Исломда тақдир борасидаги фикрлар
Режа:
1. Қадар ва қазо ибораларининг луғавий ва истилоҳий маънолари.
2. Тақдирнинг тўрт босқичи.
3. Тақдир борасида ислом йўналишидаги вакиллар фикрлари.
Таянч сўзлар: қадар, қазо, тақдир, илм, лавҳу-л-маҳфуз, ирода, машийа, халқ.
Қадар сўзи феълдан ясалган отдир. Бу ибора бирон бир нарсани миқдорини ва ҳажмини билишни англатади. Араб тилида ал-қадар “ҳукум”, “ечим”, “бирон-бир нарсани чегараси” маъноалрига эга. Тақдир, аниқроғи ат-тақдир бу – “бирон-бир ечим масаласи борасида фикр қилиш” деган маънони англатади. Қадар, яъни тақдир – Аллоҳ таъолонинг нарсаларнинг бўлишидан аввал билиши ва унинг ҳикматининг тақозосига мутаносиб ўлароқ, бутун Коинот учун қўйган ўлчовидир.
Бундан ташқари тақдирни “қазо” ибораси билан ҳам англанади. Ал-қазо ўзгармас ҳукум маъносида келади. Бу сўзнинг этимологик, яъни асл маъноси “тўҳтатмоқ”, “узмоқ” деганидир.
Олимлар “қадар” ва “қазо” борасида қатор фикрлар айтишган: Биринчи фикрга кўра қадар – Аллоҳнинг азалий илми билан чиқарилган ҳукум, қазо – бу ҳукумга асосан яратилиш; Иккинчиси шуни акси.
Тақдир имон рукунларига кириб унга хужжат, Қуръонда Аллоҳ, «Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» (Қамар: 49); ёки «... барча нарсани яратиб (аниқ) ўлчов билан ўлчаб қўйган зотдир» (Фурқон: 2) деган.
Пайғамбар даврида тақдир борасида саҳобаларни орасида баҳс кўтарилганда, буни эшитган Пайғамбарнинг жаҳли чиқиб, бу ишга буюурилмаган эканликларини ва ўтган умматлар мана шу масалада баҳслашганликлари учун ҳалок бўлганликларини ва бу борада баҳслашмасликни буюради.
Абу Бакр, Умар ва Усмонлар даврида бу борада баҳс кўтарилмайди, фақат Умар давриларида Абу Убайда Амр ибн Жарроҳ Умар Шомга кирмаймиз деганларидаги эътирози борасида ўзаро баҳслашув бўлган, лекин Умар туянинг эгалари борасида билдирган фикрлар жуда яхши мисол бўлган.
Бу борадаги масалани биринчи кўтарган шахс басралик Сансавейх (Савсан) деган баққол бўлган. Аввалига у христианликдан исломни қабул қилади, сўнг яна насроний динига ўтади. Унинг фикрларини Маъбад Жуҳаний (699-700 ёки 703-04 йиллари Хажжож Юсуф томонида бу фикрларни тарқатганлиги учун қатл қилинади). Маъбаддан бу фикрларни Ғийлон Дмашқий (742 йил халифа Хишам даврида қатл қилинган) қабул қилади. Ўша даврда яшаган саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар, Ибн Аббос, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абу Ҳурайра, Анас ибн Моликлар бу каби фикрларни айтганларга қарши уруш эълон қилишади.
Аммо Маъбаднинг фикрлари муътазили йўналиши асосчилари Восил ибн Ато ва Амр ибн Убайдларнинг қарашларида ўз аксини топади.
Қадарга иймон келтириш тўрт нарса (босқич)ни ўз ичига олади.
Биринчи: Аллоҳ таъоло барча нарсаларни улар хох ўзининг, хох бандаларнинг ишларига тааллуқли бўлсин азалий ва абадий, умумий ва батафсил суратда билган эканига ишониш. Аллоҳнинг илми – барча нарсани билишлиги. «Ҳолбуки, Аллоҳ барча нарсани билгувчи Зотдир» (Бақара: 29);
Do'stlaringiz bilan baham: |