Хх аср бошларида туркистон маърифатпарвари абдураҳмон сайёҳ тошкандийнинг “мeъёр ул-ахлоқ”(ахлоқ мeъёрлари) АСАРИДАГИ ФАЛСАФИЙ-ахлоқий қарашлари



Download 136 Kb.
bet1/2
Sana27.05.2022
Hajmi136 Kb.
#611977
  1   2
Bog'liq
3-Шўъба A.A.Asatulloev


ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН МАЪРИФАТПАРВАРИ АБДУРАҲМОН САЙЁҲ ТОШКАНДИЙНИНГ “МEЪЁР УЛ-АХЛОҚ”(АХЛОҚ МEЪЁРЛАРИ) АСАРИДАГИ ФАЛСАФИЙ-АХЛОҚИЙ ҚАРАШЛАРИ


Асатуллоев Аброрхон Асатуллоевич,
Гулистон давлат университети ўқитувчиси
Abshah.uz1992@gmail.com


Муаллим деб нафсни ислоҳга келтиргувчини айтилур. Агар
ота-она жисмни камолига сабабчи бўлсалар, муаллим
нафснинг жавҳари камолига сабаб бўлур.
(Абдураҳмон Сайёҳ).
Мустақиллик йилларида халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш, буюк алломаларимиз, азиз-авлиёларимизнинг илмий, диний ва маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, муқаддас қадамжоларини обод қилиш, ёш авлодни уларнинг эзгу анъаналари руҳида тарбиялаш бўйича улкан ишлар амалга оширилди ва изчил давом эттирилмоқда. Айни вақтда маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар самарасини ошириш зарурати бу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда.[1] Ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари бўлади. Сўнги уч йил Янги Ўзбекистон, янги давр деб аталмоқда. Ҳақиқатан ҳам кейинги уч йилда илм-фани, таълимни, маърифатни, маънавиятни ривожлантиришга оид кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги билан эътиборлидир.
“Қадимги ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-талбирлари тўғрисида”ги, “Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Муҳтарам Президентимиз Қарорлари Марказий Осиёдан етишиб чиққан минглаб мутафаккирлар илмий меросларини ўқиб ўрганилишини янги босқичга кўтаради деб ўйлайман.
Ўзбекистон Фанлар академияси фундаментал кутубхонасида, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида, Ҳамид Сулаймон номидаги Қўлёзмалар институтларида сақланаётган минглаб қўлёзма ва тошбосма асарлар ўқиш қийин бўлган форс, араб тилларидаги ва эски ўзбек ёзувидаги бебаҳо китоблар таржима қилиниб халқимиз маънавиятини ўсишига хизмат қилади деб ишонишга имконият яратади.
Абдураҳмон Муҳаммад Содиқ ўғли Тошкандий ХХ аср бошлари матбуотида "Сайёҳ" тахаллуси билан танилган маърифатпарвар зиёлилардан бири бўлиб, 1915-1917 йилларда Тошкентда нашр қилинган "ал-Ислоҳ" журналига бош муҳаррир бўлган. Мазкур журнал нафақат Туркистон ўлкасида балки, қўшни мусулмон мамлакатларида ҳам машҳур бўлган. Журналда ислом, шариат ва фиқҳий масалалар, одоб-ахлоқ муаммолари, машҳур диний асарлардан таржималар, ўлка ҳаётига оид баҳс мунозаралар бериб борилган.[2;321]
Абдураҳмон Сайёҳ Тошкандий илм-фан, маърифат ва маданиятимизнинг турли соҳаларида фаолият юритди. Унинг қаламига оид талайгина асарлар ҳали газета ва журнал саҳифаларида сочилиб, ноширларини кутиб ётибди. ХХ асрнинг дастлабки чорагида яшаб ижод этган шоир ва ёзувчиларнинг асарларини ўқир эканмиз, уларнинг мутлақо ўзга адабий тилда — арабий ва форсий сўзлар билан тўлиб-тошган, мураккаб жумлалар силсиласидан иборат тил ва услубда ёзилгани яққол сезилади. Абдулла Қодирий ва Чўлпон сингари адибларнинг улкан хизмати шундаки, улар ҳозирги адабий тилимизни шакллантириб, сайқаллантириб бердилар. Абдураҳмон Сайёҳ Тошкандий ҳам худди шу жараёнда иштирок этиб, тилимизнинг тилла жилолар билан товланишига ўз ҳиссасини қўшди. Аммо шунга қарамай, унинг ал-ислоҳ журналида босиб чиқилган асарларидан парчаларда услубий мураккабликларни йўқ, деб бўлмайди. Бугина эмас, балки «ески» маърифий ва маданий қарашлар асосида шаклланган арбобнинг айрим фикрлари, баҳолари ҳам бизда турли фикр ва мулоҳазалар уйғотиши мумкин. Ҳар ҳолда биз Абдураҳмон Сайёҳ Тошкандийнинг мураккаб тарихий-маданий замонда яшагани ва шу замоннинг фарзанди бўлганини унутмаслигимиз лозим.
Абдураҳмон Сайёҳнинг таржимаи ҳолидан маълум бўлишича, у Россия, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Туркия, Монте-Карло мамлакатларига сафар қилган, бу эса унинг дунёқарашини шаклланишида катта рол ўйнаган. У ўз ҳаёти давомида ислом тарихи ва таълимотига оид бир қатор китоблар ёзиб қолдирган. У "Тарихи ислом", "Туҳфат ал-аном тарихи байт ал-ҳаром", "Тарихи изолат ал-ғайн ан-қиссат ал-Зулқарнайн, "Танвир ал-ахлоқ фи-макорим ул-ахлоқ", "Меъёр ул-ахлоқ" номли асарларни ёзганлиги бизга маълум. Мазкур асарлар журналнинг 1915 йилги 11-12-14 сонларида "Янги асарлар" рукнида таништириб ўтилган. Абдураҳмон Сайёҳ қаламига мансуб асарлардан бири "Танвир ал-аҳдоқ фи-макорим ул-ахлоқ" асари ўрта асрларда яшаб ўтган ислом оламининг йирик алломалари илгари сурган ғоялар асосида ёзилган бўлиб, одоб-ахлоққа оиддир. Мазкур асарда муаллиф ахлоқнинг моҳияти хусусида фикр юритар экан, Ғаззолий, Фахриддин Розий каби алломалар асарларига ишора қилади. Асарда муаллиф томонидан анъанавий мусулмон одоб-ахлоқ масалаларига янгича ёндашувларнинг билдирилиши алоҳида аҳамиятга эга. Масалага шу нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда “Меъёр ул-ахлоқ” асарининг 1913 йилда Тошкентда "Ғулом Ҳасан Орифжонов" матбаасининг тошбосма нашри асосида инсонлар одоб-ахлоқининг айрим жиҳатларига бағишланган қисмларидан таржима қилинди.[3]
“Меъёр ул-ахлоқ” асаридан таржима қилинган ушбу фикрлар аҳамияти ҳамон қадрлидир. Аҳли навъ бирла тадбир тузмак хусусида: Маълум бўлсинким аҳли навъга ота ва она, муаллим, хожа ва подшоҳ киради.
Ота ва она: Ота ва онага таъзим ва иззат-икромни бажо келтирмоқ, қанчалик баланд мартабага етган бўлсалар ҳам уларга таъзим қилишдан ор-номус қилмаслик лозимдир. Яна ота-онанинг ҳар қандай мақсадлари бўлса шу йўлда саъй ва тараддуд қилмоқлик, тану-жонлари ва моллари билан уларга хизмат қилмоқлик, хизматни чин кўнгилдан бажармоқ, ҳеч вақт уларнинг кўнгилларини оғритмаслик, ҳеч кимга уларнинг устидан шикоят қилмаслик лозим бўлади.
Муаллим: Муаллим деб нафсни ислоҳга келтиргувчини айтилур. Агар ота-она жисмни камолига сабабчи бўлсалар, муаллим нафснинг жавҳари камолига сабаб бўладилар. Агар бу йўлда муаллим бирор нарсага муҳтож бўлса [ота-онанинг уларга] қўлдан келганча ёрдам бермоқ, улардан кўнгилга оғир сўзлар айтилса фарзанд тарбияси йўлидаги марҳамат даражасида билгайлар.
Хожа: яъни раҳбар. Агар киши бировнинг хизматида бўлса, ул валийнеъмат яъни раҳбарнинг топширган хизматларини тамомига етказишга саъй ва тараддуд қилгай. Раҳбар ёнида бўлса-бўлмаса қилган хизмати шукрида бўлгайлар, унинг сирларини бегона кишилардан махфий тутгай. Агар бирор бир ишни маслаҳат қилмоқчи бўлса, мулойимлик билан арз қилгай.
Подшоҳ: Агар киши подишоҳ ёки ҳокимларнинг ҳузурига борса таъзим қилиб, одоб билан тик тургай. То бир нарса сўралмагунча сўзламагай, агар сўралса мулойимлик билан жавоб бергай. Баланд овозда сўзламагай, қўл ва оёғини ҳам беҳуда ҳаракатлантирмагай, беҳуда кулмагай. Агар киши гапираётганда подишоҳ эшитмай бошқа ёққа қараса сўзлашдан тўхтагай. Подишоҳнинг шафқат ва марҳаматини кўриб, унинг ғазаб ва қаҳридан бепарво қолмагай, балки ҳамиша ёдда тутгай. Ва ҳамиша подишоҳга жуда яқин бўлмоқликдан ўзини тортгайки, то ҳасадчиларнинг зиёни етмасин.
Аҳли навъ бирла баробарлар ила тадбир тузмак хусусида: Булар қуйидагилар:
Ҳақиқий биродарлар – бу туғишган биродарлардан ҳар бирларининг ўз шаънларида яъни мартабаларида лойиқ ва муносиб ҳурмат ва икромларини бажо келтургайлар. Ҳар бирлари билан сўзлашганда ақл, илм, фазлу камолларига муносиб даражасида сўзлашгайлар.
Ошно-дўст: Ошнолар икки қисмдир – ҳақиқий ва оразий яъни юзаки. Ҳақиқий дўст ноёбдир, вақтики бунга муассар бўлинса у билан қуйидагича муомала қилгайлар.

  1. Агар бундай дўстдан ҳато ва қусур содир бўлса кечиргай;

  2. У билан доим мулоҳазада бўлгай, унга туҳфа ва ҳадялар қилишни унутмагай.

  3. Агар у бирор мусибатга дучор бўлса унинг бирла шай бўлгай;

  4. Агар у бирор нарсага муҳтож бўлса дўстининг ҳожатини сўрашидан олдин чиқаргай;

  5. У билан ҳар соҳада маслаҳатда бўлгай;

  6. Унинг кўнгли яқин ёру-оғаиниларига шафқат-меҳр изҳор қилгай токи икки ўртада муҳаббатнинг зиёда бўлишига сабаб бўлгай.

Юзаки дўст, улар кўп бўлади. Агар улар билан алоқа қилмоқ зарур бўлса муомаласи қуйидагичадир.

  1. Бундай дўстлардан ҳам яхшиликни дариғ тутмагайлар лекин, ўзларининг ҳеч бир сир-асрорини айтмагайлар, айрим хос сўзларни уларнинг олдида айтмагайлар;

  2. Уларни зоҳирий муомала билан хурсанд этиб, кўнгилларини ўзига мойил этгайлар;

  3. Агар ошнолардан бири ғойиб бўлса бошқа ошноларнинг ҳузурида унинг аҳволини сўрагайлар токи, ҳамма билан шу тариқада зиёда муҳаббат қилгайлар;

  4. Мол ва асбобига матлаъ қилиб, ўз аҳволини улардан маҳфий тутгайлар;

  5. Агар бундай юзаки дўстлардан биридан садоқат ва ростлик содир бўлса унга иззат-икром кўрсатгай токи, бошқаларнинг ростлик билан муҳаббат этмоқликларига сабаб бўлгай;

  6. Барча ишларда юзаки дўстлар билан шундай муомала қилгайки, улар уни ҳақиқий дўст деб тасаввур этгайлар.

Дўст танлаш хусусида: Агар киши дўст қилмоқни ҳаёл қилса қуйидаги тоифа инсонлардан танлагай. Биринчиси, илмлик ва диндор кишилардан токи, уларнинг суҳбатларидан илму дониш зиёда бўлгай; иккинчи, хушсуҳан ва хушфаҳм, макр ва ҳийладан йироқ кишилардан; учинчиси, давлатманд кишилардан, токи агар касбу тижоратда нуқсон содир бўлса уларнинг ҳимматларидан унинг тадорики мумкин бўлгай.
Ўрта тоифа кишилар хусусида: Бу тоифадагилар дўст ва душманга нисбатан ўрта даража кишилардир. Улар тўрт қисмдир. Биринчиси - солиҳ, иккинчиси – носиҳ, учинчиси – сафиҳ, тўртинчиси – мунофиқ.
Солиҳ тоифасидаги кишилар доимо ҳақ динга итоатда бўлиб, уларга яхшилик қилмоқ, ҳожатларини чиқармоқ лозимдир. Носиҳ тоифа кишилар халойиқни ҳақ тарафга тарғиб қилгайлар, шу сабаб киши уларнинг сўзларини ақл ва шаъриатга мувофиқ бўлса қабул этгай. Бинобарин аввало бу каби насиҳат этгувчининг ғаразани фаҳмламоқ лозимдир. Ёмон киши халойиқни разолатга, номуносиб ишларга бошлайди. Бу тоифа кишиларнинг сўзига эътибор қилинмагай ва сукут сақлаб бепарволигини изҳор қилгайлар. Мунофиқ кишиларнинг зоҳири ботинига, ботини зоҳирига мувофиқ келмас. Мақсади ҳосил бўлгунча ҳар кимга дўстлик қилиб, жонсипорлик изҳор қилар, тилёғламалик қилар. Лекин ҳаёли ўз манфаатида бўлади. Бу тоифа кишилардан дўстлик умид қилмоқ ҳатоликдир.
Уй-жой тутмоқ хусусида: Инсонга солиҳ ва диёнатли кишилар орасида истиқомат қилмоғи, ўз ҳожатига муносиб уй-жой тутмоғи лозимдир. Яъни жуда катта ёки жуда ҳам кичик эмас. Қачонки, моли зиёда бўлиб борса ўз ҳовлисини зийнат ва мукаммал қилишга сарф этгай. Агар дунёвийлик жиҳатидан бирор нарсасидан айрилса жуда ҳам ғам ғуссага тушмагай. Чунки, оламда ҳеч нарса доимий эмасдир.
Умуман олганда, “Меъёр ул-ахлоқ” асари нашрида Туркистон ўлкасидаги таълим муассасаларида мусулмон болалар таълим-тарбиясида одоб-ахлоқ мавзусини содда ва тушунарли қилиб ёритиш мақсад қилиб олинганлигини кўриш мумкин. Зеро, ўша давр нуқтаи назаридан маҳаллий ҳамда кенг йўл очилган рус-тузем мактабларида ўрта асрларда яратилган одоб-ахлоқ ҳақидаги анъанавий китоблар ўқув дастурларидан четга чиқарилган бир пайтда, уларда илгари сурилган ғоялар ҳамда исломий анъаналар доирасида, маҳаллий маърифатпарварлар томонидан давр талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта ишланган одоб-ахлоқ дарсликларига эҳтиёж катта эди. Мазкур асар ўз даврида ислом фалсафасини ўрганишда, одоб-ахлоқ мавзуларини ўрганишда муҳим аҳамият касб қилган эди. Унда келтирилган фикрлар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Абдураҳмон Сайёҳ инсонни яхши яшаши учун керак бўладиган ҳаракати унинг ҳаёти мазмунини белгилайди, деган фикрга келади. Абдураҳмон Сайёҳ фалсафий қарашлари ахлоққа, борлиққа, яъни ҳаракат, инсон ақлига, инсоннинг билиш қобилиятини ўзгаришига асосланади. Инсон барча яхши хусусиятларини, хатти–ҳаракатини, ақл–фаросати орқали вужудга келтиради. Абдураҳмон Сайёҳнинг ахлоқий таълимотининг фалсафий асоси, демак, ҳаёт, давр, билим, ақлдир. Жамиятдаги талаб ва одатлар, қонунлар ахлоқий покликни шакллантирадиган асос ва меъёрлардир. ахлоқнинг вазифаси инсон учун нима фойда–ю, нима зарарли эканлигини англаш, ёмонликни йўқотиш, яхшиликни вужудга келтиришдан иборатдир. Абдураҳмон Сайёҳ ахлоқ–одоб ҳақидаги ғояларини оддий меҳнаткашлар манфаати нуқтаи назаридан келиб чиқиб илгари суради. Абдураҳмон Сайёҳ кўп масалаларни тушунишда замондошларидан илгарилаб ҳам кетади.
Келажаги буюк давлатни, озод ва обод Ватанни бунёд этмоқ, мустаҳкамламоқ учун маърифатпарварларимиз ёзиб қолдирган гўзал ахлоқий фазилатларни ўрганиш ва буни ёшларимизга етказиш барча ижтимоий фанлар олдида турган улкан вазифалардан биридир.



Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish