Ер ости юклаш машиналарининг синфланиши Даврий юклаш машиналари турлари, тузилиши ва ишлаб принсипи



Download 325 Kb.
bet1/3
Sana22.11.2022
Hajmi325 Kb.
#870566
  1   2   3
Bog'liq
Yer osti yuklash mashinalarining sinflanishi Davriy yuklash mash


Aim.uz

Ер ости юкловчи машиналар иш унумдорлигини хисоблаш.


Режа:
  1. Ер ости юклаш машиналарининг синфланиши

  2. Даврий юклаш машиналари турлари, тузилиши ва ишлаб принсипи

  3. Узлуксиз юклаш машиналари турлари, тусилиши ва ишлаб принсипи


  4. Даврий ва узлуксиз юклаш машиналари ишлатиш ва унумдорлигини аниклаш



Юклаш машиналари тўғрисида умумий маълумотлар. Кон-қидирув лаҳимларини ўтишда тоғ жинсларини юклаш – қийин жараён бўлиб, умумий лаҳим ўтиш даврининг 60 % гача бўлган вақтини эгаллайди. Ер ости қидирув лаҳимларини ўтишда тоғ жинсларининг асосий ҳажми юкловчи механизмлар ёрдамида олинади ва бир қисмигина қўл меҳнати билан бажарилади. Юкловчи механизмлар сифатитида юклаш машиналари ишлатилади.
Юклаш машиналари ер ости лаҳимларини бурғилаб-портлатиш усули билан ўтишда массивдан ажратилган тоғ жинсларини транспорт воситасига юклашни механизациялаштиришга мўлжаллангандир. Ҳар қандай юклаш машинаси иккита асосий функцияни бажаради: массивдан портлатиш ажратилган тоғ жинсини қамраш яъни ишчи органини тўлдириш ёки тоғ жинсига ботириш; юкни маълум баландликка кўтариб транспорт воситасига узатиш. Бу жараёнларни бажаришига қараб юклаш машиналарини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:
- иш бажарувчи органи тури бўйича – чўмичли, тароқсимон, барабан-ғилдиракли, қамровчи-панжали (1-расм, а);
- иш бажарувчи органининг ишлаш усули бўйича - даврий ва узлуксиз (1-расм, б);
- тоғ жинсини қамраш усули бўйича – тагидан, ёнидан ва устидан қамровчи (1-расм, в);
- юкни транспорт воситасига узатиш усули бўйича – тўғридан-тўғри ёки поғонали юкловчи (1-расм, г);
- машинанинг ҳаракатланиш усули бўйича – ғилдирак-рельсли, гусеницали, пневмоғилдиракли (1-расм, д).
Тоғ жинсини тагидан қамровчи чўмичли даврий юклаш машиналари энг кўп тарқалгандир. Бу машиналарнинг тўгридан-тўгри юкловчи (2-расм, а) ва поғонали юкловчи (2-расм, б) турлари фарқланади. Тўғридан-тўғри юкловчи бу машиналарнинг икки ҳил модели бўлиб, бир-биридан юкни тўкиш усули билан фарқланади. Буларга чўмич рукояти машина устидан айланиб ўтиб тўкувчи ва чўмични ён тарафдан ағдарувчи машиналар киради.
Охирги турдаги машина тайёрлов лаҳимларни ўтишда тоғ жинсларини конвейер транспортига юклашни механизациялаштиради. Поғонали юкловчи чўмичли юклаш машиналари машина конструкциясига кирувчи узатувчи лентали, пластинкали ёки куракли конвейерлар билан таъминланади.
Жахон тажрибасида энг кўп ишлатиладиган юклаш машиналари – тоғ жинсини ён тарафдан қамровчи узлуксиз ишловчи машиналардир (2-расм, в). Бундай машиналарнинг иш бажарувчи органи – қамровчи панжали, сидирғичли барлар, рифленые дисклар бўлиши мумкин.


1-расм. Юклаш машиналари синфлари.


Юқорида кўриб чиқкан мос равишдаги конструктив тузилишлардан энг кўп ишлатиладиган юклаш машиналаридан ППН тури ( тўгридан –тўғри юкловчи даврий (ППН-1, ППН-3А, ППН-2Г) ёки тагидан қамровчи поғонали юкловчи ) ва ПНБ турлари (ёндан қамровчи узлуксиз ишловчи) мавжуддир.


2-расм. Юклаш машиналари конструктив схемалари.


1-жадвал
Даврий ишловчи юклаш машиналари техник тавсифлари

Кўрсатгичлари

Тури

ППН-1

ППН-3А

ППН-2Г

ППН-5

ППН-7

Техник унумдорлиги, м3/мин

0,8

1,75

2,0

1,0

0,8

Чўмичи ҳажми, м3

0,2

0,55

0,8

0,25

0,28

Ўлчамлари, мм
















- эни

1250

1500

1800

1370

1400

- узунлиги

2250

3200

-

6100

9450

Максимал юклаш баландлиги, мм

2250

2800

3200

2150

1800

Юклаш фронти, м

2,2

3,2

Чегаралан-маган

3,2

4,8

Массаси, т

3,5

6,8

13

8,2

14,4

Двигател қуввати, кВт

4

38,3

20

23

40

Юрувчи қисми

ғилдирак-рельсли

гусеницали

ғилдирак рельсли

Истеъмол энергияси тури

пневматик

электрик

Узлуксиз ишловчи юклаш машиналари техник тавсифлари



Кўрсатгичлари

Тури

ПНБ-1

1ПНБ-2

2ПНБ-2

3ПНБ-2

ПНБ-3

Техник унумдорлиги, м3/мин

1,45

2,0

2,0

2,5

4,0

Чўмичи ҳажми, м3

-

-

-

-

-

Ўлчамлари, мм
















- эни

1100

1600

1800

1800

2000

- узунлиги

6500

7100

8000

-

8500

Максимал юклаш баландлиги, мм

1350

1800

1800

2800

2400

Юклаш фронти, м

Чегараланмаган

Массаси, т

4,7

6

10,5

18

22

Двигател қуввати, кВт

21

31

65

100

88

Юрувчи қисми

гусеницали

Истеъмол энергияси тури

электрик



Юклаш машиналари турлари ва конструкцияси
Даврий юклаш машиналаринг юклаш усули бўйича иккита тури мавжуд: тўғридан-тўғри ва поғонали юкловчи.
Тўғридан-тўгри юкловчи юклаш машиналарининг қуйидаги хилари бор: ППН-1с, ППН-3А, ППН-2Г. Кон-қидирув лаҳимларини ўтишда чўмични машина устидан ошириб тўкувчи рукоятли машиналар энг кўп тарқалгандир. Бу турдаги машина ППН-1с горизонтал лаҳимларни ўтишда портлатиб массивдан ажратилган йириклиги 350 мм гача бўлган тоғ жинсларини вагончага ёки бошқа транспорт воситасига юклашга хизмат қилади. Бу машинанинг конструкцияси Дарасунск заводида ишлаб чиқилган. Чўмичли юклаш машиналарининг барчаси бир хил тузилишга эгадир, лекин баъзи бир узелларининг бир-бири билан боғланиида фарқ қилиши мумкин. ППН-1с машинаси (3-расм) чўмич 1, юриш қисми двигатели 5, бурилувчи платформа 3, юриш қисми 4, кўтариш механизми 6, бошқарув пульти рукояти 2, чўмични орқага қайтариш механизми 7 дан ташкил топган.
Ҳаракатланиш (юриш қисми) механизми чўян қопламали редуктор, пневматик двигатель ва иккита ўқли ғилдирак жуфтларидан ташкил топган. Юриш қисми – шарик таянчли асос вазифасини бажариб, унинг устига юқориги бурилувчи платформа ўтнатилади. Асос марказига шкворень ўрнатилган бўлиб, бу юриш қисми билан платформани бирлаштириб туради. Олдинги қисмига болтлар ёрдамида роликли кронштейн қотирилган бўлиб чўмич бурилувчи қисмини автоматик тарзда ўрта ҳолатга қайтаради.
Редуктор корпусига 8,8 кВт қувватли пневматик двигател уланган. Машина чап қисмида машинист туриб ишлаши учун таглик, ўнг қисмида эса машинани лаҳимлар бўйлаб олиб юришда юриш қисмини пневмомотордан узиб қўйувчи мосламалар жойлашган. Юриш қисми корпуси олдинги қисмида чўмич учун таянч буфери, орқа қисмида эса вагончани машинага уловчи улаш мосламаси жойлашган.


3-расм. ППН-1с юклаш машинаси.




Юклаш органи (4-расм.) бурилувчи платморма 6 га ўрнатилган бўлиб, кулиса 2 ли (рукоят) чўмич 1 ва тўрта мувозонатлаштирувчи тросс 3 ва 3лардан ташкил топган. Чўмич пўлат листлардан пайвандланган конструкциялидир. Чўмичнинг олд қисмига тоғ жинсига енгил кириши учун учқур тишлар ўрнатилган. Чўмичнинг юқориги қисми текис тарнов шаклида бўлиб, юк тушириш вақтида тоғ жинслари шу ердан сирпаниб тушади. Чўмич юқорига кўтарувчи профилда ишланган иккита кулисага бириктирилган. Кулисалар бир-бирлари билан траверс 4 билан боғланган бўлиб, бунга кўтарувчи механизм пластинкали тортувчи занжири 5 махкамланган.

4-расм. Юкловчи орган ва чўмични кўтариш механизми.





Download 325 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish