Ирредиация-ташки таъсиротнинг организм кисмларига таркалиши. Консентрация-ташки таъсиротларнинг организмнинг маълум кисмида тупланиши. Секреция-организмдаги физиологик узгаришларига сабаб булувчи без. Иккинчи сигнал ситемалари ердамида фикрлайди,хотирлайди, хаёл суради ва енг мухими сузлайди.Суз-сигналларнинг сигналидир. (И.П.Павлов). Иккинчи сигнал системалари факат одамлардагина мавжуддир.
Барча тирик организмларда булганидек, одам организми хам теварак атроф-мухити билан хамиша алокада булади.Одам организмининг ташки олам билан муносабатлари нерв системаси ердамида амалга оширилади. Организмнинг энг мухим кисми булган мия одамнинг хамма харакатларини назорат килади, бошкаради. Шунинг учунхам миянинг тузулиши ва функсияларини урганиш учун урганишлар узок тарихдаёк бошланган. Натижада нерв системасининг тузулиши ва вазифаларини ташкил этишда маълум ютуклар кулга киритилди.
озирги кунда нерв системасининг тузулиши,вазифалари,ишлаш тамойилларини психологик жихатдан илмий асослаш, одам психик фаолиятининг физиологик асосларини батафсил ёритиш хам илмий, хам амалий жихатдан мухим ахамият касб етади
Психология фанида психик жараёнлар шахснинг психологик хусусиятлари асосида ётган физиологик асосларини ишлаб чикишда Россиянинг машхур психологлари М.М.Сеченов, И.П.Павлов, В.Б.Бехтеров а П.К.Анюхин абиларнинг хизматлари каттадир. Булар олий нерв фаолиятининг асосий конуниятларига домр таълимотни кашф этдилар. Бу таълимотга мувофик одам миясига узлуксиз равишда танки мухитдаги нарса ва ходисалар таъсир этиб туради. Натижада олий нерв фаолиятининг асосий жараёнлари булмиш кузгалиш ва тормозланиш вужудга келади. Бунинг маъноси шуки, кузгалиш миядаги нерв марказларини ишга солади, уларни фаол харакатга келтиради. Маълум фурсат утшандан кейин бу жараён тормозланиш билан алмашинади
яни миядаги нерв марказларининг фаолияти секинлашади, маълум муддат ишламайди ва бунинг натижасида сарфланган енергия кайтадан тикланади.
Одамда нерв системасининг узига хос таракиёт йули бор. Нерв системаси одам организмининг барча функсияларини тартибга солади. Унда молдалар алмашинувини таъминлайди, юрак мускуллар ва кон томирлари фаолиятини бошкаради организмнинг турли шароитларига мослашувига хизмат килади.
Умуман олганда, одамнинг нерв системаси организмдаги барча аъзоларининг узаро мувофикланган фаолиятини амалга оширишда асосий ролни бажаради. Шу сабабли одам психик хаётининг моддий асосий булган нерв системаси ва ишлаш тамойилларини мукаммал билмай туриб, психологик ходисаларнинг хакикий мохиятини тушуниб булмайди. Демак, одамда кечадиган барча психологик холатларнинг мохиятини нерв системасининг назоратисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Шунинг учун нерв системасининг психик функсиялар фаолиятидаги ролини кискача тахлил киламиз. Уни анатомик ва физиологик жихатдан тула тадкик этишни ушбу тадкикот муаллифи уз зиммасига олмайди. Чунки бизнинг максадимиз нерв системаси ва унинг етакчи кисми булган бош миянинг одам рухий хаётидаги ахамиятини психологик жихатдан ёритишдан иборатдир холос.
Одам психик хаётининг асоси бош мия булиб, бош мия нерв системасининг бирлашган жойи-марказидир. Нерв системаси организм билан ташки мухит уртасидаги узаро таъсирни ва тукималар фаолиятини тартибга солиб туради.

Нерв системаси хужайралардан иборат. Бу хужайралар узларининг узун ва калта хажидаги усимталар оркали организмнинг барча кисмларига таркалади. Нерв системасидаги хужайралар ва уни копловчи ок пардалар хамма усимталари билан бирга нейронлар дейилади.


Нейрон анатомик тузилиши ва физиологик хусусиятларига кура нерв системасининг тузилиш бирлиги хисобланади.

Нерв хужайрасининг бевосита нерв училаригача бориб етадиган усимтаси нейрон деб аталади. Нерв толалари системасининг.


Нерв системасини ташкил этувчи нейронлар уртасида анатомик жихатдан бевосита богланиш йук. Улар уртасидаги кушилиш битта нероннинг нейрити охирги тармокларининг бошка нейронларнинг хужфйрасига нозик тегиб туришдан иборатдир.

Нормал одам миясида 16 миллиардга якин нейронлар бор . Бу нейронлар организмга курсатадиган хизмати жихатидан иккига булинади.


1.Реценторлар
2. Эффекторлар
Реценторлар ташки таъсиротни кабул килиб мияга утказади. Шунинг учун Реценторларнисезги нерв марказлари деб хам приладить.

1.Марказий нерв системаси.


2.Перифириядаги нерв системаси.
3.Вегетатив нерв системаси.
Марказий нерв системаси орка мия ва бош миядан иборат.
Орка мия умуртка погонасида жойлашган булиб,нерв тукимасидан тузилганю У чамаси 45см,узунликдаги чилвирдир.
Орка мия бугим-бугим булиб тузилган булиб,31 та бугими бор. Хар бир бугимдан шу бугимга мос келадиган умурткалараро тешикларга караб йуналувчи орка мия нерв илдизлари чикади.
Орка мия кул,оёк,куз,тана мускулларини идора килади,томир харакатлари организмдан тер чикиш холатларини бошкаради.
Орка миянинг узунлиги эмбрион хаётининг дастлабки ойларида умуртка погонасининг узунлигига тенг булади. Аста секин орка мия усищда умуртка погонасидан оркада колади. Шу сабабли, бел, думгаза ва лум нервларининг илдизи умуртка погонаси канали ичида анчагина масофагача чузилиб боради.
Психологик жихатдан хозирги шароитда одам умрини умрини узайтиришининг куйидаги шартлари мавжуддир;
-ижтимоий фойдали мехнат билан доимо шугулланиш;
-аклий ва жисмоний мехнатни кушиб олиб бориш;
-фаол дам олиш;
-окилона овкатланиш;
-ичмаслик,чекмаслик;
-ширин оилавий хаёт кечириш;
-фарзандларини мехр билан тарбиялаш;
-хаётда хамма вахт хушчакчак булиш;
-нохуш кечинмаларни токат билан енгиш;
-хаяжонланмаслик ва хоказо.
Юкоридаги шартларга амал килинса,шахс узини яхши англаб, ха1тини окилона утказса, миянинг 60 ёшдан кейинги вазн камайиш жараёнини янада секинлаштиришга эришади.
Мия фаолиятини фаоллаштириш,унинг ишлаш кобилиятини ошириш учун вахти- вахти билан дам олдиришнинг мухим ахамияти бор. Одам уз танасини доимо тоза тутса; вахти-вахти билан массаж килиб турса; фарзандларини,невараларини эркалатса, уйнатса; кино,театр музей томошаларига чикиб турса;меърида ва содик дустлар билан овкатланса; севимли китоб ва журнал хамда рузнома укиса;ёкимли ашула мусика тингласа; узлуксиз равишда тоза хавода юрса, жисмоний харакат килса; уз касби, кундалик бажарган юмушидан рози булиб,рохатланса, узини якин дустлари даврасида хушчакчак тутса, таюассумни узига доимо хамрох килиб юрса мия дам олади,унинг толикишига имкон берилмайди.
Бош мия бир канча кисмлврдвн иборат булиб, бу кисмларнинг хар кайсиси узига хос функсияни бажаради.
Масалан,
урта мия,
оралик мия
олдинги мия
орка мия
кичик мия
катта мия ва унинг яримшарлари.
Юкоридаги хар бир кисмнинг уз вазифаси бор. Нафас олиш, юрак ишлаши, кон айланиши, чайнаш, ютиш, сулак ажратиш, организмнинг тугри харакатланиши кетинги мия идора килади. Мураккаб булмаган аклий фаолиятни(ёзув чизув ва х.к) кичик мия бошкаради. Организмнинг ёруглик, товуш, огирлик кучига нисбатан жавобини урта мия, оргнизмнинг умумий сезувчанлигини оралик мия идора килади.
Кетинги мия узунчок мия билан взролий куприги орка миянинг давоми хисобланади. Узунчок мия эмиш, чайнаш, ютиш, сулак ажратиш, кусиш каби мураккаб физиологик жараёнларда катнашади. Нафас олишни, yurak ishini idora etadigan, qon tomirlar tonusini saqlaydigan markazlar ham uzunchoq miyadir.
Miyacha markaziy nerv sistemasinig pastdagi hamma bo’limlariga mahkam bog’langan. Miyacha organizm haakatlarining yaxlitligini ta’minlashda muhim rol o’ynaydi.
Gavdaning umumiy sezuvchanligini o’rta myya ta’minlaydi. O’rta miya vegetativ markaz ishini muvofiqlashtirish vazifasini bajaradi. Shuning uchun oraliq miya, o’rta miya, varoiliy ko’prigi va uzunchoq miya stvoli deb yuritiladi.
Bosh miya bo’laklarining yetakchi qismini (qarib 80 %ini) katta miya va uning yarimsharlari tashkil etadi. Katta miyaning o’ng va chap sharlari qadoq modda orqali bir biri bilan tutashgan.
Bosh miya yarimsharlarining har qaysisi miyyaning peshon qismi, tepa qismi, ensa qismi va chakka qismi kabi 4 pallaga bo’linadi.
Bosh miya po’stining qalinligi 1 mm dan 5 mm gacha bo’lib, yuzasi o’rtacha hisob bilan 2000 kv smga teng. Bosh miya po’stida 52ta xaydoq bo’lib, bu maydonlar 11 sohaga bo’linadi.
Bosh miyaning qismlari va ularning funksiyalari haqidagi ta’limotni akademik I.P.Pavlov yaratdi. I.P.Pavlov tajribalarining natijalariga ko’ra, bosh miya qismlarining funksiyalari sohasida odam va hayvonlar miyasi o’rtasida juda katta tafovutlar bor. Ba’zi hayvonlarda oldingi miya olib tashlanganda ham hayot davom etgan. Masalan, oldingi miyasi olib tashlangan Saka o’z hayotini davom ettirgan. U odatdagicha o’tirgan, o’ziga xos harakatlarni bajargan.
Oldingi miyasi olib tashlangan kaptar ovqat yegan, turtib yuborilsa, yurgan va qisman ucha olgan. Shu tajriba maymunlar bilan o’tkazilganda buunlay boshqacha xulosalar aniqlangan. Oldingi miyyasi olib tashlangan maymunda psixik funksiyalar va harakatlar tamomila buzilgan.
Xuddi shu tajriba odamlar bilan ham o’tkazilgan. Oldingi miyyasi olib tashlangan qizcha faqat yotgan, turishga harakat qilmagan, eng oddiy narsalarni ham o’rganamagan, uch yil u to’qqiz oydan so’ng vafot etgan.
Ko’p tajribalarning xulosalari shuni tasdiqlaydiki, odamda bosh miya qismlari butun bo’lmasa, unda tananing normal holati, harakati buziladi, psixik funksiyalar tubdan o’zgaradi va nihoyat hayot davom etmaydi.
Shuni tasdiqlash lozimki, so’nggi yillarda psixologiya fanining qo’lga kiritgan yutuqlariga ko’ra odam miyyasining o’ng va chap yarimsharlari turlicha vazifalarni bajaradi. O’ng va chap yarimsharlar bir biridan shunchalik farq qiladiki, hatto his qilish darajasi turlicha bo’ladi.
Tekshirish va o’rganishlar natijasida chap yarimshar asosiy, o’ngi esa tobe, ikkinchi daajali ekanligi aniqlandi.
Tajribalar ko’rsatishicha o’ng yarimshar faoliyatiga barham berilganda chap tomonning sezgirligi oshadi, kayfiyat o’zgaradi, xushchaqchaqlik, yoqimtoylik,sergaplik,kelajakka umid bilan qarash hollari vujudga keladi. Chap yarimshar faoliyati to’xtatilganda o’ng yarimsharning sezgirligi oshadi. Ammo kayfiyat yomonlashadi, umidsizlik, jirkanish hollari paydo bo’ladi.
Shunday qilib chap yarimshar odamning quvonishi xursandchiligiga xizmat qilsa, o’ng yarimshar odamda noxushlik kayfiyatini vujudga keltiradi. O’ng va chap yarimsharlarining turlicha funksiyalari hissiy holatlar bobida ham turlichadir. Tajribalardan chap yarimshar mavhumiy tafakkur bilan bog’liq holda ijobiy hissiyotlarning, o’ng yarimshar obrazli taffakkur bilan bog’liq holda salbiy hissiyotlarni vujudga keltirishga xizmat qiladi.
Perifiriyadagi nerv sistemasining organizm uchun xizmati shundan iboratki, uning nervlari organizmning qismlarini orqa miya va bosh miya bilan bog’laydi organizmni orqa miya va bosh miyning ichki qismlari bilan tutashtiradi. Orqa miyyadan 31 juft, bosh miyadan 12 juft nerv tolasi chiqadi va butun organizmga tarqaladi.
Perifiriyadagi nerv tolalari organizmga xizmati jihatidan 2 ga bo’linadi:
1. sezuvchi nervlar-bu nervlar ko’rish, eshitish va hid bilish organlarining faoliyatiga xizmar qiladi.
2. harakatlantiruvchi nervlar- bu nervlar organizmdagi muskullar harakatini boshqaradi.
Vegetativ nerv sistemalari miyadan ajralib umurtqa orqali ichki organlarga tarqaladi. O’pka, yurak, buyrak,taloq kabi ichki organlarning har biriga vegetativ nerv sistemasida ikkatadan nerv tolasi boradi.
Nerv sistemasining vegetativ qismi silliq muskullarni, bezlarni yurak va tomirlarni nerv tolalari bilan ta’minlaydi, ichki organlar va tomirlar faoliyarining tartibli, normal ishlashini, bezlarning suyuqlik ajratishini va yurak ishini idora qiladi.
Кетинги мия узунчоқ мия билан варолий кўприги орқа миянинг давоми ҳисобланади. Узунчоқ мия эмиш, чайнаш, ютиш, сўлак жаратиш, қусиш каби мураккаб физиологик жараёнларга қатнашади. Нафас олишни, юрак ишини идора этадиган қон томирлар тонусини сақлайдиган марказлар ҳам узунчоқ миядадир.
Мияча марказий нерв системасининг пастдаги ҳамма бўлимларига маҳкам боғланган. Мияча организм ҳаракатларининг яхлитлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Гавданинг умумий сезувчанлигини ўрта мия таъминлаши. Ўрта мия вегетатив марказ ишини мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. Шунинг учун оралиқ мия, ўрта мия, варолий кўриги ва узунчоқ мия стволи деб юритилади.
Бош мия бўлакларининг етакчи қисмини (қарийб 80 фоизини) катта мия ва унинг ярим шарлари ташкил этади. Катта миянинг ўнг ва чап шарлари қадоқ модда орқали бир-бири билан туташган.
Бош мия ярим шарларининг ҳар қайсиси миянинг пешона қисми, тепа қисми, энса қисми ва чакка қисми каби тўрт паллага бўлинади.
Бош мия пўстининг қалинлиги бир миллиметрдан беш миллиметргача бўлиб, юзаси ўртача ҳисоб билан 2000 квадрат сантиметрга тенг. Бош мия пўстида 52 та майдон бўлиб, бу майдонлар ўн бир соҳага бўлинади.
Бош миянинг қисмлари ва уларнинг функциялари ҳақидаги таълимотни академик И.П.Павлов яратди. И.И.Павлов тажрибаларининг натижаларига кўра, бош мия қисмларининг функциялари соҳасида одам ва ҳайвонлар мияси ўртасида жуда катта тафовутлар бор. Баъзи ҳайвонларда олдинги мия олиб ташланганда ҳам ҳаёт давом этган. Масалан, олдинги мияси олиб ташланган Сака ўз ҳаётини давом эттирган. У одатдагича ўтирган, ўзига хос ҳаракатларни бажарган.
Олдинги мияси олиб ташланган каптар овқат еган ва туртиб юборилса, юрган ва қисман уча олган. Шу тажриба маймунлар билан ўтказилганда бутунлай бошқа хулосалар аниқланган. Олдинги мияси олиб ташланган маймунда психик функциялар ва ҳаракатлар тамомила бузилган.
Худди шу тажриба одамлар билан ҳам ўтказилган. Олдинги мияси олиб ташланган қизча фақат ётган, туришга ҳаракат қилмаган, энг оддий нарсаларни ҳам ўрганмаган, уч йилу тўққиз ойдан сўнг вафот этган.
Кўп тажрибаларнинг хулосалари шуни тасдиқлайдики, одамда бош миянинг қисмлари бутун бўлмаса, унда тананинг нормал ҳолати, ҳаракати бузилади, психик функциялар тубдан ўзгаради ва ниҳоят ҳаёт давом этмайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда психология фанинг қўлга киритган ютуқларига кўра одам миясининг ўнг ва чап шарлари турлча вазифлалрни бажаради. Ўнг ва чап ярим шарлар бир-биридан шунчалик фарқ қиладики, ҳатто ҳис қилиш даражаси турлича бўлади.
Текшириш ва урганишлар натижасида чап ярим шар асосий. уиги эса тобеь иккинчи даражали эканлиги аниклан.
Тажрибалар курсатишича, унг ярим шар фаолиятига бархам берилганла чал томоннинг сезгирлиги ошади. кайфият узгаради, хушчакчаклик ёкимтойлик сергаплихк келажакка умид билан караш хислари вужудга келади. Чап ярим шар фаолияти тухтатилганда ўнг ярим шарнинг сезгирлиги ошади. Аммо кайфият емон лашади, умидсизлик, жирканиш холларни пайдо булади.
Шундай килиб чап ярим шар оцамнинг кувониши хурсанчилигига хизмат килса. унг ярим шар одамда нохущлик кайфиятини вужудга келтиради. Унг ва чап ярим шарларнинг турлича функсиялари хиссий холатлар булиши хам турличадир. Тажрибалардан чап ярим шар мавхуминй тафаккур билан боглик холда ижобий хиссётларни.унг ярим шар образли тафаккур билан боглик холда салбий хиссиётларни вужудга келтиришга хизмат килади.
Пириферидаги нерв системаснининт организм учун хизмати шундан иборагки. унинг нервлари организимнинг кисмларини орка мия ва бош мия билан боглайди организмни орка мия ва бош мия эhг ички кисмлари билан туташтирилган.Орка миядан 31 жуфт бош миядан 12 жуфт нерв толаси чикади бутун оргаизмга таркалади.
Перифириядаги нерв толалари организимга икки жихатга булинадиж.
1.Сизувчи нервлар- бу нервлвр куриш эшитиш ва хил билиш органлари фаолиятига хизмат килади.
2.Харакатлантирувчи нервлар –бу нервлар орасидаги мускуллар харакатини бошкаради.

Вегетатив нерв системалари бош миядан ажралиб умуртка оркали ички органларга таркалади. Упка. юрах буйрак талок каби ички органларнтнг хар бирига вегетатив нерв –системасидан иккитадан нерв толаси боради.


Нерв системасининг вегитатив кисми силлик мускулларни, безларни юрак ва томирларни нерв толалари билан таъминлайди, ички органлар ва томирлар фаолиятиниш тартибли нормал ишлашини безларнннг суюклик ажратишини ва юрах ишини идора килади.
Шундай- килиб, нерв системаси организмда хаётий жараёнларни бошкарувчи асосий кисим булиб хизмат килади.Айни вактда нерв системаси бир бутуй тизнм булиб. организмнинг ажралмас ва етакчи кисми хисобланади.
Организмдаги физиологик проиксияларда секреция безларининг роли катталир. Секреция безлари ташки ва ички кабиларга булинади. Ташки безларнииг ишлаб чикирган суюкликларки организимдан ташкарига чикиб кетиш учуй танада махсус йуллар бор. Куздан ёш бадандан тер огиздан хид чикиши безлар фаолиятининг натижасидир.
Ички безларнинг ишлаб чикарган суюклик моддалари гармонлар ёйил организимдан ташкаргаи чикиб кетмайди балки конга аралашиб организимнинг умумий саломатлигини таминлашга хизмат килади.
Ички безлар куиидагилардан иборат:

  1. Гипофиз бези. Одам гипофизи слдинги ва орка паллалардан иборат булиб. бу паллалар уртасида оралик кисм бор. (ипофиз бир неча хил гармон ажраташи. Гипофиз бези кулранг буртик усимтадан иборат булиб. вазни 0,5 граммга якиндир/

Бу бсзнинг гормнлари организмнинг усишига, семиришига хизмат килади.Гипофиз бези бош миянинг пастки кисмида жойлашган. Гипофиз безининг гормонлари кон босимига ижоби таьсир этади . Агар бу без нотугри ишласа тухтайди ва уни ёг босади суяк учун зарур буяган фосфор моддалар етишмай колади. (Лилипутдарда гипофя безининг фаолияти бузилган). Умуман гипофиз безининг функсияси жуда хилма-хил булиб унинг организим фаолияти учун ахамияти каттади.

  1. Эпифиз бези. Бу без урта мияда жойлашган. Унинг ишлаб чикарГан суюкликлари инсий безлар фаолиятига хизмат килади. Эпифиз безиннинг фаолияти бузулса организм бевакт балогатга йетади.

  2. Буйрак ёки томок- безлари. Бу безлар организимнинг умумий тараккиётига хизмат килади. Бу безлар нотугри ишласа организим усмайди.Унда турли кассаликлар пайдо булади харакат сусайиши хаяжонланиш аломатлари вужудга келади.Одамда уйкусизлик холати кучаяди.мехнат йукола боради вамухими организим оталик ва оналик кобилятидан махрум булади.

  3. Жинсий безлар. Бу безлар хар бир инсон учун хос булган мачсус жинсий гармонлар ишлаб чикаради.Эркакларда мускулларнинг кучли ривожланиши эркаклар ва аёлларга хос товуш тембрининг фаркланиши кабилар жинсий безлар фаолиятининг натижасидир.Жинсий гармонлар бошка жинсга булган мойилликга сабаб булади. Одам одам организмида умумий моддалар алмашинувига кучли таьсир курсатади.

Умуман жинсий безлар организимга чиройли ёкимли тус беради ва насл купайишига хизмат килади.
Такрорлаш учун саволлар
Бош миянинг асосий функсияларини айтинг? Одам нерв систимасининг тузилиши ва кисмлари хакида гапиринг? Рефлекс деганда нимани тушинасиз унинг турларини изохланг? Биринчи ва иккинчи сигналлар хакида гапиринг?Олий нерв фаолиятининг асосий конуниятлари-рефлекслар кузгалиш ва тормизланиш иррадиация ваконсентирация? Секреция безларини психологик функциялари?
6-мавзу
ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ
Режа:

  1. Психология шахс тушунчаси.

  2. Шахс – онг эгаси булган конкрет одам

  3. Фаолият - у ёки бу юмушни бажаришга капатилган харакатлар мажмуи .

  4. Малака - одамда характларнииг тезлашуви автоматлашувн.

  5. Куникма - автоматлашгая харакатларнинг доимийлиги.

Одам - одамда трмуш тажрибаси туфайли юзага келган хатти- харакатлар йигиндиси. Жамоа - бир нечта гурухдан иборат булгаи шахслар уюшмаси. Гурух - икки ёкй ундан ортик шахслар бирикуви. Реал - .аник максад ва маълум муддатга асосланган шахсляр уюшмаси. Шартли - бир максаднигина амалга охиириш учун тупланган шахслар уюшмаси.
Психология фанинини урганиш объекти одамдир. Олам инсоншунослик фанлари томонидан хар томонлама урганилиб келинмокда. Психологиядаўдам биологик эволюция махсулн сифатида, жамият ишлаб чикаришнинг асосий харакатлантирувчи кучи сифатида. ишлаб чикариш ва бошка ижгймоий муносабатларнинг субъекти сифатида урган илади. Одамнинг бошка шахслар билан. ташки одам билан булгаи муносабатлари хилма-хил булгани учун унга хос булган псенхологик сифатлар ва фазилатлар ,хам нихоятда хилма-хилдир.
Инсон илгарилари хам жамиятнииг асоскй ишлаб чикарувчи кучи ва барча ижтимоий жараёнларнинг'субьекти булиб келган.Хозирги даврда одамнинг психологик сифатларнинг кенг намоён килишга жамият томондан эхтиёж ортиб бормокда.Мустакиллик туфайли жамиятда янги-янги уюшмалар гуручлар вужудга келди. Ишбилармонлик харакати авж олиб бормокда.Буланинг хаммаси хар бир шахсга хос булган психологик сифатларни мукаммал билишни таказо этмокда. Дархакикатмустакиллик туфайли халкимизнинг маьнавий оламида онгида жиддий узгаришлар юзага келмокда. Шунинг учун давримиз шахсининг психологик сифатлари тадбик етиш муаммолари ана шу сифтий узгаришлари хисобга олган холда ёндошмок зарур.иламида. онгида жидлий узгаришлар юзагь келмокл . Шунинг учун даврнмиз шахсининг психологик сифатдарини тадбик этиш муаммоларига ана шу сифатий узгаришларни хисобга олинган холда ёидошмок зарур.
Инсоннинг психологик хусуснятлари, сифатлари деганда хар бир конкрет одамнинг, яъни шахснинг узига хос булган хусусиятлари тушунилади. Маьлумки хар-бир одамнинг уз ехтиёжлари кизикишлари ишонч етикоди малака ва одатлари кобилияти истедоди темпирамент типи ва характер хислатлари булади.Умумий психология фани инсон шахсига хос булган ана шу хусусиятларнинг юзага келиши ва намойон булиши конуниятларини урганади. Шахсдаги барча психик жараёнлар ва шахсий хусусиятлар уз-узича юзага келмайди. Психек жараёнлар (сезги идрок хотира хаёл ва х.к) хам шахснинг психологик хусусиятлари (ехтийжлари кизикишлари малака ва одатлари кобилятлари истедоди ва х.к) хам одамнинг фаолияти жараёнида намоён булади.Бунинг учун умумий психология шасни унинг турли фаолияти давомида урганади. Одамнинг турли юналишдаги фаолияти эса бошкалар билан келадиган муносабатлари жараёнида амалга ошади.

Шахсшунослик фанлари тизимидаги энг масъулиятли соҳа психология фани зиммасидадир. Психология фанининг ҳамма тармоқлари инсон шахсини турли томонлардан ўрганишдан ташқари, умумий психология бошқа тармоқлар билан боғлиқ ҳолда шахснинг руҳий оламини (ички дунёсини), бу оламнинг ташқи дунё билан муносабат йўлларини, ҳар бир шахснинг бошқалардан фарқиини, индивидуаллигини, ўзигагина хос бўлган шахсиятинитаъминловчи хусусиятларини ўрганади. Онглилик, жамиятга аъзо бўлиш, жамият тараққиётида фаол иштирок этишкаби жараёнларда шахснинг ўзлиги намоён бўлади.Одамдаги ўзлик унинг хклқ атворида, бошқалар билан муносабатларида, иродавий ҳаракатларида, қобилияти ва қизиқишларида ифодаланади ҳамда унинг ижтимоий мавқеъини белгилайди.


Одам шахс бўлиб дунёга келмайди, балки у ижтимоий тараққиёт жараёнида шахслик белгилари эга бўлиб боради. Ҳадиси шарифда айтилганидек, ҳар бир гўдак ислом табиатида туғилади, сўнг ота—онаси уни яҳудий ё насроний ё мажусий қилади. Демак, одамнинг шахсий хусусиятларини у мансуб бўлган ижтимоий тарихий шароитлардан, унинг бу шароитда эгаллаган мавқеъидан ажралган ҳолда қарагш мумкин эмас.
Тарихий шароит ва ижтимоий муҳит таъсирида одамнинг шахслик моҳиятини ифодаловчи психологик белгилар вужудга келади. Бу хусусиятлар шахснинг ижтимоийлиги, онги, ўз-ўзини англаши, аниқ мақсад сари интилиш эҳтиёжлари эътиқоди дунёқараши кабилардир.
Амалий фаолият жараёнида шахснинг бошқалар билан муносабати йиғинддиси уунинг ижтимоийлигидир. Одам бошқалар билан муносабатда бўлгандагина унга онг пайдо бўлади ва психик ҳаёт муайян мазмун касб этади. Одам онгининг юксак белгиси ўз-ўзини англашдир. Бу сифат одамнинг субъектив равишда ўз «Мен»инини ҳис қилишида намоён бўлади. Одам ўз теварак-атрофидаги оламдан ажралган ҳолда ўз «Мен»инини англай олмайди. Чунки одам онгининг ўзини англашининг «Мен»ининг мазмуни ўша одамни қуршаб турган реал воқеълик инъикосидир.
Шахс ҳамма вақт муайян мақсадни кўзлайди ва интилади. Бу турдаги ҳаракатларидан шахснинг ўзини англашининг мазмуни ифодаланади. Одам ҳаётини бусиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Одамнинг маълум мақсадни кўзлаши ва унга интилиши унинг эҳтиёжларига асосланади. Табиийки, одам эҳтиёжларсиз яшай олмайди. Одамнинг яшаши учун моддий эҳтиёжлар ҳам, маънавий эҳтиёжлар ҳам баббаробардир. Чунки одам яшаши учун емоқ, ичмоқ, турар жой, кийим-кечак каби бир қанча нарсалар зарурки, уларнинг барчаси шахснинг турли йўналишлардаги эҳтиёжларидир. Одамдаги эҳтиёжлар ижтимоий муҳит, таълим-тарбия ва амалий фаолият таъсирида шаклланади. Моддий эҳтиёжлар ҳам, маънавий эҳтиёжлар ҳам ғайратга, шитжоатга ундайди. Унга кўтаринки кайфият бағишлайди. Олға янги ҳаракатларга отлантиради. Одам эҳтиёжлари орасида меҳнат қилиш эҳтиёжи алоҳида аҳамият касб этади. Меҳнат шахсдаги моддий ва маънавий эҳтиёжларни қувонтиришнинг ягона шартидир.
Шахснинг ўтмиш маънавий қадриятларига ва ўз давридаги илғор ғояларга нисбатан бўлган садоқати ва содиқлиги унинг эътиқоди бўлиб, бу қадриятлар ва илғор ғояларни давр ва шароит тақозосига асосланган ҳолда тараққий эттириш борасидаги ҳаракатлар мажмуи эса идеалидир.
Ҳар бир шахсдаги эътиқод ва идеал унинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Шахсдаги жамият моддий ва маънавий эҳтиёжларини ривожлантиришга йўналтирилган ғоялар инсон умрига мазмун бағишлайди, мавжуд жамиятни ривожлантиришда ҳаракатлантирувчи бўлиб хизмат қилади.
Шахснинг энг қимматли сифатларидан бири мустақиллик, ички эркинлик, ички ўзига хосликдир. Мустақиллик ўзганинг йўл-йўриғисиз муҳим қарорга келиш ва уни амалга ошириш қобилиятини масъуллик, ўз ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб беришга тайёргарликни: хулқ, феъл-атворнинг реаллигига, ижтимоий жиҳатига ва маънавий тўғрилигига бўлган эътиқодни ўз ичига олади.
Шахсдаги унинг мустақиллигини ифодаловчи бу сифатлар бир бири билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб, улардан бирортасининг етишмаслиги шахснинг мустақиллик сифатига салбий таъсир этади. Психологияда мустақиллик маданичтини ва у билан боғлиқ бўлган руҳий жараёнларни ифодоловчи бир қанча хусусиятлар бор. Ўз шахсини намоён қилишга «Мен»нинг барқарорлигини сақлаб туришга қобиллик: ўз-ўзини назорат қилиш; ҳаётинида кечган энг муҳим воқеалар учун бошқаларни айбдор қилмай ҳамма масъулиятни ўз зиммасига олишга мойиллик шулар жумласидандир.
Америкалик машҳур психолог Жером Каганинг тадқиқотларига кўра, мустақиллик тенг вазиятларда шароитдан қочишга мойиллик ёки оилага ортиқча тобеълик сингари болаликдан шаклланган хусусиятлар ўсмирлик даврида ҳам маълум даражада сақланади.
Шуни таъкидлаш керакки, ақли расо одам тажриба жараёнида ҳаётда ҳам атрофни ўраб турган муҳит ҳақидаги маълумотни тўлиқ ҳисобга олган ҳолда иш кўради, ҳаракат қилади. Бошқача айтганда, барча шахсий сифатлар каби мустақиллик ҳам ижтимоий шароитлар билан шахсий ҳаёт фаолияти мазмуни билан чамбарчас боғлиқдир. Шуни ҳам борки, шахсдаги руҳий жараёнлар унинг меҳнат фаолиятидаги мустақилликининг мазмуни ва даражасига боғлиқ бўлади.
Шахсда меҳнат жараёнида шаклланган сифатлар унинг турмушида ҳам давом этади. Ижодий меҳнат билан машғул бўлган одамлар ишда бўш вақтларида ўзларининг ақл идроклари билан бошқалардан ажралиб турадилар. Меҳнатда мустақил психологик мослашиш қобилиятига эга бўлган кишилар бошқа шахслардаги мустақиллик сифатларини юксак даражада қадрлайдилар. Яна бир томони шахснинг ақлий фаолияти унинг ўз ишини маъноси ва шароитига бўлган талаблари даражасини оширади.
Мустақилликнинг шахсий психологик асослари ўзгармас, доимий эмас. Шахс мустақиллининг шаклланишига болалик даврининг катта аҳамияти бор. Чунки болаликда келажакдаги ривожланишнинг асоси ва имкониятлари таркиб топа бошлайди. Шахснинг мустақиллиги деганда эркинлик ва ўз фаолиятини назорат қила олиш имкониятлари назарда тутилади. Бунинг икки томони бор. Биринчидан, назорат ташқарига-шахснинг эҳтиёж маслаларига мувофиқ, атроф-муҳитга, ўзгаришга; иккинчидан, ички объектив шароитлар ва муҳит талабларига мувофиқ ўз шахсий сифатлари ва эҳтиёжларини ўзгартиришга йўналтирилади. Тадбиркор шахс ўзининг илгари шилаб чиқилган нуқтаи назари ва режаларини қайта қуришга, ҳаёт талабларига қараб ўз ҳиссий кечинмаларини баён қилишга қобил бўлади. Шунинг учун шахс мустақиллик сифатига узоқ муддатли меҳнат ва аниқ мақсадга йўналтирилган таълим ва тарбия туфайлигина эриша олади.
Такрорлаш учун саволлар
Шахсга психологик таъриф беринг? Шахснинг психологик хусусиятлари деганда нималарни тушунасиз? Шахснинг психологик сифатлари, малака ва одатлари ўртасидаги фарқларни тушунтиринг. Шахснинг эҳтиёжларини тавсифланг?
Психологияда шахс тушунчаси. Шахснинг психологик тузилиши, фаоллиги, мустақиллиги? Шахс ва фаолият. Шахс фаолиятининг таркиби турлари? Шахснинг малакалари:кўникмалари ва одатлари? Шахс ва мулоқот. Шахслаларо муносабатлар, бу муносабатларнинг мазмуни, шахсий ва ижтимоий аҳамияти? Шахс ва жамоа? Гуруҳлар ҳақида тушунча, реал ва шартли гуруҳларга тафсилот? Гуруҳ жамоа ва жамият?
7-мавзу
ШАХС ВА ФАОЛИЯТ
Режа:
1. Шахс ҳақида умумий тушунча.
2. Фаолият ҳақида умумий тушунча.
3. Матив шахсни фаолиятга етакловчи фактор.
4. Одам онгида ташқи муҳит.
Шахс-онг эгаси бўлган конкрет одам. Фаолият шахснинг юмушни бажаришга қаратилган ҳаракати. Матив- шахсни фаолиятга ундовчи сабаб. Истак- шахсни у ёки бу соҳага етакловчи хохиш. Ҳаракат- юмушни бажаришга қаратилган интилиш. Эҳтиёж- одамдаги мавжуд етишмовчилик.
Фаолият шахс билан муҳит ўртаидаги муайян йўналишга эга бўлган ўзаро таъсир кўрсатиш жараёни бўлиб, бу жараён давомида одам ўз олдига онгли равишда аниқ мақсад қўяди ва унга эришади.
Одам фаолиятининг психологик элументи иш бажариш бўлиб, иш бажариш жараёни туфайли одам ўз муҳитига фаол таъсир этади ва олдига қўйган мақсадини руёбга чиқаради. Ҳар қандай иш фақат ҳаракат орқали амалга ошади ҳаракат фаолият ишни реалликка айлантиради.
Шахсдаги барча психик жараёнлар ва психологик хусусиятлар унинг турли-туман фаолиятлари давомида намоён бўлади.
Одам учун энг муҳим сифат ҳисобланувчи онглилик фаолият жараёнида таркиб топади ва шу жараёнда ривожланиб, такомиллашиб боради. Меҳнат фаолиятида онг юзага келади, ўз навбатида, онг одамнинг ишлаб чиқариш фаолиятини янада унумли маҳсулдор қилади. Шу тариқа фаолият инсон онги ривожига, инсон онги эса фаолият равнақига таъсир кўрсатади. Шунинг учун инсоннинг онги унинг фаолияти билан ҳамма вақт узвий алоқададир. Инсон онги билан фаолияти ўртасидаги доимий алоқа онг билан фаолият бирлиги тамойилига асос ҳисобланади.
Психология фанидаги онг ва фаолият бирлиги тамойилига кўра, онг билан фаолият бир бутунликни ташкил этади. Онг фаолиятнинг ичкирежаси, дастури вазифасини ўтайди.
Одам онгида ташқи муҳит билан алоқа қилишнинг динамик моделлари яратилади. Ана шу моделлар инсон фаолияти асоси бўлиб, булар ёрдамида одам ўзи мансуб бўлган ижтимоий муҳит билан муносабатга киришади. Онг ва фаолият бирлиги психологиянинг хулқ-атвор, ҳатти-ҳаракат ва фаолиятни ўрганиш орқали бу ҳаракатлардан кўзланган мақсадга эришишини таъминловчи объектив қонуниятларни очишга имкон беради.
Психологик қонуниятларга кўра ҳар қандай инсон фаолияти маълум мотивлар (ички талаб, истак, ҳаракат) асосида юзага келади. Инсон фаолиятини юзага келтирувчи сабалар одамлар турли-туман эҳтиёжлари, қизиқиш ва мақсадларидир. Иккинчидан, инсон фаолияти англанган мақсад, ижтимоий бурч, ижтимоий талаблар тақозоси билан ҳам юзага келади. Шуни ҳам айтиш керакки, одам ҳамма вақт ўз шахсий эҳтиёжларини қондириш учунгина бирор фаолиятга киришмайди. У кўпчилик ҳолларда жамият талабларини, ижтимоий бурчини бажариш мақсадида фаолиятга айланади ва фаоллик кўрсатади. Бу билан шахс ўзининг меҳнатсеварлиги ва фаолиятининг ижтимоий моҳиятини намоён этади.
Фаол фаолият туфайли одам ташқи олам билан муносабат боғлайди. Ташқи муҳитдаги нарсаларга, бошқа шахсларга таъсир қилади, ўзининг ички хусусиятлари, шахслик моҳиятини юзага чиқаради. Одамнинг ташқи оламга таъсири ва уни ўзгартиришни ҳам унинг фаолияти натижасидир.
Турли даражадаги ҳаракатларга асосланган одам фаолияти ўз олдига қўйган мақсадига мувофиқ маҳсулга эга бўлади. Масалан, талабанинг лекция жараёнидаги фаолияти шу лекция мазмунидан кўзда тутилган билим миқдорини ўзгартиришдан иборат бўлади.
Одамнинг фаолияти ёшлик давридан бошлаб бутун инсоният тажрибаси билан белгиланади. Фаолияти ёрдамида одам ўзи мансуб бўлган муҳитни ўзига буйсундиради. Уни ўз эҳтиёжларига мувофиқ ўзгартирди. Шундай қилиб, одамнинг фаолияти билиш ва иродага асосланади.
Республикамизда психология фани тараққиётига катта ҳисса қўшган марҳум М. Воҳидов одам фаолиятига қаратилган ҳаракатларни қуйидаги 3 содда элементлардан ташкил топган деб ҳисоблайди:
1. «Олмоқ»
2. «Жойни ўзгартирмоқ»
3. «Қўйиб юбормоқ»
Бу уч элемент турли ҳаракатларда ўз йўналиши, давомати кучи тезлиги, темпи аниқлиги тўғрилиги чаққонлиги ва мослиги билан ҳарактерланади. Буҳаракатларнинг барчаси одамнинг танаси, қўллари, оёқлари ва боши билан қилинадиган ёрдамчи ҳаракатлар билан биргаликда амалга оширилади ҳамда фаолият мақсади бу мақсад йўналтирилган хос хусусиятлар ва бажарилиши лозим бўлган иш шароити билан боғлиқ бўлади.
Шахс фаолияти жараёнларининг физиологик қонуниятларига кўра, фаолиятини рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар организмга турлича таъсир кўрсатади. Одам организмидаги мускулларнинг иши фақатбевосита вазифалари билан белгиланиб қолмай, ана шу ҳаракатлар амалга ошириладиган шароит билан ҳам бошқарилади. Мускуллар кўтарилаётган оғирлик миқдорига, итариб юбориладиган буюм қаршилигига, жойлардаги ричагларнинг қайтариш кучига ўз фаоллигини мослаштиради., бунинг натижасида ҳаракатнинг белгиланган йўналиши ва тезлигини таъминлайди.
Инсон фаолиятининг муҳим томони шундаки, одам у орқали табиат ва жамиятдаги воқеа ва ҳодисаларни билиб олади, бошқа одамлар билан мулоқот орқали ўзини шахс сифатида намоён қилади. Ана шу икки ҳолда ҳам одам фаолияти тузилиши жиҳатдан жуда мураккаблиги кўзга ташланади. Шахс фаолияти бир қанча амаллар ва ҳаракатлардан иборат бўлади. Фаолият таркибини ташкил этувчи ҳаракатлар амаллар шахс томонидан англанган ҳам англанмаган ҳам бўлиши мумкин. Масалан, катта ёшли одам бирор фаолиятга киришишдан олдин унинг натижасини, мақсадини англайди. Ёш болаларда эса бундай хусусият бўлмайди.
Шуни ҳам назарга олиш лозимки, фаолиятни амалга ошириш усуллари шахс онгининг минимал иштироки билан бажарилади, чунки фаолият жараёни шахсда ўша соҳани кўп марта такрорлаш туфайли автоматлашган малакаларга айланган бўлади. Аммо фаолиятнинг мақсади бир хил бўлиб, объекти ҳар хил бўлса, ҳаракатлар тизими ҳам турлича бўлади.
Маълумки ҳар бир шахснинг ўзига хос ички олами бор. Бу ички дунё (маънавият) хилма-хил тасаввурлар, тушунчалар мисолларга тўла бўлиб, чексиз ва чегарасиздир. Одамнинг муйяан олами мазмуни у дунёга келган кундан бошлаб турли-туман нарса ва ҳодисаларнинг таъсири ва бошқа одамлар билан муносабатлар туфайли ривож топа боради. Шу нарса аёнки, ташқи одамдаги нарсалар билан қилинадиган фалиятга (интероризация) ва ички ўйланган нарсаларнинг ташқи фаолиятга (экстароризация) ўтиши ҳам мавжуддир. Демак, одам ҳар бир нарсани аввал ўйлаб, сўнгра амалга оширади, бошқа шахслар билан муносабатлар орқали нутқ эгаллайди.
Шундай қилиб, одам фаолиятининг тузилиши жуда хилма-хил ва ўта мураккаб бўлиб, фақат субъектив моҳиятдан иборат эмас. Одам фаолияти ўзи яшаб турган жамият манфаатларини ифодалайди ва унинг талабларига бўйсинади. Юқоридаги фикрларни умумлаштириб, одам фаолиятига қуйидагича психологик таъриф бериш мумкин: «Одамнинг аниқ мақсадга йўналтирилган руҳий (ички) ва жисмоний фаоллиги фаолият деб айтилади».
Таърифдан кўриниб турибдики, одам фаолияти ҳамма вақт бошқа шахслар билан муносабатлар тизимидан иборат бўлади. Демак, у ёк бу шахс фаолиятининг рўёбга чиқиши бошқа одамлар билан ҳам боғлиқ бўлади ва у улардан ҳам фаоллик талаб қилади ҳамда улар тақдири учун ҳам аҳамиятлидир.
Шахс яратувчилик ва бунёдкорлик асосланган фаолияти кўп қиррали моҳиятга эга бўлади, фаолият соҳибидан бошқа шахслар билан ўзаро алоқа қилиш, ёрдамлашиш, жамоатчилик, ҳамжиҳат бўлишни талаб этади. Ана шундай умумеҳнатнинг натижасидан халқ, жамият мулки юзага келади ва бу ҳол фаолият соҳибининг халқ ва жамият олдидаги обрў-эътиборини таъминлайди. Фаолиятнинг ижтимоий моҳияти туфайли инсон нутқи юзага келади, ривожланади, онг юксалади.
Инсон фаолияти унинг ёши билан боғлиқ ҳолда қуйидаги уч турга бўлинади.
1. Ўйин фаолияти.
2. Ўқиш (таълим олиш) фаолияти.
3. Меҳнат фаолияти.
Ўйин фаолияти ёшлик даврига болаликка хос фаолият тури ҳисобланади. Фаолиятнинг бу тури катта ёшдаги одамларда ҳам бор, лекин катта одамларда ўйин фаолиятининг моҳияти бошқачадир. Болаликка хос ўйин фаолияти бола шахсини ақлий ва жисмоний жиҳатдан камолга етказувчи ғоят муҳим воситадир. Ўйин жараёнида боланинг руҳий оламида жиддий ўзгаришлар юз беради. Чунки ўйин шу қадар муҳим, кўп қиррали ва қудратли фаолиятдирки, боланинг равнақи учун унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди.
Машҳур рус психологлари Л.С.Вқготский, А.Н.Леонтьев, Д.Б.Эльконин ва ўзбек психологи М. Воҳидов болаларга хос ўйин фаолияти ҳақида қимматли тадқиқотлар олиб борганлар. Бу жиҳатдан М. Воҳидовнинг миллий ғоя билан суғорилган асарлари айниқса диққатга сазовордир.
Олимнинг уўтиришича, боланинг ёши улғайиб, мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари унинг атрофидаги нарсалар ва ҳодисалар дунёси ҳам кенгайиб боради. Боғча ёшидаги болалар ҳаддан ташқари қизиқувчан ва ўз эътиборидаги ҳамма нарса ва ҳодисаларни билишга интилувчан бўладилар.
Машҳур рус психологи К.К. Крупский айтганидек, ўйин бола учун табиий эҳтиёж ҳисобланади. Ўйин фаолияти болани ташқи муҳит билан боғлайди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, балалардаги хилма-хзил ўйинлар жараёнида бажариладиган ҳаракатлар катталарнинг меҳнат фаолияти жараёнидаги ҳаракатларига тақлиддан иборат бўлади. Шунга қарамасдан, боалларнинг ҳамма ўйинларини фойдали деб ҳам бўлмайди. Шунинг учун болаларнинг ҳар қандай ўйин фаолияти катталарнинг йўл кўринишига асосланган ва улар томонидан назорат қилиб турилиши мақсадга мувофиқдир. Психологик тадқиқотларнинг гувоҳлигича, болаларнинг ўйин фаолияти уларнинг руҳий ва жисмоний чиқишлари учун муҳим воситалардан биридир. Дарҳақиқат катта одамлар учун меҳнат фаолияти нақадар зарур бўлса, болалар учун ўйин фаолияти шунчалик зарурдир.
Болаларга хос ўйин фаолиятининг доимийлиги ва давомийлигининг психологик моҳияти шундаки, улар турли ўйинлар жараёнида ўзларида меҳнат кўникмаларини ҳосил қиладилар. Иккинчидан, ўйин фаолияти давомида уларда умуминсоний қадриятларга асосланган юқори ахлоқий сифатлар шаклланади.
Ўйин жараёнида болалардаги психологик имкониятлар даражаси намоён бўлади ва бу даража тараққий этаверади. Бунинг маъноси шуки, фаолият туфайли болалар ўзлари яшаб турган оламни идрок қиладилар уни ўзгартириш йўлларини ўрганадилар. Чунки ўйин болалар учун кўп қиррали мураккаб ақл талаб ҳаракатлар тизимини талаб қилувчи фаолиятдир.
Боланинг ўйин фаолиятида унга хос меҳнат, санъат, хаёл, тафаккур, ирода, малака, кўникма ва одатлар каби руҳий жараёнлар ва унинг индивидуал хусусиятлари тўла мужассам бўлади. Бола учун ўйин ташқи оламни билишдан ташқари, қудратли тарбия воситаси ҳамдир. Швецариянинг машҳур психологи Жан Реаженинг фикрича, болалар воқеий (реал) дунёдан ташқари хаёллар, афсоналар дунёсида ҳам яшайдилар. Лекин улардаги турли-туман ҳаракатлар ва нарсалар турмушда мавжуд бўлган реал нарсаларнинг тимсолларидир. Сергак, ақлий ва ахлоқий жиҳатдан етук болалар ўз ўйинларида хаёлий тимсоллар яратишлари мумкин. У ҳол боланинг ҳаёти мазмундорлиги, яшаш доирсаининг кенглиги ҳамда унга берилаётган тарбиянинг сифатига ҳам боғлиқ бўлади.
Шахснинг болаликдаги ўйин фаолияти инсониятнинг ижтимоий тажрибасини эгаллашнинг фаол шакли сифатида ёш авлодни таълим фаолиятига тайёрлашнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Табиийки, шахс аждодларнинг ижтимоий тажрибасини бирданига ўзлаштира олмайди. Ўз авлодининг ўтмиш урф-одати, анъана тажрибасини ўзлаштириш ҳар бир шахсдан етарли даражада малака, кўникма тушунчаларини ҳамда маълум даражада нутқ эгаси бўлишни талаб этади. Ана шу жараёнлар учун етакчи восита шахснинг болалик давридаги ўйин фаолиятидир. Демак, ўйин фаолияти негизида бола ўзини таълим фаолиятига тайёрлайди.
Таълим фаолияти туфайли шахс билим, ҳаракат ва амалларни ўрганади, турмуш воқеа-ҳодисаларни таҳлил ва умумлаштириш йўли билан идрок қилади.
Таълим фаолиятининг психологик жиҳатлари шундаки, шахс бу фаолият туфайли жамиятга ва табитга таалуқли ўзлаштириш усуллари ва шарт-шароитларини билиб оладиўзида бу борада малакага


Download 25,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish