МУХБИР: Замонавий дзюдо зали киска фурсатларда курилиб фойдаланишга топширилди. Езда салкинликни ,кишда иссикликни таъминлаш хусусиятига эга булган курилиш махсулоти- Сендвич панелдан бунёд этилган ушбу куркам мкасканда барча имкониятлар бор. Угил кизлар учун алохида кийиниш ва ювиниш хоналари ана шундай кулайликлардан бири. Спорт кошонаси халкаро талабларга жавоб берадиган анжом ва жихозлар билан таъминланганлиги машгулотлар сифатини янада ошитришда мухим ахамият касб этади. Спорт залининг Очилиш маросими тантанали байрамона ташкил этилди.Унда Узбекистон республикаси халк таълими вазири, Ўзбекистон дзюдо федерацияси президенти ва бошка мутасаддилар иштирок этишди. Суз олганлар бугунги кунда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаетган изчил ислохатлар ва уларнинг амалий натижалари хусусида тухталиб утдилар. Таъкидланганидек Сирдаре вилоятида кад ростлаган ушбу куркам дзюдо зали хам ислохатларнинг амалий ифодасидир. Дзюдо федерацияси президенти бу маскан худуд ешларнини соглом табиялаш баробарида олимпиа захираларини камолга етказиш учун хам хизмат килажагини алохида эътироф этди.
МУХБИР: Тадбир доирасида республика ва халкаро мусобакаларда голиб ва совриндор булган сирдарелик полвонларга спорт кийимлари тақдим этилди. Махорат эгалари томонидан намойиш этилган кургазмали чикишлар олкишларга сазовор булди.Уз навбатида укувчилар орасида дзюдони таргиб этишга хизмат килди.