Градостроительные нормы и правила



Download 1,82 Mb.
bet1/53
Sana21.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#22298
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
ШНК 2.08.02-09 Жамоат бинолари


ШНҚ 2.08.02-09* -бет





ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ
ЖАМОАТ БИНОЛАРИ ВА ИНШООТЛАРИ
ШНҚ 2.08.02-09*
Расмий нашр
Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси


Тошкент – 2011

ЎДҚ/69+725/(0.83.74)


ШНҚ 2.08.02-09* Жамоат бинолари ва иншоотлари / Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш – Тошкент, ИВЦ AQATM, 2011-282 бет
ШНҚ 2.08.02-09* тасдиқланган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ШНК 2.08.02-09 нинг қайта нашридир.
ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»/Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўм
Ишлаб чиққанлар: «ЎзЛИТТИ» ЁАЖ (Турар-жой ва жамоат биноларини намунавий ва экспериментал лойиҳалаш ўзбек илмий-тадқиқот институти - ёпиқ турдаги аксиядорлик жамияти): меъм. Т.П. Зимакова (мавзу раҳбари), меъм. М.М.Шагаев, т.ф.н. Ш.Ш.Шожалилов, т.ф.н. Е.А. Насонов, мух. P.P. Қодиров, мух.А.В.Бубнов
ЎзР ИИВ ЁҲББ: М.М.Мирфайзиев, А.А.Султонов, Н.Р.Султонаев, М.А.Қодиров, А.А.Пугин
ЎзҚИШЛОҚЛОЙИХА: меъм. М.У. Умаров.
Иштирок этганлар:
ЎзР СВ СГКк ИТИ: ЎзР ФА академиги, проф. Т.И.Искандаров, м.ф.к М.Р. Қўчқорова, д.м.н. Г.Т.Искандарова.
Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўм га «ЎзЛИТТИ» ЁАЖ томонидан киритилган
Муҳаррирлар: М.М.Шагаев, Л.А. Мухамедшин , Т.П.Зимакова ("ЎзЛИТТИ" ЁАЖ)
Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўмнинг лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолияти ва мониторинги бошқармаси томонидан тасдиқлашга тайёрланган
ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» амалга кириши билан ҚМҚ 2.08.02-96 “ Жамоат бинолари ва иншоотлари ” ўз амал қилиш кучини йўқотади.
КЕЛИШИЛГАНЛАР: ЎзР СВ, ИИВ ЁҲББ, ФВВ.
Мазкур нашр матнида қурилиш объектларини энергосамарадорлигини ошириш мақсадида «ToshuyjoyLITI» OAJ томонидан ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишнинг 2011 йил 12.07 да 46 сонли буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.08.09-09 га 1 сонли Ўзгариш (ишлаб чиқувчилар: Т.П.Зимакова, т.ф.н. Е.А.Насонов, Р.Р.Кадиров, А.В.Бубнов) ҳисобга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўм рухсатисиз ушбу хужжат қисман ёки тўлиқ қайта ишланиши, ҳамда ундан нусхалар кўчирилиши ва тарқатилиши ҳаракатлари мумкин эмас ва тарқатилиши ҳаракатлари мумкин эмас



Ўзбекистон Республикаси
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси
(Давархитектқурилишқўм)

Шаҳарсозлик
нормалари ва қоидалари

ШНҚ 2.08.02-09*



Жамоат бинолари ва иншоотлари

ШНҚ 2.08.02-09
ўрнига

Мазкур нормаларга баландлиги 50 метрдан1 ошмаган жамоат бинолари ва иншоотларининг янги қурилиши ва реконструксия қилиниши лойиҳаларини ишлаб чиқишда амал қилиниши зарур. Нормалар амал қилиш доираси барча ташкилий-ҳуқуқий мулкдорлик шаклларининг бино ва иншоотлари лойиҳаланишини ўз ичига олади.


Нормалар йиғма-бўлинувчан, кўчма ва инвентар объектларга таълуқли эмас.
Ноёб жамоат бинолари ва иншоотлари параметрларининг ушбу нормалар талаблари чегарасидан ташқари ҳолатлар, янги технология хизмати, ҳамда ер остига бутунлай жойлаштириладиган объектлар бўйича лойиҳалаш махсус тузилган қурилиш техник шартлари асосида амалга оширилади.
Ушбу нормалар одамлар хавфсизлигини таъминлаш ва бино ва иншоотларнинг мўътадил самарали ишлашига, атроф мухитни муҳофаза қилишга, ҳамда буюртмачиларни (истеъмолчи) у ёки бу техник-иқтисодий кўрсаткичларга эришишга йўналтирувчи, юқори ёки баланд комфортли биноларнинг айрим хусусиятлари ва параметрларини белгилашга (майдон таркиби ривожи ва оширилиши, муҳандислик жиҳозлари билан таъминланиш даражасини ошириш ва бошқалар) йўналтирилган мажбурий талаб ва параметрларни ўз ичига олади.
Бино ва иншоотлар лойиҳаланишида I бўлим “Норматив манбалар” ва мазкур нормалар матнларига мувофиқ амалдаги қурилиш нормаларида келтирилган талаблар қўшимча ҳисобга олиниши шарт.
Ушбу нормалар қатори турар-жой уйларининг ҳажмидаги, ҳамда олд қисмида ҳажмига кириб турадиган жамоат хоналарини лойиҳалашда ШНҚ 2.08.05 “Турар-жой бинолари” нинг талаблари ҳам ҳисобга олиниши шарт.
Лойиҳалашда ногиронлар бино ва иншоотлардан фойдаланиши учун меъморий-режа ва техник чора-тадбирлар ШНҚ 2.07.02. талабларига асосан амалга оширилади.
Жамоат бинолари ва иншоотларининг асосий гуруҳлари ва хиллари (ШНҚ 2.01.02 га асосан ёнғин хавфи классификатсиясини ҳисобга олган ҳолда) мажбурий 1- иловада келтирилган.
Жамоат бинолари ва иншоотларининг ҳажмида А ва Б категорияли портлов-ёнғин хавфи юқори хоналар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Жамоат бинолари ва иншоотларининг ҳажмида бошқа мақсадли хоналар, жумладан функсионал ёнғин хавфи класси Ф5.1 ва Ф5.2 ли у ёки бу муассасаларнинг ишлаб чиқариш ва омбор хоналари жойлаштирилиши, йўналиши бўйича идораларнинг норматив ҳужжатларида (қарорларида) рухсати борлигига асосланган ҳолатларда йўл қўйилади (амалдаги санитар-гигиеник, экология, ёнғинга қарши нормалар ва бошқа талаблар бажарилиши шарти билан).
Терминлар маъноси 2 - мажбурий иловада келтирилган.
1)Эслатма: Бино ва иншоотлар баландлиги ШНК 2.01.02-04 га асосан белгиланади.
___________________
* 2011 йил августда қабул қилинган ўзгаришлар билан қайта нашр қилинган.



Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўм “ЎзЛИТТИ” ЁАЖ томонидан киритилган

Ўзбекистон Республикаси
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг “03” июл 2009 йил 75-сонли қарори билан тасдиқланган



Амалга тадбиқ этилиш санаси
1 октябр
2009 йил



Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish