Иштихонда икки нафар болажон бугун бахтиёр бўлди
Бюронинг Иштихон туман бўлими томонидан олиб борилган ижобий ишлар самарасида оилалар яраштирилиб, қувонарли томони вояга етмаган болаларнинг ота меҳридан бебаҳра бўлишини олди олинмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2019 йил 2 апрелдаги суд буйруғига кўра қарздор Э.Т.дан ундирувчи Х.Г.нинг вояга етмаган икки нафар фарзандига алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати бўйича ёш оилага тарбиявий таъсир ўтказилиши натижасида бўлим давлат ижрочисининг олиб борган индивидуал суҳбати жараёнида оила яраштирилиб, икки нафар боланинг тирик етим бўлишига чек қўйилди.
Ҳар биримиз бу масалага масъулият билан ёндошсак, муқаддас оила қўрғонига ҳеч қачон дарз кетмайди.
Миржалол ХОЛИЕВ,
Бюронинг Иштихон туман
бўлими давлат ижрочиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |