Кун тартиби ассалому Алайкум ҳурматли Шухратжон Мадаминович!



Download 59 Kb.
Sana22.11.2022
Hajmi59 Kb.
#870463
Bog'liq
1-ð╝ð░Ðüð░ð╗ð░




11.11.2022 йил
КУН ТАРТИБИ
Ассалому Алайкум ҳурматли Шухратжон Мадаминович!


1-масала. Пахта йиғим-терим ишларини бориши тўғрисида.


Вилоят ва барча пахтачилик туманлар ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар ва давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиқлари ўз зиммаларидаги шахсий масъулият ва жавобгарликни чуқур ҳис қилиб, 2022 йил ҳосили учун пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича тасдиқланган тизим асосида иш ташкил қилади ва шахсан ижросини назорат қилиб боради.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра туманларни берган таклифлари бўйича вилоятда 82 минг гектар майдонда етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмасдан йиғиб териб олиш учун 1380 та терим отрядлари ташкил этилиб, жами 151 500 нафар теримчи, шундан 69 117 нафар фермер хўжалиги аъзолари,
82 383 нафар уюшмаган аҳоли жалб этиш белгиланган.
Шунингдек, 303 минг дона этак, 1 380 та торози, 1 380 та қозон-ўчоқ, 1 380 та сув сақлаш баклари ҳамда 121 тонна ўсимлик ёғи,
121 тонна шакар, 606 тонна гуруч, 258 тонна макарон ва бошқа озиқ-овқат махсулотлари заҳираси яратилган.
Вилоятда 2022 йил пахта ҳосили ҳисобидан шу кунгача
ўртача 34,5 центнердан жами 283 минг 66 тонна (99,32%) пахта хомашёси пахта қабул масканларига қабул қилиб олинди.


2023 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш ишларини бориши тўғрисида.
Вилоят бўйича 2643 нафар фермер хўжаликларида жами
107 минг 17 гектар (шундан, 1297 гектар чорвачилик фермер хўжаликлари ер майдонларини ташкил қмилади) суғориладиган майдонларга, шундан, 25 минг 352 гектар очиқ (24%),
81 минг 665 гектар ғўза қатор ораларига (76%) бошоқли дон экишни белгилаб олинди.
15 август кундан бошлаб экиш учун ер тайёрлаш ишлари хамда шу куннинг ўзидан очиқ майдонларга экиш ишлари ташкил этилиб,
15 сентябр куни ер тайёрлаш ишлари (бир ой муддатда), 28 сентябр кунига қадар (қирқ тўрт кун муддатда) якунлаш бўйича графиклар ишлаб чиқилди.
Шахар ва барча туманларда кузги бошоқли дон экиш учун “Дон экиш Штаб”лари ташкил этилди. Штаб таркибига жами вилоят бўйича
74 нафар раҳбар мутахассислар, 48 нафар таминотчи корхона ваъкиллари, 154 нафар сертификат берувчи мутахассислар, 120 нафар СИУ ходимлари бириктирилди.
2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини белгиланган муддатларда экишни таъминлаш мақсадида 223 та отряд ташкил қилинган. Ушбу ташкил этилган отряд таркибларига 223 нафар отряд раҳбари, 457 нафар агроном, СИУ ходими ва бошқалар,
397 нафар фермер хўжаликларига шахобча вакиллари дон, минерал ўғит, ФЁТШ мудирлари, 1800 нафар механизаторлар бириктирилган.
Кузги бошоқли дон экинлари экиш учун ўртача хар бир гектарига
250-270 кг-дан уруғ сарфи ҳисоблаб чиқилиб уруғлик миқдорлари захираси тўлиқ яратилди.
Бугунги кунга қадар 105 минг 917 гектарида (99,0%), шундан,
25 минг 352 гектар очиқ майдонларда ва 81 минг 665 гектар майдонларда ғўза қатор ораларига дон экишга ер тайрлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу майдонларнинг 104 минг 843 гектар (98,0%), шундан, 25 минг 315 гектар очиқ майдонларда ва 79 минг 527 гектар майдонларга ғўза қатор ораларига дон экиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, дон экилган майдонларда фермер хўжаликлари ва сув хўжалиги ходимларидан 8500-9000 нафар сувчиларни жалб этган ҳолда 160 минг 713 гектар, шундан 1-суғориш 103 минг 743 гектар,
2-суғориш эса 56 минг 970 гектар майдонларда суғориш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, бугунги кун ҳолатига ғалла экилган майдонларни
91 минг 140 гектари тўлиқ униб чиққан бўлиб, шундан, 1-2 баргли майдон 28 минг 912 гектар, 3-4 баргли майдон 32 минг 136 гектар ҳамда туплаган майдон 30 минг 92 гектарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, кузги бошоқли дон экинларини суғоришни шарбат усулида амалга ошириш учун туманлардаги чорвачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли ҳонадонларидан ҳар бир гектар майдонга
3 тоннадан жами 321 минг 50 тонна маҳаллий ўғит жамғариш белгилаб олиниб, шу кунгача 14 минг 380 гектар (4,5%) ва ҳар 5 гектарга
1 донадан
жами 21 минг 403 дона ҳандак ўралар қазиш ишлари ҳақиқатда 4 минг 796 дона (22,4%) амалга оширилди.


2023 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ишларини бориши тўғрисида.
Вилоятда 2023 йил ҳосили учун 114 минг 18 гектар, шундан,
77 минг 821 гектар техник экинлар, 12 минг 320 геткар картошка,
6 минг 103 гектар сабзавот, 12 минг гектар соя, 2 минг 145 гектар шоли, 2 минг 259 гектар полиз ҳамда 1 минг 370 гектар дуккакли дон экинлар экиладиган майдонларда кузги шудгорлаш ишларини амалга ошириш белгилаб олинган.
Шудгорлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида вилоятда 150 та шудгорлаш отрядлари ташкил этилиб, ушбу отрядлар таркибига 380 та юқори унумли хайдов тракторлари бириктирилди.
Шу кунгача такрорий экинлардан бўшаган майдонларнинг
14 минг 528 гектар ёки режага нисбатан 13 фоиз майдонларда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилди.
Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish