Иситиш асбобларининг иссиқлик хисоби - Маъруза режаси:
- Иситиш асбобни иссиқлик оқиминининг зичлиги.
- Иситиш асбобларининг иссиқлик ҳисоби
1. - 1.
- Иситиш асбобни иссиқлик оқиминининг зичлиги
- Иссиқлик узатиш коэффициентининг қиймати ва иситиш асбобининг ўлчамларига боғлиқ ҳолда унинг умумий иссиқлик оқими ўзгаради. Умумий иссиқлик оқимининг катталиги унинг, сиртки зичлиги билан, яъни атроф муҳитга иссиқлик оқимининг солиштирма қийматини асбобнинг 1 м2 юзаси орқали иссиқлик ташувчисидан берилаётгани билан тушунтирилади.
- Иссиқлик оқимининг сиртли зичлигини - qасб, (Вт/м2), иситиш асбобларининг 1м2 юзаси орқали берилишини аниқлаш формулаларини тенгламаларни қўллаган ҳолда, иссиқлик узатиш коэффициентини ҳароратлар фарқига бўлган кўпайтмаси кўринишида ёзамиз:
- Буғ иссиқлик ташувчиси бўлганда:
- qасб= kасб Δtтб =( m Δtтбп ) Δtтб = m Δtтб1+ n (1)
- Сув иссиқлик ташувчиси бўлганда:
- qасб= kасб Δtўр = ( m Δtп ўр ) Δtўр = m Δtўр1+ n р (2)
- (1) формулада Δtтб = tтб – tх ҳароратлар фарқи (tтб- тўйинган буғнинг ҳарорати); (2) формулада Δtўр = tўр – tх ҳароратлар фарқи.
- Энди эса, бир қувурли сув билан иситиш тизимларида tўр ни аниқлаш учун формулани келтириб чиқарамиз. Бунда, кетма-кет уланган асбобларда одатда сувнинг ҳарорати, асбобга кириш ҳарорати - tкир, ундан чиқаётган сувнинг ҳарорати – tчик , асбобдаги Gасб – сувнинг сарфига боғлиқдир. tкир – ҳароратидан Δtасб – (асбобда сувнинг тушиш ҳарорати) ҳароратини ярмини айириб ва Δtасб ни Qасб – иссиқлик қуввати ва Gасб - сувнинг сарфи орқали ифодалаб қуйидагига эга бўламиз.
- tўр = tкир – 0,5 Δtасб = tкир - (3)
- Бу ерда: Qасб – иситиш асбобининг иссиқлик қуввати;
- β1 – тузатиш коэффициенти бўлиб у ўрнатишга қабул қилинган асбобларнинг қўшимча юзаси орқали иссиқлик узатилишини ҳисобга олади. Радиатор ва конвекторлар учун β1=1,03 – 1,08; қовирғали қувурлар учун β1=1,13;
- β2 - – тузатиш коэффициенти бўлиб у иситиш асбобларини ташқи тўсиқлар олдида жойлаштириш натижасида қўшимча иссиқликларни йўқотилишини ҳисобга олади. Ташқи девор олдида, КН ва КО турдаги секцияли радиаторни ёки конвекторни ўрнатишда β2 = 1,02 бўлади, КА конвектори учун β2 = 1,03; Панелли радиатор учун β2 = 1,04 га тенг бўлади.
- Агар, Gасб кг/соат, да келтирилган бўлса, у ҳолда (3) формула сувратига 3,6 кўпайтмасини киритишади, буни (Вт) ни (кДж/соат) га ўтказиш учун (Сувнинг массали солиштирма иссиқлик сиғими С = 4,187 (кДж/кг соат)) бўлганда амалга оширилади.
- Икки қувурли сув билан иситиш асбобларида хар бир асбобга кирувчи сувнинг ҳарорати ўрнига, тизимда иссиқ сувнинг бошланғич tи – хароратини қабул қилишади, ҳар бир асбобдан чиқаётган сувнинг ҳарорати ўрнига – тизимдаги совиган сувнинг оҳирги tо – ҳарорати қабул қилинади. Шунда, асбоблардаги сувнинг ўртача ҳарорати қуйидагича бўлади:
- tўр= 0.5 ( tкир + tчик ) = 0.5 (tи + tо) (4)
- Бу ерда: tи – иситиш тизимига кираётган иссиқ сувнинг ҳисобий ҳарорати (у ташқи ҳавонинг ҳароратига мос келади); tо – тизимдан чиқиб кетаётган совиган сувнинг ҳисобий ҳарорати (уни «қайтиш» деб хам номлашади).
- Ўзига иссиқлик узатиш коэффициенти киритаётган асбобларнинг иссиқлик оқимининг зичлиги, худди ўша асосий ва иккинчи даражали факторларга (омилларга) иссиқлик узатиш коэффициенти каби боғлиқдир. Шунинг учун амалиётда ҳисобларни ихчамлаштириш мақсадида (1) ёки (2) формулалар бўйича иссиқлик узатиш коэффициентини ҳисобламасдан бирданига асбобнинг qасб иссиқлик оқимининг зичлигини ҳамма факторларини (омилларини) ҳисобга олган ҳолда аниқлашади.
- Иссиқлик оқимининг зичлигини қийматлари, асбобларни солиштиришга ва иссиқлик техник эффективлиги ҳакида, ўша ёки бошқа турдаги иситиш асбоблари учун хулоса чиқаришга йўл беради (ёрдам беради). Бунинг учун, иссиқликга текширишларда, иссиқлик оқимининг qном номинал зичлиги деб аталмиш тушунча киритилади.
- Асбобнинг ҳар бир маркаси ёки секцияси учун qном дан келиб чиққан ҳолда, уларнинг юзасига боғлиқ ҳолда, Qном (кВт)-номинал иссиқлик оқимини, режалаштириш ва асбобларни ишлаб чиқариш хажмини ҳисобга олувчи кўрсатгич сифатида аниқлашади.
- Иссиқлик оқимининг qном, (Вт/м2) зичлигини, сув билан иситиш тизимида асбобни стандарт ишлаш шароитлари учун, tўр=70˚С ҳароратларда ва сув иссиқлик ташувчисининг сарфи асбобда 360 кг/соат (0,1 кг/ сек) ни ташкил қилганда аниқлаб олишади.
- Кўрсатилган шу стандарт шароитларда асбобдаги нисбий сарф га тенг бўлади.
- Сув иссиқлик ташувчисида стандарт ҳароратлар фарқини, иситиш асбобларининг иссиқлик-техникавий кўрсаткичларини солиштириш учун ҳисобий деб қабул қилиниб, формула бўйича аниқланган:
- tўр=0,5 (105+70) - 18 = 69,5 ≈ 70˚С
- бунда: асбобга киритилаётган сувнинг харорати tкир =105 ˚С , чиқиш ҳарорати tчиқ =70 ˚С ва хонадаги ҳавонинг ҳарорати tҳ =18 ˚С.
- иссиқлик оқимининг номинал зичликнинг qном, (Вт/м2) қийматларини, бир неча турдаги иситиш асбобларининг қийматларини (НИИ Санитар-техник билишлари бўйича) келтирамиз:
- чўянли, секцияли МС-90-108 турдаги радиаторлар учун
- 790
- панелли, пўлатли РСВ турдаги радиаторлар учун
- 730
- чўянли, секцияли М-140АО турдаги радиаторлар учун
- 595
- Қобиқли «Универсал-20» турдаги конвекторлар учун
- 375
- Чўянли қовурғали қувурлар учун
- 388
- Кўриниб турибдики, радиаторларни конвекторларга нисбатан бўлган иссиқлик техник кўрсаткичлари юқоридир.
- Агар, асбобнинг номинал иссиқлик оқими маълум бўлса (уларни қувурларга боғланиш схемаларини ҳисобга олган ҳолда), у ҳолда иссиқлик оқимининг qасб(Вт/м2) ҳисобий зичлиги, иситиш тизимида унинг конкрет ишлаш шароитларида қуйидагини ташкил этади:
- Берилган ҳароратлар фарқи Δtтб да буғ иссиқлик ташувчиси учун :
- n ва р экспериментал даража кўрсаткичларнинг сонли қийматлари маълумотнома адабиётда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |