Ғарбий Осиё археак даври



Download 25,95 Kb.
Sana27.06.2022
Hajmi25,95 Kb.
#709558
Bog'liq
G`ARBIY OSIYO ARXEAK


Ғарбий Осиё археак даври
Ғарбий Осиё минтақасига Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари таълуқли бўлиб, археак даврида бу минтақада ўта юксак даражада ривожланган маданиятлар мавжуд бўлган. Ғарбий Осиёда темир даври мил. авв II минг йиллик охири ва мил. авв. I минг йиллик бошларида бошланган. Бу минтақада қадимий шаҳарлар ва давлатлар мил авв. IV минг йилликлардаёқ шаклланган.
Бу ерда археак даврида Қадимги Элам, Форс (Аҳамонийлар), Месопатамия, Ўрта ер шарқий соҳили ва Жанубий Арабистон давлатлари мавжуд бўлган.
Қадимги Эрон тарихи бўйича Европа олимлари қатор тадқиқотларни амалга оширдилар. Италиялик ёш сайёҳ кейинчалик папа Урбан VIII нинг камергери бўлган Петро делла Валле 1614-йилда Эронга саёҳат қилиб, қадимги Персепол шаҳри харобалари ва ундаги ёзувлар тўғрисида қизиқарли маълумотлар беради. Даниялик олим Карстед Нубур 1760-йилда Персепол ёзувларини ўрганиб, бу ёзув уч тилда ёзилганини аниқлайди. Шундан сўнг немис олими О.Г. Тихсен бу ёзувларни ўқишга ҳаракат қилди. Персепол ёзувларини ўқишга немис олими Гпотефенд, инглиз Роулингсон ва бошқа олимлар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Европа олимлари Ж. де Марго ва Гришман қадимги шаҳарлар харобаларини ўрганиб, ероншунослик фанига муҳим ҳисса қўшдилар.
Қадимги Элам пойтахти Сузада 1807-йил франсуз археологи Де Морган археологик қазишмаларни олиб борди. Де Морган Сузада Хаммурапининг қонунлари ёзилган базалт тошини топди. М.М.Дандамаевнинг «Қадимги Эрон тарихи очерклари», америкалик Р.Фрайнинг «Эрон мероси» асарлари ҳамда Ж. Камерон, В. Хинс, Ю.Б. Юсуповларнинг асарларида қадимги Эламнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва маданий тарихи ёритилади. И.М. Дяконов, Е.А. Грановскийларнинг асарларида Эронда илк қабилалар миграцияси, И.М. Дянконов, И.Г. Алиевнинг асарларида Мидия тарихи ва маданияти ёритилади. Қадимги Эрон диний еътиқодлари В.И. Абаев, В.В. Струве, А. Дандамаев, Ж. Дюшен-Гилмен ва Г. Видегрен асарларида ўз аксини топган. Мидияликлар Шимолий Қора денгиз бўйидан ҳозирги Афғонистон ҳудудларигача чўзилган бепоён ҳудудда яшаган сак-скиф қабилаларининг бир қисми эди. Олимларнинг фикрига кўра, мидияликлар мил.авв. IX–VIII асрларда Ўрта Осиё ва унга қўшни ҳудудлардан Эрон ерларига тарқалганлар. Мил.авв. II минг йиллик бошларида мидианитлар Шимолий- Ғарбий Эронда ўрнашадилар. Бу ҳудудда мил.авв. IX асрда ибтидоий жамоа муносабатлари емирилиб, кичик сиёсий бирлашмалар вужудга келди. Мамлакатнинг ғарбий қисми Загрос тоғи ҳудуди бўлиб, кейинчалик Мидия Атропатенаси деб аталган. Атропатенадан шарқда Мидиянинг текислик қисми жойлашган. Археологик қазишмалар Мидия ҳудудида ХХ асрда тизимли олиб борилди. Ушбу археологик қазилмалар натижасида топилган ёдгорликларнинг ёши мил.авв. 1300–1600-йилларга тенглиги аниқланган. Бу ердан топилган жездан ясалган уй-рўзғор буюмлари, қуроллар ҳаётий ва афсонавий мавжудотлар тасвири билан безатилган. Маҳаллий аҳоли 1947-йилда Саккиз шаҳри яқинидаги баланд тепаликдан Мидия даврига тегишли хазина топган. Топилмалар ичида кўринишидан подшо таққан кўкрак безаги, подшо олтин тожининг парчаси, қилич сопининг қуйма олтин қисми, от эгар-жабдуғининг олтин қисмлари ва сопол кўзалар мавжуд.
Бу буюмларни безашда кийик, калхат ва қуён тасвирларидан фойдаланилган. Археологлар, бу хазина топилган жойда мил.авв. VIII–VII асрларда Мидия қалъаси мавжуд бўлганини аниқладилар.
Шимолий-Ғарбий Эронда, Гилён вилояти ва Ҳамадон яқинидан Мидия даврига оид қалъалар, саройлар, ибодатхоналар, олтин, кумуш, сополдан ясалган еркак ва аёллар ҳайкалчалари ҳамда олтин, кумуш кўзалар қазиб очилган. Қадимги форс меъморчилигининг улуғвор иншоотлари Персепол ва Сузадаги сарой ансамбллари еди. Персепол шаҳри майдони 135000 м. кв ни ташкил қилади. Бундан ташқари, 12000 кв.м сунъий майдон ҳосил қилинган. Тоғ қияликларини текислаш билан бу сунъий майдонда шаҳар уч томондан девор билан ўраб олиниб, тўртинчи томони тоғ қоясига чиқади. Доро II нинг Пасаргаддаги расмий сарой қароргоҳи 3600 м. кв майдонга эга бўлган улкан иншоотдан иборат бўлган. Саройнинг катта зали айвон билан ўралган. Зал ва айвонлар томини тошдан нафис, нозик ясалган, баландлиги 20 м бўлган 72 та устунлар кўтариб турган. Саройга киришдаги узун зинапоянинг (Ападана) икки томон деворлари релеф тасвирлар билан қопланган. Ушбу релеф тасвирларда Аҳмонийлар давлати таркибига кирган халқлар ўз кийимлари ва антропологик тузилишларида акс еттирилган. Уларда сарой аёнлари, подшонинг шахсий гвардияси, отлиқ ва жанг аравалари релеф тасвирлари ишланган. Зинапоянинг бир томонида форс подшосига ҳадялар ва ўлпонларни олиб бораётган қарам ҳудудларнинг 33 халқи вакилларининг узун қатори тасвирланган. Бу сарой Форс давлатининг куч-қудрати рамзини ифодалаб, муҳим давлат қабуллари, елчиларни қабул қилиш учун хизмат қилган. У Доро II ва Ксеркснинг шахсий саройлари билан махсус чиқишлар орқали боғланган. Бу ҳақиқий етнографик музей, қайсики, бу ерда турли халқ ва қабилаларнинг ўзига хос кийимлари, қуроллари ва уларнинг касбларини ифодалайдиган тасвирлари тошга ўйиб туширилган. Пасаргадда бошқа форс подшоларининг саройлари, хизматчилар хоналари ва казармалар қурилган.
Пасаргад (Ерам боғи) қоятош бағрида барпо қилинган бўлсада, шаҳарни сув билан таъминлаш махсус қазилма акведуклар билан амалга оширилган. Шаҳарда ботаник боғ яратилган ва фонтан, фавворалар қурилган. Доро II даврида иккинчи пойтахт Сузада катта қурилишлар олиб борилган. Қурилиш ашёлари 12 мамлакатдан олиб келинган. Доро И нинг ёзувларида шундай дейилган: «Кедр дарахти Ливан тоғларидан Сузага уни карийлар, бобилликлар олиб келишди. Ёғоч Гандхара ва Карманиядан, олтин Лидия ва Бақтриядан олиб келинган. Феруза Хоразмдан, кумуш, ебан дарахти Мисрдан, сарой деворлари учун безаклар Иониядан, фил суяги Эфиопия ва Кариядан келтирилган. Тиллакор усталар мидиялик ва мисрликлар еди. Ёғочга нақш берадиганлар мисрликлар бўлган.
Аҳмонийларнинг саройлари Форс давлатининг куч-қудратини акс эттириши керак эди.Қадимги Месопотамиядаги биринчи археологик қазишмалар ХIХ аср ўрталарида унинг шимолий қисми Осурия жойлашган жойда амалга оширилди. 1842- йил Мосул шаҳридаги француз консули П.Ботта Кунжик тепалигини қазишни бошлади. Бу жой маҳаллий афсоналарга кўра, Осурия давлатининг пойтахти Ниневия бўлган. Аммо тепаликни қазишга маҳаллий аҳоли душманлик назари билан қарагани учун натижа бермади, П.Ботта бу ерда ишни тугатиб, Мосул яқинидаги Хорсабод қишлогида қазиш ишларини бошлади. Хорсабодда олиб борилган археологик қазишмалар ўз натижасини берди. Бу ердан 1843-йил Осурия подшоси Саргон И нинг Дур-Шаррукин саройи қолдиқлари топилди. П.Ботта топган ёдгорликлар Лувр музейининг Осурия коллексияси асоси бўлди.
1845–1847-йилларда шарқ тилларини яхши билган инглиз дипломати Г. Леярд Нимруд тепалиги (Кичик Осиё)да археологик қазишма ишларини бошлади. Қадимги муаллифлар Ниневия айланаси билан 84 км ни ташкил қилиб, баланд девор ва қалъалар билан ўраб олинганини тасдиқлаган едилар. Леярднинг қазишмалари Ниневия кенг ҳудудга жойлашганини тасдиқлади. Осурия пойтахти Ниневия ҳисобланган Кунжик тепалигидан осур подшолари саройи, бу саройдан улкан одам-ҳўкиз, одам-шер ҳайкаллари топилди. Осурия подшоси Синаххериб (мил.авв. VII аср) саройи унинг невараси подшо Ашшурбанипалнинг лой китоблар билан тўла кутубхонаси билан бирга топилди. Леярд топилмалари Лондондаги Британия музейи қадимги Шарқ коллексиясининг асоси бўлди. Леярднинг ходими У. Рассам Кунжик тепалигида қазиш ишларини давом еттирди ва ҳарбий манзаралар тасвирланган ажойиб релефли бой подшо кутубхонаси билан Ашшурбанипалнинг саройи қолдиқларини топди. Рассам томонидан Нимруд яқинидаги Балават деган жойдан мил.авв. ИХ асрга оид Осурия ёдгорликлари, жумладан, ҳарбий юриш ва хирож келтириш тасвирланган тўрт жез тахта-Балават дарвозаси қопламаси топилди.
Англиялик ўймакор уста-хаттот Жорж Смит камбағал оиладан бўлиб, ўймакорлик, нақшкорлик устахонасида уста бўлган. Уҳеч қандай махсус маълумот олмаган. Таниқли шарқшунос Г. Роулингсон ёрдами билан музейда ходим бўлиб ишлайди.
Ниневия харобаларига уч марта уюштирилган експедицияга бошчилик қилди. У Ашшурбанипал кутубхонасидаги лой тахтачаларда Билгамиш достонининг айрим парчаларини ўқиди.
Инглиз олимлари томонидан ХIХ асрнинг иккинчи ярмида қадимги Шумер шаҳарлари Урук, Ларса ва Ереду қазиб очилди. ХIХ асрнинг охирида франсуз археологлари Шумер шаҳридаги Лагаш ва унинг ҳукмдорларининг кўп сонли ҳайкаллари, Гудеанинг кумуш ва алебастр вазалари, «Калхатлар стеласи», ибодатхона хўжалигини очдилар.
ХХ аср бошларида Америка експедицияси (раҳбари Гилбрехт) Ниппур шаҳридан сарой, мактаб, турар жойлар ва хўжалик бино ларини топдилар. Шаҳардаги Енлил ибодатхонаси кутубхонасида 20 минг лой тахтача битиклари соф шумер тилида ёзилган. Бу Ашшурбанипал кутубхонасидан ёши яна 2000 йилга қадимий бўлган кутубхона еди. Ниппурда сопол сув қувурлари
ҳам қазиб очилди. Немис археологи Роберт Колдевей 1899–1914 йиллар давомида ҳозирги Бағдод шаҳри яқинидаги Бобил харобаларида археологик қазишмаларни олиб борди. Археолог баландлиги 91 метр, айланаси 91 метр бўлган машҳур Бобил минораси ва афсонавий Бобил осма боғлари харобаларини очди. Тарихдан маълумки, Бобилнинг машҳур подшоси Навуходоносор ИИ ўз рафиқаси Мидия маликаси Аметис (Семирамида) учун осма боғ барпо қилади. Бобил Мидиянинг Осурияга қарши яқин иттифоқчиси еди. Осма боғлар Бобил шаҳрининг жанубида жойлашган. Осма боғнинг томонлари 123х120 метрни ташкил етган. Боғ 100 бўлим – хонадан иборат бўлиб, пойдевори 14 камерадан ташкил топган еди. Боғнинг деворлари хом ғишт, қамиш, семент ва битумдан иборат. Сув насослар билан юқорига кўтариб берилган. Тепа қаватдаги боғларда асрий дарахтларни ўстириш мумкин. Осма боғнинг ўртасида катта майдон ва бассейн бўлган. Мил.авв. II асрда географ Страбон Бобилга бориб, осма боғнинг сув таъминотини тавсифлаган. Бобил Олд Осиёдаги Ниневия каби улкан шаҳар бўлиб, Осуриянинг ҳалокатидан сўнг бутун Олд Осиёнинг фан-маданият ўчоғи бўлган. Бобилнинг ташқи деворида юзта бронза дарвозаси бўлган. 1899–1917-йилларда Бобил шаҳри харобаларидан шаҳар деворлари, Навохудоносор II (мил.авв. VII аср) саройи, иштар дарвозасидан бошланган диний маросимлар
кўчаси, бош худо Мардук ибодатхонаси ва улкан зиккурат қолдиқлари топилди. Немис археологи В. Андре 1903–1914-йилларда Осуриянинг енг қадимги пойтахти Ашшур шаҳрини қазиб очди. 1933–1939-йилларда франсуз археологи Парро Мари шаҳри қолдиқларини қазиб, бу ердан подшо Зимрилим саройи (мил.авв.II минг йиллик бошлари), 20 минг лой тахтачадан иборат хўжалик-дипломатик ҳужжатлар архивини топди. 1922–1924 йилларда инглиз олими Л.Вулли қадимги Ур шаҳри харобаларидан ой худоси Наннар, маъбуда Нингал ибодатхоналари, подшо Ур-Намму мил.авв. III минг йиллик охирида қурган зиккурат, илк сулола даврида қурилган мактаб, устахона, бозор, уй-жойлар, ибодатхона, давлат ва хусусий архивларини қазиб очди.
Леонард Вулли Ур шаҳрида илк Шумер қабристонида «Подшо сағаналари»ни топди. Бу ерда одамларнинг оммавий қурбонлик қилиш дафн маросими, олтин ва ляпис-лазур (ёқут) дан ясалган буюмлар топилди. Инглиз археологи С.Ленгдон Ур шаҳридан 250 км шимоли-ғарбда жойлашган шумерларнинг Киш шаҳрини қазиб очди.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Дажла ва Фрот дарёсининг қуйи қисмида франсуз археологи Де Сарзек шумер маданиятини чуқур ўрганди. Сарзек 1877–1888-йилларда шумерларнинг Лагаш шаҳрини қазиб очди. Машҳур шумер ёдгорлиги «Калхатлар лавҳаси»ни, кўпгина ҳайкаллар, санъат асарлари, бир неча минг лой тахтача ёзувларини ҳам Де Сарзек топди. Америка археологик експедицияси диний, маданий ва сиёсий марказ бўлган Ниппур шаҳрини тадқиқ қилди. Шаҳарда кутубхона билан худо Бела ибодатхонаси очилди. Ибодатхонада топилган лой тахтачалар матнлари шумер тилида ёзилган. Кутубхонанинг қазиб очилган 80 хонасидан 50 минг матн топилган.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европа ва Америка тадқиқотчилари билан биргаликда Ироқ олимлари археологик изланишларда иштирок ета бошладилар. Ироқ олимлари Ереду шаҳри, Ниневия харобаларидан подшо Асархаддон саройини топдилар. ХIХ асрнинг 50-80-йилларидан ХХ аср бошларигача топилган ёдгорликлар янги илмий усуллар асосида қайта ўрганила бошланди.
ХИХ аср охиридан бошлаб Месопотамия тарихига оид қатор тадқиқотларни немис олимлари К. Беколд, Б. Майснер, америка лик олимлар А. Алметед, А. Л. Оппенхейм еълон қилдилар. Олимлар А.Оппенхейм ва Крамаерлар ўзларининг тадқиқотларида Қадимги Месопотамия сивилизациясининг бой мазмун-моҳиятини очиб бердилар. Месопотамия тарихининг қуйидаги йўналишлари бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда: сиёсий тарих ва давлат қурилиши; Шарқ давлатчилигининг ўзига хос хусусиятлари; қадимги Месопотамия ҳуқуқи; маданият ва диний еътиқод етногенези, шумерларнинг келиб чиқиши ва уларнинг семит тилли халқлар билан алоқаси кабилар.
Қадимги Месопотамия тарихининг иқтисодий ва ижтимоий муносабатлари муаммолари етарлича ўрганилмаган. ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Е.Меернинг сикл консепсияси бўйича, ҳар қандай сивилизация феодализмдан бошланади, капитализм даврига ўтиб, ички қарама-қаршиликлар туфайли ҳалок бўлади. Шундан сўнг бу сикл яна такрорланади, яъни жамият яна феодализмга қайтади. Шунга асосланган ҳолда тадқиқотчиларнинг айримлари бу назария бўйича Шарқда жамият абадий феодализм ҳолатида туради деган хулосага келдилар. Шу сабабли ХХ аср бошларида немис олимлари Б.Майснер, П.Кошакер асарларида қадимги Месопотамия жамияти феодал жамият деб баҳоланди.Тадқиқотлардаги яна бир камчилик далилларни таҳлил қилмай, борича қабул қилиш бўлди. Аммо кейинги пайтларда ижтимоий тузилиш, хўжаликни ташкил етиш, шаҳарларнинг шаклланиши ва уларнинг ўрни ва роли, ҳунармандчилик, савдо, ибодатхона хўжалиги каби қатор муаммоларга бағишланган мукаммал тадқиқотлар пайдо бўлди (А. Фалкенштейн, Оппенхейм, И. Гелба, В. Леманс ва бошқаларнинг асарлари).
Месопотамия тарихини ўрганиш марказлари дастлаб Англия ва Франсияда ташкил етилди. Кейин еса ХIХ асрда у Германияга кўчди. Европада фашизмнинг пайдо бўлиши кўпгина олимларни АҚШга кўчишига сабаб бўлди. Бу ерда ҳозир жаҳонга машҳур осуршунослик марказлари фаолият кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ҳозир Франсия, Италия, Белгия, Голландия, Туркия ва Ироқдаги осуршунослик марказлари самарали тадқиқотлар олиб бормоқда.
Жанубий Арабистоннинг тош, жез, сополга ёзилган ва ўз мазмунига кўра, икки гуруҳга бўлинадиган давлат ҳужжатлари (подшо фармонлари, подшоларнинг ҳарбий ва ички сиёсатга оид ёзувлари) ва хусусий-ҳуқуқий қабртош лавҳалари, сунъий суғориш иншоотларидаги ёзувлардан 2500 таси сақланиб қолган.
Археологик қазишмалар бизга бой маълумотлар беради. Қадимги Саба подшолигининг бош шаҳри Мариб харобалари (Яман Араб Республикаси пойтахти Санага яқин жой) ўрганилди. Шаҳардан сарой қолдиқлари, деворлар ва ҳайкаллар топилди. Шаҳарнинг ғарбидаги улкан Мариб тўғони қолдиқлари кишини ҳайратга солади. Катабан пойтахти Тимна шаҳри ибодатхоналари, некропол ва қалъа қолдиқлари қазиб очилди. Набатей подшолиги пойтахти Петра шаҳридан меъморчилик иншоотлари ва ҳайкаллар топилди.



Download 25,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish