Корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги корхонада иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва корхонанинг тижорат сири



Download 1,35 Mb.
bet1/2
Sana22.10.2022
Hajmi1,35 Mb.
#855490
  1   2
Bog'liq
Корхона иқтисодий хавфсизлиги №7 Тижорат сири


КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИ
Корхонада иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва корхонанинг тижорат сири
Корхона хавфсизлигини таъминлашни ташкил қилиш ва бошқариш
Хавфсизлик ҳодисаларнинг олдини олиш ва огоҳлантириш чораси сифатида, ҳар бир алоҳида ҳолатдаги аниқ ҳаракат бўлиб, корхона характери, унинг жойлашуви, аҳамияти ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. Мазкур жараёнда хавфсизлик тизимининг ўзини белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Унинг раҳбари хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқаришнинг муайян шароитларига нисбатан ишлаб чиқишда шахсан иштирок этиши зарур.
Хавфсизлик концепцияси биринчидан, корхонанинг мақсад ва вазифаларига зид келмаслиги, иккинчидан, корхона хавфсизлигига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи муҳит таъсирини инобатга олиши зарур.
Корхоналар раҳбарлари меҳнат жамоаларини доимий равишда хавфсизликни таъминлаш натижалари тўғрисида хабардор этишлари лозим. Фақат зарур ҳоллардагина хавфсизлик чора-тадбирлари махфий бўлиши мумкин. Хавфсизлик чора-тадбирларининг махфийлиги корхона бўлимларини зарурий қоидаларни қўллаш ва уларга амал қилишини назорат қилишни ташкил этади.
Ҳозирги жамиятнинг ахборотлаштириш ва электронлаштириш шароитларида корхоналарнинг хавфсизлигини таъминлаш учун доимий равишда фаолият кўрсатувчи, тижорат фаолиятининг хавфсизлигини таъминлашнинг барча шакл ва усулларини қамраб олувчи тизим амал қилиши лозим. Шу сабабли хавфсизлик хизмати маркетинг ва менеджмент хизмати, валюта, кредит ва ҳуқуқий бўлимлар каби иқтисодий бўлинмалар билан чамбарчас боғлиқликда ишлаб, иқтисодий хавфсизликка кўпроқ ёндашган ҳолда уларнинг фолиятини тўлдириши зарур.
Корхонанинг тижорат сирлари
Корхонанинг тижорат сирлари ишлаб чиқариш, технологик маълумотлар, бошқарув, молия ва шу кабилар билан боғлиқ бўлиб, уларни ошкор қилиш корхона манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлардир.
Корхонанинг тижорат сирлари умумий ҳолда ўз ичига қуйидаги маълумотларни қамраб олади:
  • корхонанинг савдо алоқалари ҳақида;
  • капитал ҳажми ва тузилмаси, инвестиция режалари ҳақида;
  • таъминотчи ва истеъмолчилар, тузилган шартномалар ҳақида;
  • ишлаб чиқариш ҳажми, айланма маблағлар ва фойда ҳажми ҳақида;
  • баҳони шакллантириш сиёсати ва товарлар баҳосининг шаклланиши ҳақида;
  • банк опрециялар ҳақида ва ҳоказолар.

Бугунги бозор муносабатлари, айниқса рақобатчилик муҳити шароитларида корхона тижорат ва ишлаб чиқариш сирларининг ошкор қилиниши унинг аҳволига салбий таъсир кўрсатиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар истеъмолчиларини йўқотишга олиб келиши мумкин.
Тижорат сирларига мансуб маълумотларнинг тўртдан бир қисми йўқотилиши ҳам рақиблар учун катта имконият яратади ҳамда бир неча ой ичида маълумотлар четга чиқиб кетишига йўл қўйган фирмаларнинг ярми банкротга учрашига олиб келади.
Шу сабали ҳозирги пайтда тижорат сирларининг ҳуқуқий мақоми ва тоифасини аниқ белгилаш, уларни ошкор қилиш учун жавобгарлик механизмини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Тижорат сирларини муҳофаза қилиш механизми, корхонанинг молиявий ва техник имкониятлари билан алоқада бўлганда, шунингдек маълумотларни ҳимоя қилишнинг ишончли тизими мавжуд бўлгандагина тўлиқ куч билан ишлайди. Бундан ташқари қуйидагиларни тўғри ташкил қилиш лозим.
  • тайёр маҳсулот (айниқса тажриба намуналари) ва матералларнинг баъзи турларини ҳисобга олиш ва қўриқлаш;
  • тадбиркорлик сирлари мавжуд бўлган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби (уларни ҳисобга олиш, сақлаш, йўқ қилиш қоидалари ва бошқалар);
  • ҳужжатларни кўпайтириш ва улардан нусха олиш воситаларини назорат қилиш;
  • алоқа воситалари ва ҳисоблаш техникасида тижорат маълумотларини ҳимоя қилиш;
  • корхона ҳудуди ва унинг асосий бино ва иншоотларини қўриқлаш;
  • мазкур корхонага бегона шахслар ташриф буюришини назорат қилиш.

Илмий-техник, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва бошқа хизматлар мутахассислари ўзи ишлаётган корхонанинг тижорат сирларига оид маълумотлар четга чиқиб кетиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ва реал йўқотишларни тўғри ва аниқ (қиймат шаклида) баҳолаш зарур.
Корхоналарнинг махфийлик шартларига риоя қилмаслик натижасида юзага келувчи йўқотишлари умумий кўринишда қуйидагаларга олиб келади:
  • илмий тадқиқотларга лицензия сотиш имкониятлари пасаяди, фан-техника тараққиёти соҳасида эришилган устунликлар йўқотилади, илмий-тадқиқот бўлинмаларининг йўналишни ўзгартиришлари учун харажатлари ўсади;
  • ишлаб чиқариш фаолиятида зарур бўлга хом ашё, технология ва ҳоказоларни сотиб олишда қийинчиликлар юзага келади (ёки рақобатчилар томонидан сунъий равишда яратилади);
  • корхонанинг тадбиркорликдаги шериклар билан ҳамкорлиги чекланади, фойдали шартномларни имзолаш имкониятлари камаяди, шартнома мажбуриятларини бажаришда муаммолар вужудга келади;
  • корхонанинг янги бозор стратегиясини яратиш, маркетинг тадқиқотлари тузилмасини ўзгартириш ва ҳоказоларга сарфланувчи харажатлари ўсади;
  • тижорат сирларини ошкор қилганларга нисбатан иқтисодий жазо чоралари қўллаш хавфи кучаяди.

Барча йўқотишларнинг умумий миқори қийматини аниқ ҳисоблаш жуда мураккаб ва кўп меҳнат талаб қилувчи жараён бўлиб, баъзида ишончи маълумотлар йўқлиги сабабли уларни ҳисоблашнинг имкони ҳам бўлмайди. Шу сабабли кўп ҳолларда корхоналарнинг маълумотларни ҳимоя қилишга риоя этмаслик билан боғлиқ бўлган йўқотишларини йириклаштирилган эксперт баҳолаш кифоя қилади.
Юқорида келтирилган йўқотишларнинг ўрнини қоплаш кўпинча корхоналардан қўшимча харажатларни талаб қилиб, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва рақобатчилик курашида эришиш мумкин бўлган муваффақиятлар имкониятини пасайтиради. Худди шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда тижорат сирларини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда.
 
Корхона сирлари ва хавфсизлиги бир қарашда оддий тушунчалар бўлиб, уларнинг мазмуни мутахассис бўлмаганларга ҳам тушунарлидир. Бироқ амалиётда корхона, шунингдек, турли хўжалик субъектларининг тижорат сирлари ва хавфсизлигини таъминлаш етарлича мураккаб фаолият соҳаси ҳисобланади.
Корхонанинг, шундан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришнинг хавфсизлиги нафақат бутунлик ва барқарорлик, балки атроф-муҳит учун иқтисодий, техник, технологик, ташкилий ва умуман, функционал жиҳатдан зарарсизлигидадир.
Корхона хавфсизлиги амалда махсус хизмат ва бошқарув органлари томонидан, шунингдек, мос келувчи Низом нормалари, қоидалар ва йўриқномалар асосида таъминланади.
Корхона хавфсизлигига ички ишлаб чиқариш муҳитидан ташқари ташқи муҳит ҳам баъзида бевосита, баъзида эса билвосита таъсир кўрсатади. Ички ва ташқи муҳитларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига салбий таъсирини бартараф қилиш ҳар бир корхона олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади.
Тижорат сирлари корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотлар бўлиб, уларнинг четга чиқиб кетиши ёки бегона шахсларга тарқатилиши корхона манфаатларига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли тижорат сирларига корхона томонидан амал қилинибгина қолмай, унга риоя этиш шартлари қонунчилик томонидан белгилаб ҳам қўйилган.
Корхонанинг тижорат сирларини муҳофаза қилиш механизми, махфий характерга эга ва ошкор қилиниши мумкин бўлмаган, шунингдек, манфаатдор идора ва шахсларга хавф-хатар туғдирмаган ҳолда тақдим этиш мумкин бўлган маълумот ва кўрсаткичларни танлаб олишни кўзда тутувчи тизимга эга бўлиши зарур.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish