1- Мустақил иши
210-17 guruh talabasi Abdullayev Dilshod
Инсон нутқининг ҳосил бўлиши ва ва унда аъзоларнинг иштироки.
Режа:
Кириш
Тил ва нутқ.
Нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари, уларнинг хусусиятлари
Нутқнинг услубий турлари
Хулоса
Кириш
Ҳар бир шахснинг нутқи ўэига хослиги билан ажралиб туради. Бир кишининг нутқи тинглончига яхши тушунилади, воқеа, ҳодисалар ҳақида аниқ-равшан маълумот беради, ўэининг тил қурилиши билан тингловчининг хулқига таъсир этади. Бошқа бир кишининг нутқидан тинглопчи асосий нарсаларни ажратиб ололмайди. Бундай нутқнинг тил қурилишида грамматик-услубий нуқсонлар бўлади. Тилга олинган нутқларнинг биринчисини тўғри, маданиятли нутқ, кейингисини нуқсонли нутқ дейиш мумкин. Маданиятли нутқни юэага келтирадиган яна бир қанча шарт-шароитлар борки, улар ҳақида мазкур дарслик саҳифаларида ўқийсиз. Тор маънода нутқ маданияти — тнл нормаларини эгалламоқ, яъни талаффуз, урғу, сўз ишлатиш, гап тузиш қонунларини яхши билмоқ, шунингдек, тилнинг тасвирий воситаларидан ҳар хил шароитларга мос ва мақсадга мувофиқ фойдалана олиш, ифодали ўқиш маданиятини эгаллаш демакдир. Нутқ маданияти — тилнинг туганмас бойлигини эгаллашдир. Нутқ маданиятини эгаллаш орқали киши етуклик сари бир қадам ташлаган бўлади. Инсоният умуммаданиятининг катта таркибий қисмини нутқ маданняти ташкил этади. Нутқ маданияти (Қултура речи) термини рус тилида ёзилган адабиётларда асосан икки хил маънода ишлатилади: биринчидан, нутқ маданияти дейилганда нутқнинг фазилатлари (сифатлари) йиғиндиси, бу фазилатларнинг тизими (системаси) тушунилади; иккинчидан, нутқ маданияти атамаси намунавнй нутқ сирларинн эгаллаш ҳақидаги таълимотнн англатади. Маданий нугқнинг фазилатлари дейилганда, унинг тўғрилиги, аниқлиги, мантиқийлиги, ифодавийлиги, бойлиги, софлиги кабилар тушунилади Нутқ маданияти фани маданий нутқнинг ана шу фаэилатларини ҳамда маданий сўзлаш усулларини ўрганади
Кишилар чиройли, мазмундор нутқ масаласи билан жуда қадимдан қизиқиб келадилар. Қадимги Греция (Юнонистон) да ва Римда нутқ маданиятининг назарий асослари яратилди. Нутқ олдига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқилди. Бунга қулдорлик тузумининг ривожланиши, қулдорлик демократияси сабаб бўлди. Бу даврда давлатнинг, савдо-сотиқнинг, суд ишларннинг ниҳоятда тараққий этиши нотиқликнн санъат даражасига кўтарди. Етук инсон бўлиш учун албатта, нотиқлнк санъатинн эгаллаш шарт қилиб қўйилади. Ана шу эҳтиёж туфайли нотнқлик назарияси яратилади. Унинг Цицерон, Демосфен, Квинтилиан, Аристотель кабн назариётчилари етишиб чиқади. Эрамизнннг 335 йилида Аристотелнинг «Риторика»си яратилади. Унда нотиқ олдига қуйидагиларнн вазифа қилиб қўяди: Шарқда, »;умладан, Мовароуннаҳрда бадиий, илмий ижоднинг тараққиёти билан, шунипгдек, ваъзхонлик, «Қуръон»ни тарғиб қилиш билан муштарак ҳолда сўзнинг аҳамияти, маъноси ва ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш борасида қадимдан кўп яхши фикрлар айтилган. Ваъэхонлнкнинг, балоғат (чечанлик, нотиқлик) санъатининг ўсуви билан нутқ олднга қўйилган талаблар мукаммаллашиб борди. Буюк алломалар Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Абу Абдуллоҳ ал-Хораэмий, Маҳмуд Қошғарий, Замаҳшарий, Абу Яъқуб Саккокий тилга, луғатга, грамматика ва мантиқшуносликка бағишланган асарлар ёздилар ёки бошқа соҳаларга доир асарларида бу мавзуга алоқадор фикрлар билдирдилар. «Хуллас, яхши нутқ тузиш учун наҳв, аруз, мантиқ фанлари ҳамкорлигидан фойдаланиш зарур бўлади. Уларнинг бирортасига аҳамият бермаслик, «булардан бирннинг қоидасининг бузилиши, қолган иккитасига таъсир қилмай иложи йўқ».
Do'stlaringiz bilan baham: |