Катта мактабгача ёшдаги болалар ота-оналарга тўғри талаффузга ўргатиш бўйича методик тавсиялар



Download 23,23 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi23,23 Kb.
#231931
  1   2   3   4   5
Bog'liq
перевод Мадина


Катта мактабгача ёшдаги болалар ота-оналарга тўғри талаффузга ўргатиш бўйича методик тавсиялар
Турли нутқ нуқсони болалар билан боғчада олиб бориладиган хеч бир синчиков иш уйда ўтказиладиган машғулотларни инкор қила олмайди. Тарбиячи ота-оналарга ушбу жараённи тўғри ташкил қилишга ёрдам бериши керак. Унинг зиммасига ота-оналарга бола нутқининг хар тарафларининг (луғат, грамматик тузилиш, талаффуз) ўзига хослиги кўрсатиш ва коррекцион ишнинг умумий истиқбол режасини лойиҳалаштириш киради.
Бола билан тизимли, режалаштирилган индивидуал машғулотларни йўлга қўйиш ва уларга ота-оналарни жалб қилиш мақсадида ўқув материалини уч йўналиш бўйича тақсимлаш мақсадга мувофиқ: талаффуз малакаларини тарбиялаш, луғатни шакллантириш, грамматик кўникма ва малакаларини шакллантириш. Ушбу йўналишларга мос тарбиячи 3та дафтарни тутади. Биринчи дафтарда тўғри талаффузни ривожлантириш бўйича материаллар; иккинчисида – луғатни бойитиш, аниқлаштириш, фаоллаштириш ва сўзнинг бўғинли таркибини ривожлантириш бўйича материаллар; учинчисида - жумлали нутқ ва унинг грамматик тузилишини ривожлантириш бўйича материаллар берилади.
Ҳар бир йўналишнинг ичида нутқий бузилишнинг тури, боланинг руҳий хусусиятлари (диққат, хотира), унинг хиссий-иродавий соҳасининг ўзига хослигидан келиб чиқиб турли бўлимлардан ташкил топиши мумкин. Шундай қилиб, товуш талаффузи бузилган ҳолатда(биринчи йўналиш) коррекцион иш қуйидаги бўлимлардан ташкил топиши мумкин: мимик мушакларни ривожлантириш; майда қўл моторикасини ривожлантириш; артикуляцион аппаратни ривожлантириш; таянч товушларни қайта ишлаш; бузилган талаффузни тўғирлаш ва автоматизация қилиш ва бошқалар.
Иккинчи йўналишнинг вазифаларига мувофиқ болалар боғчасининг дастури бўйича лексик материал танланади: пердметларни англатувчи сўзлар; предметларнинг сифати ва хусусиятларини англатувчи сўзлар; турли ҳаракатларни билдирувчи сўзлар.
Учинчи йўналиш қуйидаги бўлимлардан ташкил топган: сўзларнинг гаплардаги боғланиши (назоват қилиш, мувофиқлаштириш), констуркциялар ва бошқалар.
Бола ва унинг ота-оналари учун дафтардаги топшириқларни қийинчиликсиз тушуниши учун алфавит китобчага ўхшатиб дафтарнинг варақларини кесиб ва мос ёзмалар қилиб бўлимларни бир биридан ажратиш мақсадга мувофиқ. Бола учун эса такрорлаш ва тўлдириш учун материални қийналмасдан топиши учун тушунарли кичик расмларни чизиш керак. Масалан, “Мимик мушакларни ривожлантириш” бўлимининг биринчи бетида юз расми, “майда қўл моторикасини ривожлантириш” бўлимининг биринчи бетида кафт расми тасвирланади.
Агар болага уйга вазифа сифатида расм чизиш вазифаси берилган вазиятда ота-оналар расм чизишни билмаса кўчирув қоғози ёрдамида бирор бир журналдан расмни чизиши мумкин. Бундай усул боланинг диққатини ривожлантиради ва ўқув фаолиятига бўлган қизиқиши ортади. Барча расмлар бола мустақил мос рангларни танлаган ҳолда бўяйди.
Дафтар боланинг тўғри нутқга ўргатишда дафтар индивидуал алифбо вазифасини бажаради. Индивидуаллик ҳар бир бўлимни ўтиш кетма-кетлиги ва улар бўйича материаллар хажми билан белгиланади. Дафтарларни тўғри ташкил қилганда тарбиячи ота-оналарга ишнинг умумий режаси ҳақида тасаввурларини шакллантиришга, нималар болага қийинчиликлар туғдиради ва нималар устида қайта ишлаш кераклигини, шу дақиқада нима ва нима учун қилинаётганини ва бу истиқбол режа билан қай тарзда боғлиқлигини тушунишга имкон беради. Материални шу тарзда ташкил қилиш барча бўлимларни бир бири билан чамбарчас боғлиқлигини англашга ёрдам беради.
Товуш талаффузида камчиликлари кўп учрагани сабабли логопед ушбу бўлимга кўпров эътибор бериши лозим. Артикуляцион гимнастика унинг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
Махсус мақсадга йўналтирилган машқлар боланинг артикуляцион аппаратини ривожлантиришга, товушларни тўғри талаффуз қилишга ёрдам беради. Тарбиячи ота-оналаргатурли комплекснинг ҳар бир машқларини қандай қилиб бажаришни ва нималарга эътибор беришни ўргатади.
Уй шароитида бола билан машғулотлар ҳар куни ёки кун ора ўйин шаклида олиб бориш мумкин. 4 ва ундан каттароқ ёшли болалар билан машғулотларни ойна олдида бола ўз артикуляциясини ўтказади. Бу ҳолатда ҳам артикуляцион гимнастикани бажаришда қўйиладиган талабларга амал қилиш керак: ҳаракатларнинг аниқлиги, тилнинг ёнг ва чап тарафларини бир ҳил иштироки ва бошқалар. Агада 2-3ой уй шароитида тизимли ва мунтазам машғулотлардан кейин ҳам керакли товушлар гуруҳи пайдо бўлмаса логопедга мурожаат қилиш керак.
Ота-оналар ишини назорат қилишда логопед уларнинг эътиборини қуйидагиларга қаратиши лозим:

  • Бола нотўғри талаффуз қилаётган товушларни ўзлаштиришга қаратилган комплекс машқларни танлаш керак. Агарда бола барча гуруҳ товушларини нотўғри талаффуз қилса бир вақтнинг ўзида сирғалувчи ва сонор товушлар учун машқлар комплексини, кейинчалик бошқа комплексларга ўтиш мумкин.

  • Ҳар доим ҳам болада машқларни тўғри бара олмайди, бу ҳолатда бажара олмаган машқларга эътиборини қаратмасдан, олдинги енгилроқ машқларни такрорлаш ва қачондир бу енгил машқларни қила олмаганини айтиб ўтиш керак.

  • Барча машқларни босқичма-босқич, қўлланмада қўрсатилган кетма-кетликда бажариш керак.

Тўғри талаффузни шакллантириш бўйича ишларни амалга оширишда ота-оналар логопед ва тарбиячи билан маслаҳатлашадилар, қийинчиликлар юзага келганда уларга мурожаат қиладилар.

Download 23,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish