“Hamshira” журнали (6)



Download 43,5 Kb.
Sana24.06.2022
Hajmi43,5 Kb.
#699461
Bog'liq
ТЕРАПИЯ ҲАМШИРАСИ тайёри 06 (4)

“Hamshira” журнали (6)


Сана:

Файл:

Муаллиф: Санжар Эшмуродов

Масъул котиб:

Адабий муҳаррир:Санжар Эшмуродов

Директор:

Сиз учун муҳим


ТЕРАПИЯ ҲАМШИРАСИ – ТИББИЁТ
БРИГАДАСИНИНГ АСОСИЙ БЎҒИНИ

Жорий йил тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, айниқса, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббий хизматни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори оилавий шифокор сифатида қайта номланиб, унга ёрдамчи (терапия, педиатрия, оила (патронаж) ва доя) ҳамшираларидан иборат тиббий бригада бириктирилмоқда.


Ушбу ислоҳотларга Президентимизнинг тегишли Фармони дастуриламал вазифасини бажармоқда.
Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг “Тиббиёт бригадалари”га бириктирилган ўрта тиббиёт ходимларининг малака оширишини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан ҳудудлардаги ҳамшираларни янги тизим бўйича билим ва малакасини ошириш тартиби белгиланди.
Шунингдек, унда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари ўрта тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва вазифалари қайд этиб ўтилган. Қуйида трапевт ҳамширанинг вазифалари билан таништириб ўтамиз.


Қандай вазифалар юкланган?
Терапия ҳамшираси – “Олий ҳамширалик иши”, “Умумий амалиёт ҳамшираси”, “Фельдшер”, “Тиббиёт ҳамшираси”, “Акушер” касбий йўналишлари бўйича махсус тиббий маълумотга эга бўлган мутахассис бўлиши лозим. У ўз иш фаолиятида ташкилий-услубий масалалар бўйича бевосита назорат қилувчи оилавий шифокорга, махсус ҳамширалик иши масалалари бўйича – бош, катта ҳамшира фельдшерга, умумий масалалар бўйича эса муассаса раҳбарига бўйсуниши белгиланган.
Терапия ҳамшираси ўзига бириктирилган аҳолига, барча оила аъзоларига касалликларни даволаш ва асоратларини олдини олиш ишлари бўйича тиббий ёрдам кўрсатади. Маҳалла фаоллари ва ижтимоий ходимлар билан ҳамкорликда ёлғизлар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар, қариялар, ногиронлар, сурункали касалликлари бўлган беморлар кўригини хонадонларга бориб ўтказади. Шунингдек, аҳоли вакилларини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, жумладан, юқумли (сил, ОИВ/ОИТС, тери-таносил) ва юқумсиз (АГ, ҚД, ЎСОК, хавфли ўсмалар) касалликлари ва гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича даволаш-профилактика муассасаларига йўналтиради. Бемор ҳуқуқларини, шу жумладан, ошкор қилиб бўлмайдиган ва бемор тўғрисидаги тиббий маълумотларни сақлайди ҳамда тиббий ҳисоб-китоб ва ҳисоботга оид ҳужжатларнинг тасдиқланган шаклларини ўз вақтида ва сифатли юритади. Вакцина ва дори-дармонларни сақлаш, ташишни музлаткич занжирига риоя қилган ҳолда амалга оширади. Аҳолининг миллий эмлаш жадвали ва эпидемик кўрсатма асосида хавфсиз эмлашни амалга оширади.
Бир сўз билан айтганда, ўзига бириктирилган аҳоли саломатлигини сақлаш, агар бетоб бўлса, соғлиғини тиклашига ёрдам беради. Беморларга ўз ваколат доирасидан келиб чиққан ҳола керакли тиббий маслаҳат ва кўрсатмалар беради.


Билим ва кўникмалари
Албатта, юқоридаги вазифаларни тўлақонли адо этиши учун ҳамширалар тиббий билим ва етарлича малакага эга бўлиши талаб этилади. Масалан, фавқулодда ҳолатларда беморларга биринчи ёрдам кўрсата олиши, дориларни қабул қилиш вақти, меъёрлари ва парҳез тутиш қоидалари бўйича одамларга маслаҳат бера олиши зарур. Беморларни текширишда уларнинг ҳаётий муҳим кўрсаткичлари (ҳарорат, пульс, қон босими, нафас олиш сони)ни баҳолай олиши, ЭКГ, ЭхоК, велоэргометрия, Холтер-ЭКГ аппарати билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши ҳамда умумий ва биохимик қон, сийдик ва ахлатдан намуна олиш усулларини билиши зарур. Энг муҳими, соғлиқни сақлаш қонунчилиги асослари ва ҳамширалик хизматини ташкил этиш бўйича керакли ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан яхши таниш бўлиши ва фаолиятида унга тўлақонли амал қилиши талаб этилади.
Буларни билиш учун эса, ўз касбий билим ва кўникмаларини ошириш, соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курслари ва семинарларда, шунингдек, малака ошириш курсларида иштирок этиш ва малака тоифасини олиш учун аттестациядан ўтиш ҳуқуқларига эга.
Хулоса қилиб айтганда, терапия ҳамширасининг қанчалик малакали бўлиши, ўз ишига масъулият билан ёндашиши ўша ҳудуд аҳолисининг саломатлигида муҳим аҳамият касб этиши, шубҳасиз.
Санжар ЭШМУРОДОВ
тайёрлади.
Download 43,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish