Ёшлар келажагимиз - пойдеворидир. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига, 2018-2019 ўқув йилида узлуксиз таълим тизимининг олий таълим босқичида ўқиш истагини билдирган абитуриентларни қабул қилиш учун тест синовларини ўтказилиши янги Низом талаблари асосида такомиллаштирилган ҳолда адолатли ва шаффоф ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3389 – сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 февралдаги “Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 130-сонли, 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сонли қарорлари юқорида айтиб ўтилган мақсадни амалга оширишда асосий қонуний манбалар ҳисобланади. Тест синовлари 1-15 август кунлари катта сиғимли павилонларда 2 сменада ўтказилади.
Андижон вилоятида тўртта олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш учун Андижон Олипия захиралари коллежининг спорт манежи биринчи павильон, Андижон давлат университети “Хорижий тиллар” факультетининг спорт зали иккинчи павильон сифатида танлаб олинди. Ушбу биноларнинг режа-чизмаси тайёрланиб, тест синовлари ўтказилиши учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу бинолардаги павильонларда 1-сменада 08:00 дан 11:00 гача 2520 нафар ва 2-сменада 15:00 дан 18:00 гача 2520 нафар, бир кунда жами 5040 нафар абитуриентлар тест синовларини топширишлари режалаштирилган. Абитуриентлар талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисидаги белгиланган тартибда тасдиқланган тест синови натижаларини тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz да эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига хам бу маълумот етказилади.
Ички ишлар бошқармаси ходимлари ва олий таълим муссасалари қабул комиссиялари томонидан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар назорат хизмати постлари орқали киритиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги томонидан тест синовлари жараёни видеокузатувлар орқали жамоатчилик ва ота-оналар куриб кузатиб боришлари учун шароит яратилади. Абитуриентларни шахсини идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши хам таъминланади.
2018 йил 16 май куни Андижон давлат университетининиг “Хорижий тиллар “ факультети спорт залида олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари жараёни репетициясиўтказилди. Унда акдемик лицейлардан танлаб олинган 300 нафар шартли абитуриентлар тест синовлари топширдилар. Абитуриентлар ҳудудга кириш жойига ўрнатилган металлодетекторлардан ўтиб, бинонинг кириш жойидан видеофиксация қурилмалари орқали киритилди. Ҳар бир абитуриент учун белгиланган талаб асосида алоҳида тайёрланган бир киши учун мўлжалланган стол-стулларда ўтирдилар ҳамда залга ўрнатилган видеокузатув камералари назорати остида тест синовларини топширдилар.
2018-2019 ўқув йилида иқтидорли ёшларни олий таълим муассасаларида ўқишлари учун саралаш тест синовлари бутунлай ўзгача янги 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сонли қарорининг 1-иловасида берилган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини тартиби тўғриси”даги Низом асосида ўказилади. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Бунда барча тест синовлари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг мажбурият ва вазифалари аниқ белгилаб берилган. Давлат тест маркази вакиллари, вилоят хокимлиги масъуллари, бино раҳбарлари, гуруҳ назоратчилари тест синовларини очиқ ва ошкора, холисона ҳамда адолатли ўтказилишини таъминлашлари зарур бўлади.
Аввалги йиллардагидан бошқача, абитуринтларга тест синовлари бошланишидан олдин ҳужжатларн расмийлаштириш ва тўлдириш ҳақида 30 дақиқа тушинтириш ишлари олиб борилмайди, балки абитуриентга олий таълим муассасаларинг қабул комиссиялари томонидан абитуриентларнинг мажбурият ва вазифалари Низомда белгиланган тартибда тушинтирилади, унинг қўлига тест топширадиган бинонинг режа-чизмаси ва абитуриент учун эслатма берилади. Бундан ташқари тест синовлари жараёнида абитуриентлар ўзига тегишли бир неча ҳужжатларни ўз қўли билан тўлдирадилар, ҳамда имзолайдилар. Жорий йилнинг 29-31 июль кунлари абитуриентларга олий таълим муссасаларининг қабул комиссиялари томонидан рухсатномалар тарқатилади, ҳарбир абитуриент рухсатномаларни ўз ватида олиши шарт, чунки рухсатномада унинг тест синовларини топшириш учун қайси бинога, нечанчи сменада ва қайсивақтда келиши ёзиб қўйилган. Агар абитуриент тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғут, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер , телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса, тест материалларини бошқа абитуриенга узатса ёки уларга ёрдам берса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса,тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганидан сўнгтест материалларини топширишдан бош тортса, ушбу абитуриент тест синови жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги томонидан Андижон вилоятида тест синовлари ўтказиладиган Олимпия захиралари коллежининг иккита кириш жойларига, Андижон давлат университетининиг “Хорижий тиллар “ факультетининг битта кириш жойига 12та металодетекторлар, 3та “Тўмарис” текшириш постлари, биноларга эса 90га яқин кузатув камералари ҳамда ота-оналар жараённи онлайн тарзди кузатишлари учун зарур асбоб-ускуналар билан таъминланади. Андижон вилояти ҳокимлиги ва Андижон давлат университети, Андижон давлат тиббиёт институти, Андижон машинасозлик институти, Тошкент давлат Аграр университетининг Андижон филиали қабул комиссиялари томонидан абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин кутиш жойлари ва тест жараёнини кузатиш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.