4-Мавзу. И.С.Бах педагогик асарлари
Режа:
1. И. С. Бах яратган катта кўпчилик асарлар полифоник тузилмалидир
2. Икки ва уч овозли инвентсиялар, прелюдия ва фуга
3. Франтсуз ва Инглиз сюиталарлар
4. И. С. Бах фантазия ва фугалар
5 “Анна Магдалина Бах нота дафтари” ҳақида
И. С. Бах 1685 - йилда Эйзенах шаҳрида туғилган. Отасидан эрта етим қолган Бах жуда қийин ва машаққатли ҳаёт кечирди. Бах авлодида барчалар мусиқа билан шуғулланган. Бах - мусиқачи, мусиқачи - Бах деган тушунчалар юритилган. И. С. Бах ўн беш ёшида Люнибург шаҳрига кўчиб ўтди. 1703 йилда гимназияни тугаллаб университетга кира олмади ва турли шаҳарлар бўйлаб тирикчилик қила бошлади. Италия, Франтсия композиторлар асарларини пухта ўрганди. Машҳур композиторлар билан учрашувларни жуда хуш кўрарди. Унинг истеъдоди ва номи эл орасида машҳур бўла бошлади.
1708 - йилда Ваймер шаҳрига кўчади ва ижод қилади, ўзининг машҳур асарларини шу шаҳарда ёзган. 1717 - йилда Кетен ижод даври бошланади. Бу ерда клавир, орган ва хор учун кўп асарлар ёзади. Машҳур асарларидан икки ва уч овозли инвентсиялари, Франтсуз ва Инглиз сюиталарлари, 24 прелюдия ва фуга, ре минор фантазия ва фугаларини кўрсатиш мумкин. 1723 - йилда Лептсиг шаҳрига келиб умрининг охиригача қолади.
И. С. Бах яратган катта кўпчилик асарлар полифоник тузилмалидир.
«Полифония» юнонча сўз бўлиб «кўп овозлик» деган маънони билдиради. Полифоник мусиқада ҳар бир овоз куй жиҳатидан мустақилдир. Шунинг учун ҳамма овозлар куйчан ва хушоҳангдир. Полифонияда куйни ривожлантиришининг асосий воситаларидан бири имитатсиядир. «Имитатсия» лотинчадан таржима қилинганда «тақлид» маъносини англатади. Мисол: ре минор инвентсияси боши:
Инвентсиялар. Бах ўғиллари учун педагогик мақсадда яратган кўпгина кичик прелюдия, фуга, инвентсия, «симфония» ларида полифоник тузилмаларни осон илғаб олиш мумкин. Айниқса имитатсион тузималарни икки овозли инвентсияларда яққол кўриш мумкин. Ана шундай полифоник асарлардан композитор жами 15 си яратган.
Одатда инвентсия асосини қисқа, лекин жуда ифодали мавзу ташкил қилади. Биринчи до мажор инвентсияси – бу до мажор гаммаси товушларига қурилган оддий куйдир:
Юқори овозда янграб бўлган куй бир октава пастда янграйди, яъни уни иккинчи овоз такрорлайди. Иккинчи овоз янграй бошласа ҳам биринчи овоз ҳаракатдан тўхтамайди, у бошқа овоз куйлаётган мавзуга ҳамоҳанглик қилади. Куйнинг биринчи овоздаги бундай ҳаракати қ а р а м а қ а р ш и қўшилиш дейилади.
Фа мажор (саккизинчи) инвентсияси. У бутунлай бошқа турдадир. Бу ерда ҳам биринчи инвентсиядаги каби бутун пъеса характерини битта мавзу белгилайди. До мажор инвентсиясидан фарқли ўлароқ у ҳаракатчан, ҳаётбахшдир. Куй енгил, узик - узик юқориловчи учтовушликлар асосига қурилади:
Юқори овоздаги бир овозли мавзуга бир октава пастда унга тақлид қилаётган пастки овоз «жавоб беради» Бундай бетўхтов имитатсияга к а н о н и к ёки шунчаки к а н о н дейилади:
До минор «Франтсуз сюитаси»
Бах олтита франтсуз, олтита инглиз сюиталари ва яна шунингдек тузилиши бўйича сюитага яқин олтита партиталар яратган. Сюита сўзи франтсузчадан таржима қилинганда «қатор», «изчиллик» деган маъноларни билдиради.
Бах даврида сюиталар бир нечта мустақил пъеса – рақслардан иборат мусиқа асари эди. Сюитанинг асосини тўртта рақс: аллеманда, куранта, сарабанда ва жига ташкил қилар эди. Одатда сарабанда ва жига ўртасига қўшимча рақс пъесалари: менует, гавот, бурре ва бошқалар киритиган.
Аллеманда. ҳали 16 асрдаёқ мавжуд бўлган тўрт ҳиссали қадимий немис рақси. Аллеманда тантанали рақс бўлиб, унга гуруҳ бўлиб рақсга тушилган. У 17 асрда сюитага рақс мусиқаси сифатида кирди. Аллемандага затакт характерлидир.
Куранта. Уч ҳиссали ҳаракатчан франтсуз рақси. Қадимда унга жуфт бўлиб рақсга тушилган.
Сарабанда. Оҳиста тантанали юриш характеридаги уч ҳиссали испан рақси.
Жига. Қадимий халқ рақси. У айниқса Англия, Ирландия, Шотландияларда кенг тарқалган эди. Англия жигаси – инглиз матрослари рақси бўлиб у бирмунча қўполроқ ва жуда қувноқ характердир.
3. Анна Магдалина 1 ва 2 дафтарлари. «Анна Магдалина Бах нота дафтари» ҳақида
1721 йил 3 декабрда Иоганн Себастян иккинчи марта уйланади. Унинг Вейсенфелслик трубачи қизи Аннай Магдалина Вюлкен билан никоҳи бахтли бўлиб чиқди. Катта мусиқий қобилят, кучли сопрано овоз ва бунинг устига олийжаноб характерга эга Анна Магдалина буюк композиторнинг содиқ дўсти, ёрдамчисига айланди. У клавирда ижро қилиш бўйича унинг ўқувчиси, «Бах оилавий капелласи» - нинг асосий хонандаси, оилавий мусиқа ижрочилигининг доимий қатнашчиси эди. Бунинг устига кўзи хиралашган композиторга ноталарини кўчириб бериб катта ёрдам кўрсатар эди. Уларнинг муҳаббати ва ҳамкорлиги нишонаси сифатида «Анна Магдалина Бах нота дафтари» деб номланувчи иккита мусиқий тўплам сақланиб қолган. Биринчи дафтар 1722 йилларга, иккинчи дафтар эса 1725 йилларга тўғри келади. Уларда клавесин пъесалари, хорал ишланмалари, сопрано ариялари ва Бах ёки Анна Магдалина кўли билан кўчирилган бошқа ноталар ҳам бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |