|
|
“ ТАСДИҚЛАЙМАН:”
Мактаб директори
__________
2018 йил - август
|
________________ туманидаги __ -умумий ўрта таълим мактаби методика кенгашининг
2018 -2019 ўқув йили учун
ИШ РЕЖАСИ ________________ туманидаги __-умумий ўрта таълим мактаби Методика кенгашининг 2018-2019 ўқув йили учун
ТАРКИБИ
1. ______________ - методика кенгаши раиси, директорнинг ўқув-тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари
2. ______________ - методика кенгаши аъзоси, мактаб директори
3. ______________ - методика кенгаши аъзоси, директорнинг бошланғич синфлар бўйича ўринбосари
4. ______________ - методика кенгаши аъзоси, она тили ва адабиёт фани метод бирлашмаси раҳбари
5. ______________ - методика кенгаши аъзоси, хорижий тиллар метод бирлашмаси раҳбари
6. ______________ - методика кенгаши аъзоси, аниқ фанлар метод бирлашмаси раҳбари
7. ______________ - методика кенгаши аъзоси, гуманитар фанлар метод бирлашмаси раҳбари
8. ______________ - методика кенгаши аъзоси, табиий фанлар метод бирлашмаси раҳбари
9. ______________ - методика кенгаши аъзоси, технология метод бирлашмаси раҳбари
10. ______________ - методика кенгаши аъзоси, бошланғич синф метод бирлашмаси раҳбари
11. ______________ - методика кенгаши аъзоси, синф раҳбарлари метод бирлашмаси раҳбари
I. 2018-2019 ўқув йилида амалга ошириладиган асосий вазифалар.
- мактабда методик ишларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 31 мартдаги 3-мҳ-сон буйруғи талаблари асосида ташкил этиш;
-2018-2019 ўқув йили давомида умумтаълим муассасаси ўқитувчиларининг малакасини ошириш, уларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, касбий маҳоратини ўстириш ҳамда методик ишларга тез мослашувчанлигини таъминлашдан иборат.
-умумтаълим муассасасида таълим-тарбия сифатини ошириш учун зарур бўлган методик
фаолиятни мувофиқлаштириш, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш;
-умумтаълим муассасасининг ўқув дастури, ўқув режаси ва унинг ривожлантириш дастурларини бирламчи экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш учун умумтаълим муассасасининг педагогик кенгашига тавсия этиш;
- умумтаълим муассасаси ўқитувчиларига замонавий педагогик технологияларни, таълим методлари, шакли ва воситаларини излаб топишга кўмаклашиш, дарс жараёнида қўллашга шароит яратиш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш ва таълим жараёнида ютуқларга эришаётган педагогик ходимлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар бериш;
- ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларининг давлат таълим стандартига мослигини
ўрганиш, таҳлил қилиш, мониторинг қилиш ва натижаларига кўра аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
-ўқув йили якунида ўқувчиларни кейинги синфга кўчириш ёки синфда қолдириш масаласини кўриб чиқиш;
- педагог ходимларнинг охирги уч йилдаги иш натижаларини таҳлил қилиб бориш,
-аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар бериш, педагог ходимлар ва услубий бирлашма раҳбарларига методик ишларни самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифаларни белгилаб бериш;
- педагог ходимнинг инновацион фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ижодий изланишлари учун семинарлар, тренинг машғулотлари, педагогик технологиялар бўйича тақдимотлар ҳамда очиқ дарслар ташкил этиш;
-умумтаълим муассасаси педагог ходимларининг малака оширишларини ташкил этиш;
-педагог ходимларнинг малака ошириш курсидан кейинги фаолиятларини таҳлил қилиш,
-уларнинг малака ошириш курси давомида олган билимлари асосида ўқув семинарлар ташкил этиш, уларнинг иш режаси асосида ижодий ҳисоботларини эшитиш;
- фанлар бўйича синфдан ташқари (факультатив, тўгарак) ишларни мувофиқлаштириш;
-фан олимпиадалари ва танловларнинг мактаб босқичларини ўтказиш ҳамда уларнинг
самарали ташкил этилишини назорат қилиш;
-педагогик жамоанинг таълим-тарбия жараёнини ривожлантиришга ва амалиётда қўллашга йўналтирилган тажриба-синов, илмий-тадқиқот, инновацион, ижодий фаолиятига оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш;
- педагогик ходимларни илмий, методик, дидактик материаллар, ўқув дастурлари билан таъминлаш;
- илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялар асосида дарс ўтишнинг янги методларини синовдан ўтказиш;
- таълим соҳасида тажриба алмашиш мақсадида бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
- услубий бирлашмалар ҳисоботини эшитиш, муҳокама қилиш ва улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш;
- таълим мазмунини ривожлантиришга оид масалаларни ҳал қилиш, инновацион дастурлар тузиш, диагностик таҳлил ўтказиш, янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижодий гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш;
- педагог ходимлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материалларни муҳокамадан ўтказиш.__
-таълим жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва АКТни жалб этиш ишларини жонлантириш;
-Халқ таълими вазирлиги томонидан етказилган инновациялар (“Дарс-муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Соғлом муҳит-соғлом жамоа”, “Пухта ишланган режа-самарали натижа”, “Мураккаб фан ўрганаман”, “Узлуксиз ва узвий”, “Яхши муаллим - сифатли таълим” тавсиялар мажмуини таълим жараёнига татбиқ этиш;
- мактабда методбирлашма раҳбарлари билан биргаликда малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва шу асосида малака оширишларини ташкил этиш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш жараёни даврийлигини таъминлаш;
- мактабда ДТС талабларининг бажарилиши ва таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш, уни методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва ДТС мониторинги гуруҳи кенгашида муҳокама қилиш;
- мактаб ўқитувчиларининг илғор педагогик иш тажрибаларини ўрганиш ҳамда оммалаштириш, туман, вилоят бўйича оммалаштиришга тавсия этиш;
-“Устоз-шогирд мактаблари” фаолиятини мувофиқлаштириш, самарадорлигини ошириш;
- таълим-тарбияга оид тажриба-тадқиқот ишларининг боришини назорат қилиш, тажриба-тадқиқот майдончаларини ташкил этиш ва уларга методик ёрдам кўрсатиш;
- Республика таълим маркази, вилоят таълим марказлари ҳамда туман халқ таьлими муассасалари фаолиятини методик таьминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан тавсия этилган таълимнинг янги шакл ва технологияларига оид тавсия, йўриқномаларни ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг якуний аттестацияси учун тайёрланган материалларни педагог ходимларга етказиш;
- мактабда турли йўналишдаги фан тўгараклари фаолиятини ва мактабдан ташқари ишларни ўрганиш ҳамда уларга тегишли методик ёрдам кўрсатиш;
-таълим самарадорлигини ошириш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга қаратилган методик йўриқномалар, тавсиялар ва ишланмалар яратиш ҳамда таьлим муассасаларига етказиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори ижроси таьминлаш;
- “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ва бошқа танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этиш;
- 2018-2019 ўқув йилида амалга ошириладиган методик тадбирларни “Соғлом она ва бола йили ” дастурида белгиланган чора-тадбирларга мувофиқлаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |