Экологик муаммолар



Download 30,11 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi30,11 Kb.
#201186
  1   2   3   4
Bog'liq
2- mavzu 12643aece1ab17a0774e56b1b0239397


Экологик муаммолар

Аҳоли сонининг йилдан йилга ошиб бориши саноат ва транспортнинг ривожланиши, фан техниканинг тараққий этиши, инсоннинг биосферага кўрсатаётган таъсир доирасини кенгайтириб бормоқда. Бу эса ўз навбатида у ёки бу экологик муоммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.


Экологик муоммо деганда инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ ҳолда табиатнинг инсонга акс таъсири, яъни унинг иқтисодиётига, ҳаётида хўжалик аҳамиятига молик бўлган жараёнлар, табиий ҳодисалар билан боғлиқ (стихияли талофатлар, иқлимнинг ўзгариши, ҳайвонларнинг ялпи кўчиб кетиши ва бошқалар) ҳар қандай ходиса тушунилади. Экологик муаммолар 3 гуруҳга бўлинади.

  1. Умумбашарий (глобал)

  2. Минтақавий (регионал)

  3. Маҳаллий (локал)

Дунё бўйича кузатиладиган табиий, табиий антропоген ёки соф антропоген ходисалар умумбашарий муаммолар деб қаралади. Ана шундай умумбашарий муаммоларга баъзи бир мисолар келтириш мумкин:
Иссиқхона самараси. Яъни атмосфера таркибида иссиқхона газларининг (карбонат ангидриди, метан, азот чала оксиди ва шу кабиларнинг) кўпайиши натижасида ер юзи исиб, иқлим ўзгариб бормоқда. Бу тўғрида иқлим ва уни ўзгариши бўлимида батафсил маълумотлар келтирилади.
Озон қатламининг сийракланиши. Озон қатлами атмосферанинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, у иқлимга ва ер юзасидаги барча тирик организмларни нурланишдан сақлаб туради. Озон қуёш нурлари таъсирида кислород, азод оксиди ва бошқа газлар иштирокида ҳосил бўлади. Озон кучли ультрабинафша нурларни ютиб қолиб, ер юзидаги тирик организмларни ҳимоя қилади. Ультрабинафша нурларнинг ортиши тирик организмларга салбий таъсир этади. Ультрабинафша нурлар таъсирида нурланиш одамларда терининг куйишига олиб келади. Бугунги кунда тери раки билан касалланиш ушбу нурлар таъсирида келиб чиқаётганлиги аниқланган.
Ҳозирги даврда хлорфторметанлар (фреонлар)дан кенг фойдаланиш туфайли ҳамда азотли ўғитлар, авиация газлари, атом бомбаларини портлатишлар атмосферада етарли миқдорда озон тўпланишига имкон бермаяпти. Шунинг учун маиший турмушда совуткичларда ишлатиладиган фреондан фойдаланишни қисқартириш ва яқин йилларда уни ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш кўзда тутилган.
Чучук сув муаммоси. Чучук сувнинг биосферадаги роли жуда катта. Гидросферада чучук сув миқдори жуда оз бўлиб, у 2,8 % ни ташкил этади. Чучук сув заҳираси асосан қутблардаги музликлардир.
Жамиятнинг ривожланиши билан аҳолининг чучук сувга бўлган талаби ортиб бормоқда. Бизнинг асримизда чучук сувдан фойдаланиш 7 марта ортган. Йилига 3 – 3,5 км3 сув сарфланмоқда. XXI асрга бориб ушбу кўрсаткич 1,5 – 2 марта ортиш имконига эга. Дарёларнинг умумий йиллик оқими ер юзи бўйича 50 минг км3. Аммо бундай фойдаланишда чучук сув етишмаслиги аниқ.
Қурғоқчил минтақаларда дарёлардан тўлиқ фойдаланилганда уларнинг суви етмай қолмоқда. 1980 йилларда бундай ҳолат Африка, Австралия, Италия, Испания, Мексика давлатлари, Нил, Сирдарё, Амударё ва баъзи бир бошқа дарёларда кузатила бошланди. Дарёларнинг саноат ва маиший заҳарли моддалар билан ифлосланиши ўсиб бормоқда. Саноат йилига 160 км3 саноат оқова сувларини дарёларга ташлайди. Бу кўрсаткич дарёларнинг умумий сув миқдорининг 10 % ни, баъзи ривожланган мамлакатларда 30 % ни ташкил этади. Дарё тоза сувларида йилдан йилга ҳар хил эриган моддалар, заҳарли кимёвий моддалар ва бактерияларнинг миқдори ортиб бормоқда.
Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси. Ушбу заҳарли моддалар гуруҳи бегона ўтлар, зараркунанда ҳашаротлар ва бошқа ҳайвонлар, ўсимликларда касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши курашда фойдаланилади. Пестицидлардан қишлоқ хўжалигида, ўрмончиликда, авиация ёрдамида сепиш кенг кўламда атроф-муҳитни ифлосланишига олиб келади. Ҳар йили дунё бўйича ҳосилдорликни ошириш мақсадида 131 млн тонна минерал ўғит ва қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши курашиш учун 1 млн тонна пестицидлар ишлатилади. Яқин йилларгача Ўзбекистон ҳудудида агроландшафтларнинг ҳар бир гектарига ишлатиладиган пестицидларнинг ўртача миқдори 54 кг атрофида бўлган. Бу кўрсаткич Россияда 1-2 кг ни, АҚШ да 2-3 кг ни ташкил этган. Пестицидлар атмосферада узоқ масофаларга тарқалиши, шунингдек, сув орқали дала, дарё, кўллардан ўтиб дунё океанларида тўпланади. Энг хафвли жойи шундаки улар экологик озиқ занжирига қўшилиб, тупроқдан ва сувдан ўсимликларга, ундан ҳайвонларга ва қушларга ниҳоят озиқ ва сув билан одам организмига ўтади. Пестицидларнинг тирик табиатда ва одамга кўрсатаётган зарари жиддий, шу билан бирга улар ташқи муҳит омилларига нисбатан барқарор моддалар ҳисобланади.
Тирик табиатдаги ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг қисқариши муаммоси. Ер юзидаги ҳаётни таъминлашда ўсимликлар дунёси, айниқса, ўрмонларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ҳозирги вақтда ер юзи қуруқлигининг 25 % ни ўрмонлар ташкил этади. Улар шимолий ярим шарда ва тропик минтақаларда тарқалган. Бироқ ҳозирги кунда ўрмонларнинг ҳолатини яхши деб бўлмайди. Чунки, ҳар йили 3 млрд м3 ҳажмда ўрмонлар қирқилмоқда. ФАО маълумотларига кўра бу кўрсаткич яқин йиллар орасида 1,5 мартага ортиши мумкин.
Инсониятни, айниқса, тропик ва субтропик ўрмонлар муаммоси ташвишга солмоқда. У ерларда йилига дунё миқёсидаги қирқилиши керак бўлган ўрмонларнинг ярмидан кўпи кесиб ташланмоқда. 160 млн гектар тропик ўрмонлар вайрон бўлган, атига йилига 11 млн гектар майдон тикланмоқда. Флоранинг камайиб кетиши «Қизил китоб» яратилишига сабаб бўлди (1-жадвал).
1-жадвал
Йўқолиш хавфидаги турлар сони
(Халқаро «Қизил китоб» маълумоти бўйича)




Таксонлар


Download 30,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish