Илмий лойиҳалар ва ҳисоботларни экспертиза килиш тўғрисида шартнома



Download 35,84 Kb.
bet1/3
Sana15.04.2022
Hajmi35,84 Kb.
#553371
  1   2   3
Bog'liq
Шартнома ЭКСПЕРТ 1


Илмий лойиҳалар ва ҳисоботларни
экспертиза килиш тўғрисида
ШАРТНОМА


Тошкент шаҳри 20 й. " "
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) номидан, Низом асосида иш юритувчи Вазир Абдураҳмонов И.Ю. - бир томондан, илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботларини экспертизасига жалб қилинувчи шахс (кейинги ўринларда “Эксперт” деб юритилади) ________________________________________- иккинчи томондан, қуйидаги Шартномани туздилар

  1. Шартнома мазмуни

1. Эксперт, Буюртмачининг топшириғига кўра, шартнома асосида илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботларини илмий-техник экспертизадан ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади, Буюртмачи эса Экспертнинг хизматларига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

  1. Шартнома миқдори ва ҳисоб-китоб ўтказиш тартиби

2.1 Хизматлар учун ҳақ тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, Буюртмачи томонидан амалга оширилади.
2.1 Битта илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳаси ва ҳисоботининг экспертизаси учун Экспертга Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (МҲТЭКМ)нинг ярмига тенг ҳажмда гонорар тўланади ва ундан ўрнатилган тартибда солиқ ва мажбурий бадаллар бюджет ҳисобига ўрнатилган тартибда ўтказилади.
2.3 Илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботлари бўйича Экспертнинг хулосаси Буюртмачига тақдим қилиниб, Буюртмачи томонидан қабул қилингандан кейингина, хизматлар бажарилган ҳисобланади.
2.4 Илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботлари экспертизадан ўтказилиб, бюджетдан маблағ ажратилгандан кейин мазкур Шартнома бўйича тўлов амалга оширилади. Тўлов, Буюртмачининг ҳақ тўлаш учун ҳисоб-варағи очилган банк орқали Эксперт ҳисоб варағига пул кўчириш йўли билан амалга оширилади.

  1. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



3.1. Эксперт қуйидагиларга риоя қилиши шарт:
Буюртмачи томонидан тақдим қилинган илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботларини холисона, ҳаққоний, ташқи таъсирларсиз, илмий асосланган ҳолда экспертизадан ўтказади;
илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботларининг даражаси жаҳон илм-фани ривожланишининг асосий йўналишларига мос эканини таҳлил қилади;
илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботларининг белгиланган топшириқлар ва вазифаларга мослигини, буюртмани тўла
бажарилганлигини таҳлил қилади;
ижрочилар жамоасининг мазкур лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш имкониятларини аввал бажарилган давлат илмий-техник дастурлари доирасида эришган илмий натижаларни ҳисобга олган ҳолда асослаб беради;
илмий лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хақида Буюртмачига асосланган эксперт хулосасини тақдим қилади;
экспертизадан ўтказиш жараёнида ўзига топширилган лойиҳалар ва ҳисоботлар бўйича ахборотларнинг тарқалмаслигини кафолатлайди;
Буюртмачининг талабидан келиб чиқиб лозим даражада сифатли хизмат кўрсатади;
кўрсатилган хизмат савияси Буюртмачини қониқтирмаган, хизмат кўрсатиш жараёнида Шартнома шартларига хилоф равишда ишнинг сифатига салбий таъсир қиладиган чекинишларга йўл қўйилган бўлса, аниқланган барча камчиликларни Буюртмачининг талабига кўра беғараз тузатиб беради;
экспертизани шахсан ўзи ўтказади.
3.2. Экспертнинг ҳуқуқлари:
«Буюртмачи»дан лойиҳани ижросига оид барча зарур ахборот ва маълумотларни сўраб олиш;
мазкур Шартноманинг 3-бандига мувофиқ хизматларга хақни қабул қилиш;
3.3. Буюртмачи қуйидагиларга риоя қилиши шарт:
мазкур Шартноманинг 3-бандига мувофиқ хизматларга хақ тўлайди;
илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш учун Экспертга зарур шарт-шароитлар яратиб беради;
зарур ҳолларда халқаро маълумотлар базасидан, шунингдек вазирликда мавжуд ҳисоботлар базасидан бепул фойдаланиш имконини яратади;
экспертнинг қайси илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботларини кўриб чиқишга жалб этилганлиги туғрисидаги маълумотларни сир сақлайди.
3.4. Буюртмачининг ҳуқуқлари:
буюртмачи Экспертнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, у бажараётган ишларнинг сифатини ва боришини исталган пайтда текшириш;
илмий(фундаментал) тадқиқот, инновация лойиҳалари ва ҳисоботлар экспертизаси жараёнида Эксперт томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилган ёки нотўғри эксперт хулосаси натижасида давлат манфаатларига зиён етган ҳолатлар аниқланса, Буюртмачи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиш;
сифатсиз ва талаб даражасида бажарилмаган, Буюртмачи томонидан қабул қилинмаган ишлар учун хақ тўламаслик ҳуқуқига эга.
Давлат бюджетидан ажратиладиган пул маблағлари ўз вақтида келиб тушмаган ҳолатда, тўловлар тегишли тартибда бюджетдан маблағ тушуми амалга оширилган кейин амалга оширилади.


  1. Download 35,84 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish