Конспект. Мусиқа маданияти дарсида мусиқавий ритмик ҳаракат Режа



Download 17,31 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi17,31 Kb.
#191183
TuriКонспект
Bog'liq
2-mavzu konspekti Metodika


2-конспект.
Мусиқа маданияти дарсида мусиқавий ритмик ҳаракат
Режа:
1. Мусиқавий ритмик ҳаракатнинг вазифаси ва мақсади.
2. Мусиқавий ритмик ҳаракатнинг турлари.
3. Мусиқавий ритмик ҳаракатни ўргатиш усуллари.
Мактаб ўқувчиларининг ритмик ҳаракатларини ривожлантиришнинг энг яхши йўли бу юриш, югуриш ва сакраш. Болаларни ўз ҳоҳишларини ҳисобга олиб, мусиқа остида чапак чалиш, депсиниш, турли буюмлар билан (тўп, байроқча, лента) ҳаракат қилишларини ҳоҳлайдилар. Бошланғич синфларда ритмик ҳаракатларни бажариш, ўқувчиларни жисмоний ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бошланғич синф ўқувчилари овоз аппаратлари нозик, диққат эътибори тарқоқ серҳаракат, ўйинқароқ, хотираси, нутқи тўлиқ ривожланмаган бўлганлиги сабабли мусиқа дарсида фаолият турлари тез-тез алмашиб туриши лозим. Мусиқага мос рақс, ўйин ҳаракатларини бажариш ўқувчиларнинг диққатини жамлашда, хотирасини мустаҳкамлашда ва жисмонан ўсишга ёрдам беради.
Дарс давомида қуйидаги ҳаракат турларидан фойдаланиш тавсия этилади: марш мусиқаларига қадам ташлаш, югуриш, рақс элементларини бажариш, мустақил ўйинлар ўтказиш, мусиқанинг характерига мос турли қўл ва тана ҳаракатлари билан ифодаланади. Маълумки, миллий мусиқамиз маданиятида рақс муҳим ўрин тутади ва унга ҳар бир бола қизиқади.
Рақс ҳаракатлари мусиқа дарсида ўқувчилар фаоллашувини оширади. Энг муҳими шундаки, рақс ва ритмик ҳаракатлар воситасида болаларнинг мусиқий иқтидори, ритм туйғуси фаол ривожланади. Ҳар бир ҳаракат турини ўқитувчи олдиндан белгилайди ва ўзи уни аниқ, гўзал ва ифодали қилиб кўрсатиб беради. Ҳар бир ҳаракатни бажаришдан олдин унга доир мусиқани мазмунини аввал онгли равишда тинглаб ёки куйлаб, сўнгра ҳаракатлар бажариш яхши натижа беради.
Болалар мусиқали ўйинларга ҳам жуда қизиқадилар. Кўп мусиқий асарлар мазмунида ўйин методларидан фойдаланиш мумкин. Дарс жараёнида бажарилган ҳар бир мусиқий ҳаракат тури, мусиқали ўйинлар, ўқувчиларнинг хотирасини мустаҳкамлайди, нутқини ўстиради, жисмоний соғлом бўлишига кўмаклашади ва уларни руҳлантириб мусиқа дарсига қизиқишни оширади. Чунки, бошланғич синф ўқувчиларининг диққат эътибори, овоз аппарати кучсиз, мусиқий ўқув қобилиятлари тўла шаклланмаган, серҳаракат ўйинга мойил бўладилар. Бунда дарснинг тузилиши педагогик мақсадларга қараб дарсни ҳоҳлаган дарс фаолиятидан бошлаш мумкин.
Бундан мақсад ўқувчиларни мусиқага қизиқтира олиш, мусиқий қобилиятларини ўстириш, дарс фаолиятларин бирбири билан чамбарчас боғлаб мазмун жиҳатидан мантиқий бир бутунликка эришишдир. Мусиқий ритмик ҳаракатлар учта асосий йўналишни ўз ичига олади. Биринчи, болаларнинг мусиқий қобилиятини ўсишини таъминлайди, уларда мусиқий эшитиш қобилиятини ривожлантиради, мусиқа остида ҳаракат қилишда фикрлаш қобилиятини шакллантиради.
Иккинчидан-ҳаракат кўникма қоидаларини шакллантириш. Булар юриш (бунга марш остида спорт юриши, тантанавор, секин, охиста ва ҳоказо юриш), сакраш, қадам ташлаб, айланиш, қўл ҳаракати, қарсак чалиш, сафда туриш ва қайта сафланиш, буюм билан ҳаракат қилиш, рақс элементларин билиш керак. Учинчидан-онгли равишда ўзининг танасини бошқара билиш, аниқ тўхтатиш, ҳаракатни ўзгартира олиш ва ҳоказо. Мусиқий ритмик ҳаракат болаларнинг мусиқий бадиий савиясини ўсишига, уларнинг келажакдаги мусиқий фаолиятини ривожланишига катта ёрдам беради.
Мусиқий ритмик ҳаракатлар турлари:
1. Мусиқа-тарбия жараёнида ҳаракатли машқларни бошланғич даври. Бу бошланғич даврда аниқ мусиқий ҳаракатни кўрсатиб ўқувчиларда тушунча ҳосил қилиш.
2. Мусиқий ритмик ҳаракат орқали болаларда товуш баландлигини шакллантириш услуби. Болалар ўтирган ҳолда кўзларини юмуб ижро этилаётан куйнинг баланд ва пастлигини аниқлайдилар. Бу ҳаракат орқали паст овоз эшитилса рақсга тушади, юқори овоз эшитилса қўл бармоқлари орқали рақс элементтини бажаришади.
3. Мусиқий ритмик ҳаракатни ритм орқали қабул қилиш услуби. Бунда болалар айлана бўлиб ўтиришади ёки парта орқасида бўлишади. Бунда ўқувчилар тўпни бир-бирларига ўзаро узатишади. Кейин эса мусиқа ритми остида тўп узатишади.
4. Мусиқий ритмик ҳаракатни темп орқали болаларда шакллантириш услуби. Бунда мусиқани турли темпи орқали болалардан юриш, югуриш, сакраш ва ҳоказо ҳаракатларни шакллантириш ёки ижро жараёнида секин темп бўлса тошбақа, фил, тез-темп бўлса қуён мисолларида бўлиши мумкин.
5. Мусиқий ритмик ҳаракатни динамик белгилар орқали шакллантириш услуби. Бунда пиано бўлса қўл ҳаракати орқали, меццо-пиано бўлса қисқа қадам ташлаб ҳаракатланади, форте бўлса кенг ва катта қадамлар билан ҳаракат қилинади.
6. Мусиқий ритмик ҳаракатни товуш штрихлари орқали шакллантириш услуби. Бунда болалар гилам устида ўтиради ёки жуфт бўлиб туришган ҳолда юмшоқ тўп ёки бошқа буюм билан ҳаракат қилишади. Куй ижро этилааётганда стакатто бўлса тўпни бир-бирига оширади ва ҳоказо.
7. Мусиқий ритмик ҳаракатни мусиқий жумла(фраза)лар орқали шакллантириш услуби. Бунда болалар мусиқа остида бир-бирлари билан қўл ушлашиб юришган ҳолда айланишади. Дастлаб ўқитувчи билан ҳамкорликда кейин эса ўзлари мустақил ҳолда бажарадилар. Ҳар куй жумласи якунланганда ҳаракатар ўзгариб боради.
Download 17,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish