Истеъмолчи танлови назарияси
1.Нафлилик назариясининг асосий қоидаларини тушунтириб беринг.
2.Нафлилик функцияси, умумий нафлилик ва чекли нафлилик.
3.Бефарқлик чизиғи ва неъматларни чекли алмаштириш нормаси. Бюджет чизиғи ва бюджет чегараси.
4.Истеъмолчи танлови масаласи ва уни график усулидаги ечими таҳлили.
1.Истеъмолчи ўз физиологик эхтиѐжини қондиришга харакат қилади. Ушбу эхтиѐжни қондириш даражаси ѐки турмуш фаровонлиги даражаси нафлик дейилади.
Неъматнинг нафлиги - неъматнинг инсон эҳтиёжини қондира олиш хусусиятидир.
Истеъмол назариясида неъмат - бу истеъмолчининг эҳтиёжини қондира оладиган ҳар қандай истеъмол объектидир.
Истеъмол назарияси қуйидаги постулатларга асосланади:
1. Истеъмолчилар барча неъматларни классификация қилади ва бир-бири билан солиштира олади. Бошқача айтганда, истеъмолчи иккита A ва B неъматлар мажмуаларидан A мажмуани B га нисбатан кўпроқ хоҳлаши ёки B мажмуани Aга нисбатан кўпроқ хоҳлаши ёки иккаласини ҳам нафлик даражаси бир хил деб, қараши мумкин: агар A мажмуа B мажмуага нисбатан нафлироқ бўлса, A>B . B мажмуа A га нисбатан нафлироқ бўлса, A2. Истеъмолчи хоҳиши транзитивдир.
Агар истеъмолчи A мажмуани B га нисбатан кўпроқ хоҳласа ва B мажмуани C мажмуадан кўра кўпроқ хоҳласа, унда у A мажмуани C мажмуага нисбатан кўпроқ хоҳлаган бўлади, яъни:
A>B B>C => A>C
3. Тўйинмаслик. Истеъмолчи ҳар доим ҳар бир неъматнинг камроқ қисмидан кўра, кўпроқ қисмини олишни хоҳлайди (бу шарт ҳаётда ҳар доим ҳам бажарилавермайди).
2.Чекли нафлик - бу нафлик функциясидан бирор бир неъмат ўзгарувчиси бўйича олинган хусусий ҳосиладир.
Xi - неъмат миқдори
MUi - неъмат бўйича чекли нафлилик
Чекли нафлик (Marginal Utility) - бу бирор неъматдан қўшимча бир бирлик истеъмол қилиш натижасида (бошқа неъматлар истеъмоли ўзгармаганда) истеъмолчи томонидан олинадиган қўшимча наф.Аммо, бирор неъматдан хар бирлик қўшимча истеъмол қилиш олидингисига нисбатан камроқ наф беради ва неъматнинг бундай хусусиятига чекли нафликнинг камайиш қонуни дейилади.
Умумий нафлилик(а) ва чекли нафлилик(b)нинг узгариши
НАФЛИЛИК — моддий ва маънавий неъматлар, товарларнинг ўз хусусиятларига кўра, эҳтиёжларни қондириш хоссаси; товарлар ва хизматларни истеъмол қилишдан ҳар бир шахс ола-диган муайян қониқиш. Нафлилик даражаси — субъектив тушунча, у шахснинг манфаати, у ёки бу неъматга интилишига боғлиқ. Неъматларнинг инсон учун муҳимлиги ва аҳамияти уларнинг инсон учун нафлилигига — улар қондирадиган эҳтиёжларнинг эҳтиёжлар тартибидаги ўрнига, даражаси ва аҳамиятига боғлиқ. . Айрим товарлардан қониқиш якка қониқишдир, аммо товарларни истеъмол этишда умумий қониқиш ҳам пайдо бўлади. Умумий Нафлилик — истеъмол қилинадиган бойликларнинг барча таркибий қисмлари бўйича нафлилигидир. Умумий Нафлилик товарлар гуруҳига дахлдор ва кишилар талабини тез ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |