Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети
чет тиллар факультети инглиз тили ва адабиёти таълим йўналиши
312 – гуруҳ талабаси Отамирзаева Сорахоннинг “EFL vocabulary teaching”
мавзусидаги курс ишига
х у л о с а
Курс иши мавзуси бугунги кун чет тил ўқитиш методикасининг ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларидан бири бўлиб, у инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг сўз бойлигини ошириш, яъни уларга янги сўзлар ўргатишнинг муҳим масалаларига бағишланган. Мазкур илмий ишда ўқувчиларга инглиз тили дарсларида янги сўзлар ўргатишнинг усуллари ва воситалари ҳамда бу жараёнда сўз ўйинларидан фойдаланиш ҳақида фикрлар баён этилган.
Отамирзаева Сорахон “EFL vocabulary teaching” мавзусидаги курс иши устида илмий изланишлар олиб борди, унда кўзда тутилган масалаларни белгиланган муддатларда бажарди.
У тадқиқотлар жараёнида мавзуга оид назарий манбалар, интернет маълумотлари билан танишди. Инглиз тили дарсларида ўқувчиларни сўз бойлигини ошириш масаласи ҳақида ўзининг мустақил фикрларини, хулосаларини берди.
Курс ишида олинган натижалар чет тилларни ўқитиш методикаси, инглиз тили аспектлари, тил кўникмалари интеграцияси, мустақил таълим кўникмалари каби фанлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Отамирзаева Сорахоннинг “EFL vocabulary teaching” мавзусидаги курс иши илмий тилда, унга қўйилган талаблар даражасида ёзилган, ўз ечимини топган ижодий иш деб биламан ва уни ҳимояга тавсия этаман.
Илмий раҳбар: Яқубова М. М.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети
чет тиллар факультети инглиз тили ва адабиёти таълим йўналиши
312 – гуруҳ талабаси Отамирзаева Сорахоннинг “EFL vocabulary teaching”
мавзусидаги курс ишига
т а қ р и з
Талаба Отамирзаева Сорахон ўзининг “EFL vocabulary teaching” мавзусидаги курс ишида инглиз тили дарсларида ўқувчиларга янги сўзлар ўргатишнинг усуллари ва воситалари ҳақида ўзининг мустақил фикрларини, хулосаларини бериб, унга доир тавсияларини беришга ҳаракат қилган.
Муаллиф томонидан билдирилган хулосалар ва тавсиялар чет тил ўқитиш методикаси, инглиз тили аспектлари, мустақил таълим кўникмалари, лексикология, тил кўникмалари интеграцияси, инглиз тили фонетикаси каби фанлар учун фойдали деб ўйлайман.
Отамирзаева Сорахоннинг “EFL vocabulary teaching” мавзусидаги курс иши талаб даражасида тайёрланган, ўзининг ижобий ечимини топган ижодий иш деб биламан ва ишни ҳимояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |