Жуманов Абдукаххор Мусурмонович
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган
Жуманов Абдукаххор Мусурмонович 1965 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган.
Миллати - ўзбек.
Маълумоти – олий. 1990 йилда Самарқанд давлат университетини тугатган.
Мутахассислиги – биолог.
O’zLiDeP аъзоси.
Жуманов Абдукаххор Мусурмонович меҳнат фаолиятини 1984-1990 йилларда Жиззах вилояти Жиззах шахрида Ип йигирув фабрикасида электрокара хайдовчилигидан бошлаб, 1990-2007 йилларда Самарканд вилояти Жомбой туманидаги 10-умумтаълим мактабида кимё, биология укитувчиси, 2007-2009 йилларда Самарканд вилояти Жомбой туманидаги 10-умумтаълим мактабида ўқув ишлари буйича директор уринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Жуманов Абдукаххор Мусурмонович 2009 йилдан Самарканд вилояти Жомбой туманидаги 10-умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Ҳурматли сайловчилар!
O‘zLiDeP ислоҳотлар тақдири учун масъулиятни ўз зиммамизга олиб, ушбу йўлдаги ғов ва тўсиқларни қатъият билан енгиб ўтиб, замонамизнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни сидқидилдан ва масъулият билан адо этади.
O‘zLiDeP ўз кучига ишонади ва амалий ишлар партияси эканини исботлашга қодирдир!
Бизнинг номзодимиз учун овоз берар экансиз, халқимиз фаровонлигини ошириш ва мустақил Ўзбекистонимизни тараққий топтириш йўлидаги аниқ вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган партияни қўллаб–қувватлаган бўласиз!
Бугун амалга оширилган тўғри танловимиз бизнинг фаровонлигимизни, фарзандларимиз ва жамиятимизнинг буюк келажагини таъминлайди!
У ўз дастурида қуйидаги масалаларни амалга оширишни мақсад қилиб олган:
- таълим тизимида рақобат муҳитининг шаклланиши, хусусий сектор ресурсларидан фойдаланиш, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳисобига 3-7 ёшлардаги 73,1 фоиз болаларни ҳамда 6 ёшлик барча болаларни мактабгача таълим билан қамраб олинишига эришиш;
- ҳар бир туманда камида тўрттадан хусусий мактаблар яратилишига эришиш, соҳада давлат-хусусий шерикчилиги ва хусусий хизматларни жадал ривожлантириш ҳисобидан болалар учун спорт, мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, ана шундай объектларни реконструкция қилиш орқали болаларни оммавий спорт, мусиқа ва санъат дунёсидан баҳраманд қилиш, уларнинг бу борадаги эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш. Инглиз тили, информатика ва бошқа талаб юқори бўлган фанларни, жумладан, математика, физика, кимё, биологияни чуқурлаштирилган тарзда ўргатиш соҳасида хусусий секторнинг улкан имкониятлари мавжудлигига ишонамиз;
- таълим-тарбия соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, “Таълим тўғрисида”ги кодексни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш, унда таълим муассасаларини молиялаштириш, фаолиятини баҳолаш методологияларини жорий этиш ҳамда олий таълимда молиявий мустақилликни белгилаб берувчи қоидаларни белгилаб қўйиш, мамлакатимиз халқ таълими тизимига ривожланган давлатлар тажрибаларни кенг жорий этиш, ҳудудларда таълим самарадорлиги мониторингини юритиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиш;
- илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг қўллаб-қувватланиши, амалиётга илмий ва инновацион ютуқларнинг жорий қилинишини рағбатлантириш, давлат-хусусий шерикчилиги, бизнес жамоалар ҳамда тадқиқот ва академик марказлар, муассасалар шерикчилиги институтини қўллаб-қувватлаш. Биз мазкур шерикчилик асосида ташкил қилинган замонавий лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари қошидаги технопарклар, илмий-экспериментал ихтисослашган марказлар тармоғини ривожлантириш тарафдоримиз.
Бунда қуйидаги масалаларга устувор аҳамият берамиз: илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштириш, олий ўқув юртларида академик фан ва таълим жараёни интеграциясини чуқурлаштириш; ёш олимларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш; фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси; технологиялар трансферини тижоратлаштириш; ишланмаларни патентлаш, лицензиялаш ва бошқалар.
Жуманов Абдукаххор Мусурмонович 27-Қўлбости сайлов округидан Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |