Диссертация икки бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда иссиқлик электр



Download 124,29 Kb.
Pdf ko'rish
Sana22.07.2022
Hajmi124,29 Kb.
#837449
TuriДиссертация
Bog'liq
Такриз Мамадалиевкирилл



Наманган мухандислик қурилиш институтининг 5А310203– “Электр 
станциялари ” мутахассислиги магистратура талабаси О. Мамадалиевнинг 
“Буғ-газ тизимидаги иссиқлик электр станцияларида газ аралашмалари бир 
жинслиликларининг турбулент бузилишларини станция фойдали иш 
коэффициентига таъсирини ўрганиш” мавзусидаги магистр академик 
даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига 
ХУЛОСА 
 
О. Мамадалиевнинг “Буғ-газ тизимидаги иссиқлик электр станциялари- 
да газ аралашмалари бир жинслиликларининг турбулент бузилишларини 
станция фойдали иш коэффициентига таъсирини ўрганиш” мавзусида, магистр
академик даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси иссиқлик 
алмашинуви жараёнларини микроструктуравий хусусиятларини тадқиқи этган
холда мухитлар иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятларини ўрганишга 
бағишланган. Диссертация натижаларидан иссиқлик электр станциялари газ, 
буғ ва суюқликлар юрувчи қувурлар атрофидаги иссиқликдан химоя 
тизимлари ишини оптималлаштириш масалаларида шунингдек, ёниш 
жараёнидаги газ-хаво аралашмалари хисобларида умумий самарадорликни 
ошириш хисобларида фойдаланиш мумкин.
Диссертация икки бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда иссиқлик электр 
станцияларининг айнан буғ-газли қисмлари иши ва улардаги энергетик 
самарадорлик масалалари адабиётлар асосида тахлил қилинган ва газ-буғли 
тизимларнинг станция самарадорлигига энг кўп таъсир этувчи параметрлари ва 
уларни ўзгартиришга олиб келувчи ташқи омиллар тахлил қилинган. Бунда 
иссиқлик электр станциялари ишида, юқори босим ва хароратда ишловчи 
технологик қурилмаларнинг иши ва самарадорлиги асосан иссиқлик 
алмашинуви 
жараёнлари 
технологияларининг 
самарасига 
боғлиқлиги 
кўрсатилган. Шунингдек, берилган технологик қурилмаларни ишлатилишидаги 
аниқ шароитлар ва технологик режимлар катта ахамиятга эгалиги алохида қайд 
этилади.
Иккинчи бобда юқори хароратли мухит билан, атроф мухитни иссиқлик 
алмашинуви жараёни иссиқлик электр станциясининг алохида технологик 
қурилмалари моделлари мисолида тажриба асосида ўрганилган. Тажрибаларда 
иссиқлик алмашинуви жараёнлари технологик параметрлари сифатида мухит 
харорати ва босимининг бир жинслилик ўлчамлари асос қилиб олинган. Бундай 
бир жинслилик ўлчамлари, оптик нурларнинг ушбу мухитлардаги тарқалишида 
фазавий ўзгаришларини аниқлаш орқали ўрганилган.
Диссертация иши мавзусининг долзарблиги шундаки, мавжуд иссиқлик 
электр станциялари технологиялари ва уларнинг ф.и.к. кўрсаткичлари хозирда 
ўзларининг 
потенциал 
имкониятлари 
чегарасига 
етиб 
келмоқда. 


Самарадорликни янада оширишнинг йўлларидан бири, босим ва хароратни 
янги технологик кўрсаткичларга кўтариш (ўта юқори критик парамерли 
технологиялар) ёки иссиқлик сочилиши жараёнларидаги энергия исрофларини 
гибрид технологиялар асосида қоплашдир. Хар икки холда хам иссиқлик 
алмашинуви жараёнлари термодинамикаси алохида микроструктуравий талқил 
этилади. Диссертация иши эса айнан шу микроструктуравий талқин этишнинг 
асосларидан бири бўлган босим ва хароратни характерли бир жинслилик 
ўлчамларини аниқлашга қаратилган. 
Тадқиқотлар ва тажриба натижаларининг илмий янгилиги эса, газларнинг 
(бу ерда хаво ва сув буғлари, ёқилғи гази, ёниш камерасига юборилаетган 
кислород назарда тутилади) турбулент оқими шароитида харорат ва босимнинг 
ўзгаришларини характерловчи бир жинслиликлар ўлчамларини оптик усулда, 
нур тўлқин фронтининг фазавий ўзгаришлари орқали ўта юқори аниқликда 
ўлчаш усулидир. 
Олинган 
натижалардан 
иссиқлик 
алмашинуви 
тизимларида 
самарадорликни аниқлаш масалаларида, шунингдек назарий хисобларни 
бажаришда фойдаланиш мумкин. 
Таркибий жихатдан диссертация иккита боб, кириш, хулоса ва 
фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган бўлиб, жами _____ 
сахифадан иборат. Диссертация равон ва жумлалар маъноли тарзда, мантиқий 
кетма-кетликда ёзилган бўлиб, ўқувчига тушунарли. Диссертацияни ёзишда 
сохага алоқадор илғор технологиялар, илмий изланишлар натижаларидан ва 
уларнинг тавсияларидан хам фойдаланилган. Диссертация ишининг асосий
натижалари қуйидаги илмий мақолаларда ёритилган: 
- Табиий газда ишловчи иссиқлик қурилмаларининг энергетик 
самарадорликларини оширишга доир. Тошкент 2022- апрел. Умидли кимёгар 
республика ёш олимлар илмий анжумани материаллари туплами 215-- 
сахифа. 
- Ирригация тизимларидаги инновацион технологияларнинг энергия сама 
радорликдаги ўрни. “Энергетика соҳасини ривожлантиришда
 м
уқобил энер 
гия манбаларининг роли” мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий конфе 
ренция материаллари тўплами, Наманган 2021 й. 
ХУЛОСА.
Диссертация магистр даражасини бериш талаблари 
даражасида ёзилган. 
Умумий холда диссертация белгиланган талабларга 
жавоб беради ва О.Мамадалиев магистр даражасини олишга лойик.
Илмий рахбар 
Тошкент кимё-технология институти
“Физика ва электротехника ”
кафедраси доценти ф.м.ф.н. М.Н. Маматқулов

Download 124,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish