Фарғона Давлат Университети
Сиртқи бўлим “Мусиқий таълим” таълим йўналиши 19-13 гурух 3-босқич талабаларининг Фарғона вилоят “Мурувват уйи”да ўтказилган “Кўнгилга ташриф” номли концерт дастури сценарийси
1-бошловчи
Салом бериб сехр билан Дил тўрида мехр билан Тилаб сизга тилло тахт Хамрох бўлсин омад,бахт Айтиб дилдан хуш калом Сизга самимий салом
2-бошловчи
Салом сизга юрак тўридан Даврамизга йиғилган дўстлар Кўксимизга қўлимиз қўйиб Деймиз сизга хуш келибсизлар
Ассалому алайкум хурматли,мехридарё,қалби қуёш,жонкуяр фидоий устозлар. Эзгулик бунёдкорлари бўлмиш азиз ва мехрибон мураббийлар, Ватанимиз келажаклари болажонлар,шу азиз даргохга келган жамийки мехмонлар. Барчаларингизни бугунги кечамизда кўриб турганимиздан бехад мамнунмиз.
1-бошловчи
Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “Мусиқий таълим” йўналиши 19-13 гурух талабалари сиз азизлар учун тайёрлаган “Кўнгилга ташриф” номли концерт дастурини қалбингизга қувонч улашиш учун эътиборингизга хавола этамиз!
Ўзбек халқ куйлари “Адолат тановари”, “Билагузук” ижро этадилар гурухимиз созандалар ансамбли
2-бошловчи
Бир қўшиқ бор қалбимизда Авжи ушшоқдир ажаб Тингласа тоғлар майин Тошлар юмшоқдир ажаб Тебранур қатор қушлар Жўр бўлар охангига Жайронлар раққосаю Шеърлар машшоқдир ажаб
А.Одилов шеъри ва мусиқаси “Ватан” ижро этадилар гурух талабалари А.Одилов ва С.Олимов
1-бошловчи
Мен дуторнинг торларига, Беркиниб олсам агар Пардаларнинг хар бири, Бергай бўлак ғамдан хабар Пардалар узра юриб турган одам бармоқлари Кўкрагимдан кўп босар, Шундан бўлур талмоқлари икки торни қақшатиб, Бармоқлар ўтса тўхтамай Ғамли ун чиқмас ўшал, Торларда галдир йиғламас
Ўзбек халқ куйларига “Поппури” ижро этадилар дуторчи қизлар ансамбли Ўқитувчи гурух талабаси Абдурахмонова.Ш.
2-бошловчи
Куйда Машрабни подшо, Дорга тикмас бошини Телбалар эл ичинда,Даври пешводур ажаб Тингласа кучга тўлиб, филни енгар чумоли Капалакнинг қарғадан,умри узоқдур ажаб
Қўшиқ “Бахтли бўламиз” ижро этадилар гурух талабалари А.Одилов ва Г.Тиллабоева
1-бошловчи
Ялла янграсин дил жарангласин Даврон тўлдириб ўйнасин қизлар Минг хил мақом каби,кабутар каби Чарх уриб ўйнасин ,ўйнасин қизлар
Рақс “Уйғурча” ижро этади 3-БМСМ раққоса қизлари
2-бошловчи
Созанда қўлга олиб созин қўшиқ куйласин мухаббат номасин жўшиб куйласин Куйлайвер қалбларда армон қолмасин Куйлайвер рақсида ёшлар ўйнасин
Халқ қўшиғи “Яли яли” ижро этади гурух талабалари Ўқитувчи:Н.Мансурова
1-бошловчи
Саховат қуёши миннат бўлмайди Тинчлик ва дўстликка ундайди мудом Кексалар дуони канда қилмайди Ёшлар юрагида хурмат эхтиром Боғларда мевалар тўкинлик рамзи Экинлар хосили фаровон хаёт Гуллатиб,яшнатиб Ўзбекистонни Бирдамлик қўйнида ёзамиз қанот
С.Юдаков “Майсаранинг иши”операсидан “Хожи дарға арияси” ижро этади гурух талабаси И.Имяминов
2-бошловчи
Бўлмаса гар шул қўшиқ Тандан учгай жону рух Рух нима хатто ажал Унга муштоқдур ажаб
Қўшиқ “Атиргулим” ижро этади гурух талабаси М.Йўлдашев
Қўшиқ “Озарбайжонча” ижро этади гурух талабаси С.Олимов
Қўшиқ “Шу гўзал” ижро этади гурух талабаси А.Одилов
Қўшиқ “Чойхона” ижро этади гурух талабаси М.Хусанов
1-бошловчи
Асрасин Аллохим Ўзбекистонни Келажаги буюк нурли бўстонни Содиқ фарзандларинг дуолар қилар Тинчлик осудалик хамрохинг бўлар
2-бошловчи
То дунё бор экан бор бўлинг сиз хам, Сиз билан ёруғдур равшандур олам
Азиз устозлар,мехрибон мураббийлар сизни улкан чинорга,унинг шохларини эса минглаб шогирдларигизга ўхшатамиз. Илдизи бақувват,мустахкам чинорнинг шохлари кўпаяверсин. Бахтимизга соғ омон бўлинг.
ДАСТУР:
1.Ўзбек халқ куйлари “Адолат тановари”, “Билагузук” ижро этадилар гурухимиз созандалар ансамбли
2. А.Одилов шеъри ва мусиқаси “Ватан” ижро этадилар гурух талабалари А.Одилов ва С.Олимов
3. Ўзбек халқ куйларига “Поппури” ижро этадилар дуторчи қизлар ансамбли Ўқитувчи гурух талабаси Абдурахмонова.Ш.
4. Қўшиқ “Бахтли бўламиз” ижро этадилар гурух талабалари А.Одилов ва Г.Тиллабоева
5. Рақс “Уйғурча” ижро этади 3-БМСМ раққоса қизлари
6. Халқ қўшиғи “Яли яли” ижро этади гурух талабалари Ўқитувчи:Н.Мансурова
7. С.Юдаков “Майсаранинг иши”операсидан “Хожи дарға арияси” ижро этади гурух талабаси И.Имяминов
8. Қўшиқ “Атиргулим” ижро этади гурух талабаси М.Йўлдашев
9. Қўшиқ “Озарбайжонча” ижро этади гурух талабаси С.Олимов
10. Қўшиқ “Шу гўзал” ижро этади гурух талабаси А.Одилов
11. Қўшиқ “Чойхона” ижро этади гурух талабаси М.Хусанов
Do'stlaringiz bilan baham: |